ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
MR НИСТАТИН
MR Nystatinum
Препаратнинг савдо номи: MR Нистатин
Таъсир қилувчи модда (ХПН): Нистатин
Дори шакли: Суртма
Таркиби:
Фаол модда: Нистатин – 1000000 ТБ – 10 г.
Ёрдамчи моддалар: ланолин, оқ вазелин.
Таърифи: Сариқ ёки қўнғир-сариқ рангли суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита.
АТХ коди: D01AA01
Фармакологик хусусиятлари
Candida тури ачитқисимон замбуруғларга қарши юқори фаолликка эга замбуруғларга қарши полиен воситадир. Препаратга чидамлилик жуда секин ривожланади.
Қўлланилиши
Нистатин суртмасини тери ва шиллиқ қаватлар кандидозида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга, суртмани шикастланган юзага суткада 1-2 марта суртилади. Даволаш курси – 10-14 кун.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар: тери қичишиши, тошмалар, суртмани суртиш жойида гиперемия.
Бундай ҳолларда дори воситаси бекор қилинади ва симптоматик даволаш амалга оширилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Нистатин Клотримазол билан бирга қўлланганида Клотримазолнинг фаоллиги пасаяди. Полиен қатори антибиотиклари, масалан Амфотерицин В билан кесишган резистентлик кузатилади. Икки валентли ионлар, ёғ кислоталари мавжудлигида препаратнинг фаоллиги пасаяди.
Махсус кўрсатмалар
Қиннинг замбуруғли касалликларида жинсий шерикни бир вақтда даволаш тавсия қилинади. Даволаш даврида жинсий алоқалардан сақланиш керак.
Суртмани кўзга тушишига йўл қўйилмайди. Беҳосдан тушганида – кўзни кўп миқдордаги сув билан ювиш керак.
Суртма терининг туберкулёз, вирусли шикастланишлари, шунингдек стафилококкли пиодермияда қўлланилмасин.
Болаларда қўлланилиши.
Болаларда қўллашнинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар чекланган.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши.
Агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда Нистатинни ҳомиладорликда буюриш мумкин. Гарчи препарат кам миқдорларда сўрилса ҳам, она сути билан ажралиши номаълум, шунинг учун Нистатинни лактация даврида буюриш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтгача нистатин суртмасини қўллашда дозани ошириб юборилишининг кўринишлари таърифланмаган.
Чиқарилиш шакли
10 г дан тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 50С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз .