📜 Инструкция по применению Бонджигар сироп
💊 Состав препарата Бонджигар сироп
✅ Применение препарата Бонджигар сироп
📅 Условия хранения Бонджигар сироп
⏳ Срок годности Бонджигар сироп

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БОНДЖИГАР

BONJIGAR

 

Препаратнинг савдо номи: Бонджигар

Дори шакли: сироп

Таркиби:

Ҳар 10 мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди:

Доғли Расторопша 200 мг
Оқ вербезина 250 мг
Пикрориза курроа 100 мг
Қора итузум 50 мг
Оддий сачратқи 175 мг
Яланғоч чучукмия 200 мг
Тожли тамарикс 100 мг
Дала турупи 50 мг
Серқилтиқ зирк 150 мг
Ҳинд сферантуси 50 мг
Сершох Берхавия 100 мг

Таърифи: ўзига хос ҳидли жигарранг рангли сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор

 

Фармакологик хусусиятлари

Бонджигар жигарни зарарсизлантириш қобилиятини кучайтиради, учкарбон кислоталари циклини тезлаштиради ва шундай қилиб оқсиллар алмашинуви оқибатида тўпланган маҳсулотларини (аммиак) мочевина шаклида чиқаришга ёрдам беради. Жигарни ҳимояловчи ва заҳарли моддаларни чиқариб юборувчи восита сифатида таъсир қилади. Ўзининг липотроп таъсири орқали Бонджигар ёғларнинг (асаосан триглицеридларни) тўпланишини олдини олади ва жигардан ёғларнинг йўқотилиши тезлигини оширади. Ўзининг сафро ҳайдовчи таъсири ёрдамида жигардан сафрони чиқишини  рағбатлантиради ва бу билан жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди ва организмдан заҳарли метаболитларни йўқотади. У шунингдек жигарнинг катталашган ўлчамларини қисқартиради ва гистологик тузилишини сақлайди.

Шундай қилиб, Бонджигар заҳарли таъсирдан жигарни химоя қилади ва унинг метаболик, заҳарларни чиқарувчи ва иммунитетни бошқарувчи фаолиятини фаоллаштириб, унинг фаолиятини кучайтиради. Бунинг натижасида жигарнинг турли бузилишларидаги қон зардобидаги ошган билирубин, итшқорий фосфотазалар, транаминазалар миқдори нормаллашади.

Оқ вербизина Жигарнинг катталашган оғирлигини нормаллашишига ёрдам беради. Қон зардобдаги ишқорий фосфатаза даражасини нормаллаштиради. Жигар микросомал ферментларни бошқаради.
Пикрориза курроа Жигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради.
Оддий сачратқи

 

Сафро оқиб чиқишини кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишини олдинги олади ва уларни жигардан йўқолишини тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради.
Дала турупи Антиоксидант. Жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди, организмда тўпланган азотли чиқиндиларни йўқ қилади.
Серқилтиқ зирк Жигарнинг метаболик фаолиятини нормаллаштиради
Тожли тамарикс CCI4 ва D-Галоктозамин заҳарлилигини зарарсизлантиради
Сершох Берхавия Антигепатотоксик восита. Сурги воситаси
Доғли Расторопша Алкоголь ва бошқа тур заҳарларни қабул қилиш чақирган шикастланишлардан жигарни ҳимоя қилади. Жигарнинг регенерациясига ёрдам беради.
Ҳинд чучукмия Тонусни оширади, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради.
Яланғоч чучукмия Ушбу компонент иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Гепатит каби вирусли яллиғланиш ҳолатларида фойдали. Меъда ярасини олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади.

Қўлланилиши

  • Жигарнинг ўткир ва сурункали бузилишлари ;
  • Ўткир ва суринкали гепатит;
  • Инфекцион гепатит;
  • Ёғли дегенерацияси, жигарнинг ёғли инфильтрацияси;
  • Гепатоцеллюляр сариқлик ва яширин жигар касалликлари;
  • Бўшашган жигар;
  • Гепатотоксик медикаметлар, саноат киёвий моддалари ва инфекциялар чақирган жигар фаолиятининг бузилишлари;
  • Сурункали тошсиз холециститда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар: икки чой қошиқдан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади.

Болалар: бир чой қошиқдан кунига уч марта овқатдан кейин буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аллергик касалликларда.

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Бонджигарни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълум эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маълум эмас.

Чиқарилиш шакли

90 мл препарат ПП қалпоқчали сариқ рангли шиша флаконда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.

120/150 мл препарат болаларда ҳимояловчи қалпоқчали сариқ рангли шиша флаконда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихонлардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.