ДОРИ ВОСИТАСИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
- ДОРИ ВОСИТАСИНИНГ НОМИ
Кавинтон® инъекция учун эритма, 5 мг/мл
- СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ ТАРКИБИ
1 мл инъекция учун эритма 5 мг винпоцетин сақлайди.
Ёрдамчи моддаларнинг тўлиқ рўйҳати 6.1. бўлимда келтирилган.
- ДОРИ ШАКЛИ
Инъекция учун эритма.
Рангсиз ёки бироз яшил рангли, тиниқ эритма.
- КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
- 1 Терапевтик кўрсатмалар
Неврология: Цереброваскуляр патологиянинг турли шаклларини даволаш учун: мия қон айланишини бузилишларини (инсульт) ўтказгандан кейинги ҳолат, вертебробазиляр етишмовчилик, томирли деменция, церебрал атеросклероз, посттравматик ёки гипертензив энцефалопатиялар. Цереброваскуляр патологияда руҳий ва неврологик симптоматикани камайишига ёрдам беради.
Офтальмология: Хориоидеянинг (кўзнинг томирли пардаси) сурункали томир патологиясини ва тўр парданинг (масалан, тўр парданинг марказий артерияси ва венасининг тромбози, обструкцияси) даволаш учун.
Отоларингология: Ўткир томирли патология, токсик (доридан) шикастланишда ёки келиб чиқиши бошқа бўлган (идиопатик, шовқин таъсирида) қариялар карлиги, Меньер касаллиги ва қулоқлардаги шовқинни даволаш учун.
4.2 Дозалаш ва қўллаш усули
Препаратни фақат вена ичига аста-секин томчилаб инфузия кўринишида қўллашга йўл қўйилади! (инфузия тезлиги максимал 80 томчи/минутдан ошмаслиги керак!)
Томчили инфузияда бошланғич суткалик доза одатда 500 мл инфузия учун эритмада 20 мг ни ташкил қилади. Бу дозани пациент томонидан препаратни ўзлаштираолинишига қараб, 2-3 кун давомида, суткада 1 мг/кг тана вазнигача ошириш мумкин.
Даволаш курсининг ўртача давомийлиги 10-14 кунни, одатдаги суткалик доза – 70 кг тана вазнига ҳисобланганда 50 мг/суткани (500 мл инфузия учун эритмада 50 мг) ташкил қилади.
Буйрак ва жигар касалликлари бўлган пациентларда дозани махсус танлаш талаб қилинмайди.
Препаратни мушак ичига юбориш, шунингдек вена ичига суюлтирмасдан юбориш мумкин эмас!
Инфузион даволаш курси якунланганидан кейин пациентни даволашни препаратни таблетка кўринишида қуйидаги схема бўйича давом эттириш тавсия қилинади: 1 таблетка Кавинтон форте ёки 2 таблетка Кавинтон суткада 3 марта (10 мг дан 3 марта).
Инъекция учун Кавинтонни ҳар қандай турдаги физиологик эритма ёки инфузия учун глюкоза эритмасида (масалан, Салсол, Рингер, Риндекс, Реомакродекс) суюлтириш мумкин. Инфузия учун эритма тайёрланганидан сўнг 3 соат ичида ишлатилиши керак.
Инъекция учун Кавинтонни болаларда қўллаш мумкин эмас (4.3 бўлимга қаранг).
4.3 Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Геморрагик церебрал инсультнинг ўткир даври, оғир юрак ишемик касаллиги, аритмиянинг оғир шакллари.
Ҳомиладорлик, лактация.
Фаол моддага ёки ҳар қандай тўлдирувчиларига ўта юқори сезувчанлик.
Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас (мувофиқ клиник тадқиқотларнинг маълумотлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли).
