ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БАКТОЦЕФ-RG
BACTOCEF-RG
Препаратнинг савдо номи: Бактоцеф-RG
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цефоперазон+сульбактам
Дори шакли: инъекция учун эритма тайерлаш учун кукун.
Таркиби:
1 флакон қуйидагиларни сақлайди:
цефоперазон натрийли тузи цефоперазонга қайта ҳисобланганда – 0,25 г, 0,5 г, 0,1 г; сульбактам натрийли тузи сульбактамга қайта ҳисобланганда – 0,25 г, 0,5 г, 1,0 г.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).
АТХ коди: J01DD62
Фармакологик хусусиятлари
Препаратнинг антибактериал компоненти – бактерия деворининг синтезини сусайтириш йўли билан бактерицид таъсир қилувчи, учинчи авлод цефалоспорини – цефоперазондир. Сульбактам Neisseriaceae ва Acinetobacter spp. ларга қарши таъсиридан ташқари, реал антибактериал фаолликка эга бўлмасада, бироқ у бета-лактам антибиотикларга резистент бўлган микроорганизмлар ишлаб чиқарадиган фермент – бета-лактамазаларнинг ингибиторидир.
Сульбактам резистент микроорганизмлар томонидан пенициллинлар ва цефалоспоринларнинг деструкциясини олдини олади ва пенициллинлар ва цефалоспоринлар билан яққол синергизм намойиш қилади. Сульбактам шунингдек айрим пенициллинни боғловчи оқсиллар билан боғланиши туфайли, микроорганизмлар, цефоперазоннинг бир ўзининг таъсирига қараганда, сульбактам/цефоперазоннинг таъсирига кўпроқ сезувчан бўлиб қоладилар.
Сульбактам ва цефоперазоннинг мажмуаси қуйидаги микроорганизмларга қарши фаолдир: Haemophylus influenzae, Bacteroides нинг турлари, Acinetabacter calcoaceticus, Enterobacter aerodens, Escherichia coli, Proteus mirabilis, Klebsiella pneumoniae, Morganella morganii, Citrobacter freundii, Enterobacter cloacae, Citrobacter diversus.
Сульбактам/цефоперазон in vitro шароитида клиник аҳамиятли микроорганизмларнинг кенг доирасига қарши фаолликни намоён қилади.
Граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumonia (асосан Diplococcus pneumoniae), Streptococcus pyogenes (А гуруҳи бета-гемолитик стрептококк), Streptococcus agalactiae (В гуруҳи бета-гемолитик стрептококк), бета-гемолитик стрептококкларнинг кўпчилик бошқа турлари, Streptococcus faecalis нинг кўпчилик турлари.
Грамманфий микроорганизмлар: Escherichia coli, Klebsiella турлари, Enterobacter турлари, Citrobacter турлари, Haemophilus influenzae, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii (асосан Proteus morganii), Providencia rettgeri (асосан Proteus rettgeri), Providencia турлари, Serratia турлари (шу жумладан S. marcescens), Salmonella ва Shigella турлари, Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas нинг айрим турлари, Acinetobacter calcoaceticus, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Bordetella pertussis, Yersinia enterocolitica
Анаэроб микроорганизмлар: грамманфий бациллалар (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides нинг бошқа турлари ва Fusobacterium нинг турлари); граммусбат ва грамманфий кокклар (шу жумладан Рерtococcus, Peptostreptococcus ва Veillonella турлари); граммусбат бациллалар (шу жумладан Clostridium, Eubacterium ва Lactobacillus турлари).
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
1 г цефоперазон вена ичига (в/и) юборилганидан сўнг, максимал концентрацияга (Сmax) га 30 минутдан кейин эришилади ва у 114 мкг/мл ни ташкил қилади. 500 мг ёки 1 г сульбактам в/и юборилганидан сўнг Сmax га 15 минутдан кейин эришилади ва у мувофиқ равишда 21-40 мкг/мл ва 48-88 мкг/мл ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Цефоперазоннинг плазма оқсиллари билан боғланиши 82-93%, сульбактамнинг – 38% ташкил этади.
