ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФАСЛАЗЕФ
Таркиби
Ҳар бир парда қобиқ билан қопланган таблетка 120/180 мг Фексофенадин гидрохлоридини сақлайди.
Халқаро патентланмаган номи: Фексофенадин гидрохлориди препаратининг эритмаси.
Таърифи
120 мг ли таблеткалар: Пушти, думалоқ, иккиёқлама қавариқ ва қобиқ билан қопланган таблеткалар.
180 мг ли таблеткалар: Зарғалдоқ, думалоқ, иккиёқлама қавариқ, бир томонида маркировкаси бўлган ва қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Терапевтик гуруҳи: Антигистамин воситалар.
Фармакодинамикаси
Фексофенадин гидрохлориди терфенадиннинг асосий фаол метаболити бўлиб, Н1-рецепторларининг периферик фаолиятига селектив антагонистик таъсирга эга бўлган антигистамин воситадир. Фексофенадин гидрохлоридининг иккала энантиомерлари тахминан бир хил антигистамин самарага эгалигини кўрсатган. Фекофенадин гидрохлориди сезгир денгиз чўчқачаларида антиген чақирган бронхоспазмни ва каламушларда қорин пардасининг лаброцитларидан гистаминни ажралиб чиқишини бостиради. Бу натижаларнинг клиник аҳамияти номаълум. Лаборатория ҳайвонларидаги тажрибаларда антихолинергик, альфа-1-адренергик ёки бета-адренергик рецепторларини блокловчи самаралари кузатилмаган. Бундан ташқари, марказий нерв тизимига седатив ёки бошқа самаралари кузатилмаган. Препаратни тўқималарда тақсимланиши бўйича каламушларда ўтказилган радиомаркировка, фексофенадинни гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмаслигини кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Фексофенадин гидрохлоридининг мавсумий аллергик ринити ва сурункали эшакеми бўлган одамлардаги фармакокинетикаси соғлом кўнгиллиларда кузатилгани билан бир хил бўлган.
Сўрилиши
Фексофенадин гидрохлориди 60 мг ли икки капсуланинг бир марталик дозаси соғлом эркак жинсли кўнгиллилар томонидан оғиз орқали қабул қилинганидан кейин 2,6 соат ўтгач плазмадаги максимал концентрацияга эришиш билан тез сўрилади. Соғлом кўнгиллиларда 60 мг ли ягона капсула перорал қабул қилинганидан кейин плазмадаги ўртача максимал концентрацияси 131 нанограмм/мл ни ташкил қилган. 60 ва 180 мг ли ҳар қандай таблетканинг бир дозасини эркак жинсли соғлом кўнгиллилар томонидан перорал қабул қилингандан кейин плазмадаги ўртача максимал концентрациялари мувофиқ 142 ва 494 нанограмм/мл ни ташкил қилган. Тенг дозалар қўлланганида таблетка шакли капсула шакли билан биоэквивалентдир. Фексофенадин гидрохлоридининг фармакокинетикаси оғиз орқали қабул қилинадиган дозалари ҳар кунги 240 мг тўлиқ доза (120 мг дан кунига икки марта) учун тўғри чизиқлидир. 60 мг ли капсулани олма соуси билан бирга қабул қилиш катталарда фексофенадиннинг фармакокинетикасига жиддий таъсир қилмаган. Фексофенадин гидрохлоридининг 180 мг ли таблеткасини юқори ёғли овқат билан бирга қабул қилиш фексофенадиннинг AUC ва Cmax ни мувофиқ 21 ва 20% га пасайтирган.
Тақсимланиши
Фексофенадин гидрохлориди плазма оқсиллари билан, асосан альбуминлар ва а-кислота гликопротеини билан 60% – 70% га боғланган.
Метаболизми
Фексофенадин гидрохлоридининг йиғинди дозасининг тахминан 5% жигардаги метаболизм ёрдамида чиқарилган.
Чиқарилиши
Соғлом кўнгиллиларда кунига икки марта 60 мг дан қабул қилинганидан кейин фексофенадиннинг ўртача яримчиқарилиш даври 14,4 соатни ташкил қилган.