4.4 Қўллашдаги алоҳида кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Бош мия ички босимини ошиши, аритмиялар ёки QT оралиғини узайиши синдроми бўлган пациентларда, шунингдек антиаритмик препаратлар фонида препарат билан даволаш курсини, фақат препаратни қўллаш билан боғлиқ фойда ва хавфни синчковлик билан таҳлил қилгандан кейин бошлаш мумкин.
QT оралиғини узайиши синдроми ёки бир вақтда QT оралиғини узайишига олиб келувчи дори препаратларини қабул қилишда ЭКГ-назорати тавсия қилинади.
Препарат кам миқдорда сорбит сақлаши туфайли, препарат билан даволаш вақтида қандли диабети бўлган пациентларда қонда қанднинг миқдорини назорат қилиш керак.
Пациентда фруктозо-1,6-дифосфатаза ферментининг етишмовчилиги бўлганида препарат билан даволаш мумкин эмас.
4.5 Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари
Клиник тадқиқотлар давомида винпоцетин клоранолол ва пиндолол каби бета-блокаторлар, шунингдек клопамид, глибенкламид, дигоксин, аценокумарол ёки гидрохлортиазид билан вақтда қўлланганида ушбу дори препаратлари билан ҳеч қандай ўзаро таъсирлари аниқланмаган. Айрим ҳолларда альфа-метилдопа ва винпоцетин бир вақтда қўлланганида бироз қўшимча самара кузатилган, шунинг учун ушбу препаратларнинг мажмуасини қўллаш фонида артериал босимни мунтазам назорат қилиш керак.
Гарчи клиник тадқиқотларнинг маълумотлари ўзаро таъсирларни тасдиқламаган бўлсада, винпоцетинни марказий нерв тизимига таъсир қилувчи дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш ҳолларида, шунингдек ёндош антиаритмик ва антикоагулянт даволаш ҳолларида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади.
4.6 Ҳомиладорлик ва лактация
Винпоцетинни ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик: Винпоцетин йўлдош тўсиғи орқали киради, аммо йўлдошда ва ҳомила қонида она қонидагидан пастроқ концентрацияларда аниқланади. Тератоген ёки эмбриотоксик самараси аниқланмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда винпоцетинни катта дозаларда юбориш, айрим ҳолларда асосан йўлдошда қон айланишининг кучайиши ҳисобига йўлдошдан қон кетиши ва ҳомиланинг тушиши билан кечган.
Лактация: Винпоцетин она сути билан чиқарилади. Нишонланган винпоцетинни қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда она сутининг радиофаоллиги она қонидагига нисбатан ўн марта юқори бўлган. 1 соат давомида она сути билан чиқариладиган миқдори препаратнинг юборилган дозасининг 0,25 фоизини ташкил қилади. Винпоцетинни она сути билан чиқарилиши, янги туғилган чақалоқ организмига таъсирининг маълумотлари эса йўқлиги туфайли эмизиш даврида винпоцетинни қўллаш мумкин эмас.
4.7 Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратнинг автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлари мавжуд эмас.
4.8 Нохуш самаралар
Инъекция учун Кавинтон хавфсиз препарат ҳисобланади, бу ўн минглаб пациентларни ўз ичига олган ва ҳатто энг кўп пайдо бўлган нохуш самаралари MedDRA таснифига кўра “Тез-тез юзага келувчи >1/100” тоифасига тушмаслигини, яъни юқорироқ эҳтимоллик билан юзага келган нохуш самаралари 1% кам тез-тезликда қайд қилинганлигини кўрсатувчи хавфсизликни баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда тасдиқланган. Шу сабабга кўра қуйидаги жадвалда “тез-тез пайдо бўлувчи” тез-тезлик тоифаси йўқ.
