📜 Инструкция по применению Комбигрипп
💊 Состав препарата Комбигрипп
✅ Применение препарата Комбигрипп
📅 Условия хранения Комбигрипп
⏳ Срок годности Комбигрипп

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОМБИГРИПП

COMBIGRIP

 

Препаратнинг савдо номи: Комбигрипп

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, кофеин, фенилэфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати. 

Дори шакли: таблеткалар 

Таркиби: 

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар

парацетамол 500 мг; 

кофеин (сувсиз) 30 мг; 

фенилэфрин гидрохлориди 10 мг; 

хлорфенирамин малеати 2 мг;

ёрдамчи моддалар: кальций гидрогенфосфати, маккажўхори крахмали, повидон, метилгидроксибензоати, пропилгидроксибензоати, магний стеарати, тозаланган тальк, натрий крахмал гликоляти, тозаланган сув.

Фармакотерапевтик гуруҳи: шамоллаш касалликлари ва грипп симптомларини бартараф қилиш учун қўлланадиган восита. 

АТХ коди: N02BE51 

 

Фармакологик ҳусусиятлари 

Парацетамол оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқ қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибиция қилиши билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситма туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига билвосита таъсири билан боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида қон томирларнинг кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, иссиқликни ажратиб чиқарилиши кучаяди.

Кофеин марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатиб, толиқиш ва уйқучанликни камайишига, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини ошишига олиб келади.

Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон): симпатомиметик амин бўлиб, қон-томирлардаги α-адренорецепторларни стимулятори ҳисобланади, юракнинг β-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларни торайишини ва артериал босимни ошишини чақиради. Кўз қорачиғини кенгайтиради ва глаукомада кўз ички босимини пасайтириши мумкин. Препаратнинг мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан камроқ давом этади. Нафас йўлларининг шиллиқ қаватидаги α-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, қон-томирларни торайишини чақиради. Бу эса бурун йўлларидаги шиллиқ қаватини, яллиғланиш натижасида ривожланган шишини вақтинчалик камайтиради. 

Хлорфенирамин малеати Н1-гистамин рецепторларини антагонисти бўлиб, аллергияни даволаш учун қўлланади. Эффектор ҳужайраларидаги Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистаминнинг таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) бартараф қилади, аммо улар ривожланган бўлса, унинг таъсир самарасини йўқотмайди. Препаратнинг таркибида у бурунни битиб қолишини қўшимча камайишини, тумовни ва аксиришни камайишини таъминлайди.

 

Фармакокинетикаси

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минутдан кейин эришилади. Организмнинг деярли барча тўқималарига киради, йўлдош орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик жиҳатдан фаол эмас, аммо тўпланганида жигар некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгариб туради. Жигар фаолияти бузилганида препаратни организмдан чиқарилиши секинлашади, бу ҳолат организмда метаболитларини тўпланишига олиб келади.

Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организмга яхши тақсимланади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан сўнг эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил этади.

Ичга қабул қилинганида жигар орқали биринчи марта ўтиш самараси ҳисобига ва меъдада моноаминооксидаза таъсирида парчаланиши туфайли, фенилэфрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйраклар орқали чиқарилади.

Хлорфенирамин малеати ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври 14-25 соатни ташкил этади. Организмдан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.

 

Қўлланилиши 

Тумов, бурун битиши, бош оғриғи, иситма, эт увишиши, бўғимлар ва мушакларда оғриқ билан кечувчи шамоллаш касалликларида қўллалади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Болаларга: 6 ёшдан 12 ёшгача 1 таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади.

Катталарга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда аллергик реакциялар (тери тошмаси, эритема, эшакеми), шунингдек бош айланиши, уйқуни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик, кўнгил айниши, оғизни қуриши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик;

Ҳомиладорлик, лактация даври;

Болалар (6 ёшгача) да қўллаш мумкин эмас. 

Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, қон касалликларида, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, ёпиқ бурчакли глаукомада, простата безини хавфсиз гиперплазиясида, артериал гипертензияда, қалқонсимон безининг касалликларида, қандли диабетда, бронхиал астмада эҳтиёткорлик билан қўлланади. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятни ривожланиш хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукомани ривожланиш хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенираминни моноаминооксидаза ингибиторлари, фуразолидон билан бир вақтда қўллаш гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар симптоматик таъсирни кучайтиради, галотан билан бир вақтда қўллаш қоринчалар аритмиясини ривожланиши хавфини оширади. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида альфа-адренорецепторларнинг рағбатлантирувчи фаоллигини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни таркибида парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаниш даврида жигар, буйраклар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсири кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас.

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Ножўя самараларини ҳисобга олиб, транспорт воситалари ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли 

500 мг дан таблеткалар, 8 таблетка блистерда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.