📜 Инструкция по применению Зитро SD
💊 Состав препарата Зитро SD
✅ Применение препарата Зитро SD
📅 Условия хранения Зитро SD
⏳ Срок годности Зитро SD

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗИТРО SD

ZITRO SD

 

Препаратнинг савдо номи: Зитро SD

Таъсир этувчи модда (ХПН): азитромицин дигидрати

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: азитромицин дигидрати 250 мг ва 500 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, Повидон К-25, аэросил, магния стеарати.

Таърифи:

Думалоқ, икки томони қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар (250 мг учун).

Думалоқ, икки томони қавариқ, бир томони рискали, SD ёзувли оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар (500 мг учун).

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотиклар (макролидлар гуруҳи).

АТХ коди: J01FA10

Фармакологик хусусиятлари

Азитромицин – макролид антибиотикларнинг гуруҳи – азалидларнинг вакили бўлиб, кенг антимикроб таъсир доирасига эга. Сезгир микроорганизмларнинг 70S рибосомаларини 50S-суббирликлари билан боғланиб ва РНК га боғлиқ оқсил синтезини сусайтириб, бактерияларни ўсиши ва кўпайишини секинлаштиради, юқори концентрацияларда эса бактерицид самара кўрсатиши мумкин.

Азитромицин кенг таъсир доирасига эга ва қатор граммусбат бактериялар: Streptococcus pneumonia, S. pyogenes, S. agalactiсae, C, F ва G гуруҳ стрептококклари, S. viridans, Staphylococcus aureus га нисбатан фаол ҳисобланади.

Эритромицинга чидамли граммусбат бактерияларга таъсир қилмайди. Препарат, шунингдек грамманфий бактериялар: Haemophilus influenza, H. parainfluenza, H. ducrei, Moraxella catarrhalis, Bordetella pertussis, B. parapertussis, Neisseria gonorrhoeae, Gardnerella vaginalis га нисбатан самаралидир. Сезгир анаэроб микроорганизмлар: Peptostreptococcus spp., Peptococcus spp., Bacteroides bivius, Clostridium perfringes га таъсир қилади. Бундан ташқари, препарат шунингдек ҳужайра ичидаги ва бошқа микроорганизмлар, шу жумладан: Legionella pneumopnila, Chlamydia trachomatis, Mycoplasma pneumoniae, Ureaplasma urealyticum, Treponema pallidum, Borrelia burgdorferi ларга нисбатан самаралидир.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши.

Препарат меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, бу унинг кислотали муҳитга чидамлилиги ва липофиллиги билан боғлиқ. Ичга 500 мг қабул қилинганидан кейин азитромициннинг қон плазмасидаги  максимал концентрациясига (Смах) 2,5-2,96 соатда эришилади ва у 0,4 мг/л ни ташкил қилади. Биокиришаолишлиги 37% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши.

Препарат нафас йўлларига, урогенитал йўлларининг аъзолари ва тўқималарига (хусусан, простата безига), тери ва юмшоқ тўқималарга яхши киради. Тўқималардаги юқори концентрацияси (қон плазмасидагига нисбатан 10-50 марта юқори) ва ярим чиқарилиш даврининг (Т1/2) узоқлиги азитромициннинг қон плазмаси оқсиллари билан паст даражада боғланиши, ҳамда уни эукариотик ҳужайраларга кира олиш хусусияти ва рН паст бўлган лизосомалар атрофидаги муҳитда кўпроқ тўпланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида, катта тахминий тақсимланиш ҳажмини (Vd – 31,1 л/кг) ва юқори плазма клиренсини белгилайди. Азитромицинни кўпроқ лизосомаларда тўпланиш хусусияти, айниқса, ҳужайра ички қўзғатувчиларининг элиминацияси учун мухимдир.

Фагоцитлар азитромицинни инфекция жойига етказиб бериши, у ерда уни фагоцитоз жараёнида ажралиб чиқиши исботланган. Азитромициннинг концентрацияси инфекция ўчоғида, соғлом тўқималарга нисбатан ишонарли (ўртача 24-34% га) юқори ва яллиғланиш шиши даражаси билан мос келади. Фагоцитлардаги юқори концентрациясига қарамай, азитромицин уларнинг фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Азитромицин яллиғланиш ўчоғида бактерицид концентрацияларда, охирги қабул қилинган дозадан кейин 5-7 кун давомида сақланади, бу қисқа (3 кунлик ва 5 кунлик) даволаш курсларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Метаболизми.

