ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИЗИНОКОР
LIZINOCORUM
Препаратнинг савдо номи: Лизинокор
Таъсир этувчи модда (ХПН): лизиноприл
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Лизинокорнинг бир таблеткаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 5 мг, 10 мг ёки 20 мг лизоноприл;
ёрдамчи моддалар: маннитол, кальций гидрофосфати, желатинланган крахмал (Uni-Pure WG 220), желатинланган крахмал (Uni-Pure FL), кремний диоксиди, магний стеарати.
Описание: думалоқ, иккиёқлама қавариқ , қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ААФ ингибитори – гипотензив восита.
АТХ коди: С09АА03.
Фармакологик хусусиятлари
Гипотензив препарат – ААФ ингибитори. Ангиотензин I дан ангиотензин II ни ҳосил бўлишини бузади ва унинг қон томирларни торайтирувчи таъсирини, шунингдек буйрак усти безларида альдостеронни ишлаб чиқарилишига унинг рағбатлантирувчи таъсирини камайтиради. Лизиноприлнинг таъсири остида ТУПҚ пасаяди, ЮҚС ни ўзгармасдан, минутлик ҳажмини оширади, олд ва кейинги юклама камаяди, АБ пасаяди. Лизиноприлнинг таъсир давомийлиги доза катталигига боғлиқ бўлиб, ўртача 24 соатдан кўпроқни ташкил қилади.
Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг лизиноприл МИЙ дан сўрилади. Овқат қабул қилиш лизиноприлнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланмайди. Лизиноприл организмда биотрансформацияга учрамайди. Буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
- артериал гипертензия (шу жумладан реноваскуляр);
- сурункали юрак етишмовчилигида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратнинг дозаси шахсий танланади.
Артериал гипертензияда бошланғич доза суткада 1 марта 10 мг ни ташкил қилади. Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза суткада 20 мг ни ташкил қилади. Максимал суткалик доза – 40 мг.
Дастлаб диуретиклар олган пациентларда Лизинокорни қўллашни бошлашдан 2-3 кун олдин уларни бекор қилиш керак. Самарасини тўлиқ ривожланиши учун препарат билан 2-4 ҳафталик даволаш курси талаб қилиниши мумкин.
Сурункали юрак етишмовчилигида даволаш кичик дозалардан бошланади, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза суткада 5-20 мг ни ташкил қилади. Юрак етишмовчилигида Лизинокорни диуретиклар ва/ёки юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бошланғич доза креатинин клиренсининг кўрсаткичларига қараб белгиланади. Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза АБ га қараб белгиланади (буйрак фаолияти, қон плазмасидаги калий ва натрий миқдорининг назорати остида).
Препаратни суткада 1 марта, эрталаб, овқатдан олдин ёки ундан сўнг, ҳар куни бир вақтда қабул қилган маъқул.
Ножўя таъсирлари
МНТ томонидан: бош айланиши, бош оғриғи.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш.
Нафас тизими томонидан: қуруқ йўтал.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, тўш ортида оғриқ, тахикардия.
Қон яратиш тизими томонидан: агранулоцитоз, гемоглобин ва гематокритнинг пасайиши, якка ҳолларда – СОЭ ни ошиши.
Лаборатория кўрсаткичлари томонидан: гиперкалиемия, креатинин, мочевина азоти миқдорини ошиши (айниқса буйрак касалликлари, қандли диабет, реноваскуляр гипертензияси бўлган беморларда).
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, ангионевротик шиш кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- ААФ ингибиторлари билан аввалги даволаш фонидаги ангионевротик шиш;
- буйрак артериялари ёки аорта оғзининг стенози;
- буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари;
- ҳомиладорлик, лактация;
- болалар;
- препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Лизинокор билан даволашни бошлашдан олдин йўқотилган суюқлик ва туз ўрнини қоплаш лозим, чунки артериал гипотензияни ривожланиш хавфи ошади.
Буйраклар фаолияти бузилган, кекса ёшли пациентларда, шунингдек салуретиклар ва антидепрессантларни қабул қилаётган беморларда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препарат билан даволаниш даврида периферик қон манзирасини назорат қилиш лозим.
Лизинокор калий тежовчи диуретиклар (спиринолактон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи ошиши мумкин (айниқса буйрак фаолияти бузилган пациентларда). Шунинг учун ушбу комбинациялар эҳтиёткорлик билан, қон плазмасидаги калий миқдори ва буйраклар фаолиятини назорати остида буюрилади.
Лизинокор диуретиклар, антигипертензив препаратлар билан бир вақтда қўлланганида аддитив антигипертензив самара аниқланади.
НЯҚВ билан (айниқса индометацин билан) бир вақтда қўлланганида Лизинокорнинг антигипертензив таъсирини камайиши аниқланади.
Бир вақтда қўлланганида Лизонокор этанолнинг таъсирини кучайтириши мумкин.
Лизинокор литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида литийнинг организмдан чиқарилишини пасайтириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: артериал гипотензия.
Даволаш: сув-электролит мувозанатини тиклаш. Зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
5 мг, 10 мг ёки 20 мг дан таблеткалар; ўрамда 20 таблетка.
Сақлаш шароити
10-250С ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.