📜 Инструкция по применению Аркоксиа
💊 Состав препарата Аркоксиа
✅ Применение препарата Аркоксиа
📅 Условия хранения Аркоксиа
⏳ Срок годности Аркоксиа

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРКОКСИА

ARCOXIA

Препаратнинг савдо номи: Аркоксиа

Таъсир этувчи модда (ХПН): эторикоксиб

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Таблетка ядроси

фаол модда: 60 мг, 90 мг, 120 мг эторикоксиб.

ёрдамчи моддалар: сувсиз кальций гидрофосфати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, магний стеарати.

Таблетка қобиғи

Опадрай ІІ Яшил 39К11520 (60 мг ли доза учун), Опадрай ІІ Оқ 39К18305 (90 мг ли доза учун), Опадрай ІІ Яшил 39К11529 (120 мг ли доза учун), карнауб муми.

Плёнка қобиқ таркиби: лактоза моногидрати, гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), триацетин, индигокармин бўёғи асосидаги алюмин лаки (Е132) (60 мг ва 120 мг ли таблеткалар учун), темир II оксиди бўёғи (Е172) (60 мг ва 120 мг ли таблеткалар учун).

Таърифи:

60 мг ли таблеткалар: тўқ-яшил, икки томонлама қавариқ, олма шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида ARCOXIA 60 ва бошқа томонида 200 босиб туширилган таблеткалар.

90 мг ли таблеткалар: оқ, икки томонлама қавариқ, олма шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида ARCOXIA 90 ва бошқа томонида 202 босиб туширилган таблеткалар.

120 мг ли таблеткалар: оч-яшил, икки томонлама қавариқ, олма шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида ARCOXIA 120 ва бошқа томонида 204 босиб туширилган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ). коксиблар.

АТХ коди: М01AH05

 

Фармакологик хусусиятлари

Таъсир механизми

Эторикоксиб перорал қабул қилинадиган препарат бўлиб, клиник дозалар диапазони чегараларида циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг юқори селектив ингибиторидир.

Клиник фармакологик тадқиқотларда суткада 150 мг дозада қўлланганида ЦОГ-1 ни ингибирламасдан, ЦОГ-2 ни дозага боғлиқ равишда ингибирланган. Эторикоксиб меъда простагландинлари синтезини ингибирламайди ва тромбоцитлар фаолиятига таъсир кўрсатмайди.

Циклооксигеназа простагландинларни ҳосил бўлишига жавоб беради. Циклооксигеназанинг иккита изоформалари: ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 идентификацияланган (аниқланган). ЦОГ-2 яллиғланишларга қарши импульслар орқали индукцияланувчи фермент изоформаси ҳисобланади ва оғриқ, яллиғланиш ва иситманинг простаноидли медиаторлари синтези учун жавоб берувчи асосий омил сифатида қаралади. ЦОГ-2 яна овуляция, артериал йўл имплантацияси ва ёпилиши, буйрак ва марказий нерв тизими фаолиятини бошқаришга (иситмани, оғриқни ҳис қилиш, когнитив фаолиятга) ҳам таъсирга эга ҳамда яраларни тузалишида ҳам иштирок этиши мумкин. ЦОГ-2 одамда меъда яраси атрофидаги тўқимада аниқланган, бироқ ярани битишидаги аҳамияти аниқланмаган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Эторикоксиб оғиз орқали қабул қилинганида яхши сўрилади. Оғиз орқали қўлланганида мутлоқ биокираолишлиги тахминан 100% ни ташкил қилади. 120 мг ни суткада бир марта қабул қилинганидан кейин мувозанат ҳолатига эришилгунича қон плазмасидаги максимал концентрацияси (ўртача геометрик аҳамияти Сmax=3,6 мкг/мл) катталар томонидан оч қоринга қабул қилинганида тахминан 1 соатдан (Тmax) кейин кузатилади. Ўртача геометрик AUC0-24cоат 37,8 мкг∙соат/мл ни ташкил қилади. Клиник дозалар диапазони чегарасида эторикоксибнинг фармакокинетикаси пропорционалдир.

Эторикоксиб 120 мг дозада овқат вақтида (таркибида кўп миқдорда ёғлар бўлган таомлар билан) қўлланганида сўрилиш даражасига клиник аҳамиятли таъсир кузатилмади. Сўрилиш тезлиги ўзгарди, бу Сmax ни 36% га пасайиши ва Тmax ни 2 соатга ошиши билан ифодаланади. Бундай маълумотлар клиник жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланмайди. Клиник тадқиқотларда эторикоксиб овқат истеъмол қилишдан қатъий назар қўлланилган.

Тақсимланиши. Эторикоксиб 0,05 дан 5 мкг/мл концентрациялар диапазонида одам қони плазмаси оқсиллари билан 92% га боғланади. Мувозанат ҳолатида тақсимланиш ҳажми тахминан 120 л ни ташкил қилади.

Этроксикоксиб каламушлар ва қуёнларда йўлдош тўсиғи орқали, шунингдек каламушларда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.

Метаболизми. Эторикоксиб фаол метаболизмга учрайди. Дозанинг 1% дан камроғи сийдик билан дастлабки препарат кўринишида чиқарилади. Метаболизмининг асосий йўли – бу CYP ферментлари томонидан катализ йўли билан 6′-гидроксиметил дериватини шаклланишидир. CYP3A4 эторикоксибни in vivo шароитида метаболизмига ёрдам беради. In vitro тадқиқотлар CYP2D6, CYP2C9, CYP1A2 ва CYP2C19 ҳам метаболизмнинг асосий йўлини катализлаши мумкинлигини кўрсатади, бироқ уларнинг миқдорий характеристикалари in vivo шароитида ўрганилмаган.

Одамда бешта метаболити идентификацияланган. Асосий метаболити 6′-гидроксиметил дериватини кейинги оксидланишида шаклланган эторикоксибнинг деривати бўлган 6′-карбоксил кислотасидир. Бу асосий метаболитлари аниқлаш мумкин бўлган фаолликни намойиш этмайди ёки ЦОГ-2 кучсиз ҳисобланади холос. Бу метаболитларининг биронтаси ЦОГ-1 ни ингибирламайди.

