📜 Инструкция по применению Авирол С
💊 Состав препарата Авирол С
✅ Применение препарата Авирол С
📅 Условия хранения Авирол С
⏳ Срок годности Авирол С

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АВИРОЛ С

AVIROL С

 

Препаратнинг савдо номи: Авирол С

Таъсир этувчи модда (ХПН): парацетамол, ремантадин гидрохлорид, аскорбин кислотаси, лоратадин, рутин, кальций (кальций карбонати кўринишида).

Дори шакли: қаттиқ желатин капсулалар.

Таркиби:

Хар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: парацетамол – 180 мг, ремантадин гидрохлориди – 25 мг, аскорбин кислотаси – 150 мг, лоратадин – 1,5 мг, рутин – 10 мг, кальций (кальций карбонати кўринишида) – 4,45 мг.

ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, картошка крахмали, лактоза.

желатин капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, титан диоксиди Е-171, метилпарагидроксибензоат Е-218, пропилпарагидроксибензоат Е-216, натрий лаурилсульфати, бўёвчилар (бриллиант мовий Е-133, хинолин сариғи Е-104, сариқ «қуёш шафақи» Е110).

Таърифи: цилиндр шаклли, учлари ярим сферик бўлган, корпуси сариқ ва қопқоқчаси яшил рангли  №0 қаттиқ желатин капсулалар.

Капсула ичидаги модда – оч сариқ рангли кукун. Сақланганида аралашма бироз қумоқ-қумоқ бўлиб қолиши мумкин.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК (ўткир респиратор касаллик) симптомларини бартараф этиш учун воситалар.

Код АТХ: N02BE51

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий таркибга эга вирусларга қарши препарат. Препаратнинг фармакологик фаоллиги унинг компонентларини комплекс таъсири билан боғлик.

Препарат вирусларга қарши, интерфероноген, иситмани туширувчи, яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, антигистамин, ангиопротектор таъсир кўрсатади.

Парацетамол – иситмани туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва бироз яллиғланишга қарши таъсирга эга, шамоллаш касалликларида кузатиладиган оғриқ синдромини, томоқ оғриғини, бош оғриғини, мушак ва бўғим оғриқларини камайтиради, тананинг юқори ҳароратни пасайтиради. Асосан марказий нерв тизимидаги циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) ва циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) фементларни блоклайди. Периферик тўқималарда простагландинлар синтезига блокловчи таъсири бўлмаганлиги сабабли, сув-туз алмашинувига (натрий ионлари ва сувни тутилиши) ва меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватига таъсир қилмайди.

Ремантадин – вирусларга қарши восита, адамантан ҳосиласидир. А гриппи вирусининг турли штаммларига, Herpes simplex нинг I ва II турдаги вирусларига, кана энцефалити (марказий Европа ва Россиянинг баҳорги-кузги Flaviviridae оиласи арбовируслари гуруҳига тегишли) вирусларга нисбатан фаол.

Аскорбин кислотаси – оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари, углеводлар алмашинуви, қон ивиши, тўқималар регенерациясини бошқарилишида иштирок этади, қон томирларини ўтказувчанлигини камайтиради. Антиагрегант ва яққол антиоксидант хусусиятларга эга. Ҳужайралараро модданинг коллоид ҳолатини ва капиллярларнинг нормал ўтказувчанлигини тутиб туради (гиалуронидазани сусайтиради). Жигарнинг нафас ферментларини фаоллаштириши ҳисобига, унинг дезинтоксикацион ва оқсил ҳосил қилиш фаолиятини кучайтиради, протромбин синтезини оширади.

Иммунологик реакцияларни бошқаради (антителалар, комплементнинг С3-компоненти интерферон синтезини фаоллаштиради), фагоцитозга ёрдам беради, организмнинг инфекцияларга қаршилигини оширади. Гистаминни ажралиб чиқишини тормозлайди ва деградациясини тезлаштиради, простагландинлар ва бошқа яллиғланиш медиаторлар синтезини ва аллергик реакцияларни сусайтиради.

