ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АЛЛОПУРИНОЛ
ALLOPURINOL
Препаратнинг савдо номи: Аллопуринол
Таъсир этувчи модда (ХПН): аллопуринол
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: аллопуринол (100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, маккажўхори крахмали, гипромелоза, магний стеарати.
Таърифи: думалоқ шаклли, оқ ёки деярли оқ рангли, ясси юзали, фаска ва рискали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Подаграда қўлланиладиган восита. Сийдик кислотасини ҳосил бўлишини сусайтирувчи препаратлар. Аллопуринол.
АТХ коди: М04АА01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Аллопуринол – организмда сийдик кислотаси ва унинг тузларини синтезини сусайтирувчи, подаграга қарши препаратдир. Препарат гипоксантинни ксантинга ва ксантинни сийдик кислотасига айланишида иштирок этувчи ксантиноксидаза ферментини специфик ингибиция қилиш хусусиятига эга. Бунинг натижасида қон зардобида уратлар миқдори пасаяди, бу уларни тўқима ва буйракда тўпланишини олдини олади. Аллопуринол организмда оксипуринол (аллоксантин) га айланади, у ҳам шунингдек сийдик кислотасини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, лекин оксипуринилнинг фаоллиги аллопуринолга нисбатан пастроқ.
Фармакокинетикаси
Аллопуринол ичга қабул қилинганидан кейин тез ва тўлиқ сўрилади. Меъдада деярли сўрилмайди, сўрилиши ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакнинг юқори қисмида амалга ошади. Метаболизми натижасида асосий фармакологик фаол метаболити – оксипуринол ҳосил бўлади. Оксипуринолнинг максимал даражасига 3-4 соатдан кейин эришилади, ҳосил бўлиш тезлиги индивидуал тизим олди метаболизмининг даражаси ва тезлигига боғлиқ. Аллопуринол ва оксипуринол қон плазмаси оқсиллари билан деярли боғланмайди. Аллопуринолнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври 40 минутни, оксипуринолнинг – 17-21 соатни ташкил қилади. Аллопуринол ва оксипуринолнинг 80% буйрак орқали, 20% – ичак орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида оксипуринолнинг ярим чиқарилиш даври узаяди.
Қўлланилиши
Катталар учун:
- гиперурикемия (қон зардобида сийдик кислотасининг миқдори 500 мкмоль/л
(8,5 мг/100 мл) ва парҳез билан назорат қилиб бўлмайдиган ундан юқори миқдори); - қонда сийдик кислотасининг миқдори ошиши чақирган касалликлар, айниқса подагра, уратли нефропатия ва урат сийдик-тош касаллигида;
- турли этиологияли иккиламчи гиперурикемия, шу жумладан псориазда;
- турли гемобластозларда (ўткир лейкоз, сурункали миелолейкоз, лимфосаркома) бирламчи ва иккиламчи гиперурикемия;
- неопластик ва миелопролифератив касалликларни цитотоксик даволашда қўлланилади.
Болалар учун:
- лейкемияни даволаш натижасидаги уратли нефропатия;
- турли этиологияли иккиламчи гиперурикемия;
- туғма ферментатив етишмовчилик, шу жумладан Леша-Ниена синдроми (гипоксантин-гуанин-фосфорибозилтрансферазани қисман ёки тўлиқ танқислиги) ва аденин-фосфорибозилтрансферазани туғма танқислигида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Овқатдан кейин, чайнамасдан, кўп миқдордаги сув билан қабул қилинади.
Катталар ва 10 ёшдан ошган болалар учун суткалик дозани қон зардобидаги сийдик кислотасининг миқдорига боғлиқ ҳолда индивидуал равишда аниқланади. Одатда суткалик доза суткада 100-300 мг ни ташкил қилади. Ножўя реакциялар хавфини камайтириш учун даволашни 100 мг аллопуринолни суткада бир марта қабул қилишдан бошлаш керак.
Зарурати бўлганида бошланғич дозани максимал самарага эришилгунигача ҳар 1-3 ҳафтада 100 мг га аста-секин оширилади. Самарани бир маромда тутиб турувчи доза одатда суткада 200-600 мг ни ташкил қилади. Айрим ҳолларда препаратнинг дозасини суткада 600-800 мг гача ошириш мумкин.