Чиқарилиши. Соғлом кўнгиллиларга 25 мг радиоизотоп билан нишонланган эторикоксиб бир марта вена ичига юборилганидан кейин, 70% радиоактивлик сийдик билан ва 20% аҳлат билан, асосан метаболитлари кўринишида чиқарилади. 2% дан камроғи ўзгармаган препарат кўринишида аниқланади.

Эторикоксибни чиқарилиши, асосан метаболизми орқали, кейинчалик буйрак орқали чиқарилиши билан юз беради. 120 мг суткада бир марта қабул қилинганида эторикоксибнинг мувозанат концентрациясига, тахминан 2 тўпланиш кўрсаткичи билан етти кун давомида эришилади, бу тахминан 22 соатлик ярим парчаланиш даврига тўғри келади. Қон плазмаси клиренси венага 25 мг қуйишдан кейин тахминан минутига 50 мл ни ташкил қилади.

Алоҳида гуруҳ пациентлари

Кекса ёшдагилар. Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) ва ёшроқ пациентлардаги фармакокинетикаси бир хил.

Жинс. Аёллар ва эркакларда эторикоксибнинг фармакокинетикаси ўхшаш.

Жигар фаолиятини бузилиши. Жигар фаолиятини енгил оғирлик даражасидаги бузилишларида (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-6 балл) 60 мг эторикоксиб суткада бир марта қабул қилинганида AUC ўртача кўрсаткичи, препаратни худди шу дозада қабул қилган соғлом пациентларга нисбатан тахминан 16% га юқори бўлган. Жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилишларида (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-9 балл) 60 мг эторикоксиб икки кунда 1 марта қабул қилинганида AUC ўртача кўрсаткичи, препаратни суткада 60 мг дозада ҳар куни соғлом шахслардаги кўрсаткичлар билан бир хил бўлган; эторикоксибни 30 мг дозада қўланиши бу гуруҳ пациентларида ўрганилмаган. Жигар фаолиятини бузилишларини оғир шакли бўлган пациентларда (Чайлд-Пью шкаласи бўйича ≥10 балл) клиник ёки фармакокинетик маълумотлар йўқ.

Буйрак фаолиятини бузилиши. Буйрак фаолиятини ўртача ва оғир бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек терминал босқичдаги буйрак касалликлари бўлган, гемодиализ ўтказилаётган пациентларда эторикоксибнинг 120 мг бир марталик дозасининг фармакокинетикаси, соғлом пациентлардаги худди шундай кўрсаткичдан сезиларсиз фарқ қилади. Гемодиализ препаратни чиқарилишига озгина таъсир қилади (диализда клиренси тахминан минутига 50 мл ни ташкил қилади).

Болалар. Болаларда (12 ёшдан кичик) эторикоксибнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Ўсмирлар иштирокида (12 ёшдан 17 ёшгача) ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларда (N=16) тана вазни 40 кг дан 60 кг гача бўлган ўсмирларда суткада бир марта 60 мг эторикоксиб қабул қилинганида ва тана вазни 60 кг дан ортиқ ўсмирларда суткада бир марта 90 мг эторикоксиб қабул қилингандаги фармакокинетикаси суткада бир марта 90 мг эторикоксиб қабул қилган катталардаги фармакокинетикасига ўхшаш бўлган. Болаларда эторикоксибнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлар

Клиника олди тадқиқотларда эторикоксиб генотоксиклик хусусияти йўқлигини намойиш этади. Эторикоксиб сичқонларда ноканцероген бўлди. Каламушларда одам учун суткалик дозадан [90 мг] 2 мартадан ортиқ бўлган дозаларда тизимли экспозициядан келиб чиққан ҳолда, 2 йил давомида ҳар куни юборилганда гепатоцеллюляр аденомалар ва қалқонсимон без фолликуляр ҳужайраларининг аденомалари юз берган. Каламушлардаги гепатоцеллюляр аденомалар ва қалқонсимон без фолликуляр ҳужайраларининг аденомалари, ушбу ҳайвон тури учун хос бўлган CYP ферментларини индукцияси билан боғлиқ бўлган механизмнинг оқибатидир. Одамда эторикоксиб жигар ферменти CYP3A индукциясини чақирмайди.

Каламушларда дозалар ва экспозиция вақти оширилганда эторикоксибнинг гастроинтестинал заҳарлилиги ошган. Заҳарлиликни ўрганиш бўйича 14 ҳафталик тадқиқот давомида эторикоксиб терапевтик дозалар қўлланилгандаги одамдаги экспозициялардан ортиқ бўлган экспозицияларда гастроинтестинал яраларни пайдо бўлишига олиб келган. Заҳарлиликни ўрганиш бўйича 53 ва 106 ҳафталик тадқиқотларида ҳам, терапевтик дозалар қўлланилгандаги одамдаги экспозициялар билан бир хил бўлган экспозицияларда ҳам гастроинтестинал яраларни пайдо бўлиши кузатилди. Итларда буйрак ва меъда-ичак йўллари томонидан патологик ўзгаришлар препаратнинг юқори экспозицияларида кузатилган.

Репродуктив заҳарлиликни ўрганиш бўйича суткада 15 мг/кг дозани (тизимли экспозиция кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда одам учун суткали дозадан [90 мг] тахминан 1,5 баробар ортиқ бўлган) қўллаш билан каламушларда ўтказилган тадқиқотларда эторикоксиб тератоген бўлмаган. Қуёнларда даволаш билан боғлиқ бўлган юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар частотасини ортиши, одам учун суткалик клиник экспозициядан (90 мг) пастроқ бўлган экспозиция даражаларида кузатилди. Бироқ даволаш билан боғлиқ бўлган ҳомила скелетини мальформациялари кузатилмаган. Каламушлар ва қуёнларда одамдаги экспозициядан 1,5 ва ундан ортиқ бўлган экспозицияларда, постимплантацион йўқотишларнинг дозага боғлиқ бўлган ортиши кузатилган.

