ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЕТОДЖЕН
PETOGEN
Пациентлар ушбу препарат ОИТВ-инфекцияси (ОИТС) ва жинсий йўл билан юқадиган касалликлардан химоя қилмаслиги хақида хабардор қилинган бўлишлари керак.
Қайд этиш рақами: Б-250-95 36203 14.02.2014
Препаратнинг савдо номи:Петоджен
Таъсир қилувчи модда (ХПН): медроксипрогестерон ацетати
Дори шакли: инъекция учун суспензия USP (инъекция)
Таркиби:
1 мл препарат сақлайди:
Фаол модда: 150 мг медроксипрогестерон ацетати
Ёрдамчи моддалар: макрогол 4000, полисорбат 80, натрий хлориди, метибпарабен
1,7 мг/мл (консервант), пропилпарабен 0,19 мг/мл (консервант) ва инъекция учун сув.
1 мл препарата содержит:
Таърифи: тиниқ флакон 1 мл суспензияда медроксипрогестерон ацетати (150 мг) сақлайди
Фармакотерапевтик гуруҳи: прогестин ва унинг синтетик аналоги.
АТХ коди: G03AC06.
Фармакологик хусусиятлари
Медроксипрогестерон ацетати – прогестеронни фаол яримсинтетик ҳосиласи бўлиб, дастлабки модда каби фармакологик самараларни намоён қилади, лекин яққолроқ таъсирга эга. Парентерал юборилганида прогестеронга қараганда каттароқ даражада ифодаланган типик гестаген таъсирга эга.
Медроксипрогестерон ацетати адреногипофизнинг гонадотропинларини овуляцион секрециясини кучли ингибитори хисобланади.
Медроксипрогестерон тузилиши бўйича прогестеронга яқин, лекин парентерал юборилганида давомли таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Давомли таъсир қилувчи контрацепция.
Қўллаш усули ва дозалари
Муддатли таъсирга эга контрацептив сифатида – 150 мг 3 ойда 1 марта буюрилади. Препаратни фақат мушак ичига юбориш керак. Юбориш олдидан яхшилаб чайқатилсин.
Ножўя таъсирлари ва алоҳида эҳтиёткорлик чоралари
Медроксипрогестерон сақловчи контрацептивларни олаётган деярли ҳамма аёлларда ҳайз кўриш циклини бузилишлари юз беради.
Медроксипрогестерон буюрилганида пайдо бўладиган бошқа ножўя таъсирлар: бош оғриғи, таъсирчанлик, депрессия ва бошқа рухий ўзгаришлар, дискомфорт ва қоринни дам бўлиш ҳисси, меъда-ичак бузилишлари, оёқларда оғриқ ва/ёки веналарни варикоз кенгайишидаги оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, либидони ўзгариши ёки йўқолиши, бош айланиши, сезувчанликни пасайиши, қиндан ажралмалар, қин кистаси, сут безларини ўзгариши, шу жумладан дискомфорт, баъзида гинекомастия, лактогенез, сут секрециясини тўхташи; дисменорея, аменорея, оралиқ қонли ажралмалар, астения, шишни ҳис қилиш, диарея, соч ва тери структурасини ўзгариши, шу жумладан сочларни тўкилиши, гирсутизм, хлоазма, бичилиш, аллергик тошма ёки эшакеми, қичишиш, жинсий аъзолар сохасида қичишиши ва тошмалар.
Юз бериши мумкин бўлган бошқа ножўя самаралар: иштаҳани ошиши, вазнни ортиши, анорексия, чарчоқлик, уйқучанлик, аллергия, танада ёйилган оғриқ, тез-тез сийиш, никтурия, иситма, “қуйилишлар”, жиғилдон қайнаши, кўкракда оғриқ, хуснбузар тошмаси, парастезия, астма, гематурия, тухумдонларнинг ўлчамларини катталашиши, уйқусизлик, суюқликни (организмда) тутилиши ёки шиш, оёқ панжаларини шиши, дизурия, хансираш, жигар фаолиятини бузилиши, жигар фаолиятини биокимёвий кўрсаткичларини ўзгариши. Сариқлик пайдо бўлиш холатлари хақида хабар берилган. Варикоз кенгайган веналарни ёрилиши, кўзларда дискомфорт хисси, контакт линзаларни ўзлаштираолмаслик. Яқиндан яхши кўрадиган пациентларда кўришни ёмонлашиши. Кам ҳолларда анафилактик ва анафилактоид реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Медроксипрогестерон билан даволаш фонида бачадон ўлчамлари бироз катталашиши ва концистенцияси бўйича илк хомиладорлик давридаги бачадонни эслатиши мумкин.
