📜 Инструкция по применению Ликопид
💊 Состав препарата Ликопид
✅ Применение препарата Ликопид
📅 Условия хранения Ликопид
⏳ Срок годности Ликопид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИКОПИД®
LIKOPID

Препаратнинг савдо номи: Ликопид®
Таъсир этувчи модда (ХПН): глюкозаминилмурамилдипептид
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: глюкозаминилмурамилдипептид (ГМДП) – 1,0 мг.
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати – 73,88 мг, қанд (сахароза) – 5,0 мг, картошка крахмали – 19,0 мг, метилцеллюлоза – 0,12 мг, кальций стеарати – 1,0 мг.
Таърифи: думалоқ, ясси цилиндрик шаклли, фаскали, оқ рангли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: иммунитетни модуляцияловчи восита.
ATХ коди: L03А.

Фармакологик хусусиятлари
Ликопид® таблеткаларининг таъсир этувчи моддаси – глюкозаминилмурамилдипептид (ГМДП) – бактериал ҳужайралар қобиғининг структур қисмининг (пептидогликан) синтетик аналогидан иборат. ГМДП туғма ва орттирилган иммунитетни фаоллаштирувчиси ҳисобланади, организмнинг вирус, бактериал ва замбуруғли инфекциялардан ҳимоясини кучайтиради; иммунологик реакциялар ривожланишида адьювант самара кўрсатади.
Препаратнинг биологик фаоллиги ГМДП нинг фагоцитлар (нейтрофиллар, макрофаглар, дендрит ҳужайралар) цитоплазмасида жойлашган NOD2 ҳужайра ичидаги рецептор оқсили билан боғланиши орқали амалга ошади. Препарат фагоцитларнинг функционал (бактерицид, цитотоксик) фаоллигини рағбатлантиради, улар томонидан антигенлар ишлаб чиқарилишини, Т- ва В-лимфоцитлар пролиферациясини кучайтиради, специфик антителалар синтезини оширади, Th1/Th2-лимфоцитлар мувозанатини Th1 устунлиги томонига нормаллашишига ёрдам беради. Фармакологик таъсири муҳим интерлейкинлар (интерлейкин-1, интерлейкин-6, интерлейкин-12) ишлаб чиқарилишини, ўсмалар некрози альфа омилини, гамма-интерферонни, колонияларни рағбатлантирувчи омилларни кучайтириш орқали амалга ошади. Препарат табиий киллер ҳужайраларнинг фаоллигини оширади.
Ликопид® паст токсиклик (ЛД50 терапевтик дозадан 106000 марта юқори) даражасига эга. Ўтказилган экспериментда препарат терапевтик дозадан 100 марта юқори дозада перорал усулда юборилганда, марказий нерв тизими ва юрак-қон томир тизимига токсик таъсир кўрсатмайди, ички аъзолар томонидан патологик ўзгаришларни чақирмайди. Ликопид® эмбриотоксик ва тератоген таъсир кўрсатмайди, хромосом, ген мутацияларини келтириб чиқармайди. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда Ликопид® (ГМДП) нинг ўсмаларга қарши фаоллиги ҳақидаги маълумотлар олинган.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганда препаратнинг биокираолишлиги 7-13% ни ташкил этади. Қон альбуминлари билан боғланиш даражаси суст. Максимал концентрацияга эришиш вақти (tmax) – қабул қилгандан кейин 1,5 соатни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври (t1/2) – 4,29 соат. Фаол метаболитларни ҳосил қилмайди, асосан буйраклар орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Қўлланилиши
Препарат катталар ва болаларда (3 ёшдан бошлаб) иккиламчи иммун танқислиги ҳолатлари билан бирга кечадиган касалликларни мажмуавий даволашда қўлланади.
Болалар:
– зўрайиш босиқичида ва ремиссия босқичидаги юқори ва қуйи нафас йўлларининг сурункали, қайталанувчи инфекциялари;
– тери ва юмшоқ тўқималарнинг ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиш касалликлари (пиодермия, фурункулёз ва бошқалар);
– герпетик инфекция.
Катталар:
– нафас олиш йўлларининг сурункали инфекциялари;
– тери ва юмшоқ тўқималарнинг ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиш касалликлари (пиодермия, фурункулёз ва бошқалар);
– герпетик инфекция.
Профилактик қабул қилиш (катталар):
– ЎРК билан мавсумий касалланиш ва ЛОР-аъзоларнинг, юқори ва қуйи нафас йўллари сурункали касалликларини олдини олиш ва зўрайиши тез-тезлигини камайтириш.