Эторикоксиб лактация давридаги каламушлар сутига қон плазмасидаги концентрациялардан тахминан 2 марта ортиқ бўлган концентрацияларда киради. Эмизикли урғочиларга лактация даврида эторикоксиб юборилган ҳолларда, боласида тана вазнини камайиши кузатилган.

 

Қўлланилиши

Остеоартрит (ОА), ревматоидли артрит (РА), анкилозловчи спондилитда симптомларни сусайтириш, шунингдек ўткир подагрик артритда оғриқ ва яллиғланиш белгиларини сусайтириш учун қўлланади.

Стоматологик операцияларни ўтказиш оқибатида юз берувчи ўртача оғирликдаги оғриқни қисқа муддатли даволаш учун.

ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторларини буюришга қарор қилиш, беморнинг шахсий хавфини баҳолашга асосланган бўлиши керак.

Қўллаш усули ва дозалари

АРКОКСИА препарати перорал қабул қилинади. Препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Агар препаратни овқатланишдан аввал қабул қилинса, таъсир самараси тезроқ бошланади, буни симптомларни тезроқ сусайтириш зарурати туғилган ҳолларда ҳисобга олиш керак.

Эторикоксибни қўллаганда дозалар ва қўллаш муддатларини ошиши билан, юрак-қон томир тизими асоратларини юз бериш хавфи ошиши мумкинлиги туфайли, максимал даражадаги қисқа вақт давомида минимал самарали дозаларни ишлатиш керак. Айниқса остеоартрити бўлган беморларда симптомларни енгиллаштириш зарурати ва ўтказилаётган даволашга жавобни даврий равишда қайта-қайта баҳолаб бориш керак.

Остеоартрит (ОА)

Максимал тавсия қилинган доза – суткада 1 марта 60 мг ни ташкил этади. Самараси кузатилмаган ҳолларда бошқа даволаш усулларини кўриб чиқиш лозим.

Ревматоидли артрит (РА)

Тавсия қилинган доза – суткада 1 марта 60 мг ёки 90 мг ни ташкил қилади. Минимал самарали суткали доза суткада 1 марта 60 мг ни ташкил қилади. Айрим пациентларда суткада 1 марта 90 мг доза терапевтик самарасини кучайтириши мумкин.

Анкилозли спондилит (АС)

Тавсия қилинган доза – суткада 1 марта 60 мг ёки 90 мг ни ташкил қилади. Минимал самарали суткали доза суткада 1 марта 60 мг ни ташкил қилади. Айрим пациентларда суткада 1 марта 90 мг доза терапевтик самарасини кучайтириши мумкин.

Ўткир оғриқ билан кечувчи ҳолатларда

Ўткир оғриқ билан кечувчи ҳолатларда, эторикоксибни фақат ўткир симптоматика даври давомида қўллаш лозим.

Ўткир подагрик артрити

Тавсия қилинган доза – суткада 1 марта 120 мг. Ўткир подагрик артритни даволаш бўйича ўтказилган клиник тадқиқотларда эторикоксиб 8 кун давомида қўлланилди.

Стоматологиядаги операциядан кейинги оғрик. Тавсия қилинган дозаси кўпи билан 3 кун давомида суткада бир марта 90 мг ни ташкил қилади. Айрим пациентлар учун операциядан кейин қўшимча оғриқ қолдириш керак бўлиши мумкин.

Ҳар бир кўрсатма учун тавсия қилинган дозалардан ортиқ бўлган дозалар қўшимча самарадорликка эга бўлмайди ёки ҳали ўрганилмаган.

Шунинг учун:

  • ОА да доза суткада 60 мг дан ошмаслиги керак;
  • РA ва анкилозли спондилитдаги доза суткада 90 мг дан ошмаслиги керак;
  • ўткир подаградаги доза суткада 120 мг дан ошмаслиги, даволаш эса, кўпи билан 8 кун давомида ўтказилиши керак;
  • стоматологик операциядан кейинги ўткир оғриқларда доза суткада 90 мг дан ошмаслиги, даволаш эса максимум 3 кун давомида ўтказилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентлар учун дозани тўғрилашнинг зарурати йўқ. Бошқа препаратларни қўллаганда бўлгани каби кекса ёшдаги пациентларда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Жигар фаолиятини бузилиши.

Препаратни қўллашга бўлган кўрсатмасидан қатъий назар жигар фаолиятини енгил оғирлик даражасидаги бузилишларида (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-6 балл) суткада
60 мг дозани оширмаслик керак. Жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасидаги бузилишларида (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-9 балл) қўллаш бўйича кўрсатмалардан қатъий назар, 2 кунда 1 марта 60 мг дозани оширмаслик керак; шунингдек препаратни суткада 1 марта 30 мг дозада қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилиши мумкин. Препаратни қўллаш бўйича клиник тажриба, хусусан жигар фаолиятини ўртача оғирлик даражасида бузиишлари бўлган пациентларда чекланган, шунинг учун эҳтиёткорликка амал тавсия қилинган. Препаратни жигар фаолиятини оғир даражада бузилишлари (Чайлд–Пью шкаласи бўйича (≥10 балл) бўлган пациентларда қўллаш бўйича клиник тажриба йўқ; шунинг учун препаратни бундай беморларда қўллаш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини бузилиши.

Креатинин клиренси ≥30 мл/мин бўлган пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритишнинг зарурати йўқ. Креатинин клиренси <30 мл/мин бўлган пациентларда эторикоксибни қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Эторикоксибни қўллаш хавфсизлиги 9295 иштирокчини, шу жумладан ОА, РА ва белдаги сурункали оғриқ бўлган 5774 пациент (ОА ва РА бўлган тахминан 600 пациентлар 1 йил давомида ёки кўпроқ даво олганлар) ўз ичига олган клиник тадқиқотларда баҳоланган.