Лоратадин – Н1-гистамин – рецепторларининг узоқ таъсирли юқори фаолликка эга блокатордир. Семиз ҳужайралардан гистамин ва С4 лейкотриенни ажралиб чиқишини сусайтиради. Аллергияга қарши, қичишишга қарши, экссудацияга қарши таъсирга эга. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималар шишини ривожланишини олдини олади, силлиқ мушакларнинг спазмларини йўқотади.

Кальций карбонати – қон томирларнинг юқори ўтказувчанлиги ва синувчанлигини ривожланишини олдини олади, қонни нормал ивишига ёрдам беради, нерв импульсларини ўтказилиш жараёнларини амалга оширилишида, скелет ва силлиқ мушакларни қисқаришларида ва юрак фаолиятини бошқарилишида иштирок этади.

Рутин – ангиопротектор ҳисобланади. Гриппда геморрагик жараёнлар билан боғлик бўлган қон томирларининг юқори ўтказувчанлиги ва синувчанлигини ривожланишини олдини олади, шунингдек капилляр қон айланишини тиклайди. Рутин аскорбин кислотаси билан бирга оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этади, антиоксидант хусусиятларга эга, оксидланишни олдини олади ва аскорбин кислотасини тўқималарда тўпланишига ёрдам беради. Иккала компонент қон томир деворини мустаҳкамлайди (ҳужайралараро модданинг ҳосил бўлишига ёрдам беради ва гиалуронидазанинг фаоллигини пасайтиради), капиллярларнинг ўтказувчанлиги ва синувчанлигини камайтиради.

Қўлланилиши

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда грипп, ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ), нафас йўлларининг вирусли шикастланишлари оқибатидаги иситмали ҳолатларни этиотроп ва симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин, сув билан  қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – 2 капсуладан суткада 2-3 марта 3-5 кун давомида, иситмалаш синдроми сақланиб турганда қўлланилади.

Тавсия қилинган даволаш даври давомида терапевтик самара бўлмаса, пациент препаратни қабул қилишни тўхтатиши ва шифокорга мурожаат қилиши керак.

Ножўя таъсирлари

Марказий нерв тизими томонидан: кам холларда – бош оғриғи, кучли толиқиш, юқори қўзғалувчанлик, бош айланиши, тремор, гиперкинезия.

Овқат хазм қилиш йўллари томонидан: 7 кундан ортиқ қабул қилинганида меъда ва ўн икки бармоқ ичакни шикастланиши, диспепсия, оғизни қуриши, кўнгил айниши, анорексия, метеоризм, диарея бўлиши мумкин.

Қон яратиш тизими томонидан: 7 кундан ортиқ қабул қилинганида – агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, анемия.

Аллергик реакциялар: кам холларда – тери тошмаси, қичишиш, эшакеми бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– ҳомиладорлик;

– лактация даври;

– 12 ёшгача бўлган болалар;

– препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш имкониятини шифокор шахсий равишда белгилайди.

Парацетамол ва ремантадинни бирга қўлланиши, ремантадиннинг максимал концентрацияси ва АUС кўрсатгичини тахминан 11% га пасайишига олиб келади. Аскорбин кислотаси ремантадиннинг Сmax ни 10%  пасайтиради.

Циметидин ремантадиннинг клиренcини 18% га камайтиради.

Парацетамол урикозурик препаратларнинг самарадорлигини камайтиради. Жигардаги микросомол оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар), этанол ва гепатотоксик препаратлар парацетамолнинг гидроксилланган метаболитларини ишлаб чиқарилишини оширади, бу хатто дозани бироз ошириб юборилган ҳам оғир интоксикацияларни ривожланишига олиб келиши  мумкин. Барбитуратларларни узоқ вақт қўллаш фонида парацетамолнинг самарадорлиги пасаяди. Парацетамол, шунингдек НЯҚВ бирга узоқ муддат қўлланганида нефропатияни ва буйрак капилляр некрозини, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичигача ривожланиш хавфини оширади.  Дифлунисал парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини 50% га оширади, бу гепатотоксикликни ривожланиши хавфи билан кечади. Миелотоксик дори воситалари препаратни гематотоксиклигини намоён бўлишини кучайтиради.