2 г сульбактам/цефоперазон вена ичига 5 минут давомида юборилганидан кейин сульбактам ва цефоперазоннинг максимал концентрацияларини ўртача қиймати мувофиқ 130,2 ва 236,8 мкг/мл ни ташкил қилади. Бу цефоперазонни тақсимланиши (Vα=10,2-11,3 л) га нисбатан, сульбактамнинг каттароқ ҳажмда (Vα=18,2-27,6 л) тақсимланишидан далолат беради.
Сульбактам ҳам, цефоперазон ҳам организмнинг тўқима ва суюқликларида, шу жумладан сафро, ўт пуфаги, тери, аппендикс, фалопий найлари, тухумдонлар, бачадонда ва бошқаларда жадал тақсимланишга учрайдилар.
Чиқарилиши
Препарат юборилганида олинган сульбактамнинг дозасини тахминан 84% ва цефоперазоннинг дозасини тахминан 25% буйраклар орқали чиқарилади. Цефоперазоннинг дозасини катта қисми сафро билан чиқарилади. Сульбактам/цефоперазон юборилганидан кейин сульбактамнинг ўртача Т1/2 муддати 1 соатни, цефоперазонники эса – 1,7 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозага пропорционалдир.
Болаларда сульбактамнинг ўртача Т1/2 муддати 0,91 соатдан 1,42 соатгача, цефоперазонники эса – 1,44 соатдан 1,88 соатгача бўлган вақт чегарасида бўлади.
Сульбактам ва цефоперазон орасида, улар мажмуавий препарат шаклида бирга қўлланганида қандайдир фармакокинетик ўзаро таъсирига тааллуқли маълумотлар йўқ.
Кўп марта юборилганидан кейин сульбактам/цефоперазоннинг фармакокинетикасида қандайдир жиддий ўзгаришлар ва ҳар 8-12 соатда қўлланганида уларнинг кумуляцияси аниқланмаган.
Қўлланилиши
Цефоперазонга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларда:
– юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан бактериал синусит);
– сийдик чиқариш йўлларининг юқори ва қуйи бўлимларининг инфекциялари;
-қорин бўшлиғининг инфекциялари (шу жумладан холецистит, холангит);
-тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
-суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
-кичик чаноқ инфекциялари (шу жумладан эндометрит);
-гонорея;
-септицемия;
-менингитда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Даволашни бошлаш олдидан, тери синамасини бажариб, пациентда юқори сезувчанликнинг борлигини истисно қилиш керак.
Катталарда қўлланиши.
Препаратининг тавсия қилинган суткалик дозаси 2-4 г ни ташкил қилади. Препаратни ҳар 12 соатда бир хил тақсимланган дозаларда юбориш керак. Оғир ёки рефрактер инфекцияларда препаратнинг суткалик доза 8 г гача оширилиши мумкин.
Препаратни олаётган пациентларда цефоперазон препаратларини қўшимча юборишнинг зарурати туғилиши мумкин (ҳар 12 соатда бир текис тақсимланган дозада юбориш керак). Сульбактамнинг максимал суткалик дозаси 4 г га тенг.
Жигар фаолиятини бузилишида қўлланиши.
Оғир обструкцион сариқликда ва оғир жигар касалликларида ёки бу иккала патология буйрак фаолиятини бузилиши билан кечган ҳолларда дозани тўғрилаш зарурати туғилиши мумкин. Жигар фаолиятини бузилишлари ва буйрак фаолиятини ёндош бузилишлари бўлган пациентларда плазмада цефоперазоннинг концентрациясини назорат қилиш ва зарурат бўлганида дозани мувофиқ равишда тўғрилаш керак. Препаратнинг плазмадаги концентрациясини синчков назорати ўтказилмаган ҳолларда, цефоперазоннинг дозаси суткада 2 г дан ошмаслиги керак.
Буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланиши.
