ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТАНАКАН® EGb761
TANAKAN® EGb761
Препаратнинг савдо номи: Танакан® EGb761
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 40 мг 24% гинкго гликозидлари ва 6% гинкголидлар-билобалидлар сақловчи стандартланган гинкго билоба экстракти (Egb 761).
ёрдамчи моддалар: натрий сахарини, эрувчи апельсинли эссенция, эрувчи лимонли эссенция, 95% ли этил спирти, тозаланган сув.
Таърифи: сувда эритилганида деярли тиниқ, хушбўйлаштирилган эритма берувчи, жигаррангроқ-зарғалдоқ рангли ўзига хос ҳидли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: деменцияларни даволаш учун бошқа препаратлар.
АТХ коди: N06DX02
Фармакологик хусусиятлари
Ҳужайралардаги моддалар алмашинуви жараёнлари, қоннинг реологик хусусиятларига ва микроциркуляция, шунингдек, қон томирларнинг вазомотор реакцияларига таъсир қилувчи ўсимлик препарати. Препарат бош мия қон айланишини ва бош миянинг кислород ва глюкоза билан таъминланишини яхшилайди.
Барча қон томирлар тизимига: артериялар, веналар, капиллярларга қон томирларни бошқарувчи таъсирга эга.
Қон оқимини яхшиланишига ёрдам беради, эритроцитларнинг агрегациясига тўсқинлик қилади (anti – sludge effect).
Тромбоцитларнинг фаоллашиш омилига (anti – PAF effect) тормозловчи таъсир кўрсатади.
Метаболик жараёнларни нормаллаштиради, тўқималарга антигипоксик таъсир кўрсатади.
Эркин радикалларнинг ҳосил бўлишига ва ҳужайра мембраналари липидларининг перекисли оксидланишига тўсқинлик қилади.
Бош мия даражасида ҳам, периферияда ҳам яққол шишга қарши таъсир кўрсатади.
Нейромедиаторларнинг (норадреналин, допамин, ацетилхолиннинг) ажралиб чиқишига, қайта қамраб олинишига ва катаболизмига ва уларнинг мембрана рецепторлари билан боғланиш қобилиятига таъсир қилади.
Қўлланилиши
- турли генезли когнитив ва нейросенсор танқислик (Альцгеймер касаллиги ва турли этиологияли деменциялардан ташқари);
- оёқларнинг сурункали облитерирловчи артериопатияларидаги ўзгариб турувчи чўлоқлик (Фонтейн бўйича 2 даража);
- томир генезли кўришни бузилишлари, унинг ўткирлигини пасайиши;
- эшитишни бузилиши, қулоқларда жаранглаш, асосан томир генезли бош айланиши ва координациянинг бузилиши;
- Рейно касаллиги ва синдромида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, 1 дозадан (1 мл) ичга қабул қилиш учун эритма суткада 3 марта овқатланиш вақтида. Берилган пипетка-дозаторни ишлатинг: 1 доза = 1 мл эритма. Ичга қабул қилиш учун эритмани олдиндан ½ стакан сувда эритиш керак.
Даволаш курсининг давомийлига 1 ойдан 3 ойгачани ташкил қилади.
Педиатрия амалиётида препарат 6 ёшдан бошлаб қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда:
– овқат ҳазм бўлишини бузилишлари;
– тери аллергик реакциялари;
– бош оғриқлари.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
– ҳомиладорлик ва лактация даври;
– 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ичга қабул қилиш учун эритма этил спиртини сақлаши туфайли (1 дозада 0,45 г), гипертермия, тери қопламларининг гиперемияси, қусиш, юракнинг тез уриши каби реакцияларнинг пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, қуйидаги гуруҳ дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак:
– цефалоспорин антибиотиклари (цефамандол, цефоперазон, латамоксеф);
– дисульфирам;
– хлорамфеникол;
– антидиабетик қандни пасайтирувчи сульфаниламидлар (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид, толбутамид);
– фунгицидлар (гризеофульвин, кетоконазол);
– 5-нитроимидазоллар (метронидазол, орнидазол, секнидазол, тинидазол);
– цитостатиклар (прокарбазин);
– транквилизаторлар.
Махсус кўрсатмалар
Огоҳлантириш: ушбу препаратда сақланувчи спирт 57 ҳажм % ни, яъни ҳар бир қабул қилинаётган доза (1 доза) 0,45 г спиртни ташкил қилади.
Ҳолатнинг яхшиланишини биринчи белгилари даволаш бошланганидан кейин 1 ой ўтгач намоён бўлади.
Автомобил ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари номаълум.
Чиқарилиш шакли
30 мл дан препарат буралувчи оқ рангли пластик қопқоқли шиша флаконга жойланади. Флакон сиғими 1 мл, пипетка-дозатор билан комплектда пластик контейнерда давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
+25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.