ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БАЛЬЗАМИЧЕСКИЙ ЛИНИМЕНТ
(Вишневский бўйича)
(BALMY LINIMENT (by Vishnevsky)
Препаратнинг савдо номи: Бальзамический линимент (по Вишневскому)
Дори шакли: линимент
Таркиби:
1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 30 мг висмут трибромфеноляти (Ксероформ) (50% висмут оксиди ва қуруқ моддага қайта ҳисобланганда) 30 мг оқ қайин қатрони;
ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, канакунжут мойи.
Таърифи: оч-сарғишдан то қўнғир ранггача ёки яшилроқ ёки кўкишроқ тусли, қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли линимент.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик ва дезинфекция қилувчи воситалар.
АТХ коди: D08AX.
Фармакологик хусусиятлари
Вишневский бўйича бальзамик линименти унинг таркибига кирувчи компонентлар туфайли дезинфекция қилувчи хусусиятларга эга. Препарат яллиғланишга қарши, тўқималарнинг рецепторларига кучсиз таъсирловчи самара намоён қилади, тўқималарни қон билан таъминланишини нормаллаштириб, жароҳатларнинг битиш жараёнини тезлашишига ёрдам беради.
Қўлланилиши
- Абсцесслар;
- фурункуллар;
- ётоқ яралар;
- лимфаденитлар;
- лимфангитлар;
- куйишлар;
- совуқ уриши;
- трофик яраларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Линимент катталарга шифокорнинг кўрсатмаси бўйича сиртга қўлланади. Терининг шикастланган соҳаларига юпқа қават қилиб суткада 2-3 марта қўйилади ёки препарат шимдирилган 5-6 қаватли докали боғлов қўйилади. Боғлов фиксация қилинади, 2-3 кунда 1 марта алмаштирилади.
Боғловлар терининг инфекцияланган соҳаси тўлиқ тозалангунича ўтказилади.
Даволаш курси давомийлиги – 6 кундан 20 кунгача.
Ножўя таъсирлари
Узоқ вақт қўлланганида аллергияга қарши даволашни талаб қилувчи маҳаллий аллергик реакциялар (шу жумладан, гиперемия, қичишиш, тери тошмалари, шу жумладан эшакеми, шишлар) пайдо бўлишин мумкин. Ёруғликка сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.
Ҳар қандай салбий реакциялар пайдо бўлган ҳолда, препаратни қўлашни тўхтатиш ва даволашни давом эттириш бўйича албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак!
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Фенол ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Терининг айни бир соҳасига сиртга қўллаш учун бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, кутилмаган самарага эга янги бирикмалар ҳосил бўлиши мумкин.
Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг!
Линимент фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Боғлов қўйишдан олдин жароҳат некротик тўқималардан тозаланади, пуфаклар ёрилади, антисептик эритмалар билан ювилади.
Линиментни шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Дори воситаси қўйилганидан сўнг суртманинг қолдиқларини кўзларга, бурунга, оғизга тушишини олдини олиш учун қўлларни яхшилаб ювиш керак. Тушган ҳолда – кўп миқдордаги сув билан ювилади.
Бальзамик линиментнинг таркибига кирувчи оқ қайин қатрони қуёш нурларига сезувчанликни ошириши мумкин, шунинг учун ёзда препарат билан даволаниш даврида қуёш нурларидан сақланиш керак.
Агар касалликнинг белгилари йўқолмаса ёки аксинча, соғлиқнинг ҳолати ёмонлашса ёки нохуш кўринишлари пайдо бўлса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва қўллашни давом эттириш бўйича маслаҳат учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Махсус эҳтиёткорликлар
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаганлиги сабабли, уни фойда/хавф нисбатини ҳисобга олиб буюриш керак.
Болалар.
Бу ёш гуруҳида препаратнинг хавфсизлиги ва клиник самарадорлиги ўрганилмаган.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига препаратнинг таъсир қилишига тегишли маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аллергияга қарши даволашни талаб қилувчи маҳаллий аллергик реакциялар (шу жумладан, тошма, қичишиш) кузатилиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
40 г дан тубада ва қутида.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлган хароратда, оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.