Одамларда ўтказилган кенг мувозанатли текширишларда фексофенадин гидрохлоридининг дозасини аҳлат ва сийдик билан чиқарилиши тахминан мувофиқ 80% ва 11% [14С] га тенглиги қайд қилинган. Фексофенадин гидрохлоридининг мутлоқ биотўпланиши аниқланмаганлиги туфайли, аҳлат билан чиқариладиган компоненти сўрилмаган препаратми ёки ўт-сафро билан чиқарилишининг натижасими, маълум эмас.
Алоҳида популяциялар:
Фексофенадин гидрохлоридининг 80 мг ягона дозаси қабул қилинганидан кейин алоҳида популяцияларда (буйрак, жигар етишмовчилигида ва кекса беморларда) олинган фармакокинетикаси, алоҳида тадқиқотдаги соғлом кўнгиллиларда кузатилгани билан бир хил бўлган.
Кексаларда қўлланиши
Кекса пациентларда (> 65 ёш) фексофенадиннинг плазмадаги чўққи концентрациясининг даражаси соғлом кўнгиллиларда (<65 ёш) кузатилгандан 99% га катта бўлган. Ярим чиқарилишининг кўрсаткичлари ёш пацинетларда кузатилгани билан бир хил бўлганлигини назарда тутиш лозим.
Болаларда қўлланиши
Ўзаро қиёсий тадқиқотлар аллергик ринити бўлган 7-12 ёшли болалар томонидан 60 мг фексофенадин гидрохлориди перорал қабул қилинганидан кейин фексофенадиннинг эгри чизиғи остидаги майдони (AUC), худди шу дозани олган катта ёшли соғлом кўнгиллилардагига нисбатан 56% га юқори бўлган. Фексофенадин гидрохлоридини 30 мг дан олган болаларда плазмадаги концентрацияси, 60 мг дан олган катталардаги плазмадаги концентрацияси билан бир хил бўлган.
Буйрак етишмовчилигида қўлланиши
Ўртача – кучсиз (креатинин клиренси 41-80 мл/мин) ва жиддий (креатинин клиренси 11- 40 мл/мин) буйрак етишмовчилиги бўлган одамларда фексофенадиннинг плазмадаги чўққи концентрациясига мувофиқ 87% ва 111% га юқори бўлган ва яримчиқарилиш даврининг ўртача катталиги соғлом кўнгилларда олинган натижаларга нисбатан мувофиқ 59% ва 72% га давомийроқ бўлган. Диализда бўлган беморларда (кретинин клиренсининг даражаси <10 мл/мин) соғлом кўнгиллилардагига нисбатан плазмадаги чўққи концентрацияси 82% га юқори ва яримчиқарилиш даври 31% га давомийроқ бўлган. Биотўпланиши ва ярим ҳаётига асосланган ҳолда, 60 мг ли доза ҳар куни бир марта буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бошланғич доза сифатида тавсия қилинади.
Жигар етишмовчилиги бўлган беморлар:
Жигар етишмовчилиги бўлган беморларда фексофенадин гидрохлоридининг фармакокинетикаси соғлом кўнгиллиларда кузатилганидан сезиларли фарқ қилмайди.
Жинснинг таъсири
Бир нечта синовларнинг биронтасида фексофенадин гидрохлоридининг фармакокинетикасида жинснинг ҳар хиллиги билан боғлиқ клиник аҳамиятли фарқ кузатилмаган.
Қўлланилиши
Мавсумий аллергик ринит:
Фексофенадин гидрохлориди катталар ва 6 ёш ва ундан катта болаларда мавсумий аллергик ринит билан боғлиқ белгиларини енгиллаштириш учун буюрилади.
Белгилар аксириш, ринорея, бурун/танглай/томоқни қичишиши, қичишувчи/намланган/ қизарган кўзларни ўз ичига олади.
Сурункали идиопатик эшакеми:
Фексофенадин гидрохлориди катталар ва 6 ёш ва ундан катта болаларда теридаги сурункали идиопатик эшакемининг мураккаб бўлмаган кўринишларини даволаш учун буюрилади. У қичишиш ва ғўддаларнинг сонини аҳамиятли камайтиради.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Фексофенадин гидрохлоридини қўллаш учун қарши кўрсатма бўлиб, унинг компоентларидан бирига мавжуд аллергия хизмат қилади.
