ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БЕТАМЕТАЗОН-RG
BETAMETHAZONE–RG
Препаратнинг савдо номи: Бетаметазон-RG
Таъсир этувчи модда (ХПН): Бетаметазон
Чиқарилиш шакли: 0,1% суртма 15, 25, 30 г дан тубаларда ёки 30 г дан банкаларда.
Фармокотерапевтик гуруҳи: Глюкокортикоидлар.
Фармокологик ҳусусиятлари
Дерматологияда сиртга қўллаш учун қўлланадиган глюкокортикоид. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва қичишишга қарши таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг фармакокинетик текширишлари ўтказилмаган.
Қўлланилиши
– экземалар (атопик, болалар, тангасимон);
– псориаз;
– контакт дерматит;
– себореяли дерматит;
– қуёш нури таъсири оқибатидаги дерматит;
– эксфолиатив дерматит;
– қон айланиши етишмовчилигида юз берувчи оёқларнинг дерматити;
– радиацион дерматит;
– интертригиноз дерматит;
– аногенитал ва қариялардаги қичишишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сурмани терининг шикастланган қисмига юпқа қават қилиб суткада клиник яхшиланишга эришилгунга суткада 2 дан 6 мартагача, кейинчалик суткада 1-2 марта суртилади.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар: ачишиш ҳисси, терини қуриши, фолликулит, гипертрихоз, ҳуснбузарлар, гипопигментация, оғиз олди дерматити, аллергик контакт дерматит, тери мацерацияси, иккиламчи инфекцияни қўшилиши, терини атрофияси, иссиқлик, стриялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, кўзнинг вирусли касалликлари, пушти ҳуснбузарлар, оддий ҳуснбузарлар, терининг бирламчи вирусли инфекциялари. Препаратни ҳомиладорликда фақат она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Препаратнинг компонентларини кўкрак сути билан чиқарилиши номалум. Шунинг учун уни лактация даврида қўлланганда эмизиш тўғрисидаги масалани ҳал килиш лозим.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Таърифланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препарат офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланмаган.
Препаратни катта юзаларга ва\ёки окклюзион боғлов билан қўлланганда бетаметазоннинг тизимли таъсирини ривожланиш эҳтимолини назарда тутиш лозим.
Даволаниш даврида бактериал ёки замбуруғли микрофлора пайдо бўлганида тегишли даволашни буюриш лозим. Тез самарага кузатилмаганда бетаметазонни қабул қилишни инфекция белгилари йўқотилгунигача тўхтатиш лозим.
Болаларга препаратни фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг назорати остида буюрилади, чунки тизимли ножўя самаралар: гипоталамогипофизарбуйрак усти бези тизими фаолиятини бостирилиши ва гиперкортицизм белгилари ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, ўсиш гормонларини ажралиб чиқишини пасайиши, шунингдек бош мия ички босимини ошиши кузатилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саќлансин ва саќлаш муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Белгилари: препаратни юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда гиперкортицизм белгилари ривожланиши мумкин.
Даволаш: симптоматик даво ўтказилади. Препаратни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади. Зарурат туғилганда электролит мувозанатини тўғрилаш ўтказилади.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.