📜 Инструкция по применению Неомиб
💊 Состав препарата Неомиб
✅ Применение препарата Неомиб
📅 Условия хранения Неомиб
⏳ Срок годности Неомиб

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НЕОМИБ

NEOMIB

 

Препаратнинг савдо номи: Неомиб

Таъсир этувчи модда (ХПН): бортезомиб

Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизатланган кукун, 3,5 мг

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 3,5 мг бортезомиб;

ёрдамчи моддалар: маннитол, сувсиз спирт, инъеция учун сув.

Таърифи: оқ рангли лиофилизатланган масса.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсмаларга қарши восита.

АТХ коди: L01XX32

Фармакологик хусусиятлари

Фармакологик таъсири – ўсмаларга қарши таъсир кўрсатади. Протеасома 26S нинг химотрипсинсимон фаоллигини ингибиция қилади. Протеасома 26S – асосий оқсилларни парчаланишини катализация қилувчи ва уларнинг хужайра ичидаги концентрациясини бошқарувчи йирик оқсил комплексидир. “Убиквитин-протеасома йўли” деб номланувчи йўл специфик оқсилларнинг даражасини бошқаришда муҳим роль ўйнайди, шу орқали сут эмизувчиларда хужайра ичида гомеостазни тутиб туради. Бортезомиб протесома 26S нинг химотрипсинсимон фаоллгини ингибиция қилиб, хужайра ичида мураккаб сигнал каскади, нормал хужайра гомеостазини бузилиши ва эҳтимол апоптозга олиб келувчи протеолизни тормозланишини чақиради. Экспериментларда бортезомиб in vitro шароитда ўсмаларнинг кўпгина типларига нисбатан цитотоксиклиги намойиш этилган. У шунингдек in vivo шароитда ўсмаларнинг ноклиник моделларида, шу жумладан кўплаб миеломада ўсмани ўсишини секинлашишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Бортезомибни кўплаб миеломаси бўлган пациентларга 1 мг/м2 ва 1,3 мг/м2 дозада вена ичига оқим билан юборилганда плазмадаги бортезомибнинг Сmax мувофиқ равишда
57 нг/мл ва 112 нг/мл ни ташкил қилади. Препаратни кейинги юборишларида қон плазмасидаги Сmax 1 мг/м2 доза учун 67-106 нг/мл ва 1,3 мг/м2 доза учун 89-120 нг/мл чегараларида. Кўплаб миеломаси бўлган беморларга 1,3 мг/м2 дозада тери остига ёки вена ичига юборилганда худди шу дозада такроран юборилгандан кейин умумий тизимли таъсири (AUClast) иккала юбориш йўллари учун эквивалент бўлган. Сmax вена ичига юборилгандагига (223 нг/мл) нисбатан тери остига юборилганда (20,4 нг/мл) пастроқ бўлган.

Қўлланилиши

  • кўплаб миелома;
  • аввал камида даволашнинг 1 қаторини қабул қилган беморларда мантий-хужайралари лимфомада қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Неомиб фақат вена ичига юбориш учун кўрсатилган.

Вена ичига юборилганда эритманинг концентрацияси 1 мг/мл ни ташкил этиши керак. Эритманинг концентрациясини синчковлик билан ҳисоблаш керак.

Монотерапия

Препарат 3-5 секунд давомида вена ичига оқим билан ёки тери остига юборилади.

Бортезомибнинг тавсия этилган бошланғич дозаси тана юзасига 1,3 мг/м2 ҳафтада 2 марта 2 ҳафта давомида (1, 4, 8 ва 11 кунлари) ташкил этади, кейинчалик 10-кунлик танаффус (12-21 кунлари) қилинади. Неомиб препаратининг кетма-кет дозаларини юборишлар орасида камида 72 соат ўтиши керак.

Клиник жавоб даражасини 3 ва 5 даволаш цикллари ўтказилгандан кейин баҳолаш тавсия этилади.

Тўлиқ клиник жавобга эришилган ҳолатда қўшимча 2 даволаш циклларини ўтказиш тавсия этилади.

Даволаш давомийлиги 8 циклдан ошганида Неомибни стандарт схема ёки самарани бир маромда ушлаб турувчи схемада – 4 ҳафта давомида ҳар афта (1, 8, 15, 22 кунлари), кейинчалик 12-кунлик танаффус даври (23-35 кунлари) билан қабул қилиш мумкин.