Эҳтиёткорликлар
Таблеткаларни қабул қилаётган пациентлар қуйидаги маълумотларни олишлар лозим:
Фексофенадин таблеткалари мавсумий аллергик ринитнинг симптомларини енгиллаштириш ёки сурункали идиопатик эшакемининг симптомларини енгиллаштириш учун мўлжалланган. Пациентлар фексофенадинни фақат рецептда кўрсатилган дозада олишлари кераклиги тўғрисида хабардор бўлишлари лозим. Тавсия қилинган дозани оширманг. Агарда ҳар қандай ножўя самара кузатилса, фексофенадинни олишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Препарат, унга ёки унинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар томонидан ишлатилмаслиги лозим.
Пациентларга, препарат ҳомиладорликда ёки эмизишда фақат, агарда потенциал фойда ҳомила ёки эмизикли чақалоқ учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкинлигини айтиш лозим.
Пациентларга таблеткани сув билан қабул қилишни маслаҳат бериш керак. Пациентиларга шунингдек препаратни зич ёпилган контейнерда, салқин, қуруқ ва болалардан узоқроқ жойда сақлаш лозимлигини маслаҳат бериш керак.
Ножўя таъсирлари
Катталар ва болаларда кузатилган энг кўп учрайдиган ножўя самаралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Қусиш – 12% одамларда
- Бош оғриғи ~ 10,3% гача
- Йўтал – 3,8% гача
- Диарея – 3,7% гача
- Шамоллаш ёки грипп каби нафас йўлларининг инфекциялари ~ 2,9% гача
- Уйқучанлик ёки толиқиш – 2,8% гача
- Белда оғриқ ~ 2,5% гача
- Ўрта қулоқни яллиғланиши (ўрта отит) ~ 2,4% гача
- Иситма – 2,4% гача
- Бош айланиши ~ 2,1% гача
- Меъдада бузилишлар – 2,1% гача
- Қўллар ёки оёқларда оғриқлар ~ 2,1% гача одамларда кузатилган.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Эритромицин ва кетоконазол билан ўзаро таъсири:
Кўрсатилганидек фексофенадин гидрохлориди минимал (тахминан 5%) метаболизмни намойиш этди. Бироқ, фексофенадин гидрохлоридини эритромицин ва кетоконазол билан бирга қабул қилиш, фексофенадин гидрохлоридининг плазмадаги даражасини ошишига олиб келган. Фексофенадин гидрохлориди эритромицин ва кетоконазолнинг фармакокинетикасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Икки мустақил текширишларда, 120 мг фексофенадин гидрохлориди суткада икки марта (ҳар куни қабул қилиш учун тавсия қилинганидан икки марта ортиқ доза) 500 мг эритромицин билан ҳар 8 соатда; ёки 400 мг кетоконазол билан кунига бир марта ўрантилган шароитларда нормал, соғлом кўнгиллилар томонидан қабул қилинган (ҳар бир текширишда n=24). Фексофенадин гидрохлоридининг ўзи билан ёки эритромицин ёки кетоконазол билан мажмуада даволанган пациентларда ножўя самараларида ёки препаратнинг таъсир вақтида хеч қандай фарқлар кузатилмаган. Бу тадқиқотларнинг натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган:
Соғлом кўнгиллиларда (n=24) 120 мг Фексофенадин гидрохлориди ҳар 12 соатда 7 кун давомида буюрилганидан кейин (тавсия қилинган дозадан икки марта ортиқ доза) фексофенадин гидрохлоридининг белгиланган фармакокинетикасига таъсири
Йўлдош дори | C max SS | AUC SS (0-12 с) |
Эритромицин (500 мг дан ҳар 8 соатда) | +82% | +109% |
Кетоконазол (400 мг дан кунига 1 марта) | +135% | +164% |
Плазмадаги даражасининг ўзгаришлари мувофиқ ва яхши назорали клиник тадқиқотларда эришилган плазмадаги даражалар диапозони чегарасида бўлган.
Бу ўзаро таъсирларнинг механизми In vitro шароитларда ва In vivo ҳайвонлар моделида баҳоланган. Бу тадқиқотлар, кетоконазол ёки эритромицинни бирга қабул қилиш фексофенадинни меъда-ичакда сўрилишини оширишни кўрсатади. Табиий шароитларда ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, шунингдек ошган сўрилишга қўшимчани тахмин қилади, яъни кетоконазол фексофенадин гидрохлоридини меъда-ичакдан чиқарилишини камайтиради, айни пайтда эритромицин эса, уни ўт-сафро билан чиқарилишини камайтириши мумкин.
