ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФАРИНГОМЕД
FARINGOMED
Прeпаратнинг савдо номи: Фарингомед
Дори шакли: шимиш учун таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: Phytolaсca americana. (Phylolacca) С24, Atropa belladonna (Belladonna) С30, Нераг sulfuris С12, Acidum silicicum (Silicea) C12;
ёрдамчи моддалар: 0,506 г изомальт, 0,0275 г микрокристалл целлюлоза, 0,0055 г магний стеарати, 0,005225 г лимон кислотаси сувсиз, 0,00275 г коллоид кремний диоксиди, 0,00275 г натрий цикломат, 0,000275 г натрий сахарини.
Таърифи: яссицилиндрик шаклли, риска ва фаскали, oкдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар.
Рискали ясси томонида MATERIA MEDIKA, бошка ясси томонида FARlNGOMFD ёзуви туширилган.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР-аъзолари касалликларини даволаш учун воситалар.
Фармакологик хусусиятлари
Оғриқ колдирувчи ва яллиғланишга карши таъсир кўрсатади. Томокда шиш ва қизаришни, қирилиш ва оғриқ ҳиссини камайтиради, бурундан нафас олишни енгиллаштиради, ЛОР-аъзолари томонидан бўладиган асоратларни ривожланиш эҳтимолини камайтиради.
Қўлланилиши
Катталарда ва 5 ёшдан ошган болаларда ҳалкумнинг яллиғланиш касалликларини даволаш, шу жумладан. мажмуавий даволаш таркибида.
Қўллаш усули ва дозалари
Бир қабулда бир таблетка оғизда тўлиқ эригунига қадар тутиб турилиши керак.
Касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни бошлаш мақсадга мувофиқ.
Препарат қуйидаги схема бўйича қабул қилинади: даволашнинг биринчи 2 соатида – 1 таблеткадан ҳар соатда, сўнгра 1 таблеткадан ҳар 3-4 соатда, аммо суткада 5 таблеткадан кўп эмас.
Препарат билан даволаш бошланган вақтдан бошлаб 24 соат давомида касалликнинг яққол симптомлари сақланса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Ҳозирги вақтгача белгиланган кўрсатма бўйича кўрсатилган дозаларда ишлатилганида ножўя таъсирлари аниқланмаган.
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин.
Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, 5 ёшгача бўлган болалар (клиник қўллаш тажрибасининг йўқлиги туфайли).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳолатлари қайд этилмаган.
Махсус кўрсатмалар:
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик ва лактация даврида Фарингомедни кўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган. Препаратни кабул килишда зарураги бўлганида хавф/фойдага нисбатини хисобга олиш лозим.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Фарингомед транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тасодифан дозани ошириб юборилищида дори шаклини таркибига кирувчи тўлдирувчилар билан боғлиқ диспептик ҳолатлар бўлиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Шимиш учун таблеткалар. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва альюмин фольгали контур уяли ўрамда. 1, 2 ёки 5 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.