Қуйида санаб ўтилган нохуш самаралари MedDRA атамаси бўйича аъзолар тизими синфлари ва пайдо бўлиш тез-тезлигига мувофиқ берилган:
Аъзолар тизими синфи
(MedDRA 12.1) |
Тез-тез пайдо бўлувчи
(≥1/1000 – <1/100) |
Кам пайдо бўлувчи
(≥1/10000 – <1/1000) |
Жуда пайдо бўлувчи
(<1/10000) |
Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар | Тромбоцитопения
Эритроцитларнинг агглютинацияси |
Камқонлик | |
Иммун тизим томо-нидан бузилишлар | Ўта юқори сезувчанлик | ||
Метаболизм ва овқатланишни бузилиши | Гиперхолестеринемия
Қандли диабет |
Анорексия | |
Руҳий бузилишлар | Эйфория | Безовталик | Депрессия |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | Бош оғриғи
Бош айланиши Гемипарез Уйқучанлик |
Тремор
Ҳушдан кетиш Гипотензия Ҳушдан кетишдан олдинги ҳолат |
|
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар | Гифема
Гиперметропия Кўрув ўткирлигини пасайиши Миопия |
Конъюнктиванинг гиперемияси
Кўрув нерви сўрғичини шиши Диплопия |
|
Эшитиш аъзоси ва лабиринт томонидан бузилишлар | Эшитишни бузилиши
Гиперакузия Гипоакузия Ҳақиқий бош айланиши |
Қулоқларда шовқин | |
Юрак томонидан бузилишлар | Миокарднинг ишемияси/инфаркти
Зўриқиш стенокардияси Аритмия Брадикардия Тахикардия Экстрасистолия Юрак уриши |
Юрак етишмовчилиги
Бўлмачалар фибрилляцияси |
|
Томирли бузилишлари | Гипотензия
Гипертензия Оқиб келишлар |
Артериал босимни тебраниши
Тромбофлебит |
|
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | Қоринда дискомфорт
Оғизни қуриши Кўнгил айниши |
Сўлакни гиперсекрецияси
Қусиш |
|
Тери ва тери ости клетчаткасининг патологияси | Эритема
Гипергидроз Эшакеми |
Дерматит
Қичишиш |
|
Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш жойидаги реакциялар | Иссиқлик ҳисси | Астения
Кўкрак қафасида дискомфорт Инъекция жойида яллиғланиш, тромбоз |
|
Текширишлар натижалари | Артериал босимни пасайиши | Артериал босимни ошиши
Электрокардиограммада QT оралиғини узайиши Электрокардиограммада ST сегментини депрессияси Қонда мочевина миқдорини ошиши |
Лактатдегидрогеназа миқдорини ошиши
Электрокардиограммада PR оралиғини узайиши Электрокардиограммада ўзгаришлар
|
4.9 Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган. Илмий адабиётларнинг маълумотлари асосида препаратни 1 мг/кг тана вазнига дозада юбориш хавфсиз ҳисобланиши мумкин. Ушбу дозадан юқори дозада препаратни қўллаш бўйича маълумотларнинг йўқлиги сабабли, препаратни юқорироқ дозаларда юборишга йўл қўйилмайди.
- ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
5.1 Фармакодинамик хусусиятлари
Фармакотерапевтик гуруҳи: Психостимуляторлар ва ноотроп воситалар.
АТС коди N06В Х18
Винпоцетин бош мия метаболизмига ижобий самара кўрсатувчи ва уни қон билан таъминланишини яхшиловчи, шунингдек қоннинг реологик хусусиятларини яхшиловчи мажмуавий таъсир механизмига эга бирикмадир.
Винпоцетин нейропротектив самаралар кўрсатади: препарат рағбатлантирувчи аминокислоталар чақирган цитотоксик реакцияларнинг зарарли таъсирини сусайтиради. Препарат потенциал-қарам Na+ ва Ca2+ – каналларини, шунингдек NMDA ва AMPA рецепторларини ингибиция қилади. Препарат аденозиннинг нейропротектив самарасини кучайтиради.
