ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БАНЕОЦИН®
BANEOCIN®
Препаратниниг савдо номи: Банеоцин®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бацитрацин+неомицин
Дори шакли: сиртга қўллаш учун кукун.
Таркиби:
1 г кукун қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:бацитрацин рух – 250 ХБ; немицин сульфат – 5000 ХБ,
ёрдамчи моддалар: стерилланган кукун асоси (2% дан кўп бўлмаган магний оксидини сақловчи маккажўхори крахмали).
Таърифи: оқдан сарғиш рангли бўлган майда дисперс кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий антибиотик
АТХ коди: D06AX.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Банеоцин маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган мажмуавий антибактериал препарат ҳисобланади.
Банеоцин иккита бактерицид антибиотик: неомицин ва бацитрацин сақлайди.
Бацитрацин бактерия ҳужайра қобиғини синтезини ингибиция қилувчи полипептид антибиотик ҳисобланади.
Неомицин бактерия оқсилини синтезини ингибиция қилувчи амингликозид – антибиотик ҳисобланади.
Бацитрацин асосан гемолитик стрептококк, стафилококк, айрим Clostridium spp., Corynebacterium diphtheriae, Treponema pallidum граммусбат микроорганизмларга, шунингдек Neisseria spp. ва Haemophilus influenza каби грамманфий патоген микроорганизмларга нисбатан фаол. Препаратнинг таъсир доираси шунингдек актиномицетларни ва фузобактерияларни ҳам ўз ичига олади. Бацитрацинга нисбатан резистентлик жуда кам ҳолларда учрайди.
Неомицин стафилококклар, Proteus, Enterobacter aerogenes, Klebsiella pneumoniae, Salmonellae, Shigellae, Haemophilus influenzae, Pasteurella, Neisseria meningitidos, Vibrio cholerae, Bordetella pertussis, Bacillus anthracis, Corynebacterium diphtheriae, Streptococcus faecalis, Listeria monocytogenes, Escherichia coli, Mycobacterium turerculosis, Borrelia ва Leptospira interrogans (L. Icterohaemorrhagicae) каби граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол. Препарат Pseudomonas, Nocardia spp., замбуруғларга ва вирусларга нисбатан фаол бўлмасада, бацитрацин ва неомицинни мажмуавий қўллаш кенг антимикроб таъсир доирасини таъминлайди.
Фармакокинетикаси
Банеоцинни кўрсатма бўйича ишлатилганда суртиш жойига маҳаллий таъсир кўрсатади. Аммо сўрилган ҳолларда қон зардобидан ярим чиқарилиш даври неомицин ва бацитрацин учун тахминан 2-3 соатни ташкил қилади. Банеоциннинг алоҳида фаол ингредиентлари учун қуйидаги умумий фармакокинетик маълумотлар тегишли. Бацитрацин тери ва шиллиқ қаватида деярли сўрилмайди. Шунга қарамасдан, очиқ жароҳатлар бўлганида сўрилишини ҳисобга олиш керак. Неомицин шикастланмаган тери орқали оз миқдорда сўрилади. Шунга қарамасдан у шох қаватига эга бўлмаган тери (яралар, жароҳатлар, куйишлар ва бошқалар) ва яллиғланган ёки шикастланган тери орқали тез сўрилади.
Банеоцин яхши ўзлаштирилади. Тўқималардаги ўзлаштиролишлиги аъло деб баҳоланади, биологик маҳсулотлар, қон ва тўқима компонентлари томонидан фаолсизлантирилиши кузатилмайди. Агар препарат терининг катта шикастланган соҳаларига суртилса, препаратни сўрилишини мумкинлигини ва унинг оқибатларини эътиборга олиш керак. (“Ножўя таъсирлари”, “Дориларнинг ўзаро таъсири”, “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар” га қаранг).
Қўлланилиши
Банеоцин неомицинга ва/ёки бацитрацинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларда қўллаш учун кўрсатилган.
- Терининг тарқалиши чекланган бактериал инфекциялари, масалан, хўлланган контагиоз импетиго, оёқларни инфекцияланган трофик яраларида, инфекцияланган экземада, бактериал таглик дерматитида, бактериал асоратларда (Herpes simplex ва Herpes zorter ёки сувчечак везикулаларида).
- Янги туғилган чақалоқларда киндик инфекциясининг профилактикаси.
- Жарроҳлик (дерматологик) муолажалардан кейинги инфекцияларнинг профилактикаси: Банеоцин кукунини операциядан кейинги даврда (кесилгандан, каутеризациядан, эпизиотомиядан кейин, терида ёриқларни, нам (бўккан) жароҳатларни ва чокларни даволаш учун) қўшимча даволаш учун қўллаш мумкин.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўлланади. Кукунни шикастланган соҳаларга юпқа қават қилиб суртилади.
Катталарга ва болаларга Банеоцинни одатда суткада 2-4 марта қўлланади.
Тана юзасининг 20% кўпроқ куйган беморларда Банеоцин кукунини кунига бир мартадан тез, айниқса буйрак фаолиятини пасайиши туфайли қўлланмаслиги керак, чунки фаол ингредиентни сўрилиши юз бериши мумкин. Маҳаллий қўлланганда неомициннинг 7 кун давомида дозаси суткада 1 г дан ошмаслиги керак (тахминан 200г сиртга қўллаш учун кукун). Қайта курсларда максимал доза икки марта камайтирилиши керак.
