📜 Инструкция по применению Лизиноприл Gufic
💊 Состав препарата Лизиноприл Gufic
✅ Применение препарата Лизиноприл Gufic
📅 Условия хранения Лизиноприл Gufic
⏳ Срок годности Лизиноприл Gufic

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИЗИНОПРИЛ GUFIC

LIZINOPRILI GUFIC

 

Препаратнинг савдо номи: Лизиноприл Gufic

Таъсир этувчи модда (ХПН): Лизиноприл

Дори шакли: Таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Лизиноприл 5 мг ёки 10 мг.

ёрдамчи моддалар: маннитол, маккажўхори крахмали, дикальций фосфати, магний стеарати, Ponceua 4R бўёвчиси.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив восита (АДФ ингибитори).

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

ААФ ингибитори, ангиотензин I дан ангиотензин II ни ҳосил бўлишини камайтиради. Ангиотензин II миқдорини пасайиши альдостероннинг ажралиб чиқишини тўғридан-тўғри камайишига олиб келади. Брадикининнинг деградациясини камайтиради ва простагландинлар синтезини оширади. Умумий периферик томирлар қаршилигини, артериал босимни (АБ) юракка бўлган, олдюкламани, ўпка капиллярларидаги босимни пасайтиради, қоннинг минутлик ҳажмини ошишини ва сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда миокардни юкламаларга бўлган толерантлигини ошишини чақиради. Артерияларни веналарга қараганда кўпроқ даражада кенгайтиради. Айрим самаралари тўқима ренин-ангиотензин тизимига бўлган таъсири билан тушунтирилади. Узоқ муддат қўлланганида миокарднинг ва резистив тур артерия деворларининг гипертрофияси камаяди. Ишемияга учраган миокарднинг қон билан таъминланишини яхшилайди.

ААФ ингибиторлари сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда ҳаёт яшаш давомийлигини узайтиради, юрак етишмовчилигининг клиник белгиларсиз миокард инфарктини ўтказган беморларда чап қоринча дисфункциясининг прогрессивлашувини секинлаштиради. Антигипертензив самараси тахминан 6 соатдан кейин бошланади ва 24 соат давомида сақланади. Самарасининг давомийлиги шунингдек дозанинг катталигига ҳам боғлиқ. Таъсири 1 соатдан кейин бошланади. Максимал самара 6-7 соатдан кейин аниқланади. Артериал гипертензияда препаратнинг самараси даволаш бошланганидан кейинги биринчи кунлардаёқ аниқланади, турғун таъсири 1-2 ойдан кейин ривожланади. Препарат кескин бекор қилинганида АБ ни яққол ошиши кузатилмаган.

АБ ни пасайишидан ташқари лизиноприл альбуминурияни камайтиради. Гипергликемияси бўлган беморларда шикастланган гломеруляр эндотелийнинг фаолиятини меъёрлашувига ёрдам беради.

Лизиноприл қандли диабети бўлган беморларда қондаги глюкозанинг концентрациясига таъсир қилмайди ва гипогликемия ҳолларини тезлашувига олиб келмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Препарат ичга қабул қилинганидан кейин лизиноприлнинг тахминан 25% меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Овқат қабул қилиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Сўрилиши ўртача 30% ни ташкил қилади, биокиришаолишлиги – 29%.

Тақсимланиши. Плазма оқсиллари билан деярли боғланмайди. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (90 нг/мл) 7 соатдан кейин эришилади. Гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтиши паст.

Метаболизми: Лизиноприл организмда биотрансформацияга учрамайди.

Чиқарилиши: Буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 12 соатни ташкил қилади.

Айрим гуруҳ пациентлардаги фармакокинетикаси

Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда лизиноприлни сўрилиши, ва унинг клиренси пасайган.

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда лизиноприлнинг концентрацияси, соғлом кўнгиллилар қон плазмасидаги концентрациясига нисбатан бир неча марта ортиқ, бундан ташқари қон плазмасидаги максимал концентрацияга эришиш вақтини ошиши ва ярим чиқарилишини ошиши аниқланади.