Препарат креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларда қўлланганида, сульбактамнинг клиренсини пасайишини компенсация қилиш мақсадида, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Креатинин клиренси минутига 15-30 мл бўлганида сульбактамнинг максимал бир марталик дозаси ҳар 12 соатда 1 г ни; креатинин клиренси минутига 15 мл дан кам бўлганида – ҳар 12 соатда 500 мг ни ташкил қилади. Шунинг учун оғир инфекцияларда цефоперазон препаратларини қўшимча буюриш зарурати туғилиши мумкин.
Диализ қўлланганида препаратининг дозалаш тартибини тўғрилаш керак (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг).
Болаларда қўлланиши.
Препаратнинг тавсия қилинган суткалик дозаси тана вазнига 40-80 мг/кг ни ташкил қилади. Препаратни ҳар 6-12 соатда бир хил тақсимланган дозаларда юбориш керак.
Оғир ёки рефрактер инфекцияларда препаратнинг суткалик дозаси 160 мг/кг гача оширилиши ва тенг 2-4 дозаларга бўлиниши мумкин.
Чақалоқларга ҳаётининг 1-чи ҳафтасида ҳар 12 соатда юбориш керак. Чақалоқлар учун максимал суткалик доза 80 мг/кг дан ошмаслиги керак.
Вена ичига қўлланиши. Томчилаб инфузия учун 1 флаконнинг ичидагисини (2,0 г) 6-7 мл 5% глюкозанинг сувдаги эритмасида, 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки инъекция учун стерил сувда эритиш, сўнгра эса худди шу эритувчиларни қўллаш билан 20 мл гача суюлтириш керак. Препарат инфузия ҳолида 15-30 минут давомида юборилади.
Препарат инъекция учун сув, 0,225% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли глюкоза эритмаси, 0,9% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли глюкоза эритмаси билан цефоперазоннинг 10 мг/мл дан ва сульбактамнинг 10 мг/мл дан цефоперазоннинг 250 мг/мл, сульбактамнинг 250 мг/мл гача концентрацияларида мутаносиб.
Рингер лактат эритмаси бирламчи суюлтириш учун эмас, балки вена ичига инфузия қилишда суюлтириш учун тўғри келади.
Вена ичига инъекция учун флаконнинг ичидагисини юқорида таърифланганидек эритиш ва камида 3 минут давомида юбориш керак.
Мушак ичига қўлланиши. Лидокаин эритмаси бирламчи эритиш учун эмас, балки мушак ичига қўлланганида суюлтириш учун мос келади.
Эритма эритилганидан кейин, препаратнинг в/и ёки м/и юбориш учун эратмасини 8° дан 25°С гача ҳароратда 24 соат давомида, 2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда – 7 кун сақлаш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриги (0,04%)
Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятини бузилишлари
Овқат хазм қилиш тизими томонидан кўнгил айниши, қусиш, сохта мембраноз колит, билирубин, ишқорий фосфатаза даражасини транзитор ошиши.
Юрак-қон томир тизими ва қон томонидан (қон хосил бўлиши, гемостаз): гипопротромбинемия, ўткинчи эозинофилия, гемоглобин ва гематокрит даражасини пасайиши, тромбоцитопения, узоқ муддатли даволашда қайтувчи нейтропения, лейкопения, гипотензия, васкулит.
Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми, макулопапулёз тошма, анафилактоид реакциялар, васкулит.
Маҳалий реакциялар: баъзида юбориш жойида ўтувчи оғриқ, катетер ёрдамида вена ичига инфузиялар қилиш жойида флебит.
Бошкалар: иситма, эт увишиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Цефалоспоринлар ва бошка β-лактам антибиотикларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида (эмизиш) фақат она учун бўлган фойда, ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни ва спирт сақловчи препаратларни бир вақтда қўллаш ёки даволаш тугаганидан кейин 5 кун давомида ёки даволаш вақтида алкоголни бир вақтда қўллаш, дисульфирамнинг (тетурам) таъсирига ўхшаш самаралар: қоринда спазм, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юракни уриб кетиши, ҳансираш, юзни қизаришига олиб келиши мумкин. Бу самаралар алкоголь истеъмол қилинганидан кейин 15-30 минут давомида қайд этилади ва бир неча соатдан кейин мустақил ўтиб кетади. Бу цефоперазон молекуласининг структурасида, ацетальдегиддегидрогеназа ферментининг фаоллигини сусайтирувчи N-метилтиотетразолли ён занжирини борлиги билан боғлиқ бўлиб, бу қонда таърифланган ножўя самараларни чақирувчи ацетальдегидни тўпланишига олиб келади.
