ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕМИ
FEMI
Препаратнинг савдо номи: Феми
Таъсир этувчи модда (ХПН): фолат кислотаси
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: фолат кислотаси – 5 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, хинолин сариқ супра бўёвчиси, изопропил спирти, этилцеллюлоза, диэтилфталат, титан диоксиди, тальк, натрий метилгидроксибензоати, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти, сувсиз коллоид кремний, стеарин кислотаси.
Таърифи: икки томонлама қавариқ, думалоқ шаклли, сариқ рангли қобиқсиз таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антианемик восита. Фолат кислотаси ва унинг ҳосилалари.
АТХ коди: В03ВВ01.
Фармакологик хусусиятлари
Феми таркибида фолат кислотаси сақлайди; у В9 витаминининг сувда эрувчан шакли ҳисобланади. У юрак ва қон-томирларининг мушакларини бўшаштиради. Фолат кислотаси пара-аминобензой кислотаси ва бир ёки ундан ортиқ глутамат қолдиғи билан боғланган птеридиннинг ароматик ҳалқасидан тузилган.
Фолат кислотаси организмда тетрагидрофолатни камайтирувчи В витаминлари гуруҳининг аъзоси ҳисобланади, ко-фермент бир неча метаболик жараёнларда фаол ва озуқавий мегалобласт анемияда гемоэтик реакцияларни амалга оширади.
Фармакокинетикаси
Фолат кислотаси ингичка ичакда тез сўрилади ва шу ерда плазма оқсиллари билан аҳамиятли даражада боғланади. Нормал парҳезда бўлган пациентларда суткада тахминан 4-5 мкг сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Фолат кислотаси қон таначаларини нормал ишлаб чиқарилиши ва етилиши учун зарур ва озуқавий мегалобласт анемия, масалан меъда резекциясидан кейинги мегалобласт анемия ва ҳомиладорликдаги мегалобласт анемияни даволаш учун қўлланади.
У шунингдек сурункали гемолитик ҳолат ёки буйрак диализида ҳам қўлланиши мумкин.
Қўллаш усули ва дозалари
Озуқавий мегалобласт анемияда: 4 ойгача суткада 1 таблеткадан доза одатда етарли бўлади, аммо мальабсорбция мавжудлигида суткада 15 мг гача зарур бўлиши мумкин. Шунингдек ҳар 1-7 кунда 5 мг доза керак бўлиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Фолат кислотаси одатда яхши ўзлаштирилади, аммо баъзида кўнгил айниши, анорексия, қоринни дам бўлиши ва аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Аддисон хавфли анемияси (В12 витамини етишмовчилиги), хавфли ўсма, фолат кислотаси ёки тўлдирувчилардан бирон-бирига маълум ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фенитоин ва фолат кислотаси ўртасида специфик ўзаро таъсир мавжуд, шу сабабли фенитоинни узоқ муддат қўллаш фолат кислотаси танқислигига олиб келади. Фолат кислотаси танқислигини тўғрилаш фенитоиннинг плазмадаги миқдорини камайтиради, бу ҳуружлар устидан назоратни потенциал йўқолишига олиб келади. Шунга ўхшаш, лекин камроқ даражадаги ўзаро таъсир антиконвульсантлар, шу жумладан натрий вальпроати, карбамазепин ва барбитуратлар, сульфасалазин ва триамтерен билан даволашда аниқланган, улар шунингдек сўрилишни ингибиция қилади.
Махсус кўрсатмалари
Зарур миқдорда гидроксикобаламин парентерал буюрилмагунигача хавфли анемияларни даволашда қўллаш мумкин эмас. Суткада 5 мг дан юқори дозаларни узоқ муддат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Дозанинг бундай миқдори мальабсорбциядан ташқари бошқа ҳолларда аҳамиятга эга эмас, бундай ҳолларда фолат кислотасининг одатдаги дозалари афзалроқ. Хавфли ўсма сабабли мегалобласт анемияни даволаш шахсий равишда бўлиши керак ва эҳтимол, фолат кислотасининг таблеткалари маъқул агент бўлиб ҳисобланади.
Фолат кислотаси таблеткалари лактоза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, лактазани туғма етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларда бу дори воситасини қабул қилишлари мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг специфик симптомлари йўқ ва мувофиқ равишда метаболизми ва чиқарилишини тезлаштирувчи шошилинч чоралар ва антидотлари йўқ.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз.