📜 Инструкция по применению Лоперамид-Remedy
💊 Состав препарата Лоперамид-Remedy
✅ Применение препарата Лоперамид-Remedy
📅 Условия хранения Лоперамид-Remedy
⏳ Срок годности Лоперамид-Remedy

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОПЕРАМИД-REMEDY

LOPERAMIDIREMEDY

 

Препаратнинг савдо номи: Лоперамид-Remedy

Таъсир этувчи модда (ХПН): лоперамид гидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: лоперамид гидрохлориди – 2 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали ёки маккажўхори крахмали, стеарин кислотаси ёки кальций стеарати, лактоза, поливинилпиролидон.

Описание: оқдан сарғиш тусли оқ рангача бўлган, ясси цилиндрик шаклли фаскали таблеткалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: Диареяга қарши воситалар.

АТХ коди: A07DA03

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Ацетилхолин ва простагландинларни ажралиб чиқишини сусайтириши ва ичакнинг опиат рецепторлари билан боғланиши ҳисобига, ичак силлиқ мушакларининг тонуси ва моторикасини пасайтиради; анал сфинктери тонусини оширади.

 

Фармакокинетикаси

Ичакдан осон сўрилади. Таъсири тез бошланади ва 4-6 соат давом этади. Сўрилиши – 40% ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 97% ни ташкил қилади. Жигарда конъюгация йўли орқали деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Лоперамидни ичак девори билан юқори даражада ўхшашлиги ва жигардан “биринчи ўтишида” юқори даражадаги метаболизми туфайли, лоперамид амалда тизимли қон оқимига тушмайди. Ярим чиқарилиш даври 9-14 соатни ташкил қилади. Асосан аҳлат билан чиқарилади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.

 

Қўлланилиши

Келиб чиқиши турли бўлган (аллергиқ, ҳиссий, доривор, нурланиш; овқатланиш тартиби ва овқат таркибини сифатини ўзгариши, метаболизм ва сўрилишини бузилиши; инфекцион генезли диареяда – ёрдамчи восита сифатида) ўткир ва сурункали диареяни симптоматик даволашда қўлланади. Илеостомаси бўлган пациентларда ич келишини (аҳлат миқдори ва ҳажмини камайтириш, ҳамда унга қаттиқроқ консистенция бўлиш учун) бошқариш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталарга ўткир диареяда биринчи марта 4 мг, сўнг ҳар бир суюқ ҳолдаги ич келишидан кейин 2 мг дан буюрилади; максимал суткалик доза – 16 мг ни ташкил қилади. Сурункали диареяда суткада 4 мг бошланғич дозада буюрилади, сўнгра ич келиши сонини кунига 1-2 мартагача камайтириш учун, доза шахсий равишда танланади (одатда суткада 2 мг дан 12 мг гача). 5 ёшдан ошган болаларга ўткир диареяда биринчи марта 2 мг буюрилади; сўнгра ҳар бир суюқ ҳолдаги ич келишидан кейин дозани 2 мг дан буюрилади; сурункали диареяда – суткада 2 мг, сўнгра дозани суткада 4-6 мг гача ошириш мумкин. Болалар учун максимал суткалик доза – 8 мг ни ташкил қилади. Ич келиши меъёрланганида, 12 соатдан кўпроқ ич келмаганида ёки қорин дам бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя таъсирлари одатда препарат фақат узоқ вақт қабул қилинганида кузатилади. Бош оғриғи, эпигастрия соҳасида oғpиқ ва нохушлик, оғизни қуриши, аллергик реакциялар (тери тошмалари) кузатилиши мумкин. Кам ҳолларда: уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош айланиши, ичак спазмлари, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда ичак ўтказмаслиги ҳолати кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ичак тутилиши, ўткир дизентерия; кенг таъсир доирали антибиотикларни қўллаш оқибатида пайдо бўлган ўткир ярали ва сохтамембраноз колит, ҳомиладорлик, лактация, 5 ёшгача бўлган болалар, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган беморларга алоҳида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препарат фақат симптоматик таъсир кўрсатгани учун, этиотроп даволашни ҳам буюриш керак.

Диареяда, айниқса болаларда, гиповолемия ва электролитлар миқдорини пасайиши мумкин. Бу ҳолатларда суюқлик ва электролитларни тўлдириш учун ўринбосар даволаш жуда муҳимдир.

Ўткир диареяда, агар 48 соат давомида клиник яхшиланиш кузатилмаса, препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга маслаҳат учун мурожат қилиш керак.

Жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда препарат билан даволаш вақтида нерв тизимини препарат таъсирида пайдо бўлиши мумкин бўлган заҳарли шикастланиши белгиларини аниқлаш учун, синчков тиббий кузатув талаб қилинади.

Қабзият, қоринни дамланиши ёки ичак тутилиши учун характерли бўлган кўринишлар ривожланганида, дарҳол препарат қабул қилишни тўхтатиш керак.

Чарчоқлик, уйқучанлик ёки бош айланиши ҳоллари пайдо бўлганида автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари:  дозани ошириб юборилиши ҳолларида марказий нерв тизимининг сусайиши (ступор, координацияни бузилиши, уйқучанлик, миоз, скелет мушаклари тонусини ошиши, нафасни сусайиши) ва ичак тутилиши пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш: антидот сифатида налоксонни қўллаш мумкин. Фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, ўпкани суъний вентиляция қилиш буюрилади. Ҳеч бўлмаганида 48 соат давомида тиббий кузатув олиб бориш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар, 2 мг дан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.