Аскорбин кислотаси қонда бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади; суткада 1 г дозада этинилэстрадиолнинг (шу жумладан перорал контрацептивларнинг таркибига кирувчи) биокиришаолишлигини оширади. Гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини камайтиради. Салицилатлар ва қисқа таъсирга эга сульфаниламидлар билан даволанганда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, буйрак орқали кислоталарни чиқарилишини секинлаштиради, ишқорий реакцияга эга дори воситаларини (шу жумладан алколоидларни) чиқарилишини оширади. Этанолнинг умумий клиренсини оширади, у ўз навбатида аскорбин кислотасининг организмдаги концентрациясини камайтиради. Бир вақтда қўлланганида изопреналиннинг хронотроп таъсирини камайтиради. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини оширади. Фенотиазин ҳосилалари – нейролептикларнинг терапевтик таъсирини, амфетамин ва трициклик антидепрессантларни буйрак найчаларида қайта сўрилишини камайтиради. СYP 3A4 ингибиторлари (шу жумладан кетоконаназол), СYP 2D6 ингибиторлари (шу жумладан циметидин) лоратадиннинг қондаги концентрациясини оширади. Микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбатуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) лоратадиннинг самарадорлигини камайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Даволашни касалликнинг биринчи симптомлари пайдо бўлгандан кейин, кечи билан 48 соатдан кейин бошлаш керак. Қўллаш давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак. Узоқ муддат (7 кундан ортиқ) қўлланганида сурункали йўлдош касалликлар зўрайиши мумкин, артериал гипертензияси бўлган кекса пациентларда геморрагик инсультни ривожланиш хавфи ошади (ремантадиннинг таъсири ҳисобига).

Инфекциядан кейинги иммунитетни шаклланиши учун 12 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун қўлланилмайди. Анамнезида тутқаноқ ва ремантадинни қўллаш фонида ўтказиладиган тиришишга қарши даволашда тутқаноқ хуружларини ривожланиш хавфи ошади. Қабул қилинганида алкоголли гепатози бўлган беморларда жигарнинг шикастланишини ривожланиш хавфи ошади. Даволаш фонида глюкоза ва сийдик кислотасини плазмадаги миқдорини аниқлашда (парацетамол) лаборатор текшириш натижаларини ўзгариши юз беради.

Аскорбин кислотасини кортикостероид гормонларнинг синтезига рағбатлантирувчи таъсири туфайли, буйрак усти безлари фаолиятини ва артериал босимни (АБ) назорат қилиш керак.

Аскорбин кислотаси кимёвий қайтарувчи сифатида турли лаборатория тестларининг (қондаги, глюкоза, билирубин миқдорини, жигар трансаминазалари ва ЛДГ фаоллигини) натижаларини ўзгартириши мумкин.

Метастазланувчи ўсмалар бўлганида қўлланмайди. Даволаниш вақтида пациент алкоголни истеъмол қилишдан воз кечиши лозим (меъда-ичак йўлларидан қон кетиши хавфи ошади).

Даволаниш вақтида пациент автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишида (препарат ремантадин сақлайди) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: биринчи 24 соатда оқариш, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ, тремор, уйқучанлик, тахикардия, қонда билирубинни ошиши, модда алмашинувини бузилиши, йўлдош сурункали касалликларни зўрайиши кузатилиши мумкин.

Даволаш: қусиш рефлексини чақириш, меъдани ювиш, адсорбентларни қабул қилиш, симптоматик даволаш лозим. Дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3, 4 ёки 5 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йурикномаси билан картон қутида жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил 6 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.