Клиник тадқиқотларда ножўя реакцияларининг профили 1 йил давомида ёки кўпроқ вақт давомида эторикоксиб қабул қилган ОА ва РА бўлган пациентларда бир хил бўлган.

Клиник тадқиқотларда ўткир подагрик артрити бўлган пациентлар 8 кун давомида суткада 120 мг дозада эторикоксиб олганлар. Ушбу тадқиқотдаги ножўя реакцияларнинг профили, умуман олганда, ОА, РА ва белдаги сурункали оғриқлар бўйича бирлаштирилган тадқиқотлардагидек бўлган.

3 фаол назорат қилинувчи тадқиқот натижаларини ўз ичига олган юрак-қон томирлари тизими учун хавфсизлик дастурида ОА ёки РА бўлган 17 412 нафар пациент ўртача 18 ой давомида эторикоксиб (60 мг ёки 90 мг) билан даволанганлар.

Стоматологик операцияни ўтказиш билан боғлиқ операциядан кейинги ўткир оғриқни ўрганиш бўйича клиник тадқиқотларда 612 пациент АРКОКСИА (90 мг ёки 120 мг) препарати билан даволанганлар ва ножўя реакциялар профили, умуман ОА, РА ва белдаги сурункали оғриқни биргаликда ўрганилган тадқиқотлардаги профилга ўхшаш бўлган.

ОА, РА, белдаги сурункали оғриқ ёки АС билан оғриган, 12 ҳафта давомида эторикоксибни 30 мг, 60 мг ёки 90 мг дозада пациентлар иштирок этган тадқиқотларда, ўткир оғриқни қисқа муддатли ўрганиш юзасидан MEDAL дастури тадқиқотларида, шунингдек постмаркетинг даври давомида плацебога нисбатан, препарат қўлланилганда кўпроқ учраган қуйидаги ножўя реакциялар тўғрисида хабар берилган.

Частота қуйидагича аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаб бўлмайди).

Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез – альвеоляр остит; тез-тез эмас – гастроэнтерит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.

Қон тизими ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – анемия (асосан меъда-ичакдан қон кетиши натижасида), лейкопения, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик – реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, анафилактик/анафилактоид реакциялар, шу жумладан шок.

Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар: тез-тез – шишлар/суюқликни тутилиши; тез-тез эмас – иштаҳани пасайиши ёки кучайиши, тана вазнини ошиши.

Руҳият томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – хавотирлик, депрессия, ақлий фаолиятни ёмонлашиши; жуда кам ҳолларда – идрокни хиралашиши, галлюцинациялар; номаълум – хавотирлик.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи; тез-тез эмас – дисгевзия, уйқусизлик, парестезия/гипестезия, уйқучанлик.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – кўришни ноаниқлиги, конъюнктивит.

Эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – қулоқда жаранглаш, вертиго.

Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез – пальпитация; кам ҳолларда – юрак бўлмачаси фибрилляцияси, димланган юрак етишмовчиги, ЭКГ да носпецифик ўзгаришлар, стенокардия, миокард инфаркти*; номаълум – тахикардия, аритмия.

Томир тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – гипертензия; кам ҳолларда – қон қуйилишлари, инсульт*, миядаги қон айланишининг транзиторлик ишемик бузилишлари; жуда камдан-кам – гипертоник криз.

*плацебо – ва фаол назорат қилинувчи узоқ давом этган клиник тадқиқотлар таҳлилидан шундай хулоса қилиш мумкинки, ЦОГ-2 селектив ингибиторлари қўлланилганда жиддий артериал тромбозлар, жумладан миокард инфаркти ва инсультни вужудга келишининг орттирилган хавфи мавжуд бўлади. Мавжуд бўлган маълумотлардан келиб чиқиб, бундай ҳолатларни абсолют юз бериш хавфини йилига 1% дан ошиши (камроқ) эҳтимоли кам.

Респиратор тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – йўтал, диспноэ, бурундан қон кетиши; жуда кам ҳолларда – бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – гастроинтестинал бузилишлар (абдоминал оғриқ, метеоризм, жиғилдон қайнаши каби), диарея, диспепсия, эпигастрал соҳадаги дискомфортни ҳис этиш, кўнгил айниши; тез-тез эмас – қорин дам бўлиши, кислотали рефлюкс, ичак перистальтикаси хусусиятини ўзгариши, қабзият, оғиз қуриши, гастродуоденал яралар, таъсирланган ичак синдроми, эзофагит, оғиз бўшлиғидаги яралар, қусиш, гастрит; жуда кам ҳолларда – пептик яралар, шу жумладан гастроинтестинал перфорация ва қон кетиши (кўпинча кекса ёшларда); тез-тезлиги номаълум – панкреатит.

Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар: тез-тез – АСТ даражасини ошиши, АЛТ даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – гепатит; тез-тезлиги номаълум – сариқлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар: тез-тез – экхимоз; тез-тез эмас – юз шишиши, қичишиш, тошма; кам ҳолларда – эритема; жуда кам ҳолларда – эшакеми, Стивенс–Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз; номаълум – турғун дори эритемаси.

Скелет-мушак тизими, бириштирувчи тўқима ва суяклар томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – мушак спазмлари/тортишишлари, суяк-мушак оғриғи/қотиб қолиши.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – протеинурия, қон зардобида креатинин даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – буйрак фаолиятини бузилиши, шу жумладан буйрак етишмовчилиги.

Умумий ҳолатни ва дори воситасини қўллаш усули билан боғлиқ бўлган бузилишлари: тез-тез – астения/лоҳаслик, гриппга ўхшаш симптомлар; тез-тез эмас – кўкрак қафасидаги оғриқ.

Тадқиқотлар: тез-тез эмасқонда азот мочевина даражасини ошиши, креатинфосфокиназа даражасини ошиши, гиперкалиемия, сийдик кислотаси даражасини ошиши; кам ҳолларда – қондаги натрий даражасини камайиши.