Антикоагулянтлар билан (кумарин ёки индандион ҳосилалари билан), гепарин билан ёки қандайдир тромболитиклар билан бир вақтда қўллаш қон кетишлари хавфини оширади.
Препарат қўлланганида сийдикда глюкозанинг миқдорини ноферментатив усуллар билан аниқлашда ва Кумбс реакциясини қўйишда сохта мусбат натижалар бўлиши мумкин.
Препаратни аминогликозидлар билан мажмуавий даволаш таркибида қўлланган ҳолларда, бутун даволаш курси давомида буйрак фаолиятини назорат қилиш керак (“Номутаносиблик” га қаранг).
Препарат қуйидаги инфузион эритмалар:билан мутаносиб инъекция учун сув, 5% ёки 10% ли декстроза (глюкоза) эритмалари, 0,9% ли натрий хлориди эритмаси.
Кукуннинг дастлабки эритиш учун Рингер эритмасини ва 2% ли лидокаин эритмасини қўллаш керак эмас.
Препаратнинг эритмалари ва аминогликозид гуруҳи антибиотиклари ўзаро физик номутаносиб, шунинг учун бу препаратларни эритмаларини аралаштириш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Айрим беморларда препарат билан даволаш, бошқа цефалоспоринлар билан бўлгани каби, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан фатал анафилактик реакцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай реакцияларни юз бериш эҳтимоли анамнезида кўпчилик аллергенларга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда жуда юқоридир. Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва тегишли даволашни буюриш керак. Оғир анафилактик реакциялар шошилинч даволашни, хусусан адреналинни юборишни талаб қилади. Кўрсатмалар бўйича оксигенотерапияни, кортикостероидларни вена ичига юборишни, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш, шу жумладан интубацияни дарҳол ўтказишни талаб қилади.
Айрим беморларда цефоперазон билан даволаш, бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, организмда К витаминининг танқислигига олиб келиши мумкин, бу эҳтимол бу витаминни синтез қилувчи ичак микрофлорасини сусайиши билан боғлиқ бўлса керак. Бундай хавфга ҳолсизланган пациентлар, овқатланиши чекланган пациентлар, муковисцидози бўлган беморлар, шунингдек узоқ вақт парентерал озиқланишда бўлган пациентлар берилувчандирлар. Бундай ҳолларда протромбин даражасини назорат қилиш ва зарурати бўлганида К витамини препаратларини буюриш керак. Худди шундай назоратни антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда ҳам амалга ошириш керак.
Препаратни давомли қўллаш чидамли микроорганизмларнинг ўсишини кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун беморнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак. Буйраклар, жигар ва қон яратиш тизимининг фаолиятини бузилишларини вақти-вақти билан намоён бўлишига тайёр бўлиши керак. Бу айниқса, янги туғилган, хусусан чала туғилган чақалоқларга, шунингдек бошқа чақалоқларга нисбатан муҳимдир.
Буйраклар фаолиятини бузилишларида қўлланиши.
Буйракларнинг фаолиятини турли даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда препарати қўлланганида сульбактамнинг умумий клиренси аниқланган креатинин клиренси билан мос келади. Буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда сульбактамнинг Т1/2 аҳамиятли ошиши аниқланади. Гемодиализ сульбактамнинг Т1/2 даври, умумий клиренси ва тақсимланиш ҳажмига жиддий таъсир қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда цефоперазоннинг фармакокинетикасида ҳеч қандай ўзгаришлар аниқланмаган.
Жигар фаолиятини бузилишида қўлланиши.
