ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФАРИНГТОН
PHARYNGTON
Препаратнинг савдо номи: Фарингтон
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): хлоргексидин дигидрохлориди, аскорбин кислотаси
Дори шакли: шимиш учун таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 5 мг хлоргексидин дигидрохлориди, 50 мг аскорбин кислотаси;
ёрдамчи моддалар: шакар, метилцеллюлоза, тальк, магний стеарати, хинолин сариғи бўёвчиси (Е 104) ва Понсо 4 R (Е 124) бўёғи, “Апельсин таъмли” ароматизатори.
Таърифи: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, сариқдан жигарранг-сариқ ранглигача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи. Томоқ касалликларида қўлланадиган препаратлар. Антисептиклар.
АТХ коди: R02AA05.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Маҳаллий қўллаш учун микробларга қарши, антиоксидант восита.
Иккита компонентдан иборат мажмуавий препарат. Хлоргексидин бактерияларнинг ҳужайра мембранаси фосфолипидлари билан носпецифик боғланиш йўли билан антибактериал таъсир намоён этади, у ерда хлоргексидин дегидрогеназа ва АТФ-азанинг фаоллигини тормозлайди ва мембранани калий, нуклеотидлар ва аминокислоталар учун ўтказувчанлигини бузади.
Хлоргексидин паст (20 мг/л дан паст) концентрацияларда бактериостатик препарат сифатида, юқори концентрацияларда – бактерицид препарат сифатида таъсир кўрсатади. Унинг таъсири асосан граммусбат микроорганизмлар ва Candida albicans га қарши ва камроқ даражада – грамманфий микроорганизмларга қарши қаратилган Хлоргексидин айниқса Streptococcus mutans, Streptococcus salvarius, Escherichia coli, Selenomonas, анаэроб бактериялар ва Candida albicans га нисбатан самаралидир. Streptococcus sanquis, Proteus, Pseudomonas, Klebsiella ва Veillonella species га қарши бироз камроқ самаралидир.
Аскорбин кислотаси оғиз ва ҳалқумнинг шиллиқ қаватини яллиғланиши ва шишини камайтиради, иммун жавобни кучайтиради ва коллаген синтезида ва тўқималар регенерациясида кофактор сифатида таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Хлоргексидиннинг шиллиқ қават ва тери орқали деярли сўрилмайди. Шимиш вақтида хлоргексидин таблеткадан аста-секин сўлакка ажралиб чиқади ва оғиз бўшлиғи ва тилнинг шиллиқ қавати билан боғланади, шундан сўнг у яна сўлакка тушади, шу ерда унинг антибактериал таъсири намоён бўлади. Хлоргексидин сўлак билан меъда-ичак йўлларига тушиши мумкин, бироқ уни меъда-ичак йўлларидан сўрилиши жуда паст. Хлоргексидин жигарда жуда оз даражада метаболизмга учрайди ва сафро билан ичак орқали чиқарилади. Одатда қабул қилинган хлоргексидиннинг 90% ахлат билан ўзгармаган чиқарилади.
Организм суюқликларидаги хлоргексидиннинг концентрацияси усулнинг сезувчанлиги 1 мг/л гача бўлган юқори самарали суюқликли хромотография усули билан ўлчанади.
Аскорбин кислотаси меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Унинг плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси тахминан 25% ни ташкил қилади. Аскорбин кислотаси дигидроаскорбин ва шовул кислоталарини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди, асосан сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Томоқ ва ҳиқилдоқнинг яллиғланиш симптомларини маҳаллий даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 1 таблеткадан суткада 4 марта буюрилади. Таблеткани овқатдан ва тишларни ювгандан кейин аста-секин шимиш керак.
Таблеткалар қабул қилинганидан кейин 2 соат давомида оғизни чайқамаслик ва кўп миқдорда суюқлик ичмаслик тавсия этилади. Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.
Даволаш курсининг ўртача давомийлиги – 5-7 кун; препаратни 14 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар (бурунни битиши, терида тошмалар, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини қипиқланиши ва қулоқ олди безларининг шиши), таъмни ўзгариши; тиш қатламлари миқдорини ортиши, тиш пломбалари ва тиш протезлари рангини ўзгариши (жигарранг доғлар), оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини таъсирланиши ёки яллиғланиши, меъда шиллиқ қаватини таъсирланиши кузатилади.
Меъда-ичак йўллари ва жигар касалликлари бўлган пациентларларда кўнгил айниши, қусиш кекириш булиши мумкин.
Препарат Понсо 4 R (Е 124) бўёвчисини сақлайди, у юқори сезувчан шахсларда аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Хлоргексидинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Йод препаратлари билан бирга ишлатиш тавсия қилинмайди.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни қўллаш таъм сезиш ҳиссини вақтинчалик бироз ўзгартириши мумкин, аммо препарат қабул қилингандан сўнг 4 соат давомида таъм сезиш ҳисси тўлиқ тикланади. Препаратни овқатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади.
Препаратнинг таркибида қанд бўлганлиги туфайли, қандли диабети бўлган беморлар ва кариесга мойиллиги бўлган пациентларни даволаш учун уни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Фарингтонни узоқ муддат қўлланиши тишлар ва тилнинг рангини вақтинчалик бироз ўзгаришини чақириши мумкин, лекин бу кўринишлар препарат бекор қилингандан кейин ўтиб кетади ёхуд уларни бартараф этиш учун шифокор маслаҳати керак бўлиши мумкин.
Баъзида меъда-ичак йўллари ва/ёки жигар касалликлари бўлган пациентлар кўнгил айниши, қусиш ва кекиришга шикоят қилишлари мумкин. Бу симптомлар пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик даврида хлоргексидиннинг таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда хлоргексидинни одам қабул қилиши мумкин бўлган дозалардан бир неча марта юқори дозалар қўлланганида, эмбриотоксик таъсир самараси аниқланмаган. Бироқ ҳомиладор аёл препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши лозим.
Хлоргексидинни кўкрак сутига кириши ўрганилмаган. Аскорбин кислотаси сутга экскреция қилинади. Эмизикли аёл Фарингтонни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши лозим.
Болалар. Препаратни 12 ёшдан катта болаларда қўллаш тавсия қилинади.
Автотранспортни бошқаришда ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.
Фарингтон автомобилни бошқариш ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Хлоргексидин овқат ҳазм қилиш йўлларидан деярли сўрилмайди, шунинг учун унинг дозасини ошириб юбориш эҳтимоли кам. Аскорбин кислотасининг дозасини ошириб юбориш эҳтимоли бўлган ҳолларда симпоматик даволаш кўрсатилган.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан блистерда; 2 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.