Агар суткалик доза 300 мг дан ошса, уни 2-4 тенг қабулларга бўлиш керак.
Дозани оширишда қон зардобида оксипуринолнинг миқдорини назорат қилиш керак, у
15 мкг/мл (100 мкмоль/л) дан ошмаслиги керак.
Максимал бир марталик доза 300 мг ни, максимал суткалик доза – 800 мг ни ташкил қилади.
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга тана вазнига 5 мг/кг суткалик дозадан буюрилади,
6 ёшдан 10 ёшгача – тана вазнига 10 мг/кг буюрилади. Қабул қилишлар сони суткада 3 мартани, максимал суткалик доза – 400 мг ни ташкил қилади.
Буйрак етишмовчилиги
Даволашни 100 мг суткалик дозадан бошлаш керак, уни фақат препаратнинг самараси етарли бўлмаганида оширилади. Дозани танлашда креатинин клиренсининг кўрсаткичларига асосланиш керак:
Креатинин клиренси | Аллопуринолнинг суткалик дозаси |
минутига 20 мл дан ортиқ | Стандарт доза 100-300 мг |
минутига 10-20 мл | 100-200 мг |
минутига 10 мл дан кам | 100 мг ва юқорироқ дозаларни қабул қилишлар орасидаги катта интерваллар билан (пациентнинг ҳолати ва буйракнинг функционал хусусиятига боғлиқ ҳолда 1-2 ва ундан кўпроқ кундан кейин) |
Гемодиализда бўлган пациентларга гемодиализнинг ҳар бир сеансидан кейин (ҳафтасига 2-3 марта) 300-400 мг Аллопуринолни қўллаш керак.
Неопластик ва миелопролифератив касалликларни цитотоксик даволашда гиперурикемияни олдини олиш учун Аллопуринол суткада 400 мг дан буюрилади. Препаратни антибластом даволашни бошлашдан 2-3 кун олдин ёки бир вақтда қабул қилиш керак ва специфик даволаш тугаганидан кейин бир неча кун давомида қабул қилишни давом эттириш керак.
Оптимал диурез ва сийдикда уратларни эрувчанлигини ошириш учун сийдикни ишқорий муҳитини тутиб туриш учун адекват гидратацияни таъминлаш муҳимдир.
Даволаш давомийлиги асосий касалликни кечишига боғлиқ.
Кекса ёшдаги пациентлар
Аниқ маълумотлар йўқлигида минимал самарали дозаларни қўллаш керак.
Жигар функциясини бузилишида дозани минимал самарали дозагача пасайтириш керак.
Ножўя таъсирлари
Аллопуринолнинг энг кўп тарқалган ножўя реакциялари тери тошмалари ҳисобланади. Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги буйрак ва/ёки жигар томонидан бузилишларда ортади.
Ножўя реакциялар касаллик, қабул қилинган доза, шунингдек бошқа дори воситалари билан бирга буюрилганлигига боғлиқ ҳолда фарқланиши мумкин.
Аллопуринол билан даволаш бошида подагрик тугунлар бошқа деполардан сийдик кислотасини мобилизацияси сабабли подагранинг реактив хуружлари пайдо бўлиши мумкин.
Иммун тизими
Тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тери реакциялари;
Жуда кам ҳолларда – лимфаденопатия, шу жумладан ангиоиммунбласт лимфаденопатия (препаратни бекор қилинганда одатда қайтувчан); анафилаксия, шу жумладан анафилактик шок;
Тез-тезлиги номаълум – артралгия.
Эксфолиация, иситма, лимфаденопатия, артралгия ва/ёки эозинофилия билан ассоциацияланган жиддий тарқалган ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тери реакциялари (“Тери ва тери ости клетчаткаси”га қаранг) камроқ юз беради. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари билан ассоциацияланган васкулитлар ва тўқималарнинг реакциялари турли кўринишларга эга бўлиши мумкин, шу жумладан гепатитлар, буйракни шикастланиши (интерстициал нефрит) ва жуда кам ҳолларда тиришишлар кузатилади. Бу реакциялар даволашнинг ҳар қандай муддатида пайдо бўлиши мумкин, улар пайдо бўлганида аллопуринолни қабул қилиш дарҳол бекор қилиниши керак.