Цефоперазон аҳамиятли даражада сафро билан чиқарилади. Жигар касалликлари ва/ёки ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси бўлган пациентларда цефоперазоннинг плазмада Т1/2 узаяди, сийдик билан чиқарилиши эса ошади. Ҳатто жигар фаолиятини оғир бузилишларида ҳам сафрода цефоперазоннинг терапевтик концентрациялари аниқланади, плазмадаги Т1/2 эса 2-4 марта ошади.
Ўт чиқариш йўлларининг оғир обструкцияси, жигарнинг оғир касалликларида ёки буйраклар фаолиятини йўлдош бузилишларида дозага тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).
Кекса ва қари беморларда қўлланиши.
Сульбактам ҳам, цефоперазон ҳам қўлланганида Т1/2 узайиши, умумий клиренсни камайиши ва тақсимланиш ҳажмини ошиши кузатилади. Сульбактамнинг фармакокинетикаси буйраклар фаолиятининг даражаси билан бевосита мос келади, цефоперазоннинг фармакокинетикаси эса жигар фаолиятини бузилишлари билан мос келади.
Болаларни даволаш учун қўлланиши.
Препаратнинг компонентларини педиатрия популяциясида фармакокинетикаси катталар билан қиёсланганида катта фарқларга эса эмас.
Препарат чақалоқларда самарали қўлланади. Бироқ цефоперазон/сульбактам мажмуасини чала туғилган чақалоқларда ёки янги туғилган чақалоқларда қўллаш бўйича ҳар томонлама текширишлар ўтказилмаган. Шунинг учун чала туғилган чақалоқлар ёки янги туғилган чақалоқларни даволашни бошлашдан олдин, потенциал фойда ва даволашдан бўладиган хавфни синчиклаб баҳолаш керак.
Сульбактам ва цефоперазон йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Шунинг учун ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат аёл учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлганидагина қўллаш мумкин.
Сульбактам ва цефоперазон жуда оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун препарат лактация даврида қўлланганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Препаратни 2 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири тўғрисида.
Ҳозирги вақтда хабарлар йўқ.
Номутаносиблик
Препарат ва аминогликозидларнинг эритмаларини бевосита аралаштириш мумкин эмас, чунки улар орасида физик номутаносиблик мавжуд. Агар препарат ва аминогликозидлар билан мажмуавий даволашнинг зарурати бўлса, уларни алоҳида иккиламчи вена ичига найли тизимни қўллаш билан кетма-кет, бўлинган томчилаб инфузия кўринишида қўллаш керак; бунда бирламчи вена ичига қўйиладиган найли тизимни, кўрсатилган препаратларнинг инфузиялари орасидаги танаффусда тегишли эритма билан яхшилаб ювиш керак. Шунингдек препарат ва аминогликозидларни юборишлар орасидаги сутка давомидаги интерваллар иложи борича узоқроқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Рингер лактат эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб. Бироқ икки босқичли суюлтириш жараёнини қўллаш номутаносибликдан сақланишга имкон беради: аввал инъекция учун стерил сув ишлатилади, сўнгра олинган эритма сульбактамнинг 5 мг/мл концентрациясигача Рингер лактат эритмаси билан суюлтирилади (2 мл бирламчи эритма 50 мл Рингер лактат эритмасида ёки 4 мл бирламчи эритма 100 мл Рингер лактат эритмасида суюлтирилади).
2% ли лидокаин эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб. Бироқ икки босқичли суюлтириш жараёнини қўллаш номутаносибликдан сақланишга имкон беради: аввал инъекция учун стерил сув ишлатилади, сўнгра олинган эритма 2% ли лидокаин эритмасида (тахминан 0,5% лидокаин гидрохлориди эритмасида 250 мг/мл цефоперазон ва 250 мг/мл сульбактам сақловчи эритма олиш учун) суюлтирилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: неврологик бузилишлар, шу жумладан тиришишлар кузатилади.
Даволаш: гемодиализ ёки перитонеал диализ. Махсус антидоти йўқ.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1,0 г дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.