📜 Инструкция по применению Локоид Липокрем
💊 Состав препарата Локоид Липокрем
✅ Применение препарата Локоид Липокрем
📅 Условия хранения Локоид Липокрем
⏳ Срок годности Локоид Липокрем

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОКОИД ЛИПОКРЕМ ®

LOCOID LIPOCREAM®

 

Савдо номи: Локоид Липокрем®

Таъсир этувчи модда (ХПН): гидрокортизон (hydrocortisone)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гидрокортизон 17-бутирати – 1,0 мг,

ёрдамчи моддалар: суюқ парафин – 180,00 мг, оқ юмшоқ парафин – 420,00 мг, цетостеарил спирти – 60,00 мг, цетомакрогол 25 – 30,00 мг, пропилпарагидроксибензоати – 0,50 мг, бензил спирти – 5,00 мг, сувсиз лимон кислотаси – 1,80 мг, сувсиз натрий цитрати –
1,20 мг, тозаланган сув – 300,50 мг.

Таърифи: оқ рангли бир хил крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероидлар.

АТХ коди: D07AB02

Фармакологик хусусиятлари

Локоид® сиртга қўллаш учун синтетик галоген қўшилмаган глюкокортикоиддир. Ёғ кислотасининг қолдиғи (бутират) билан гидрокортизон молекуласини этерификацияси табиий гидрокортизонга нисбатан, препаратнинг фаоллигини радикал ошишига имкон беради. Локоид® яллиғланишга қарши, шишга қарши, қичишишга қарши тез намоён бўлувчи таъсир кўрсатади.

Локоидни тавсия қилинган дозаларда қўллаш гипоталамо-гипофизар-адренал тизимни сусайишини чақирмайди. Гарчи препаратнинг катта дозаларини узоқ вақт давомида қўллаш, айниқса окклюзион боғловлар ишлатилганида, қон плазмасида кортизолнинг миқдорини ошишига олиб келиши мумкин бўлсада, бу одатда гипофизар-буйрак усти бези тизимининг реактивлигини пасайиши билан кечмайди, препаратни бекор қилиш эса, кортизолни ишлаб чиқарилишини тез нормаллашишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Аппликациядан кейин фаол модда эпидермисда, асосан донадор қаватда тўпланади, гидрокортизон 17-бутиратининг кўп бўлмаган миқдори ўзгармаган ҳолда қон айланиш тизимига сўрилади.

Метаболизми

Тери орқали сўрилган гидрокортизон 17-бутирати бевосита эпидермисда ва кейинчалик жигарда метаболизмга учрайди ва гидрокортизон ва бошқа метаболитлари ҳосил бўлади.

Чиқарилиши

Метаболитлари ва ўзгармаган гидрокортизон 17-бутиратининг оз қисми сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Терининг маҳаллий глюкокортикостероидларга сезгир, юза жойлашган, инфекцияланмаган қуйидаги касалликларда қўлланади:

  • дерматитлар, шу жумладан атопик, контактли, себореяли дерматитлар
  • экзема;
  • псориазда қўлланади.
  • Қўллаш усули ва дозалари
  • Сиртга буюрилади.
  • Локоид Липокрем® ўткирости ва сурункали жараёнларда, асосан лихенификация, инфильтрация ва тери қуриши юз берганда қўлланилади.
  • Препарат шикастланган терига суткада 1-3 марта суртилади. Касалликнинг симптомлари яхшиланганидан кейин суртишлар сонини ҳафтада 2-3 мартагача камайтириш мумкин. Препаратни киришини яхшилаш учун препарат енгил уқаловчи ҳаракатлар билан суртилади. Касалликларни резистент кечган ҳолларда, масалан зич псориатик бляшкалар тирсак соҳаларида, тиззаларда жойлашганида, препаратни окклюзион боғловлар остида қўллаш керак. Ҳафта давомида ишлатиладиган препаратнинг дозаси 30-60 г дан ошмаслиги керак.
  • Ножўя таъсирлари
  • Маҳаллий реакциялар: терини шикастланиши, кам ҳолларда – сиртга қўлланган стероид билан даволаш учун хос бўлган бошқа маҳаллий реакциялар.
  • Тизимли реакциялар:
  • Узоқ муддат қўлланганида, катта юзаларга суртилганида ва/ёки окклюзион боғловлар ишлатилганида, тизимли кортикостероидлар учун хос бўлган ножўя самаралари кузатилиши мумкин. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи, Локоид суртмаси қўлланганида, фторланган стероидлар ишлатилгандагига қараганда пастроқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • гидрокортизон ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик;
  • терининг бактериал инфекцияларида (стрепто- ва стафилодермияда, грамманфий фолликулит ва хоказо);
  • терининг вирусли инфекцияларида (оддий герпес, сувчечак, ўраб олувчи темиратки ва хоказо);
  • терининг замбуруғли инфекциялари;
  • тери туберкулёзи ёки сифилитик шикастланишлар;
  • терининг паразитар инфекциялари;
  • терининг неопластик ўзгаришлари (хавфли ва хавфсиз ўсмалар);
  • акне, розацеа, периорал дерматит;
  • вакцинадан кейинги давр;
  • тери қопламалари бутунлигини бузилиши (жароҳатлар, яралар).