Қўллаш усули ва дозалари
Ликопид® оч қоринга, овқатдан 30 минут олдин ичга қабул қилинади ёки сублингвал усулда қўлланади.
Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилганида, агар Сиз режалаштирилган вақтдан 12 соатдан кам вақт ўтган бўлса, ўтказиб юборилган дозани қабул қилишингиз мумкин; агар режалаштирилган вақтдан 12 соатдан кўп вақт ўтган бўлса, унда схема бўйича фақат кейинги дозани қабул қилиш зарур ва ўтказиб юборилган доза қабул қилинмайди.
Пациентларнинг (кекса ёшдаги шахслар, жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентлар, буйрак фаолияти бузилиши бўлган пациентлар) алоҳида гуруҳларида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Болалар:
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиш касалликлари (пиодермия, фурункулёз ва бошқалар): 1 таблеткадан суткада 1 марта 10 кун давомида тил остига қўлланади.
Юқори ва қуйи нафас йўлларининг сурункали, қайталанувчи инфекциялари (зўрайиш босқичида ва ремиссия босқичида): Ликопид® 1 таблеткадан суткада 1 марта 10 кун давомида тил остига қўлланади, 3 даволаш курси қабул қилинади, курслар орасидаги танаффус 20 кунни ташкил этади.
Герпетик инфекция: 1 таблеткадан суткада 3 марта 10 кун давомида ичга қабул қилинади ёки тил остига қўлланади.
Катталар:
Нафас олиш йўлларининг сурункали инфекциялари: 2 таблеткадан суткада 1 марта 10 кун давомида тил остига қўлланади.
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиш касалликлари (пиодермия, фурункулёз ва бошқалар): 2 таблеткадан суткада 2-3 марта 10 кун давомида тил остига қўлланади.
Герпетик инфекция: 2 таблеткадан суткада 3 марта 10 кун давомида ичга қабул қилинади ёки тил остига қўлланади.
Профилактика (катталар):
– ЎРК билан мавсумий касалланиш ва ЛОР-аъзоларнинг, юқори ва қуйи нафас йўллари сурункали касалликларини олдини олиш ва зўрайиши тез-тезлигини камайтириш учун Ликопид® препарати 1 таблеткадан суткада 3 марта 10 кун давомида тил остига қўлланади.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Ликопид® 1 мг ҳар бир таблеткаси 0,00042 н.б. (нон бирлиги) миқдорида сахароза сақлайди, буни қандли диабети бўлган пациентларда ҳисобга олиш зарур.
Ликопид® 1 мг ҳар бир таблеткаси 0,074 грамм лактоза сақлайди, буни гиполактазия (лактозани ўзлаштираолмаслик, бунда организмда лактаза, яъни лактозани ўзлаштириш учун зарур бўлган фермент даражасининг пасайиши кузатилади) бўлган беморларда ҳисобга олиш зарур.

Ножўя таъсирлари
Тез-тез (1-10%) – даволашни бошида тана ҳароратини субфебрил қийматларгача (37,9°С гача) қисқа муддатли ошиши кузатилиши мумкин, бу препаратни бекор қилиш учун кўрсатма ҳисобланмайди.
Кам холларда (0,01-0,1%) – тана ҳароратини фебрил қийматларгача (>38,0°С) қисқа муддатли ошиши кузатилади. Тана ҳарорати 38,0°С дан юқори даражага ошишганда, иситмани тушурувчи воситаларни қабул қилиш мумкин, бу Ликопид® таблеткаларининг фармакологик самараларини пасайтирмайди.
Жуда кам холларда (0,01% дан кам) – диарея.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақда даволовчи шифокорга маълум қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– Глюкозаминилмурамилдипептид ва препаратнинг бошқа компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик;
– ҳомиладорлик ва лактация;
– зўрайиш босқичидаги аутоиммун тиреоидит
– препарат қабул қилинаётган вақтда фебрил ҳарорат (>38°С) билан кечувчи ҳолатлар;
– кам ҳолларда учрайдиган моддалар алмашинувининг туғма бузилишлари: алактазия, галактоземия, лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, сахараза/изомальтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз мальабсорбция;
– клиник маълумотлар йўқлиги туфайли аутоиммун касалликларида қўллаш тавсия этилмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат микробларга қарши препаратларнинг самарадорлигини оширади, вирусларга қарши ва замбуруғларга қарши препаратларга нисбатан синергизм кузатилади. Антацидлар ва сорбентлар препаратнинг биокираолишлигини сезиларли даражада камайтиради. Глюкокортикостероидлар Ликопид®нинг биологик самарасини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар
Препаратни ҳомиладор аёлларда ва эмизиш давридаги аёлларда тиббиётда қўллаш имконияти ва ўзига хослиги:
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга Ликопид® 1 мг препаратини қабул қилиш мумкин эмас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши
Препарат дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари номаълум.
Препаратнинг фармакологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, доза ошириб юборилганда, тана ҳароратини субфебрил (37,9°С гача) қийматларгача ошиши кузатилиши мумкин. Зарурати бўлганида, симптоматик даволаш (иситмани тушурувчи воситалар) ўтказилади, сорбентлар буюрилади. Специфик антидоти номаълум.

Чиқарилиш шакли
1 мг дан таблеткалар.
10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюминий фольгали контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Яроқлилик муддати
5 йил.

Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.