НЯҚП қўлланилгандаги қуйидаги жиддий ножўя реакциялар тўғрисида хабар қилинган, шунинг учун эторикоксиб қўлланилганда уларни юз беришини инкор қилиш мумкин эмас: нефротоксиклик, шу жумладан нефрит ва нефротик синдром; гепатотоксиклик, шу жумладан жигар етишмовчилиги.

 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай бошқа компонентга ўта юқори сезувчанлик.
  • Фаол пептик яра ёки меъда-ичакдан қон кетиши.
  • Ацетилсалицил кислотаси ёки НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ингибиторлари қўлланганидан кейин бронхоспазм, ўткир ринит, бурун полиплари, ангионевротик шиш, эшакеми ёки бошқа аллегрик реакциялар юз берган пациентлар.
  • Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
  • Жигар фаолиятини оғир бузилишлари (қон зардобидаги альбумин <25 г/л ёки Чайлд-Пью шкаласи бўйича ≥10 балл).
  • Буйракдаги аниқланган креатинин клиренси <30 мл/мин.
  • Болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирлар.
  • Ичакнинг яллиғланиш касаллиги.
  • Димланган юрак етишмовчилиги (NYHA II–IV).
  • Артериал қон босими доимо 140/90 мм сим. уст. га тенг ёки ундан баланд юрадиган ва етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия бўлган пациентлар.
  • Аниқланган юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки юрак-қон томир касаллиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фармакодинамик ўзаро таъсирлари

Перорал антикоагулянтлар. Ҳолатлари варфаринни доимий қўллаш билан барқарорлашган пациентларда эторикоксибни суткада 120 мг дозада қабул қилиниши, Халқаро меъёрлаштирилган нисбат (ХМН), протромбин вақтини тахминан 13% га ошиши билан кечган. Шунинг учун перорал антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларда, айниқса эторикоксибни қабул қилинишининг дастлабки кунлари ёки унинг дозаси ўзгартирилганда ХМН, протромбин вақти кўрсаткичларини тез-тез текшириб туриш лозим.

Диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари ва ангиотензин II антагонистлари. НЯҚП диуретиклар ва бошқа антигипертензив препаратларнинг таъсирини сусайтириши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган айрим пациентларда (масалан, дегидратацияси бўлган пациентларда ёки буйрак фаолияти сусайган кекса ёшдаги пациентларда) ААФ ингибитори ёки ангиотезин ІІ антагонистини ва ЦОГ ни ингибирловчи препаратларини бир вақтда қўлланиши, буйрак фаолиятини кейинчалик ёмонлашишига, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, лекин бу одатда қайтувчан характерга эга. Бундай ўзаро таъсирни эторикоксибни  ААФ ингибиторлари ёки ангиотезин ІІ антагонистлари билан бир вақтда қўллаётган пациентларда юз бериши мумкинлигини ёдда тутиш лозим. Шунинг учун бундай комбинацияни, айниқса кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Мувофиқ гидратацияни ўтказиш ва мажмуавий даволашни бошлашда ҳамда кейинчалик даврий равишда буйрак фаолиятини мониторингини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш зарур.

Ацетилсалицил кислотаси. Соғлом кўнгиллилар иштирокидаги тадқиқотларда мувозанат ҳолатида эторикоксибни суткада бир марта 120 мг дозада қўлланиши ацетилсалицил кислотасининг (81 мг суткада 1 марта) антиагрегант фаоллигига таъсир кўрсатмади Эторикоксибни ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда юрак-қон томир асоратларини олдини олиш учун қўлланадаган дозаларда (қуйи дозаларда) буюриш мумкин. Бироқ ацетилсалицил кислотасини ва эторикоксибнинг паст дозаларини бир вақтда қўллаш, эторикоксиб билан монотерапияга нисбатан, меъда-ичак йўлларида яраларни ёки бошқа асоратларни юз бериш тез-тезлигини ошишига олиб келиши мумкин. Эторикоксибни ацетилсалицил кислотаси билан юрак-қон томир тизимдаги асоратларни олдини олиш учун белгиланган дозалардан юқори дозаларда, шунингдек бошқа НЯҚП лар билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Циклоспорин ва такролимус. Гарчи эторикоксибнинг ушбу препаратлар билан ўзаро таъсири ўрганилмаган бўлсада, НЯҚП ни циклоспорин ва такролимус билан бир вақтда қўлланиши, охиргиларнинг нефротоксик самарасини кучайтириши мумкин. Эторикоксибни ушбу дори воситаларидан исталгани билан бир вақтда қўллаганда буйрак фаолиятини назорат қилиб туриш лозим.

Фармакокинетик ўзаро таъсирлар

Эторикоксибни бошқа препаратлар фармакокинетикасига таъсири

Литий. НЯҚП буйрак томонидан литийни чиқарилишини сусайтиради ва шу йўл билан қон плазмасида литий даражасини оширади. Агар лозим бўлса, қондаги литий даражасини тез-тез назорат қилинади ва бу препаратлар бир вақтда қўлланган вақтда, шунингдек НЯҚП ни қўллаш тўхтатилганда литийнинг дозасига тузатиш киритилади.

Метотрексат. Иккита тадқиқотда етти кун давомида суткада бир марта 60, 90 ва 120 мг дозаларда эторикоксиб дори воситасининг таъсири ревматоид артритни даволаш учун ҳафтада бир марта 7,5 дан 20 мг гача метотрексат олган пациентларда ўрганилган. Эторикоксиб 60 ва 90 мг дозада метотрексатнинг қон плазмасидаги концентрациясига ва буйрак клиренсига таъсир қилмаган. Бир тадқиқотда эторикоксиб 120 мг дозада метотрексатнинг қон плазмасидаги концентрациясига ва буйрак клиренсига таъсир қилмаган, бошқа тадқиқотда эса, метотрексатнинг қон плазмасидаги концентрацияси 28% га ошган ва метотрексатнинг буйрак клиренси эса 13% га пасайган. Эторикоксиб ва метотрексат бир вақтда қўлланганида, метотрексатнинг токсиклиги юзасидан мувофиқ мониторингни ўтказиш керак.