Тери ва тери ости клетчаткаси
Тез-тез– қичишиш; тошма, шу жумладан кепакланувчи, пурпурсимон, макулопапулёз тошма;
Кам ҳолларда – эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз;
Жуда кам ҳолларда – алопеция, ангиоэдема, сочларни рангсизланиши, фиксацияланган дори эритемаси;
Тез-тезлиги номаълум – эозинофилия, эшакеми билан ассоциацияланган тери реакциялари.
Тери реакциялари кўпроқ тарқалган реакциялар ҳисобланади ва даволашнинг ҳар қандай даврида пайдо бўлиши мумкин, улар пайдо бўлганида аллопуринолни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Симптомлар камайганидан кейин препаратни паст дозаларда (масалан, суткада 50 мг), зарурати бўлганида аста-секин ошириш билан буюриш мумкин. Тери тошмалари такроран пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни бутунлай тўхтатиш керак, чунки ўта юқори сезувчанликнинг оғир даражали тарқалган реакциялари пайдо бўлиши мумкин.
Инфекциялар ва инвазиялар
Жуда кам ҳолларда – фурункулез.
Қон тизими ва лимфатик тизими (айниқса буйрак ва/ёки жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда)
Жуда кам ҳолларда – суяк кўмигини оғир даражали шикастланиши (тромбоцитопения, агранулоцитоз, апластик анемия);
Тез-тезлиги номаълум – лейкопения, лейкоцитоз, эозинофилия, гемолитик анемия, қон ивишини бузилиши. Аллопуринол билан даволаш билан боғлиқ ўткир тоза эритроцитар аплазия ҳолати ҳақида хабар берилган.
Метаболик бузилишлар
Жуда кам ҳолларда – қандли диабет, гиперлипидемия;
Тез-тезлиги номаълум – даволашнинг бошида подагранинг реактив хуружлари бўлиши мумкин.
Руҳий бузилишлар
Жуда кам ҳолларда –депрессия.
Нерв тизими
Жуда кам ҳолларда – атаксия, кома, бош оғриғи, нейтропатиялар, тиришишлар, периферик невритлар, парестезиялар, фалажлар, уйқучанлик, таъм билишни ўзгариши;
Тез-тезлиги номаълум – бош айланиши.
Кўриш аъзолари
Жуда кам ҳолларда – катаракта (айниқса кекса ёшли пациентларда, юқори дозаларни узоқ муддат қўлланганда), макуляр ўзгаришлар, кўришни ўзгариши.
Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарат
Жуда кам ҳолларда – вертиго.
Юрак-қон томир тизими
Жуда кам ҳолларда – стенокардия, брадикардия, артериал гипертензия;
Тез-тезлиги номаълум – васкулитлар.
Овқат ҳазм қилиш йўллари
Тез-тез эмас –кўнгил айниши, қусиш (аллопуринолни овқатдан кейин қабул қилиб сақланиш мумкин);
Жуда кам ҳолларда –дефекация ритмини ўзгариши, стоматит, стеаторея, гематомезис;
Тез-тезлиги номаълум – диарея, абдоминал оғриқ.
Гепатобилиар тизими
Тез эмас – жигар синамаларининг даражасини симптомсиз ошиши;
Кам ҳолларда – гепатит (шу жумладан гепатонекроз ва гранулематоз гепатит), ўткир холангит. Жигар дисфункцияси (препаратни бекор қилишда одатда қайтувчан) ўта юқори сезувчанликнинг тарқалган реакцияларини аниқ белгиларисиз пайдо бўлиши мумкин.
Сийдик чиқариш тизими
Жуда кам ҳолларда – интерстициал нефрит, гематурия, уремия;
Тез-тезлиги номаълум – нефролитиаз.
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда – гинекомастия, импотенция, эркаклар бепуштлиги;
Тез-тезлиги номаълум – тунги поллюция.
Умумий бузилишлар
Жуда кам ҳолларда – астения, иситма, лоҳаслик ҳисси, шишлар, миопатия/миалгия, тўқималарда, шу жумладан мушакларда ксантинли чўкмалар.
