📜 Инструкция по применению Бальзам Золотая звезда
💊 Состав препарата Бальзам Золотая звезда
✅ Применение препарата Бальзам Золотая звезда
📅 Условия хранения Бальзам Золотая звезда
⏳ Срок годности Бальзам Золотая звезда

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

БАЛЬЗАМ ЗОЛОТАЯ ЗВЕЗДА

Препаратнинг савдо номи: Бальзам Золотая звезда

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби:

4,0 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Левоментол                                                  – 0,455 г;

Рацемик камфора                                        – 0,910 г;

Қалампир ялпиз мойи                                 – 0,530 г (0,590 мл);

Эвкалипт барглари мойи                           – 0,129 г (0,140 мл);

Чиннигул гуллари мойи                             – 0,236 г (0,228 мл);

Хитой долчин мойи                                    – 0,056 г (0,053 мл)

ёрдамчи моддалар:

Асалари муми                                              – 0,611 г;

Парафин                                                       – 0,842 г;

Сувсиз ланолин                                           – 0,084 г;

Вазелин                                                        – 0,063 г;

Суюқ парафин                                             – 0,084 г;

Хинолин сариғи бўёвчиси Е104               – 0,0896 мг;

Жигарранг Solvent Red 3 бўёвчиси           – 0,0224 мг

Таърифи: оч сариқдан то жигарранг-сариқ ранглигача бўлган, эфир мойларига хос ҳидли, қаттиқ бир хил консистенцияли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Таббий моддалардан олинадиган маҳаллий таъсирловчи восита.

АТХ коди: R05X

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат маҳаллий таъсирловчи, чалғитувчи, антисептик таъсирга эга.

Қўлланилиши

Ўткир респиратор касалликлар (ЎРК), шамоллаш, бош оғриғи, бош айланиши, ринит (тумов), ҳашоратлар чақишини комплекс даволашда симптоматик восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усуллари ва дозалари

Сиртга қўллаш учун буюрилади. Бош оғриғида ва бош айланишида суртмани чакка ва энса соҳаларига суртилади. Ринитда (тумов), ЎРК да – бурун қанотларига, чакка соҳаларига суртилади. Ҳашоратлар чаққанида суртма чаққан жойига суртилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар пайдо бўлганида препаратни қўллаш тўхтатилиши лозим. Суртманинг қолган қисмини намланган салфеткаларда артиш ва кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Тери қопламаларини шикастланишлар, препаратни қўллаш тахмин қилинган тери соҳаларида тери касалликлари (пиодермия, дерматит, экзема) бўлганда қўллаш мумкин эмас.

Тутқаноқ, тиришишга мойиллик, спазмофилия, бронхиал астма, кўкйўталда қўллаш мумкин эмас.

2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мавжуд эмас.

Махсус кўрсатмалар

Суртмани кўз, бурун ва оғиз шиллиқ қаватига, шунингдек, шикастланган тери соҳасига тушишдан сақланиши лозим.

Фотосенсибилизацияни ривожланиш хавфини олдини олишда суртма суртилгандан сўнг қуёш нурларидан сақланиш лозим.

Бальзамни шиллиқ қаватларга тушган ҳолатларда препаратни намланган салфеткаларда артиш ва кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш керак.

Препаратни болаларга шифокор маслаҳатисиз қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизикли аёлларда қўллаш тажрибаси йўқлиги сабабли ҳомиладорлик даврида ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Харакатланувчи механизмларни ва транспорт воситаларини бошқаришга таъсири

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Бугунги кунгача дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

Препаратни тасодифан ичга қабул қилиб юборилганда дозани ошириб юборилиши симптомлари: меъда-ичак томонидан (кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин соҳасида оғриқ) ва неврологик бузилишлар (бош оғриғи, бош айланиши, қизиш хисси/“қизиб кетиш“ тиришиш, нафас олишни сусайиши ва кома) ўз ичига олади.

Даволаш симптоматик.

Кичик ёшдаги болаларда камфорани ингаляцияси ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ларингоспазмни ривожланиши билан боғлиқ бўлган хавф борлиги туфайли, қусишни чақириш мумкин эмас.

Бальзам ичга қабул қилинганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун суртма.

Сиртга қўллаш учун суртма 4 г дан темир банкачаларда. Ҳар бир банкачани қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Сақлаш шароити

300С юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.