Перорал контрацептивлар. Эторикоксибни 60 мг дозада 21 кун давомида 35 мкг этинилэстрадиол ва 0,5-1 мг норэтиндрон сақловчи перорал контрацептивлар билан бир вақтда қабул қилинганда этинилэстрадиолнинг AUC0-24с кўрсаткичини 37% га ошишига олиб келган. Эторикоксибни 120 мг дозада юқорида келтирилган перорал контрацептивлар билан бир вақтда ёки 12 соат интервал билан қабул қилинганда мувозанат ҳолатда этинилэстрадиолнинг AUC0-24с кўрсаткичини 50-60% га оширган. Этинилэстрадиолнинг концентрациясини бундай ошишини, эторикоксиб билан бир вақтда қўлланадиган перорал контрацептивни танлашда эътиборга олиш керак. Этинилэстрадиолнинг экспозициясини ошиши, перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя реакцияларни (масалан, хавф гуруҳи аёлларида веналар тромбоэмболияси) юз бериши тез-тезлигини ошириши мумкин.

Гормон ўрнини босувчи терапия. 120 мг эторикоксибни конъюгацияланган эстрогенларни сақловчи гормон ўрнини босувчи препаратлар (Премарин™ 0,625 мг) билан қабул қилиш, 28 кун давомида мувозанат ҳолатида конъюгацияланмаган эстроннинг AUC0-24с ни ўртача кўрсаткичини (41% га), эквилиннинг AUC0-24с ни ўртача кўрсаткичини (76% га) ва 17-β-эстрадиолнинг AUC0-24с ни ўртача кўрсаткичини (22% га) оширади. Эторикоксибнинг узоқ муддат қўллаш учун тавсия қилинган дозаларининг (30, 60 ва 90 мг) таъсири ўрганилмаган.

Эторикоксиб 120 мг дозада Премарин препаратининг эстрогенли компонентларининг экспозициясини (AUC0-24с), Премарин препарати билан монотерапияга нисбатан ярмидан камроққа пасайтирган; Премарин препаратининг дозасини 0,625 дан 1,25 мг гача оширилган. Кўрсаткичларни бундай ошишини клиник аҳамияти номаълум, Премарин препаратининг юқорироқ дозаларини эторикоксиб билан мажмуаси эса ўрганилмаган. Эстрогенларнинг концентрациясини бундай ошишини эторикоксиб билан бир вақтда қўлланганда постменопауза даврида қўллаш учун гормонал препаратни танлашда эътиборга олиш керак, чунки эстрогенларнинг экспозициясини ошиши ўринбосар гормонотерапияни ўтказишда ножўя реакцияларни юз бериш хавфини ошириши мумкин.

Преднизон/преднизолон. Препаратлар билан ўзаро таъсирни ўрганиш юзасидан ўткзилган тадқиқотларда эторикоксиб преднизон/преднизолоннинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган.

Дигоксин. Эторикоксибни 120 мг дозада соғлом кўнгиллилар томонидан 10 кун давомида суткада 1 марта қабул қилинганда мувозанат ҳолатида дигоксиннинг AUC0‑24 кўрсаткичига ва уни буйрак орқали чиқарилишига таъсири кузатилмаган. Дигоксиннинг Cmax кўрсаткичини ошиши (тахминан 33% га) кузатилди. Бундай ошиш, одатда кўпчилик пациентлар учун сезиларли ҳисобланмайди. Бироқ эторикоксиб ва дигоксин бир вақтда қўлланганида дигоксиннинг токсик таъсири юзасидан юқори хавф гуруҳи пациентлари ҳолатини кузатиш лозим.

Сульфотрансферазлар томонидан метаболизмга учрайдиган препаратларга эторикоксибнинг таъсири.

Эторикоксиб одам сульфотрансферазасининг, хусусан SULT1E1 фаоллигини ингибитори ҳисобланади, шунингдек қон зардобидаги этинилэстрадиол концентрациясини ошириши мумкин. Ҳозирги вақтда турли сульфотрансферазларнинг таъсири тўғрисида маълумотлар етарли эмаслиги, бошқа дори воситалари учун клиник аҳамияти эса ҳали ўрганилаётганлиги туфайли, эторикоксибни асосан одам сульфотрансферазлари ёрдамида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар (масалан, перорал сальбутамол ва миноксидил) билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан буюриш мақсадга мувофиқдир.

CYP тизими изоферментлари томонидан метаболизмга учрайдиган препаратларга эторикоксибнинг таъсири.

In vitro тадқиқотлари маълумотларидан келиб чиққан ҳолда, эторикоксиб томонидан Р450 (CYP) 1А2, 2С9, 2С19, 2D6, 2E1 ва 3А4 цитохромларини ингибирланиши кузатилмайди. Соғлом кўнгиллилар иштирокидаги тадқиқотларда эторикоксибни 120 мг дозада ҳар куни қабул қилиниши, жигар CYP3A4 фаоллигига таъсир кўрсатмади, бу эритромицинли нафас олиш тести бўйича аниқланди.

Бошқа дори воситаларининг эторикоксибнинг фармакокинетикасига таъсири

Эторикоксибнинг метаболизмини асосий йўли CYP тизими ферментларига боғлиқдир. CYP3A4 эторикоксибнинг in vivo метаболизмига ёрдам беради. In vitro тадқиқотлари CYP2D6, CYP2C9, CYP1A2 ва CYP2C19 ларнинг ҳам метаболизмнинг асосий йўли учун катализатор вазифасини бажаришлари мумкинлигини кўрсатади, бироқ уларнинг миқдорий характеристикаси in vivo шароитларда ўрганилмаган.

Кетоконазол. Кетоконазол CYP3A4 нинг кучли ингибитори ҳисобланади. Соғлом кўнгиллилар томонидан 11 кун давомида суткада 1 марта 400 мг дозаларда қабул қилинганда, кетоконазол эторикоксибниннг 60 мг ли бир марталик дозасининг фармакокинетикасига клиник жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатмаган (AUC 43% га ошган).