Иситма ўта юқори сезувчанликнинг тарқалган реакциялари билан ва усиз пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Аллопуринол ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- жигар ёки буйрак функциясини оғир даражали бузилишлари (креатинин клиренси минутига 2 мл дан кам);
- подагранинг ўткир хуружи;
- галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги, глюкозо-галактоз мальабсорбцияси синдромида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кумарин туридаги антикоагулянтлар – варфарин ва бошқа кумаринларнинг самараси кучаяди, шунинг учун коагуляция кўрсаткичларини янада тез-тез назорат қилиб туриш талаб қилинади, шунингдек антикоагулянтлар дозасини камайтириш талаб қилиниши мумкин.
Азатиоприн, меркаптопурин – аллопуринол ксантиноксидазани ингибиция қилиши сабабли, пуриннинг бу ҳосилаларини метаболизми секинлашади, самараси узаяди, токсиклиги ортади, шунинг учун уларнинг одатдаги дозасини 50-75% (одатдаги дозанинг ¼ гача) га пасайтириш керак.
Видарабин (аденин арабинозиди) – видарабиннинг токсиклик хавфи ошиши билан бирга унинг ярим чиқарилиш даври узаяди. Ушбу мажмуани эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Салицилатлар (катта дозалар), урикозурик препаратлар (масалан, сульфинпиразон, пробенецид, бензбромарон) – унинг асосий метаболити оксипуринолни чиқарилишини тезлашиши сабабли, аллопуринолнинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Шунингдек пробеницидни чиқарилишини секинлаштиради. Аллопуринолнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Хлорпропамид – буйрак функциясини бузилишида узоқ муддатли гипогликемия хавфи ортади, бу хлорпропамиднинг дозасини камайтиришни талаб қилиш мумкин.
Фенитоин – жигарда фенитоиннинг метаболизми бузилиш мумкин; бунинг клиник аҳамияти номаълум.
Теофиллин, кофеин – аллопуринол юқори дозаларда теофиллин, кофеиннинг метаболизмини сусайтиради ва плазмадаги концентрациясини оширади. Аллопуринол билан даволашнинг бошида ёки унинг дозасини оширишда қон плазмасида теофиллиннинг миқдорини назорат қилиш керак.
Ампициллин, амоксициллин – аллергик реакциялар, шу жумладан тери тошмалари пайдо бўлиши хавфи ортади, шунинг учун аллопуринол қабул қилаётган пациентлар бошқа антибиотикларни қабул қилишлари керак.
Циклоспорин – қон плазмасида циклоспориннинг концентрацияси ва мувофиқ равишда, ножўя реакциялари, айниқса нефротоксиклигини ривожланиш хавфи ортиши мумкин.
Цитостатиклар (масалан, циклофосфамид, доксорубицин, блеомицин, прокарбазин, мехлоретамин) – ушбу дори воситаларини алоҳида қўллашга нисбатан, неопластик касалликлари (лейкемиядан ташқари) бўлган пациентларда суяк кўмигининг супрессияси хавфи юқори, шунинг учун қон кўрсаткичларини қисқа вақт интерваллари орасида назорат қилиш керак.
Диданозин – аллопуринол даданозиннинг қон плазмасида диданозиннинг концентрациясини ошириб, токсиклик хавфини оширади, уларни бирга қўллашдан сақланиш керак.
Капецитабин – капецитабинни ишлаб чиқарувчиларга, уни аллопуринол билан бирга қўллашдан сақланиш тавсия қилинади.
Диуретиклар, шу жумладан тиазид ва у билан боғлиқ препаратлар – ўта юқори сезувчанлик реакцияларини, айниқса буйрак функцияси бузилган пациентларда ривожланиш хавфи ортади.
ААФ ингибиторлари, шу жумладан каптоприл – лейкопения каби гематотоксик реакциялар ва ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланишини хавфи, айниқса буйрак функциясини бузилишларида юқори бўлади.