Кекса ёшдаги пациентларда препаратнинг қон плазмасидаги концентрацияси ва эгри чизиқ ости майдони ёш пациентлардагига нисбатан 2 марта катта.

 

Қўлланилиши

– артериал гипертензия (монодаволаш ёки бошқа антигипертензив воситалари билан мажмуада);

– сурункали юрак етишмовчилиги (ангишвонагул препаратлари ва/ёки диуретиклар қабул қилаётган беморларни мажмуавий даволаш учун);

– ўткир миокард инфарктини эрта даволаш (биринчи 24 соатда гемодинамика кўрсатгичлари турғунлигида, ушбу кўрсаткичларини тутиб туриш ва чап қоринча дисфункцияси ва юрак етишмовчилигини олдини олиш учун);

– диабетик нефропатия (АБ меъёрий бўлган инсулинга қарам беморларда ва артериал гипертензияси бўлган инсулинга қарам бўлмаган беморларда альбуминурияни пасайиши).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган ҳолда. Артериал гипертензияда бошқа гипотензив воситаларини олмаётган беморларга 5 мг дан суткада 1 марта буюрилади. Самараси бўлмаганида доза ҳар 2-3 кунда 5 мг дан суткада 20-40 мг гача бўлган ўртача терапевтик дозагача (суткада 40 мг дан юқори дозагача ошириши одатда АБ ни кейинги пасайишига олиб келмайди) оширилади. Одатдаги суткалик тутиб турувчи доза – 20 мг. Максимал суткалик доза – 40 мг.

Тўлиқ самара одатда даволаш бошланганидан сўнг 2-4 ҳафтадан кейин ривожланади, буни дозани оширишда ҳисобга олиш керак. Етарли клиник самара бўлмаганида препаратни бошқа гипотензив воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин.

Агарда пациент олдин диуретиклар билан даволанган бўлса, унда бундай препаратларни Лизиноприлни қўллашни бошлашдан 2-3 кун олдин тўхтатиш керак. Агарда буни амалга ошириш мумкин бўлмаса, Лизиноприлни бошланғич дозаси суткада 5 мг дан ошмаслиги керак. Бундай ҳолда биринчи доза қабул қилгандан кейин бир неча соат давомида шифокорнинг назорати тавсия қилинади (максимал таъсирга тахминан 6 соатдан кейин эришилади), чунки АБ ни яққол пасайиши пайдо бўлиши мумкин.

Реноваскуляр гипертензияда ёки бошқа ренин – ангиотензин – альдостерон тизимининг фаоллиги юқори бўлган ҳолатларда ҳам паст бошланғич дозани – кунига 2,5–5 мг ни кучайтирилган шифокор назорати остида (АБ, буйрак фаолияти, калийнинг қон зардобидаги концентрациясини назорати) буюриши мақсадга мувофиқдир. Тутиб турувчи дозани, шифокорнинг қаътий назоратини давом эттириб, АБ ни динамикасига қараб аниқлаш лозим.

Буйрак етишмовчилигида лизиноприлни буйраклар орқали чиқарилиши туфайли, бошланғич доза креатинин клиренсига қараб аниқланиши керак, кейин реакцияга мувофиқ, тутиб турувчи дозани буйраклар фаолиятини, калий, натрийнинг қон зардобидаги даражасини тез-тез назорати шароитда аниқлаш керак.

Креатинин клиренси

мл/мин

Бошланғич доза

мг/кунига

30-70

10-30

10 дан кам

5-10

2,5-5

2,5

 

(гемодиализ билан даволанишга дучор бўлган беморларни ҳам қўшиб).

Турғун артериал гипертензияда суткада 10-15 мг дан, узоқ муддатли тутиб турувчи даволаш кўрсатилган.

Сурункали юрак етишмовчилигида – 2,5 мг дан суткада 1 марта, кейинчалик доза 2,5 мг га 3-5 кундан кейин то одатдагигача оширилади, тутиб турувчи суткалик доза 5-20 мг. Доза суткада 20 мг дан ошмаслиги керак.