Ножўя таъсирлари
Терига, шиллиқ қаватига ва жароҳат юзаларига маҳаллий суртилганда Банеоцин одатда яхши ўзлаштирилади.
Препаратни узоқ вақт қўллаган беморларда терининг қизариши ва қуриши, тери тошмалари ва қичишиши кўринишидаги аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.
Аллергик реакциялар асосан контакт экзема тури бўйича кечади ва у кам ҳолларда учрайди. Тахминан 50% ҳолларда улар бошқа аминогликозид-антибиотикларига кесишган аллергия билан боғлиқ.
Тери қопламаларини катта шикастланишлари бўлган беморларни даволашда препаратни сўрилиши мумкинлигини ва бунинг оқибатида вестибуляр ва кохлеар аппаратини шикастланиши, нефротоксик самара ва нейромушак ўтказувчанлигини блокадаси каби асоратларни пайдо бўлишини ҳисобга олиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Бацитрацинга ва/ёки неомицинга ёки аминогликозид қатори антибиотикларга юқори сезувчанлик.
Терини катта шикастланишларида қўллаш мумкин эмас, чунки препаратни сўрилиши эшитишни йўқотиш билан бирга кечувчи ототоксик самарани чақириши мумкин.
Препаратни чиқариш фаолиятини яққол бузилишлари оқибатида юрак ёки буйрак етишмовчилиги ва мавжуд бўлган вестибуляр ва кохлеар тизимини шикастланиши бўлган беморларда, агар препаратни сўрилиши мумкин бўлса қўлламаслик керак. Кукунни кўз атрофи соҳасига суртиш мумкин эмас. Ноғора пардани перфорациясида ташқи эшитиш йўлига қўлланмасин.
Эҳтиёткорлик билан
Сўрилиш мумкин бўлганида (тери қопламаларининг бутунлигини катта бузилишлари) мумкин бўлган нейромушак блокадаси белгиларини пайдо бўлишини айниқса, ацидозли, оғир миастенияли ёки бошқа нейромушак касалликлари бўлган беморларда кузатиш лозим. Нейромушак блокадаси ривожланганида кальций препаратлари ёки неостигмин қўллаш кўрсатилган.
Препаратни узоқ вақт қўлланганда резистент организмларни ҳаддан зиёд ўсиши мумкинлигини кузатиш керак. Агар шундай ҳолат юз берса, тегишли даволашни буюриш лозим.
Аллергик реакциялар ёки суперинфекция ривожланган беморларда Банеоцин препарати билан даволашни тўхтатиш лозим.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Агар тизимли сўрилиш бўлса, цефалоспоринларни ёки аминогликозид қатори антибиотикларни ёндош буюриш нефротоксик реакциялари эҳтимолини ошириши мумкин.
Банеоцин билан этакрин кислотаси ёки фуросемид каби диуретикларни бир вақтда ишлатиш ото- ва нефротоксик самараларни келтириб чиқариши мумкин.
Наркотикларни, анестетикларни ва миорелаксантларни қабул қилаётган беморларда Банеоцинни сўрилиши нейромушак ўтказувчанлигини блокадаси ҳолатини кучайтириши мумкин.
Бацитрацин ва неомицин учун номутаносиблик ҳолатлари аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Тавсия қилингандан дозадан сезиларли даражада юқори дозаларда қўлланганда Банеоцинни сўрилиши оқибатида нефро- ва/ёки ототоксик реакцияларни кўрсатувчи симптомларга эътиборни қаратиш лозим.
Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда жигар ва/ёки буйрак фаолияти пасайганида токсик самаралари хавфи ошганлиги сабабли, Банеоцин препарати билан даволашдан олдин ва даволаш вақтида аудиометрик текширишлар билан бирга қон ва сийдик таҳлилини ўтказиш лозим.
Агар Банеоцинни сўрилиши мумкин бўлса, айниқса ацидозли, ёндош оғир миастенияли (myasthenia gravis) ёки бошқа нейромушак касалликлари бўлган беморларда нейромушак ўтказувчанлигини потенциал блокадасига эътиборни қаратиш лозим.
Узоқ вақт даволанганда чидамли микророрганизмларни ўсиши мумкинлигига эътиборни қаратиш керак. Бундай ҳолларда тегишли даволашни буюриш лозим.
Препаратни болаларда, жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек ишлов бериладиган юзаларнинг катта майдонига, узоқ вақт қўлланганда ва терининг чуқур шикастланишларида қўллаш ҳолларида шифокор билан олдиндан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.
Аллергия ёки суперинфекция ривожланган беморларда препаратни бекор қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Банеоцинни сўрилиш хавфи мавжудлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бошқа аминогликозид-антибиотиклари каби неомицин йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Аминогликозидларни юқори дозаларда тизимли қўлланиши натижасида ҳомилада эшитишни бузилиши тўғрисида хабар берилган.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Номаълум.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тавсия қилингандан дозадан сезиларли даражада юқорироқ дозаларда қўлланганда препаратнинг фаол моддаларини сўрилиши туфайли нефро- ва/ёки ототоксик реакцияларни кўрсатувчи симптомларни бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиш лозим.
Чиқарилиш шакли
10 г дан сиртга қўллаш учун кукун 250 ХБ/5000 ХБ/1 г полиэтилен банкаларда; 1 банкадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан паст ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.