Неомиб препарати билан даволаш клиник жавоб намойиш қилмаган пациентларда (2 ёки 4 цикллардан кейин мувофиқ равишда касалликни авж олиши ёки барқарорлашиши), дексаметазонни юқори дозаларда Неомиб препарати билан мажмуада буюрилиши мумкин. Бундай ҳолларда 40 мг дозада дексаметазон Неомибнинг ҳар бир дозаси билан ичга буюрилади: 20 мг Неомиб препарати юбориладиган куни ва Неомиб юборилгандан кейинги куни 20 мг. Шундай қилиб, дексаметазонни 1, 2, 4, 5, 8, 9, 11 ва 12 кунлари, йиғинди – 3 ҳафтада 160 мг дозада қабул қилиш керак.

Доза ва юбориш тартибига тузатиш киритиш бўйича тавсиялар

3-чи оғирлик даражасидаги ҳар қандай ногематологик токсиклик ёки нейтропениядан ташқари 4-чи оғирлик даражасидаги гематологик токсиклик ривожланганда Неомиб препарати билан даволашни тўхтатиш керак. Токсиклик симптомлари бартараф этилгандан кейин даволашни 25% га пасайтирилган дозада (1,3 мг/м2 дозани 1,0 мг/м2 гача; 1,0 мг/м2 дозани 0,7 мг/м2 гача) такроран давом эттириш мумкин.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак функциясини бузилиш даражаси Неомиб препаратининг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Диализ Неомиб препаратининг қондаги концентрациясини пасайтириши мумкинлиги туфайли, препаратни диализдан кейин юбориш керак.

Мажмуавий даволаш

Тавсия этилган доза: вена ичига оқим билан, 3-5 минут давомида ичга қабул қилинадиган мелфалан ва преднизолон билан мамжуада юборилади.

Қўллаш усули

Неомиб ўсмаларга қарши препарат бўлиб ҳисобланади. Препаратни тайёрлаганда ва муомала қилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Асептиканинг тегишли чораларига риоя қилиш керак. Тери билан контактдан сақланиш учун қўлқоп ва бошқа ҳимоя кийимларидан фойдаланиш тавсия этилади.

10 мл ли флакон ичидагиси 3,5 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида эритилади. Тайёрланган эритма периферик ёки марказий веноз катетер орқали 3-5 секундли вена ичига оқим билан юбориладиган инъекция йўли билан юборилади.

Препаратни 0,9% ли натрий хлориди эритмасидан ташқари бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Бортезомибнинг эритмаси тиниқ ва рангсиз бўлиши керак. Механик киритмалар ёки рангини ўзгариши аниқланганда тайёрланган эритмани ишлатиш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Максимал 8 циклларгача давомийликда 10 кунлик танаффус билан (даволаш цикли давомийлиги – 21 кун) 2 ҳафта давомида хафтада икки марта 1,3 мг/м2 дозада бортезомиб қабул қилган кўплаб миеломаси бўлган 228 нафар пациентлар иштирокида ўтказилган иккита тадқиқотларнинг натижалари тақдим этилган.

Энг кўп учраган ножўя самаралар астеник ҳолатлар (шу жумладан юқори толиқиш, умумий ҳолсизлик, лоҳаслик) (65%), кўнгил айниши (64%), диарея (51%), иштаҳани пасайиши (шу жумладан анорексия) (43%), қабзият (43%), тромбоцитопения (43%), периферик нейропатия (шу жумладан периферик сенсор ва периферик нейропатияни зўрайиши) (37%), иситма (36%), қусиш (36%), анемия (32%) бўлган. Пациентларнинг камида 14% да 4-чи оғирлик даражасидаги токсикликнинг камида бир эпизоди кузатилган, уларнинг ичида энг кўпроқ тромбоцитопения (3%) ва нейтропения (3%) бўлган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • бортезомиб, бор ва маннитолга юқори сезувчанлик;
  • ўпканинг ўткир диффуз ва инфильтратив касалликлари;
  • перикардни шикастланиши;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация (эмизиш) даври;
  • болаларда қўллаш мумкин эмас (қўллаш тажрибасини йўқлиги).

Эҳтиёткорлик билан:

  • жигар функциясини ўртача ва оғир даражада бузилиши;
  • буйрак функциясини оғир даражада бузилишлари;
  • тиришишлар ёки анамнезида тутқаноқ;
  • ҳушдан кетиш;
  • анамнезида диабетик невропатия;
  • гипотензив препаратларни бир вақтда қабул қилиш;
  • диарея ёки қусиш фонида сувсизланиш;
  • қабзият;
  • сурункали юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфи;
  • CYP3А4 изомерментининг ингибиторлари ёки субстратлари, CYP2С9 изоферментининг субстрати, перорал гипогликемик препаратларни бир вақтда эҳтиёткорлик билан қабул қилинади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Перорал гипогликемик препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия ва гипергликемия ҳолатлари қайд этилган.

