📜 Инструкция по применению Пиковит
💊 Состав препарата Пиковит
✅ Применение препарата Пиковит
📅 Условия хранения Пиковит
⏳ Срок годности Пиковит

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПИКОВИТ®

PIKOVIT

 

Препаратнинг савдо номи: Пиковит®

Дори шакли: сироп, 150 мл

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

ретинол пальмитати (1,7 млн ХБ/г) (А витамини)         900 ХБ

холекальциферол (1 млн ХБ/г) (D3 витамини)                100 ХБ

аскорбин кислотаси (С витамини)                                               50,00 мг

тиамин гидрохлориди (В1 витамини)                              1,00 мг

рибофлавин натрий фосфати (В2 витамини)                   1,00 мг

пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                                  0,60 мг

цианокобаламин  (В12 витамини)                                     1,00 мкг

никотинамид (РР витамини)                                             5,00 мг

декспантенол (D – пантенол)                                             2,00 мг

ёрдамчи моддалар: агар, трагант камеди, сахароза, суюқ декстроза (глюкоза), апельсин мойи, грейпфрут ароматизатори, апельсин ароматизатори, полисорбат 80, лимон кислотаси моногидрати, Ponceau 4R бўёвчиси (Е124), натрий бензоати, тозаланган сув.

Таърифи: оч-сариқдан то жигаррангсимон-тўқ сариқ ранглигача бўлган қуюқ қовушқоқ, аранг кўринадиган киритмалар бўлишига йўл қўйилади. Ёқимли ҳид ва бироз нордон таъмга эга.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар. Поливитаминлар.

АТХ коди: А11ВА

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокинетикаси

Пиковит® сиропи юзасидан фармакокинетик маълумотлар йўқ. Алоҳида витаминларнинг организмдаги ўрни маълум ва адабиётларда таърифланган. Сувда эрувчи витаминлар (В гуруҳи ва С витаминлари), организмнинг суткалик эҳтиёжларига тўғри келувчи миқдорларда жуда яхши сўрилади. Тўқималарнинг тўйиниш даражасидан юқори миқдорлари сийдик билан ва баъзида аҳлат билан чиқарилади. Улар организмда фақат чекланган миқдорларда тўпланади. Шунинг учун бу витаминларни мунтазам қабул қилиш тўқималарда керакли концентрацияларини сақлаб туриш учун муҳим.

Перорал қабул қилингандан кейин ёғда эрувчи А ва D витаминлари, ёғлар иштирокида ингичка ичакда яхши сўрилади. Ёғда эрувчи витаминларнинг анча юқори миқдорлари жигарда тўпланади.

Фармакодинамикаси

Пиковит® сиропи тўққизта асосий витаминларни сақлайди, улар организмда кўпчилик биокимёвий жараёнларни бошқаришда иштирок этади. Витаминларнинг организмдаги самаралари, фармакодинамик эмас, балки улар асосан физиологикдир. Ҳаётий муҳим фаолиятларни ва яхши рухий жисмоний ҳолатни сақлаб туришда муҳим роль ўйнайди.

А витамини турли моддаларнинг (оқсиллар, липидлар, мукополисахаридлар) алмашинувида иштирок этади ва тери, шиллиқ қаватлар, шунингдек кўрув аъзосининг нормал фаолиятини таъминлайди.

D3 витамини организмда кальций ва фосфор балансини сақлаб туришида муҳим роль ўйнайди. Унинг етишмовчилигида суяк тўқимасида кальций миқдори камаяди (остеопороз).

В1 витамини юрак фаолиятини нормаллаштиради ва нерв тизимининг нормал фаолиятига ёрдам беради.

В2 витамини тўқималар, шу жумладан тери хужайраларининг регенерацияси жараёнларига ёрдам беради.

В6 витамини суяклар, тишлар, милкларнинг структураси ва фаолиятини сақлаб турилишига ёрдам беради; эритропоэзга ёрдам беради, нерв тизимининг нормал фаолиятига ёрдам беради.