Кислотани нейтралловчи воситалар билан ўзаро таъсири:
120 мг фексофенадин гидрохлоридини (60 мг ли 2 капсула) ни кислотани нейтралловчи магний ва алюминийни сақловчи воситадан (Maalox ) кейин қабул қилганда фексофенадиннинг AUC ни 41% га ва Cmax ни 43 % га камайтирган. Фексофенадин гидрохлориди кислотани нейтралловчи магний ва алюминийни сақловчи восита билан яқин вақтда қабул қилинмаслиги лозим.
Дозалаш ва қабул қилиш
Мавсумий аллергик ринит:
Катталар ва 12 ёшли болалар ва ундан катталар:
Фексофенадин гидрохлориди таблеткаларининг тавсия қилинган дозаси 60 мг кунига икки марта ёки ҳар куни кунига бир марта 180 мг ни ташкил қилади. Ҳар куни 60 мг доза кунига бир марта буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун бошланғич доза сифатида тавсия қилинади.
6-11 ёшли болалар:
Фексофенадин гидрохлориди таблеткаларининг тавсия қилинган дозаси кунига икки марта 30 мг ни ташкил қилади. Ҳар куни 30 мг доза кунига бир марта буйрак етишмовчилиги бўлган болалар учун бошланғич доза сифатида тавсия қилинади.
Сурункали идиопатик эшакеми:
Катталар ва 12 ёшли болалар ва ундан катталар:
Фексофенадин гидрохлориди таблеткаларининг тавсия қилинган дозаси кунига икки марта 60 мг ни ташкил қилади. Ҳар куни 60 мг доза кунига бир марта буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун бошланғич доза сифатида тавсия қилинади.
6-11 ёшли болалар:
Фексофенадин гидрохлориди таблеткаларининг тавсия қилинган дозаси кунига икки марта 30 мг ни ташкил қилади. Ҳар куни 30 мг доза кунига бир марта буйрак етишмовчилиги бўлган болалар учун бошланғич доза сифатида тавсия қилинади.
Дозани ошириб юборилиши
Фексофенадин гидрохлоридининг дозасини ошириб юборилиши тўғрисидаги хабарлар кўп эмас ва чекланган маълумотни сақлайди. Бироқ, бош айланиши, уйқучанлик ва оғизни қуриши тўғрисида хабар берилган. Фексофенадин гидрохлоридини 800 мг гача дозада бир марта (6 кўнгиллилар бу дозани қабул қилганлар), ва 690 мг гача дозада кунига икки марта бир ой давомида (уч кўнгилли бу дозани қабул қилган), ёки 1 йил даволмида ҳар куни 240 мг дозада кунига бир марта (234 кўнгилли бу дозани қабул қилган) қабул қилиш, плацебога қараганда клиник сезиларли ножўя самараларга олиб келмаган. Дозани ошириб юборилиши ҳолларида препаратнинг ҳар қандай сўрилмай қолган қолдиқларини йўқотишга қаратилган умумий қабул қилинган чоралар кўрилади. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия қилинади.
Фексофенадинни қондан чиқариш учун гемодиализ самарали бўлмаган, терфенадин билан бирга қабул қилингандан кейин (1,7% гачаси йўқотилган).
Фексофенадин гидрохлоридини сичқонларда 5000 мг/кг гача дозалар (одамлар учун мг/м2 га асосланган, катталарда перорал қабул қилиш учун максимал тавсия қилинган кундалик дозадан 110 марта ортиқ ва болаларда перорал қабул қилиш учун максимал тавсия қилинган кундалик дозадан 200 марта ортиқ дозалар) ва каламушларда 5000 мг/кг гача бўлган дозалари (одамлар учун мг/м2 га асосланган, катталарда перорал қабул қилиш учун максимал тавсия қилинган кундалик дозадан 230 марта ортиқ ва болаларда перорал қабул қилиш учун максимал тавсия қилинган кундалик дозадан 400 марта ортиқ дозалар) қабул қилинганида ҳеч қандай ўлим ҳолатлари кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
Парда қобиқ билан қопланган таблеткалар 120/180 мг. 10 таблеткадан поливинилхлорид/алюмин фольга блистерларда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.