Антацидлар – аллопуринолни алюминий гидроксидини қабул қилишдан 3 соат олдин қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Махсус кўрсатмалар
Парҳез бўйича тавсияларга амал қилинганда ва буйракнинг оғир даражали шикастланишлари йўқлигида, сийдик кислотасининг миқдори 500 мкмоль/л (8,5 мг/100 мл мувофиқ келади) дан паст бўлганида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Пуринларни кўп сақловчи маҳсулотларни (масалан, субмаҳсулотлар: буйрак, мия, жигар, юрак ва тил; гўштли қайнатмалар ва алкогол, айниқса пиво) истеъмол қилиш мумкин эмас.
Аллопуринол билан даволашда диурезни камида суткада 2 л даражада тутиб туриш керак, бунда сийдикнинг реакцияси нейтрал ёки кучсиз ишқорий бўлиши керак, чунки бу уратлар преципитацияси, конкрементлар ҳосил бўлишини олдини олади. Шу мақсадда аллопуринолни сийдикни ишқорийлаштирувчи препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.
Тери тошмасини биринчи кўринишларида ёки ўта юқори сезувчанликнинг бошқа ҳар қандай белгиларида, ўта юқори сезувчанликнинг бошқа жиддийроқ реакцияларини (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз) олдини олиш учун препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.
Аллопуринолни:
- буйрак ва жигар функциясини бузилишларида – шифокорнинг доимий назорати зарур, мувофиқ тавсияларни эътиборга олиб, аллопуринолнинг дозасини пасайтириш керак;
- гемопоэзнинг илгари аниқланган бузилишларида;
- буйрак функциясини ёндош бузилиши бўлиши мумкинлиги сабабли, ААФ ингибиторлари ва/ёки диуретикларни қабул қилаётган, артериал гипертензия ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Симптомсиз гиперурикемия одатда, аллопуринолни қўллаш учун кўрсатма ҳисобланмайди, чунки мувофиқ парҳезга риоя қилиш ва адекват суюқлик ичиш тартибига риоя қилиш етарлидир.
Подагранинг ўткир ҳуружи: хуруж тўлиқ бартараф қилинмагунигача аллопуринол билан даволашни бошлаш мумкин эмас, чунки кейинги хуружлар қўзғатилиши мумкин.
Бошқа урикозурик препаратлар каби, аллопуринол билан даволашни бошида кўп миқдорда сийдик кислотасини мобилизацияси сабабли подагранинг ўткир хуружи бўлиши мумкин. Шунинг учун биринчи 4 ҳафта давомида профилактика мақсадида ностероид яллиғланишга қарши воситалар (аспирин ёки салицилатлардан ташқари) ёки колхицинни бир вақтда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Агар подагранинг ўткир хуружи аллопуринолни қабул қилаётган пациентларда пайдо бўлса, даволашни худди шу дозада давом эттириш, ўткир хуружни эса мувофиқ яллиғланишга қарши воситалар билан даволаш керак.
Адекват даволашда буйракда йирик урат тошларини эриши, уларни сийдик чиқарувчи йўлларига тушиши ва уларни тиқилиши (буйрак санчиғи) кузатилиши мумкин.
Неопластик касалликлар, Леш-Ниен синдроми бўлган пациентларда гиперурикемияни олдини олиш учун аллопуринолни радиотерапия ёки кимётерапияни бошлашдан олдин буюриш керак. Бундай ҳолларда минимал самарали дозаларни қўллаш керак. Сийдик чиқарувчи йўлларда ксантин чўкмалари пайдо бўлиши хавфини камайтириш учун оптимал диурез, сийдикни ишқорийлаштиришни тутиб туриш учун адекват гидратация зарур.
Аллопуринол таблеткалари лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-гаклактоз малбабсорбция каби кам учрайдиган ирсий муаммолари бўлган пациентлар препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.
Аллопуринолни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.
Препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар. Аллопуринол таблеткалари 3 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.
Препаратга индивидуал реакцияни аниқлагунча бош айланиши ва уйқучанликни пайдо бўлиши сабабли, транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, абдоминал оғриқ. Айрим ҳолларда – буйрак етишмовчилиги, гепатит.
Даволаш: симптоматик, тутиб турувчи чоралар қўлланилади. Оптимал диурезни тутиб туриш учун адекват гидратация аллопуринол ва унинг метаболитларини чиқаришга ёрдам беради. Зарурати бўлганида – гемодиализ ўтказилади. Специфик антидоти номаълум.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда, 5 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.