ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТЕРПИНКОД®
TERPINCOD
Препаратнинг савдо номи: Терпинкод®
Таъсир қилувчи моддалар (ХПН): кодеин+терпингидрат+натрия гидрокарбонат
Дори шакли: таблеткалар
Бир таблетка таркиби:
Фаол моддалар: кодеин – 8 мг, терпингидрат – 250 мг, натрий гидрокарбонати – 250 мг.
Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 71,1 мг, стеарин кислотаси – 5,9 мг, тальк –
15 мг.
Таърифи: оқ рангли, яссицилиндрик, фаска ва рискали таблеткалар. Бироз мармарликка йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: йўталга қарши мажмуавий восита (йўталга қарши опиоид восита+балғам кўчирувчи восита).
АТХ коди: R05FA02
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий препарат. Кодеин – марказий таъсирга эга бўлган йўталга қарши восита, фенантрен қатори алкалоиди. Опиоид рецепторларнинг агонисти, йўтал марказининг қўзғалувчанлигини пасайтиради. Тавсия қилинган терапевтик дозаларда йўтал марказини сусайишини чақирмайди, хилпилловчи эпителийнинг фаолиятини бузмайди ва бронхиал секрецияни камайтирмайди, анальгетиклар, ухлатувчи ва седатив дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. Ичакдаги опиат рецепторларни фаоллашиши силлиқ мушакларни бўшашини, перистальтикани пасайишини ва барча сфинктерларнинг спазмини чақиради.
Терпингидрат бронхиал безлар секрециясини кучайтиради, балғам кўчирувчи таъсирга эга. Натрий гидрокарбонати бронхиал шиллиқнинг рН ни ишқорий томонга силжитади, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради, шунингдек маълум даражада хилпилловчи эпителий ва бронхиолаларнинг мотор фаолиятини рағбатлантиради.
Терпинкод® йўтал рефлексини сусайтиради ва йўталда нафас йўлларидан шиллиқни чиқарилишига ёрдам беради. Ичга қабул қилинганидан кейин таъсирининг максимуми 30-60 минут ўтгач юз беради ва 2-6 соат давом этади.
Қўлланилиши
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалардаги ўпка ва нафас йўлларининг касалликларидаги (шу жумладан бронхопневмония, бронхит, ўпка эмфиземаси) турли этиологияли «қуруқ йўтал».
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, 1 таблеткадан кунига 2-3 марта. Шифокорнинг маслаҳатисиз даволашнинг максимал давомийлиги – 5 сутка.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар (терини қичишиши, эшакеми). Кўнгил айниши, қусиш, қабзиятлар, бош оғриғи, уйқучанлик. Давомли назоратсиз қўлланганида кодеинга қарамлик ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, нафас етишмовчилиги, бронхиал астма, этонол ёки наркотик анальгетикларни бир вақтда қабул қилиш, болалар (12 ёшгача), ҳомиладорлик ва лактация даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Хлорамфеникол жигарда кодеиннинг метаболизмини тормозлайди ва шу билан унинг организмга таъсирини кучайтиради.
Марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида, седатив самараси ва нафас марказига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин. Кодеин этанолнинг психомотор фаолиятга таъсирини кучайтиради.
Кодеин катта дозаларда қўлланганида юрак гликозидларининг (дигоксин ва бошқалар) таъсири кучайиши мумкин, чунки перистальтикани сусайиши туфайли, уларни сўрилиши кучаяди. Адсорбентлар, буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар, кодеинни сўрилишини камайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда кодеинни чиқарилиши секинлашган, шунинг учун препаратни қабул қилишлар орасидаги интервални узайтириш тавсия қилинади.
Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Спортчилар препарат кодеин сақлашини ва допинг эканлигини ёдда тутишлари керак;
Транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Седатив таъсирини ривожланиши мумкинлиги туфайли, даволаниш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор ва ҳаракат реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: қусиш, уйқучанлик, қовуқ атонияси, кўришни бузилиши билан кечувчи кўз соққаларининг харакат координациясини бузилиши, брадипноэ, нафас марказини сусайиши, аритмиялар, брадикардия.
Даволаш: фаоллаштирилган кўмир ёки калий перманганати билан меъдани ювиш, нафас аналептикларини, атропинни ва кодеиннинг рақобатли физиологик антагонисти – налоксонни юбориш.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 1 ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.