Препарат жигарда фаоллигини йўқотиб, метил гуруҳини йўқотиш йўли орқали метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши.

Азитромицин қон плазмасидан 2 босқичда чиқарилади: Т1/2 даври қабул қилингандан кейин 8 дан 24 соат оралиғида 14-20 соатни ва 24 дан 72 соат оралиғида – 41 соатни ташкил қилади, бу препаратни суткада 1 марта қўллаш имконини беради. Асосан ўзгармаган ҳолда 50% – ичак орқали, 6% – буйрак орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Препаратга сезгир бўлган қўзғатувчилар томонидан чақирилган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

  • қуйи нафас йўлларининг инфекциялари – бактериал ва типик пневмониялар, бронхит;
  • юқори нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, ўрта отит);
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);
  • урогенитал йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит);
  • Лайма касаллиги (боррелиоз), бошланғич босқичини даволаш учун (erythema migrans);
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг Helicobacter pylori билан ассоциация бўлган касалликларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат овқатланишдан 1 соат олдин ёки 2 соат кейин, суткада 1 марта қабул қилинади.

Катталарга юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекцияларида, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида суткада 500 мг дан 3 кун давомида (курс дозаси – 1,5 г) буюрилади.

Лайм касаллигида (боррелиозда) бошланғич босқични (erythema migrans) даволаш учун 1 г дан (500 мг ли 2 таблетка) биринчи куни ва 500 мг дан ҳар куни 2-кундан 5 кунгача (курс дозаси – 3 г) буюрилади.

Асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицитда бир марта 1 г (500 мг ли 2 та таблетка) буюрилади.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг Helicobacter pylori билан ассоцияцияланган касаллигида суткада 1 г дан (500 мг ли 2 таблетка) 3 кун давомида мажмуавий даволаш таркибида буюрилади.

Болаларга: препарат 10 мг/кг тана вазнига ҳисобидан суткада 1 марта 3 кун давомида буюрилади. Даволаш курси дозаси – 30 мг/кг тана вазнига.

Болалардаги erythema migrans ни даволашда биринчи куни 20 мг/кг тана вазнига ва 2-кундан 5 кунгача 10 мг/кг дозада буюрилади.

Препаратнинг 1 дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилса, ўтказиб юборилган дозани мумкин қадар эртароқ, кейинчалик – 24 соат танаффус билан қабул қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Одатда азитромицин пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Азитромицин препаратларини қабул қилинганда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилади.

Юрак-қон томир тизими томонидан: юракни уриб кетиши, юрак қоринчаларини “пируэт” туридаги пароксизмал тахикардияси, аритмия, жумладан қоринчалар тахикардияси ва артериал гипотензияни ривожланиш ҳоллари хақида хабарлар берилган.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, диарея, қоринда оғриқ, метеоризм, қусиш, диспепсия, гастрит, қабзият, сохтамембраноз колит, панкреатит, тил рангини ўзгариши.

Гепатобилиар тизими томонидан: гепатит, жигар фаолиятини бузилиши, кам ҳолларда ўлимга олиб келувчи жигар етишмовчилигини ривожланиши, фульминант ва некротик гепатит, холестатик сариқлик.

Неврологик бузилишлар: бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар, дисгевзия, гипестезия, уйқучанлик, уйқусизлик, хушдан кетиш, тиришишлар, психомотор ўта юқори фаоллик, аносмия, агевзия, паросмия, гравис миастенияси.

Руҳий бузилишлар: асабийлик, ҳавотирли қўзғалувчанлик, тажаввузкорлик ва ҳавотирлик.

Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарати томонидан: қайтувчи характерга эга бўлган карлик, қулоқларни шанғиллаши, вертиго.

Кўриш аъзолари томонидан: кўришни бузилиши.

Қон ва лимфа тизими томонидан: нейтропения, лейкопения, тромбоцитопения, гемолитик анемия.

Тери ва териости ёғ клетчаткаси томонидан: тошма, қичишиш, Стивенс-Джонсон синдроми, ёруғликка сезувчанлик, эшакеми, токсик эпидермал некролиз, ангионевротик шиш ва кўп шаклли эритема.

Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан: бўғимларда оғриқ.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги ва интерстициал нефрит.

Инфекциялар ва инвазиялар: кандидоз, шу жумладан оғиз бўшлиғи кандидози; қин инфекциялари.