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Локоидни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Глаукомани ривожланиш хавфи туфайли, Локоид® ни периорбитал соҳага суртиш мумкин эмас. Конъюнктивага мунтазам тушган ҳолларда кўз ички босимини ошиш хавфи юз беради.

Локоид Липокрем® бошнинг сочли қисмига, шунингдек ўткир яллиғланишда (айниқса экссудатив) қўлламаслик тавсия этилади. Юз, тери бурмалари, гениталий, шунингдек кўп соч бўлган тери соҳаларида жойлашган стероидга сезгир терини шикастланишларини даволаш учун Локоиднинг бошқа дори шаклларини (крем, крело) қўллаш тавсия этилади. Жуда яққол инфильтрацияда, гиперкератозда суртма дори шаклини қўллаган афзал.

Терининг атрофик ўзгаришлари бўлганида препаратни қўлламаган афзал.

Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларни келиб чиқиш хавфи жароҳатларни катта соҳаларига суртилганда, узоқ муддат қўлланганда, окклюзион боғловлар ишлатилганда ва болаларда қўлланганда ошади.

Икки хафта давомида узлуксиз даволашда самара бўлмаса ташхисни аниқлаш лозим.

Ҳар қандай глюкокортикостероид препаратни ишлатилганда бўлгани каби, қўллаш давомийлигини чеклаш ва тери ҳоси бўлиш жараёнини бартараф этиш учун етарли бўлган минимал курсли дозани қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Болаларда қўлланиши

Болаларда 6 ойликдан бошлаб қўлланади. Болаларда препарат юз соҳасига ёки окклюзион боғловлар остига қўлланганида даволаш курсининг давомийлигини қисқартириш керак.

Болаларда қўлланганда препарат суртиладиган тери юзасининг майдони умумий тери юзасининг 20% дан ошмаслиги лозим.

Болаларда буйрак усти бези фаолиятини сусайиши тезроқ ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, ўсиш гормонини экскрециясини пасайиши кузатилиши мумкин. Препарат узоқ вақт давомида қўлланганида тана вазни, бўйи, плазмада кортизолнинг даражасини кузатиш керак. Ҳар ҳафтада 30-60 г дан Локоидни 4 ҳафта давомида қабул қилган болаларда ўтказилган назоратли тадқиқотларда, 1% ли гидрокортизон суртмасига қараганда, бирорта ҳам болада буйрак усти бези функциясини бузилишлари аниқланмаган, бунда ушбу кўрсаткич бўйича оддий гидрокортизондан гидрокортизон 17-бутиратининг фарқлари кузатилмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация

Глюкокортикостероидлар йўлдош орқали ўтади. Ҳомилага таъсири препаратни катта юзаларга қўлланганда айниқса кучли намоён бўлиши мумкин. Кўкрак сути билан ажралиб чиқадиган гидрокортизоннинг миқдори ҳақида маълумотлар йўқ; препарат лактация даврида буюрилганда ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига Локоиднинг таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Локоиднинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланилганда юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлар кучайиши мумкин. Гиперкортицизим симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 0,1% ли крем.

30 г крем юқори зичликдаги полиэтилен қопқоқли алюмин тубаларга жойланади.

1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.