ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
СИНЕСТРОЛ-БИОФАРМА
SYNESTROL-BIOPHARMA
Препаратнинг савдо номи: Синестрол-Биофарма
Таъсир этувчи модда (ХПН): гексэстрол (hexestrol)
Дори шакли: инъекция учун мойли эритма.
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 1 мг ёки 20 мг гексэстрол;
ёрдамчи моддалар: рафинадланган зайтун мойи.
Таърифи: оч-сариқдан тилла-сариқ ранглигача бўлган тиниқ мойли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи. Жинсий без гормонлари ва жинсий касалликларда қўлланадиган препаратлар. Эстрогенлар.
АТХ коди: G03CА.
Фармакологик хусусиятлари.
Фармакодинамикаси
Гексэстрол – ностероид тузилишга эга синтетик эстроген препарат, стильбен ҳосиласи. Эстроген фаоллиги бўйича табиий эстрогенга тенг. Специфик эстроген таъсир кўрсатади: эндометрийнинг пролиферация жараёнларини фаоллаштиради, бачадон ва жинсий аъзолар тўлиқ ривожланмаганида иккиламчи жинсий белгиларни ривожланишини рағбатлантиради, климактерик даврда ёки гинекологик операциялардан кейин жинсий безларнинг фаолиятини етишмовчилиги натижасида аёллар организмида юзага келадиган умумий бузилишларни енгиллаштиради ва бартараф қилади, остеопорозни ривожланишини олдини олади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши – юқори, жигар орқали бирламчи ўтиш самараси ўзига хос. Буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
- тухумдонлар фаолиятининг етишмовчилиги билан боғлиқ гипогенитализм;
- бирламчи ёки иккиламчи аменорея, олигоменорея, дисменорея;
- жинсий аъзоларнинг гипоплазияси;
- климактерик бузилишлар;
- 60 ёшдан ошган аёлларда сут безининг раки (мажмуавий даволаш таркибида);
- эркакларда простата безининг раки (мажмуавий даволаш таркибида).
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарда қўлланади. Қўллаш олдидан препарат сақловчи ампула сув ҳаммомида (30-40оС гача) бироз иситилади. Кристаллар ҳосил бўлган ҳолда ампула кристаллар тўлиқ эригунигача қайнаётган сув ҳаммомида иситилади. Мушак ичига юборилади.
Тухумдонлар фаолиятининг етишмовчилиги билан боғлиқ гипогенитализмда ва яққол ривожланмаган бачадонда – 1-2 мг дан ҳар куни 4-6 ҳафта ва ундан кўпроқ қўлланади (0,1% ли эритма қўлланади).
Иккиламчи аменореяда – кунига 1-2 мг дан 15-20 кун давомида.
Олигоменореяда – 1 мг дан ҳар куни ёки кунора ҳайз кўришлар орасидаги даврнинг биринчи ярми давомида.
Мушак ичига юбориш учун энг юқори доза: 2 мл (2 мг) 0,1% эритма, суткалик – 3 мл
(3 мг) 0,1% ли эритма.
60 ёшдан ошган аёллардаги сут безининг ракида 2% ли эритма қўлланади – 1 мл (20 мг) дан ҳар куни, сўнгра суткалик доза 5 мл (100 мг) гача босқичма-босқич оширилади. Узоқ муддат давомида юбориладиган оптимал доза синчиклаб кузатиш йўли билан аниқланади.
Простата безининг ракида 2% ли эритма 3-4 мл дан (60-80 мг) ҳар куни 2 ой давомида, сўнгра 2% ли эритма 0,5-1 мл (10-20 мг) дан юборилади. Умумий доза ва даволашнинг давомийлиги простата безидаги ўзгаришлар, метастазларни борлиги ёки йўқлиги, умумий ҳолат ва феминизация даражасига боғлиқ.
Хавфли ўсмаларни даволашда мушак ичига юбориш учун энг юқори доза: бир марталик – 3 мл (60 мг) 2% ли эритма, суткалик – 5 мл (100 мг) 2% ли эритма.
Ножўя таъсирлари
Алоҳида ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, бош айланиши, бош оғриғи, контакт линзаларни ўзлаштираолмаслик, тромбоэмболияларни ривожланиш хавфини ошиши. Юқори дозаларни қўллашда периферик шишлар, холестаз, гепатит, панкреатит; аёлларда: эндометрийни ортиқча пролиферацияси ва қон кетиши, сут безларининг оғриқлилиги, сезувчанлиги ва ўлчамини ошиши, сут безларининг ўсмалари, либидони ошиши; эркакларда феминизация (либидони пасайиши, сут безини шиши, сўрғичлар пигментацияси, мояклар ўлчамини камайиши).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ҳомиладорлик, эмизиш даври, жигар ва буйрак касалликлари, мастопатия, эндометриоз, бачадондан қон кетиши, 60 ёшгача бўлган аёллардаги хавфли ва хавфсиз ўсмалар, қон ивишини юқори даражаси билан боғлиқ бўлган қон тизимининг касалликлари, гиперэстрогениянинг турли шакллари, қандли диабет.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бепуштликни даволаш учун қўлланадиган антиэстроген воситалар (климофен ва бошқалар) эстроген рецепторларни блоклаш ва эстрогенларнинг таъсирини сусайтириш қобилиятига эга. Фолат кислотаси ва қалқонсимон безининг препаратлари гексестролнинг таъсирини кучайтиради. Гексестрол гиполипидемик ва антиаритмик дори воситаларининг самарасини кучайтиради; эркакларнинг жинсий гормонлари, диуретиклар, антикоагулянтларнинг самарасини сусайтиради.
Номутаносиблик. Препаратни бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни шифокорнинг синчков назорати остида қўллаш керак. Узоқ муддатли қўллаш бачадондан қон кетиши, эндометрийнинг гиперплазияси, эндометрийда ўсмаларини ривожланишига олиб келиши мумкин.
Оилавий гиперлипопротеинемия, панкреатит, ўт-сафро қопининг касалликлари (айниқса холелитиаз), анамнезида аввалги ҳомиладорликда сариқлик, жигар порфирияси, лейкомиома, сут бези ракининг суякка метастази билан ассоциацияланган гиперкальциемия бўлган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Сут бези ва простата безининг ракини даволашда: коронар ва церебрал томир касалликлари, фаол тромбофлебит ва тромбоэмболик касалликлари бўлган пациентларда препаратни қўллашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки эстрогенларнинг юқори дозалари миокард инфаркти, ўпка томирларининг тромбоэмболияси ва тромбофлебитни ривожланиш хавфини оширади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар. Препарат болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Текширилмаган.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Текширилмаган.
Чиқарилиш шакли
1 мл дан препарат ампулада. 10 ампуладан қутида.
Сақлаш шароити.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.