ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПЕРТУССИН
PERTUSSINUM
Препаратнинг савдо номи: Пертуссин
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Тимьян, калий бромиди.
Дори шакли: Сироп
Таркиби:
Тоғрайхоннинг суюқ экстракти ёки боғ гулрайхонининг суюқ экстракти – 120 г;
калий бромиди – 10 г;
шакар сиропи- 820 г;
этил спирти 80%- 50 г.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Тоғрайҳоннинг препаратлари яққол балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади, юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватларидан ажралиб чиқадиган секрет миқдорини оширади, балғамни суюқлашишига ва уни чиқариб ташланишини тезлашишига ёрдам беради. Калий бромиди марказий нерв тизимини қўзғалувчанлигини пасайтиради.
Қўлланилиши
Препарат ўткир респиратор касалликларда, трахеит, бронхит, ҳамда болаларда кўкйўталда буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга 1 ош қошиқдан кунига 3 марта ичга; болаларга ёшига қараб, 1/2 чой қошиқдан то 1 десерт қошиққача кунига 3 марта буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препарат компонентларига юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик, лактация даври.
- юрак фаолияти декомпенсацияси.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни дозасини ошириб юбориш ҳолларида – кўнгил айниши.
Чиқарилиш шакли
Сироп 40, 50, 90 ва 100 мл да флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.