Аллергик реакциялар: юқори сезувчанлик, анафилактик реакциялар.

Умумий бузилишлар: кучли толиқиш, анорексия, кўкракда оғриқ, шишлар, ланжлик, астения.

Лаборатор кўрсаткичлар томонидан ўзгаришлар: лимфоцитопения, эозинофилия, қонда бикарбонатлар миқдорини камайиши, АлАТ, АсАТ, билирубин ва креатининни ошиши, шунингдек калийнинг даражасини ўзгариши, электрокардиограммада QT интервални узайиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Макролид гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанлик; жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, 12 ва тана вазни 45 кг дан кам бўлган  болалар (500 мг ли таблеткалар учун), лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Пациентларга азитромицинни QT интервални узайтириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бирга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Антацидлар. Гарчи азитромициннинг фармакокинетик параметрларига антацидларнинг бир вақтдаги таъсирини ўрганилган препаратнинг биокираолишлигида ўзгаришлар кузатилмаган бўлсада, лекин унинг плазмадаги чўққи концентрацияси тахминан 25% га камаяди. Азитромицинни антацидларни қабул қилишдан бир соат олдин ёки 2 соат кейин қабул қилиш тавсия этилган.

Шохкуя ҳосилалари. Шохкуя ҳосилалари билан бир вақтда қўлланганида назарий жиҳатдан эрготизм ривожланиши мумкин.

Карбамазепин. Азитромицин карбамазепиннинг плазмадаги даражасига ёки унинг фаол метаболитларига аҳамиятли даражада таъсир кўрсатмайди.

Циклоспорин. Бир-бирига яқин макролид антибиотиклардан баъзилари циклоспориннинг метаболизмига таъсир қилади. Азитромицин ва циклоспоринни бир вақтда қабул қилганда ўзаро таъсир қилиши бўйича фармакокинетик ва клиник тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли, бу препаратларни бир вақтда қабул қилишдан олдин терапевтик вазиятни яхшилаб баҳолаш керак. Агар мажмуавий даволаш лозим деб топилса, циклоспориннинг даражасини синчиклаб мониторинг қилиш ва мувофиқ равишда дозасини бошқариш керак.

Кумарин антикоагулянтлари. Азитромицин варфариннинг бир марталик дозасини (15 мг) антикоагуляцион самарасини ўзгартирмайди. Азитромицин билан бир вақтда қабул қилинганида перорал антикоагулянтлар (кумарин) нинг антикоагуляцион самараларини кучайтириши хақида маълумотлар берилган. Гарчи ишончли сабаб оқибат боғлиқлик аниқланмаган бўлсада, аммо бундай пациентларда протромбин вақтини тез-тез мониторинг қилиш лозимлигини ҳисобга олиш керак.

Дигоксин. Баъзи пациентларда маълум бир макролид антибиотиклар ичакда дигоксиннинг метаболизмига таъсир қиладилар. Демак, азитромицин ва дигоксин бир вақтда қўллангани ҳолда дигоксиннинг концентрациясини ошиши мумкинлигини ёдда тутиш ва дигоксиннинг даражасини мониторинг қилиш керак.

Метилпреднизолон. Азитромицин метилпреднизолоннинг фармакокинетикасига бироз таъсир қилади.

Терфенадин. Азитромицин ва терфинадинни ўртасида ўзаро таъсирлар хақида маълумотлар берилмаган. Бошқа макролид антибиотиклар билан бўлгани каби, азитромицинни терфенадин билан мажмуада эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

 

Махсус кўрастмалар

Препаратнинг бир дозасини қабул қилиш ўтказиб юборилса, ўтказиб юборилган дозани мумкин қадар эртароқ, кейинчалик – 24 соат танаффус билан қабул қилиш керак.

Ҳар қандай антибиотик билан даволашдаги каби азитромицин билан даволашда ҳам суперинфекция (шу жумладан, замбуруғли) қўшилиши мумкин.

Антацидлар, этанол ва овқат азитромициннинг сўрилишини секинлаштиради ва камайтиради, шунинг учун азитромицин ва юқорида кўрсатилган дори воситаларини қабул қилиш орасида камида бир соатлик танаффус қилиш тавсия этилади.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Азитромицинни лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш керак.

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолиятга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, эшитишни вақтинча йўқолиши, қусиш, диарея.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

250 мг ва 500 мг қобиқ билан қопланган таблеткалар контур уяли ўрамларда. Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори  бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.