📜 Инструкция по применению Лоперамид АТМ
💊 Состав препарата Лоперамид АТМ
✅ Применение препарата Лоперамид АТМ
📅 Условия хранения Лоперамид АТМ
⏳ Срок годности Лоперамид АТМ

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОПЕРАМИД АТМ

LOPERAMIDUM АТМ

 

Препаратнинг савдо номи: Лоперамид АТМ

Таъсир этувчи модда (ХПН): Лоперамид гидрохлориди

Дори шакли: Капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир этувчи модда: Лоперамид гидрохлориди – 2 мг.

Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Таърифи: Оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсулалар ичидагиси – оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Диареяга қарши восита.

Код АТХ: А07DА03

Фармакологик ҳусусиятлари

Ичакнинг силлиқ мушакларини тонуси ва моторикасини сусайтиради. Ичакнинг опиат рецепторлари билан боғланиши ва ацетилхолин ва простагландинларнинг ажралиб чиқишини сусайтириши ҳисобига, перистальтикани секинлаштиради ва ичакнинг ичидагисини ўтиш вақтини оширади. Аҳлат массаларини тутиб турилишига ва ич келишига қистовларни камайишига ёрдам бериб, анал сфинктерининг тонусини оширади.

Фармакокинетикаси

Ичакдан осон сўрилади. Сўрилиш кўрсаткичи  – 40%. Максимал концентрацияга эришиш вақти – 2,5 соат. Таъсири тез бошланади ва 4-6 соат давом этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши- 97%. Жигарда конъюгация йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди.

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 9-14 соатни ташкил қилади. Асосан аҳлат билан чиқарилади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.

Қўлланилиши

Турли генезли (аллергик, эмоционал, дори, нурланиш; овқатланиш тартиби ва овқатнинг сифат таркибини ўзгариши, метаболизм ва сўрилишни бузилишида; инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида) ўткир ва сурункали диареяни симптоматик даволаш. Илеостомали пациентларда ич келишини (аҳлатнинг миқдори ва ҳажмини камайтириш, шунингдек унга қаттиқроқ консистенция бериш) бошқаришда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, капсулалар чайнамасдан 100 мл сув билан бирга ютилади. Катталарга ўткир ва сурункали диареяда дастлаб 4 мг буюрилади, сўнгра ҳар бир ични суюқ келиши ҳолларида 2 мг дан; максимал суткалик доза – 16 мг. Сурункали диареяда суткада 4 мг бошланғич дозада буюрилади, сўнгра доза ич келишини сонини суткада 1-2 мартагача камайтириш учун шахсий равишда танланади (одатда  кунига 2 мг дан 12 мг гача). 6 ёшдан катта болаларга ўткир диареяда дастлаб 2 мг буюрилади; сўнгра ҳар бир суюқ ич келишидан кейин 2 мг дан; сурункали диареяда – суткада 2 мг дан, сўнгра доза суткада 4-6 мг гача оширилиши мумкин. Болалар учун максимал суткалик доза – 5 мг. Ич келиши нормаллашганида, 12 соатдан ортиқ ич келмаганида ёки қорин дам бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлари, одатда препарат узоқ муддат қабул қилинганида кузатилади. Бош оғриғи, эпигастрий соҳасида оғриқлар ва дискомфорт, оғизни қуриши, аллергик реакциялар (тери тошмалари) бўлиши мумкин. Кам холларда -уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош айланиши, ичак спазми, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм, жуда кам ҳолларда – ичак тутилиши кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ичак тутилиши; ўткир дизентерия; кенг таъсир доирасига эга антибиотикларни қабул қилиш оқибатида пайдо бўлган ўткир ярали колит ва сохтамембраноз колит; ҳомиладорлик, лактация, 5 ёшгача бўлган болалар; препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Лоперамиднинг бошқа дори воситалари билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препарат икки сутка давомида қўлланганидан кейин самараси бўлмаса, ташхисни аниқлаш ва инфекцион генезли диареяни истисно қилиш керак.

Жигар фаолияти бузилиши бўлган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан  буюрилади.

Агар даволашда қабзият ёки қоринни дам бўлиши ривожланса, препаратни бекор қилиш керак. Жигарнинг фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда марказий нерв тизимининг токсик шикастланиши белгиларини синчиклаб назорат қилиш керак.

Даволаш даврида йўқотилган суюқлик ва электролитларни тўлдириш керак. Уйқучанлик ёки бош айланиши пайдо бўлган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар биан ишлашдан сақланиш керак.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ступор ҳолати, ҳаракат координациясини бузилиши, уйқучанлик, миоз, мушаклар тонусини ошиши, илеус.

Даволаш: антидот сифатида налоксон қўлланади. Бемор камида 48 соат давомида шифокорнинг назорати остида бўлиши керак.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан ПВХ/алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

Контур-уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.