Эҳтиёткорлик чоралари
Петодженни буюришдан олдин дастлабки тиббий кўрикни ўтказиш тавсия этилади, сут безларига ва кичик чаноқ аъзоларига алохида эътибор бериш, шунингдек Папаниколау бўйича таҳлилга суртма олиш керак.
Пациентнинг касаллик тарихини синчиклаб ўрганиш керак; препаратни қабул қилиш вақтида мунтазам кўриклар ўтказиш тавсия этилади.
Юрак-қон томир, буйрак ёки жигар етишмовчилиги, қандли диабети, астма, тутқаноқ, мигрень, гипертензия ва суюқликни тутилиши билан зўрайиши мумкин бўлган бошқа касалликлари бўлган пациентлар Петодженни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Медроксипрогестерон билан даволаш, эндокрин безларининг фаолияти ва жигар фаолиятининг биокимёвий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар бу кўрсаткичларни кейинчалик текшириш лозим бўлса, унда таҳлилларни препаратнинг таъсири тўхтаганидан кейин, яъни нормал ҳайз кўриш цикли ўрнатилганидан кейин ўтказиш керак.
Қон зардобининг липид спектри ўзгариши мумкин. Медроксипрогестерон билан даволанаётган шахсларда, унча кўп бўлмаган ҳолларда глюкозани ўзлаштиришни пасайиши аниқланади. Ўзлаштиришни пасайиш механизми номаълум. Шунинг учун медроксипрогестерон билан даволанаётган диабетикларни синчиклаб кузатиш керак.
Петодженни анамнезида депрессив бузилишлари бўлган пациентлар ҳам эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак ва депрессия чуқурлашган ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатишлари керак.
Медроксипрогестеронни ишлатиш билан боғлиқ бўлган номунтазам ҳайз кўриш цикли юзасидан, нофункционал сабабларни ҳисобга олиш керак.
Диагностика қилинмаган қиндан қон кетишларида, атипик хужайралар мавжудлигини истисно қилиш учун, бачадон ички биопсиясини ўтказиш тавсия қилинади.
Медроксипрогестерон билан узоқ муддатли даволашни гипофиз, тухумдонлар, буйрак усти безлари, жигар ва бачадон фаолиятига таъсири кейинги текширишларда ўрганилади.
Бир вақтда эстроген ва прогестерон сақловчи перорал контрацептивларни қабул қилаётган шахсларда тромбофлебитлар ва ўпка артериясини тромбоэмболияси пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, шифокор бу касалликларнинг кўринишларини илк белгиларига диққат билан ёндошиши керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни диагностика қилинмаган қиндан қон кетишларида, мумкин бўлган ҳомиладорликда, анамнездаги бачадондан ташқари ҳомиладорликда, олдинги ҳомиладорлик вақтида қичишиш, герпес ва идеопатик сариқлик бўлганида, гормонга боғлиқ ўсмалар бўлганида, оғир жигар етишмовчилигида, жигарнинг оғир касалликларида, шу жумладан жигар аденомаларида, порфирияда, Дабин-Джонсон синдромида, Ротор синдромида қўллаш мумкин эмас.
Препаратни шунингдек анамнезда тромбоэмболик асоратлар бўлганида, артериал томир касалликлари бўлганида ёки уларни ривожланишини юқори хавфида ҳам қўллаш мумкин эмас. Сут бези карциномаси бўлган пациентларда. Яқинда олиб ташланган хорионаденомадан кейин препаратни қўллаш мумкин эмас.
Прогестеронларни ҳомиладорликни аниқлаш учун буюриш мумкин эмас, уни шунингдек юз бермаган ёки нотўлиқ абортларда ҳам қабул қилиш мумкин эмас.
Огоҳлантиришлар
Кўришни тўсатдан қисман ёки тўлиқ йўқотилишида, шунингдек тўсатдан пайдо бўлган проптоз, кўзни иккита кўриши ёки мигренда текшириш натижалари олингунича препаратни бекор қилиш керак. Агар текширилганда кўрув нерви сўрғичини шиши ёки тўр пардани шикастланиши аниқланса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган.
Медроксипрогестерон ацетати узоқ муддат ва катта дозаларда буюрилганида глюкокортикоид самара чақириши мумкин.
Прогестаганлар порфирия хуружини ривожланишига ёрдам беришлари мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш.
Чиқарилиш шакли
1 мл оқ суспензия 2 мл хажмли тиниқ шиша флаконда.
Сақлаш шароити
25оС дан паст ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Ишлаб чиқарувчининг ўрамида сақлансин.
Фақат бир марта қўллаш учун.
Ишлатилмаган қисми ташлаб юборилсин.
БОЛАЛАР ОЛАОЛМАЙДИГАН ЖОЙДА САҚЛАНСИН.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.