Кекса ёшдаги одамларда кўпроқ яққолроқ давомли гипотензив таъсири кузатилади, бу лизиноприлнинг чиқарилиш тезлигини камайиши билан боғлиқ (даволашни суткада 2,5 мг дан бошлаш тавсия қилинади).

Ўткир миокард инфаркти (мажмуавий даволаш таркибида)

Биринчи суткада – 5 мг ичга, сўнгра 5 мг суткадан кейин, икки суткадан кейин 10 мг ва сўнгра 10 мг суткада 1 марта. Ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда препарат камида 6 ҳафта қўлланади.

Даволашни бошида ёки паст систолик АБ бўлган (120 мм сим. уст. ёки паст) беморларда ўткир миокард инфарктидан кейинги биринчи 3 сутка давомида кичик – 2,5 мг дозани буюриш керак. АБ ни пасайиши ҳолида (систолик АБ 100 мм сим. уст.га тенг ёки паст), 5 мг суткалик дозани, агарда зарур бўлса вақтинчалик 2,5 мг гача пасайтириши мумкин. АБ ни узоқ муддат яққол пасайган ҳолида (систолик АБ 1 соатдан кўпроқ 90 мм сим. уст. дан паст), Лизиноприл билан даволашни тўхтатиш керак.

Диабетик нефропатия

Инсулинга қарам қандли диабети бўлган пациентларда 10 мг Лизиноприл суткада 1 марта қўлланади. Зарурати бўлганида дозани суткада 1 марта 20 мг гача, диастолик АБ ни ўтирган ҳолда 75 мм сим. уст. дан паст қийматига эришиш мақсадида, ошириш мумкин. Инсулинга қарам қандли диабети бўлган беморларда, диастолик АБ ни ўтирган ҳолда 90 мм сим. уст. га тенг кўрсаткичга эришиш мақсадидаги дозалаш ҳам худди шундай.

Ножўя таъсирлари

Энг кўп учрайдиган ножўя самаралари: бош айланиши, бош оғриғи (5-6% беморларда), қувватсизлик, диарея, қуруқ йўтал (3%), кўнгил айниши, қусиш, ортостатик гипотензия, тери тошмаси, кўкракда оғриқ (1-3%).

Бошқа ножўя самаралари (сони <1%):

Иммун тизими томонидан: (0,1%) ангионевротик шиш (юз, лаблар, тил, ҳиқилдоқ, ҳиқилдоқ қопқоғи, оёқ-қўллар).

Юрак-томир тизими томонидан: АБ ни яққол пасайиши, ортостатик гипотензия, буйраклар фаолиятини бузилиши, юрак ритмини бузилиши, юрак уриши.

Марказий нерв тизими томонидан: юқори чарчоқлик, уйқучанлик, оёқ-қўл ва лаб мушакларининг тортилишлари.

Кон яратиш тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, узоқ муддат даволанганда – гемоглобин концентрациясини ва гематокритни бироз пасайиши, эритроцитопения.

Лаборатория кўрсаткичлари: гиперкалиемия, азотемия, гиперурикемия, гипербилирубинемия, «жигар» ферментлари фаоллигини ошиши, айниқса анамнезда буйрак касалликлари, қандли диабет ва реноваскуляр гипертензия бўлганида.

Кам учрайдиган ножўя самаралари (1% дан кам).

Юрак-томир тизими томонидан: юрак уриши, тахикардия, миокард инфаркти, касаллик хавфи юқори бўлган беморларда, АБ ни яққол пасайиши оқибатидаги цереброваскуляр инсульт.

Овқат-ҳазм қилиш йўллари томонидан: оғизни қуриши, анорексия, диспепсия, таъмни ўзгариши, қорин оғриғи, панкреатит, гепатоцеллюлар ёки холестатик сариқлик, гепатит.

Тери қопламалари томонидан: эшакеми, кўп тер ажралиб чиқарилиши, терини қичишиши, алопеция.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, олигурия, анурия, ўткир буйрак етишмовчилиги, уремия, протеинурия.

Иммун тизими томонидан: эритроцитларнинг чўкиш тезлигини ошишини (ЭЧТ), артралгия ва антинуклер антителаларни пайдо бўлишини ўз ичига олган синдром.