Рифампицин. Эторикоксиб ва рифампицинни (CYP ферментларининг кучли индукторини) бир вақтда қабул қилиш қон плазмасидаги эторикоксибнинг концентрациясини 65% га пасайишига олиб келади. Бундай ўзаро таъсир эторикоксиб рифампицин билан бир вақтда қўлланилганда рецидив симптомлар билан бирга кечиши мумкин. Бу маълумотлар дозани ошириш зарурлигини кўрсатиши мумкин бўлган бир вақтда, эторикоксибни ҳар бир ҳолат учун тавсия қилинган дозалардан ортиқ бўлган дозаларда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки рифампицин ва эторикоксибни биргаликда бундай дозаларда қўллаш ўрганилмаган.

Антацидлар. Антацид дори воситалари эторикоксиб фармакокинетикасига клиник жиҳатдан жиддий таъсир кўрсатмайди.

Махсус кўрсатмалар

Меъда-ичак йўлларига таъсири

Эторикоксибни қўллаган пациентларда меъда-ичак йўллари томонидан, баъзан фатал якунланувчи асоратлар (перфорациялар, яралар ёки қон кетиши) тўғрисида хабар берилган.

Меъда-ичак йўллари томонидан асоратларни ривожланишининг юқори хавфи бўлган пациентларни (бошқа исталган НЯҚП ёки ацетилсалицил кислотасини бир вақтда қўллаётган пациентлар, анамнезда яра ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетиши каби меъда-ичак йўллари касалликлари бўлган беморлар) даволашда НЯҚП ни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия қилинади.

Эторикоксиб ва ацетилсалицил кислотаси (хаттоки кам дозаларда бўлса ҳам) бир вақтда қўлланганда меъда-ичак йўллари томонидан ножўя реакцияларни (меъда-ичак яралари ёки меъда-ичак йўллари томонидан бошқа асоратлар) юз бериши юзасидан қўшимча хавф мавжуд. Узоқ давом этган клиник тадқоқотларда ЦОГ-2 селектив ингибитори + ацетилсалицил кислотаси ва НЯҚП + ацетилсалицил кислотаси қўлланилганда хавфсизлик бўйича яққол фарқлар кузатилмади.

Юрак-қон томир тизимига таъсири

Клиник тадқиқотлар, ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторларини, плацебо ва айрим НЯҚП га қараганда тромботик асоратларни (айниқса миокард инфаркти ва инсультни) юз бериш хавфини ошириши мумкин бўлган дори воситалари гуруҳига киришини кўрсатади. Эторикоксиб қўлланганда юрак-қон томир асоратларини юз бериши хавфи доза ва қўллаш давомийлиги оширилганида ошиши мумкинлиги туфайли, минимал самарали дозаларда, максимал қисқа вақт давомида ишлатиш керак.

Симптомларни енгиллаштириш зарурати ва ўтказилаётган даволашга жавобни, айниқса остеоартрити бўлган беморларда вақти-вақти билан қайта баҳолаб туриш лозим.

Юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфининг яққол омиллари (артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш кабилар) бўлган пациентларда эторикоксиб билан даволашни, бундай хавфни юз беришини пухта баҳолагандан кейингина ўтказиш керак.

ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари юрак-қон томир касалликларини олдини олиш учун аспирин ўрнини босувчи восита эмас, чунки тромбоцитларга таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун антиагрегант дори воситаларини қўллашни тўхтатмаслик керак.

Буйракка таъсири

Буйрак простагландинлари буйракнинг перфузиясини тутиб туришда компенсатор ролни ўйнаши мумкин. Шунинг учун буйрак перфузияси бузилишларида эторикоксибни қабул қилиш простагландинларни ҳосил бўлишини камайишига ва бунинг оқибатида – буйракда қон оқимини пасайишига ва буйрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Бундай реакциянинг хавфи буйрак фаолиятини яққол бузилишлари бўлган, компенсацияланмаган юрак етишмовчилиги ёки циррози бўлган беморларда энг юқори бўлади. Бундай пациентларда буйрак фаолиятини назорат қилиш имкониятини кўриб чиқиш керак.

Суюқликни тутилиши, шишлар ва артериал гипертензия.

Простагландинлар синтезини ингибирловчи бошқа дори воситаларни қўллаганда бўлгани каби, эторикоксибни қабул қилган айрим пациентларда суюқликни тутилиши, шишлар ва артериал гипертензия кузатилган. Барча НЯҚП, шу жумладан эторикоксиб, димланган юрак етишмовчилиши пайдо бўлишига ёки қайталанишига олиб келиши мумкин. Анамнезда юрак етишмовчилиги, юрак чап қоринча фаолиятини бузилиши ёки артериал гипертензияси бўлган пациентлар шунингдек, бошқа ҳар қандай сабаб бўйича шишлари бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Бундай пациентларнинг ҳолатларини ёмонлашиши бўйича клиник белгилар мавжуд бўлган ҳолларда тегишли чораларни қўллаш, жумладан эторикоксибни бекор қилиш керак.

Эторикоксибни айниқса юқори дозаларда қўллаш, айрим бошқа НЯҚП ва ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторларини қўлланишига нисбатан, тез-тез артериал гипертензия юз бериши ва оғирроқ кечиши мумкин. Шунинг учун эторикоксиб билан даволаш бошланишидан аввал гипертензия назорат остида бўлиши, шунингдек эторикоксиб билан даволаш вақтида артериал босимни назоратига алоҳида эътибор бериш керак. Артериал босим сезиларли даражада ошганида муқобил даволашни буюриш керак. Артериал босимни (АБ) даволаш бошланданидан кейин 2 ҳафта давомида, кейин эса – вақти-вақти билан назорат қилиб туриш керак. Агар АБ сезиларли даражада ошса, муқобил даволаш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Жигарга таъсири

Бир йилгача давом этган клиник тадқиқотларда суткасига 30 мг, 60 мг ва 90 мг дозаларда эторикоксиб билан даволанган пациентларнинг тахминан 1% да аланинаминотрансфераза (АЛТ) ва/ёки аспартатаминотрансфераза (АСТ) фаоллигини ошиши (меъёрнинг юқори чегарасига нисбатан уч ва ундан кўпроқ марта) кўтарилиши кузатилди.