Бортезомибни дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқлигига қарамасдан, CYP3A4 (кетоконазол, ритонавир) ва CYP2С19 фаол ингибиторлари (флуоксетин) ёки CYP3A4 индукторлари (рифампицин) билан бир вақтда қўлланилганда пациентларни синчковлик билан кузатиш керак. CYP3A4 ва CYP2С19 изоферментларининг субстратлари билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Махсус кўрсатмалар

Бортезомиб фақат ўсмаларга қарши химиотерапия ўтказиш тажрибасига эга шифокор томонидан буюрилиши мумкин.

Периферик нейропатия. Асосан сенсор (гарчи бошқа ҳолатлар, шу жумладан аралаш сенсор-мотор нейропатия) нейропатия юзага келганда (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг) тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Симптомлари (сезувчанликни йўқолиши, қўл ёки оёқларда оғриқ ёки ачишиш) ва/ёки периферик нейропатия белгилари бўган пациентларда касаллик зўрайиши мумкин. Ачишиш, гиперестезия, гипестезия, парестезия, дискомфорт ёки нейропатик оғриқ каби симптомларни ўз вақтида аниқлаш учун пациентларни кузатиш керак. Нейропатиянинг янги симптомлари пайдо бўлганда ёки мавжуд симптомлари кучайганда дозани пасайтириш ва дозалаш тартибини ўзгартириш талаб этилиши мумкин.

Гипотензия. Бортезомиб билан даволаш даволаш даврида кузатилиши мумкин бўлган ортостатик гипотензия билан кечиши (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг) туфайли, анамнезида ҳушдан кетиш эпизодлари бўлган, гипотензив дори воситаларини қабул қилаётган беморларни, шунингдек диарея ёки қусиш фонида сувсизланиши бўлган беморларни даволаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Бортезомибни қўллаганда суюқликни тутилиши олиб келиши мумкин бўлган димланган юрак етишмовчилигини ривожланиши ёки кучайиши таърифланган.

Ҳар бир даволаш циклини бошлашдан олдин ва даволаш вақтида лейкоцитар формула ва тромбоцитлар сонини ҳисоблаш билан қон таҳлилини ўтказиш керак.

Тромбоцитопения одатда циклнинг 11-чи куни максимал яққол намоён бўлади, тромбоцитлар даражаси кейинги циклгача дастлабки кўрсаткичгача тикланади (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Тромбоцитлар сони 25 минг/мкл гача пасайганда даволашни тўхтатиш, тромбоцитлар сони тикланганда – даволашдан кузатилиши мумкин бўлган фойда ва хавф нисбатини синчковлик билан солиштириб, камайтирилган дозада давом эттириш керак. Бортезомиб чақирган тромбоцитопения билан ассоциацияланган гастроинтестинал ва интрацеребрал геморрагиялар ҳақида хабар берилган. Гематологик токсикликни даволаш учун колониестимуляцияловчи факторларни қўллаш, тромбоцитар ва эритроцитар массани қуйиш мумкин.

Кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш учун қусишга қарши препаратлар, диарея юзага келганда – диареяга қарши дори воситалари қўллаш, сувсизланишни олдини олиш ёки даволаш учун – регидратацион даволаш ва сув-электролит мувозанатини тутиб туриш керак. Ичак тутилиши ривожланиши мумкинлиги туфайли, қабзияти бўлган беморларни динамик кузатиш керак.

Ўсма лизиси билан боғлиқ гиперурикемия ривожланиши мумкинлиги туфайли, даволаш вақтида қон зардобида сийдик кислотаси ва креатинин концентрациясини аниқлаш тавсия этилади. Гиперурикемияни олдини олиш учун – кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилиш, зарурати бўлганида – аллопуринол қабул қилиш ва сийдикни ишқорийлаштириш керак. Амилоидози бўлган беморларни даволаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки оқсил миқдори ошиши билан кечувчи касалликларда протеасомалар фаоллигини сусайиши таъсири номаълум.

Препарат билан ишлаганда цитостатик препаратлар билан муомала қилишнинг умумий қоидаларига риоя қилиш керак.

Айрим ножўя самаралар (юқори толиқиш, бош айланиши, ортостатик гипотензия, кўришни бузилиши) автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида қўллаш мумкин эмас. FDA бўйича ҳомилага таъсир кўрсатиш тоифаси – D.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: дозани камида 2 марта ошириб юборилиши артериал босимни ўткир пасайиши ва ўлим билан якунланувчи тромбоцитопения билан кечган.

Даволаш: дозани ошириб юборилганда беморнинг ҳаётий кўрсаткичларини синчковлик билан назорат қилиш ва артериал босимни (инфузион даволаш, қон томирларни торайтирувчи ва/ёки инотроп препаратлар) ва тана ҳароратини тутиб туриш учун тегишли даволашни ўтказиш тавсия этилади. Бортезомибга специфик антидот номаълум.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган 3,5 мг кукун тиниқ шиша флаконда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.