В12 витамини эритропоэзда иштирок этади, нерв тизимининг нормал фаолиятига ёрдам беради. В гуруҳи витаминлари организмда моддалар алмашинувини бошқарувчи турли ферментларни ҳосил бўлишида иштирок этади.

С витамини қатор биологик фаол моддаларни оксидланишида, бириктирувчи тўқимадаги алмашинувни бошқарилишида, углеводлар алмашинувида, қон ивишида ва тўқималарнинг регенерациясида иштирок этади, стероид гормонларнинг хосил бўлишини рағбатлантиради, капиллярларнинг  ўтказувчанлигини нормаллаштиради. С витамини организмни инфекцияларга чидамлилигини оширади, яллиғланиш реакцияларини пасайтиради.

РР витамини ва Д-пантенол – оқсиллар метаболизмида, ёғ кислоталари ва холестеринни синтезида, энергия хосил бўлишида иштирок этувчи коферментлар ва марказий нерв тизимининг нормал фаолияти учун зарур.

Қўлланилиши

Пиковит® сиропи профилактик восита сифатида болалар учун мўлжалланган бўлиб, қуйидагиларда:

  • иштаҳа бўлмаганда;
  • организмни инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилигини ошириш учун;
  • ўтказилган касалликлардан кейинги тузалиш даврида;
  • жисмоний ривожланиш етарли бўлмаганда (ўсишни орқада қолишида);
  • кундалик овқат рационида витамин препарати сифатида, айниқса қишки ва баҳорги даврларда;
  • мактаб ёшидаги болаларда юқори жисмоний ва нерв-психик юкламаларда;
  • антибиотиклар қўлланганда мажмуавий даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Пиковит® сироп ичга қабул қилинади.

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 1 ўлчов қошиқдан (5 мл) сироп суткада 2 марта буюрилади.

4 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 1 ўлчов қошиқдан (5 мл) сироп суткада 3 марта буюрилади.

7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар: 1 ўлчов қошиқдан (5 мл) сироп суткада 3 марта буюрилади, максимал – суткада 4 марта.

Сиропни қошиқчада ёки чой, шарбат ёки мева пюреси билан аралаштириб бериш мумкин. Тавсия этилган суткалик дозани ошириш мумкин эмас.

Иштаҳа бўлмаганда сиропни ҳар куни 1 ой давомида бериш керак.

Такрорий қабул қилиш курси 1-3 ойдан кейин ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганда даволашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • фаол моддаларга ва препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик.
  • қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сульфаниламидлар билан даволанганда, кристаллурия ривожланишини олдини олиш учун, С витаминини юқори дозаларда қўллашдан сақланиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Юқори сезувчанлик реакциялар пайдо бўлган ҳолда, препаратни қабул қилишни бекор қилиш керак.

Бошқа витаминли ва витаминли-минералли препаратлар билан бир вақтда қўллашдан олдин, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

Рибофлавин сақланиши туфайли, сийдик сариқ рангли бўлиши мумкин. Бу самара хавфсиз ҳисобланади.

Пиковит® сиропини қандли диабети бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки 5 мл сироп (1 ўлчов қошиғи) 3 г қанд сақлайди.

1 ёшгача бўлган болаларга сиропни фақат шифокорнинг тавсияси ва кузатуви остида бериш мумкин.

Айрим ингредиентлари хақида махсус маълумотлар

Пиковит® сиропи сахароза, глюкоза ва азобўёвчи Е124 сақлайди.

Фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза/галактозани кам сўрилиши ёки сахароза-изомальтоза танқислигини кам учрайдиган наслий шакллари бўлган пациентларга бу препаратни буюриш мумкин эмас.

Ponceau 4R Е124 бўёвчи аллергик реакциялар ривожланишини чақириши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя самараларини кучайиши.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш; зарурати бўлганда симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

100 ёки 150 мл дан сироп суюқликни ажратувчи пластмасса тиқин ва биринчи очиш назорати бўлган пластик қопқоқ билан беркитилган тўқ шиша флаконда.

1 флакон дозаловчи қошиқ ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Флакон очилганидан кейин сиропни 2 ой давомида ишлатиш керак.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.