ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НЕО-АНУЗОЛ
NEO-ANUZOL
Препаратнинг савдо номи: Нео–анузол
Дори шакли: ректал суппозиторийлар
Таркиби:
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: висмут субнитрати (ишқорий висмут нитрати) – 0,075 г; рух оксиди (рух оксиди) – 0,2 г; йод – 0,005 г.
ёрдамчи моддалар: танин – 0,05 г; резорцинол (резорцин) – 0,005 г; метилтиониний хлориди (метилен кўки) – 0,003 г; суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ, А тури – вазни 2,26-2,50 г суппозиторий олиш учун етарли миқдорда, эмульгатор Т-2 – асос вазнининг 2% гача.
Таърифи: Кулранг-яшил ёки кўкиш-яшил рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторий юзасида оқ қатламнинг пайдо бўлишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: геморройга қарши восита.
АТХ коди: С05АХ02
Фармакологик хусусиятлари
Геморройга қарши восита.
Антисептик ва буруштирувчи таъсирга эга.
Қўлланилиши
Геморрой, орқа чиқарув йўли ёриқларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ректал, 1 суппозиторийдан суткада 1-2 марта қўлланади.
Ножўя таъсири
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Чиқарилиш шакли
Ректал суппозиторийлар.
5 суппозиторийдан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.