Марказий нерв тизими томонидан: астеник синдром, кайфиятнинг лабиллиги, онгни чалкашуви, потенцияни пасайиши.

Бошқалар: миалгия, иситма, ҳомиланинг ривожланишини бузилиши.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Препаратни қуйидагилар бир вақтда қўллашда эҳтиёткорлик талаб қилинади:

калий тежовчи диуретиклар (спиронолактон, триамтерен, амилорид), калий билан, калий сақловчи тузларни ўринини босувчилар билан (гиперкалиемия ривожланишини хавфи ошади, айниқса буйраклар фаолиятининг бузилишларида, шунинг учун уларни қон зардобидаги даражаси ва буйраклар фаолиятини мунтазам назоратида, фақат даволовчи шифокорнинг шахсий қарори асосида уларни бирга буюриш мумкин).

Эҳтиёткорлик билан бирга буюрилиши мумкин:

– диуретиклар билан: Лизиноприл қабул қилаётган беморларга қўшимча диуретиклар юборилганида, одатда аддитив антигипертензив самара юз беради – АБ ни яққол пасайиши хавфи;

– бошқа антигипертензив воситалари билан (аддатив самара);

– ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (индометацин ва бошқалар), эстрогенлар, ҳамда адренорағбатлантирувчилар билан – лизиноприлнинг антигипертензив таъсирини пасайиши;

– литий билан (литийнинг чиқарилиши пасайиши мумкин, шунинг учун қон зардобида литийнинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш лозим);

– антацидлар ва холестерин билан – меъда-ичак йўлларида сўрилиши пасаяди.

Алкоголь препаратнинг таъсирни кучайтиради.

Лизиноприл диуретиклар билан даволанишда калийни организмдан чиқарилишини камайтиради.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Лизиноприл ёки бошқа ААФ ингибиторларига юқори сезувчанлик, анамнездаги ангионевротик шиш, шу жумладан ААФ ингибиторларини қўллашдан бўлган, наслий Квинке шиши, 18 гача бўлган ёш (самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Эҳтиёткорлик билан: буйраклар фаолиятининг яққол бузилишлари, икки томонлама буйрак артериясини стенози ёки якка буйрак артериясининг ривожланувчи азотемия билан бўлган стенози, буйрак кўчириб ўтказилганидан кейинги ҳолат, буйрак етишмовчилиги, азотемия, гиперкалиемия, аорта оғизнинг стенози, гипертрофик обструктив кардиомиопатия, бирламчи гиперальдостеронизм, артериал гиопотензия, цереброваскуляр касалликлар (шу жумладан мия қон айланишини етишмовчилиги), юракнинг ишемик касаллиги, коронар етишмовчилик, бириктирувчи тўқиманинг тизмли аутоиммун касалликлари (шу жумладан склеродермия, тизимли қизил югирик); суяк кўмигида қон ҳосил бўлишини сусайиши; натрий чекланган парҳез; гиповолемик ҳолатлар (шу жумладан диареялар, қусишлар натижасидаги); кексалик ёши.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик даврида лизиноприлни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик аниқланганида препаратни қабул қилишни иложи борича эртароқ тўхтатиш керак. ААФ ингибиторларини ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида қабул қилиш ҳомилани ҳолатига салбий таъсир кўрсатади (АБ ни яққол пасайиши, буйрак етишмовчилиги, гиперкалиемия, калла суягини гипоплазияси, она қорнидаги ўлим).

I уч ойлик вақтида қўлланганида препаратни ҳомилага салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Она қорнида ААФ ингибиторларининг таъсирига учраган янги туғилган чақалоқлар ва эмувчи болаларда АБ ни яққол пасайишини, олигурияни, гиперкалемияни ўз вақтида аниқлаш учун, синчиков кузатув ўтказиш тавсия қилинади.