Жигар фаолиятини бузилишларининг симптомлари ва/ёки белгилари бўлган беморлар, шунингдек жигар фаолиятини патологик кўрсаткичларига бўлган барча пациентларнинг ҳолатини назорат қилиб туриш лозим. Жигар фаолиятини бузилиш белгилари ёки жигар фаолияти кўрсаткичларини турғун патологик ўзгаришлари (меъёрнинг юқори чегарасидан уч марта ортиқ бўлган) ошиши аниқланган ҳолларда эторикоксибни бекор қилиш керак.

Умумий кўрсатмалар

Агар даволаш давомида пациент юқорида кўрсатиб ўтилган бирор-бир аъзолар тизими фаолиятини ёмонлашиши кузатилса, тегишли чораларни кўриш ва эторикоксибни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш керак. Кекса ёшдаги беморлар ва буйрак, жигар ёки юрак бузилишлари бўлган пациентларда эторикоксибни қўллаганда тегишли тиббий кузатувни ўтказиш лозим.

Дегидратацияси бўлган пациентларни эторикоксиб билан даволашни эҳтиёткорлик билан бошлаш лозим. Эторикоксибни қўллашни бошлашдан аввал регидратацияни ўтказиш тавсия қилинади.

Постмаркетинг кузатув даврида НЯҚП ва ЦОГ-2 нинг айрим селектив ингибиторлари қўлланганида жуда кам ҳолларда (баъзилари ўлим билан якунланган), жиддий тери реакцияларни шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизни юз бериши ҳақида хабар берилган. Бундай реакцияларни юз беришини энг юқори хавфи даволашни бошланишида, дастлабки белгиларининг пайдо бўлиш вақтида, кўпчилик ҳолларда даволашнинг дастлабки ойи давомида бўлади. Эторикоксиб қўллаётган пациентлар ўта таъсирчанликнинг жиддий реакциялари (анафилаксия ва ангионевротик шиш кабилар) тўғрисида хабар берилган. ЦОГ-2 айрим селектив ингибиторлари анамнезда қандайдир препаратга аллергияси бўлган пациентларда тери реакцияларини юз бериши хавфини ошириши мумкин. Теридаги тошмалар, шиллиқ пардани шикастланиши ёки ўта сезувчаликнинг бошқа белгиларининг илк бор кўринишларида эторикоксибни бекор қилиш керак.

Эторикоксиб иситма ёки инфекциянинг бошқа белгиларини бостириши мумкин.

Эторикоксиб ва варфарин ёки бошқа перорал антикоагулянтларни бир вақтда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

ЦОГ ва простагландинлар синтезини ингибирловчи бошқа дори воситалари сингари эторикоксибни ҳам ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга қўллаш тавсия қилинмайди.

Аркоксиа препаратининг таркибида лактоза мавжуд. Галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза етишмовчилиги ва глюкоза-галактозалар мальабсорбцияси каби, кам учрайдиган ирсий хасталиклар билан оғриган беморлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик. ЦОГ-2 ва простагландинлар синтезини ингибирловчи бошқа препаратлар каби, эторикоксибни ҳам ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга қўллаш тавсия қилинмайди.

Эторикоксибни ҳомиладорлик даврида қўлланиши тўғрисида клиник маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токсиклик кузатилган. Ҳомиладорлик даврида аёлларга нисбатан потенциал хавф маълум эмас. Ҳомиладорлининг сўнгги уч ойи давомида эторикоксибни қўллаш простагландинлар синтезини ингибирловчи бошқа дори воситалари каби, бачадон қисқаришини йўқолишига ва боталлов йўлини муддатидан илгари ёпилишига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида эторикоксибни қўллаш мумкин эмас. Агар ҳомиладорлик даволаш даврига тўғри келиб қолса, эторикоксибни бекор қилиш лозим.

Лактация. Эторикоксибнинг она сутига кириш ёки кирмаслиги номаълум. Каламушларда дори воситасининг сут билан ажралиб чиқиши маълум. Эторикоксибни қўллаётган аёллар эмизмасликлари керак.

Болаларда қўлланиши

Эторикоксибни болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Эторикоксибни автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Эторикоксибни қабул қилиш вақтида бош айланиши, вертиго ёки уйқучанлик юз берадиган пациентлар автотранспорт ва механизмларни бошқармасликлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Эторикоксибни қўллашнинг клиник синовларида 500 мг гача бир марталик дозаларда ёки суткада 150 мг гача 21 кун давомида кўп марта қабул қилиш аҳамиятли токсик самараларни чақирмаган. Эторикоксибнинг дозасини ўткир ошириб юборилиши ҳақида хабар берилган, лекин кўпчилик ҳолларда ножўя реакциялари ҳақида хабар берилмаган. Энг кўп кузатиладиган ножўя таъсирлари эторикоксибнинг хавфсизлигининг профили билан мутаносиб бўлган (масалан, меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар, реноваскуляр реакциялар).

Доза ошириб юборилган ҳолда сўрилмаган препаратини меъда-ичак йўлларидан йўқотиш, клиник кузатув ўтказиш ва зарурати бўлганида – тутиб турувчи даволашни буюриш каби одатдаги тутиб турувчи чораларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Эторикоксиб гемодиализда чиқарилмайди; перитонеал диализда препаратни чиқарилиши номаълум.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган 60 мг, 90 мг ва 120 мг ли таблеткалар.

7 таблеткадан ПВХ плёнка ва алюмин фольга блистерда. 1 ёки 4 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қўшимча равишда 90 ва 120 мг дозалар учун: 2 таблеткадан ПВХ плёнка ва алюмин фольга блистерда. 1 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

30С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.