Лизиноприл йўлдош орқали ўтади. Лизиноприлни кўкрак сутига ўтиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат билан даволаниш даврида эмизишни бекор қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Симптоматик гипотензия

Кўпроқ АБ ни яққол пасайиши диуретиклар билан даволаш, овқатда тузларни камайиши, диализ, диарея ёки қусиш чақирган суюқлик ҳажмини камайишида пайдо бўлади. Бир вақтда буйрак етишмовчилиги билан ёки усиз бўлган сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда АБ ни яққол пасайиши кузатилиши мумкин. У кўпинча сурункали юрак етишмовчилигининг оғир босқичи бўлган беморларда, диуретикларни катта дозаларда қўллаш, гипонатриемия ёки буйраклар фаолиятининг бузилиши оқибатида сифатида аниқланади. Бундай беморларда Лизиноприл билан лаволашни шифокорнинг қатъий назорати остида (препарат ва диуретиклар дозасини танлаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак) бошлаш керак.

Шундай қоидаларга юрак ишемик касаллиги, цереброваскуляр етишмовчилиги бўлган беморларга буюришда, уларда АБ ни кескин пасайиши миокард инфаркти ёки инсультга олиб келиши мумкинлиги учун, риоя қилиш керак.

Транзитор гипотензив реакция препаратнинг кейинги дозасини қабул қилиш учун қарши кўрсатма бўлмайди.

Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган, аммо АБ меъёрида ёки пасайган айрим беморларда лизиноприл қўлланганида, АБ ни пасайиши аниқланиши мумкин, бу одатда даволанишни тўхтатиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди.

Лизиноприл билан даволашни бошлашдан олдин, иложи борича натрий концентрациясини ва/ёки йўқотилган суюқлик ҳажмини меъёрлаштириш лозим, беморга лизиноприлнинг бошланғич дозасининг таъсирини синчиклаб назорат қилиш керак.

Буйрак артериясининг стенози ҳолида (айниқса иккитомонлама стенозда ёки якка буйрак артериясининг стенозида), ҳамда натрий ва/ёки суюқлик етишмовчилиги оқибатидаги қон айланишининг етишмовчилигида Лизиноприлни қўллаш, буйраклар фаолиятини бузилишига, ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, у одатда препарат бекор қилингандан кейин орқага қайтмайдиган бўлади.

Ўткир миокард инфарктида

Стандарт даволашни қўллаш кўрсатилган (тромболитиклар, ацетилсалицил кислотаси, бета-адреноблокаторлар). Лизиноприлни нитроглицеринни вена ичига ёки терапевтик трансдермал тизими билан бирга қўллаш мумкин.

Жарроҳлик аралашувлари/умумий анестезия

Катта жарроҳлик аралашувларида, ҳамда бошқа АБ нинг пасайишини чақирадиган дори воситалари қўлланганида, лизиноприл ангиотензин II ни ҳосил бўлишини блоклаб, олдиндан айтиб бўлмайдиган АБ ни яққол пасайишини чақириши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларда

Худди шундай доза, препаратни қонда юқорироқ концентрациясига олиб келади, шунинг учун дозани аниқлашда ўта эҳтиёткорлик талаб қилинади.

Агранулоцитоз пайдо бўлишининг потенциал хавфини истисно қилиш мумкин эмаслиги туфайли, вақти-вақти билан қон манзарасини назорат қилиш талаб қилинади. Полиакрил-нитрил – мембранали диализ шароитида препарат қўлланганида анафилактик шок пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун диализ учун ҳар қандай бошқа тур ёки бошқа антигипертензив воситаларни буюриши тавсия қилинади.

Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Лизиноприл терапевтик дозаларда қўлланганида транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ, аммо бош айланишини пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш, шунинг учун эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: (50 мг бир марталик доза қабул қилинганида пайдо бўлади): АБ ни яққол пасайиши; оғизни қуриши, уйқучанлик, сийдик тутилиши, қабзият, безовталик юқори таъсирчанлик.

Даволаш: симптоматик даволаш, суюқликни вена ичига юбориш, АБ ни, сув-электролит мувозанати назорат қилиш ва охиргисини меъёрлаштириш.

Лизиноприл организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 5 мг ва 10 мг дан

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.