Винпоцетин церебрал метаболизмни рағбатлантиради: препарат бош мия тўқимаси томонидан глюкоза ва О2 ни қамраб олишини ва ушбу моддаларни истеъмол қилинишини оширади. Препарат бош мияни гипоксияга чидамлилигини оширади; бош мия учун ягона энергия манбаи бўлган глюкозанинг гематоэнцефалик тўсиқ орқали ташилишини оширади; глюкозанинг метаболизмини энергетик фойдалироқ анаэроб йўлга суради; Са2+– кальмодулин-қарам цГМФ-фосфодиэстераза (ФДЭ) ферментини танлаб ингибиция қилади; бош мияда цАМФ ва цГМФ миқдорини оширади. Препарат АТФ концентрациясини ва АТФ/АМФ нисбатини оширади; бош мияда норадреналин ва серотонинни айланишини кучайтиради; кўтарилувчи норадренергик тизимни рағбатлантиради; антиоксидант фаолликка эга; юқорида санаб ўтилган самаралар таъсири натижасида винпоцетин церебропротектив таъсир кўрсатади.
Винпоцетин бош мияда микроциркуляцияни яхшилайди: препарат тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади; қоннинг патологик ошган қовушқоқлигини пасайтиради; эритроцитларнинг деформацияланаолишини оширади ва аденозинни қамраб олинишни ингибиция қилади; эритроцитларга О2 аффинитетини пасайтириш йўли орқали тўқималарда О2 ташилишини яхшилайди.
Винпоцетин бош мияда қон айланишини селектив оширади: препарат юракдан отилиб чиққан қоннинг церебрал фракциясини оширади; тизимли циркуляция кўрсаткичларига (артериал босим, юракдан отилиб чиққан қон ҳажми, пульснинг тез-тезлиги, умумий периферик қаршилик) таъсир кўрсатмай бош мияда томирлар қаршилигини пасайтиради; препарат “ўғирлаш самараси”ни чақирмайди. Бундан ташқари, препарат фонида шикастланган (аммо ҳали некрозланмаган) перфузияси паст ишемия соҳаларига қон келишини яхшилайди (“ўғирлашни тескари самараси”).
5.2 Фармакокинетик хусусиятлари
Тақсимланиши: радиофаол-нишонланган винпоцетин ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар, препарат каламушларга перорал юборилганида энг юқори радиоактивлик жигарда ва меъда-ичак йўлларида аниқланганлигини кўрсатди. Тўқималардаги максимал концентрациясини, препаратни қўлланганидан кейин 2-4 соат ўтгач аниқлаш мумкин бўлган. Бош миядаги радиофаол нишонининг концентрацияси қондаги концентрациясидан ошмаган.
Одамда: қон оқсиллари билан боғланиши 66% ни ташкил қилади. Винпоцетиннинг мутлоқ перорал биокираолишлиги 7% ни ташкил қилади. Тақсимланиш хажми 246,7±88,5 л га тенг, бу моддани тўқималарда яққол боғланишини билдиради. Винпоцетининг клиренс кўрсаткичи (66,7 л/соат) плазма ва жигардаги кўрсаткичидан (50 л/соат) ортиқ, бу бирикмани жигардан ташқаридаги метаболизмини кўрсатади.
Чиқарилиши: препарат 5 мг ва 10 мг дозаларда кўп марта перорал қўлланганида винпоцетин тўғри чизиқли кинетикани намоён қилади; плазмадаги мувозанатли концентрацияси мувофиқ 1,2±0,27 нг/мл ва 2,1±0,33 нг/мл ни ташкил қилади. Одамда яримчиқарилииш даври 83±1,29 соатни ташкил қилади. Радиофаол –нишонланган бирикма ишлатиш билан ўтказилган тадқиқотларда асосий чиқарилиш йўли сийдик ва аҳлат билан 60:40% нисбатда амалга оширилади. Каламушлар ва итларда радиофаол нишоннинг кўп қисми ўт-сафрода аниқланган, аммо аҳамиятли энтерогепатик циркуляция аниқланмаган. Аповинкамин кислотаси буйраклар орқали оддий калава фильтрацияси йўли билан чиқарилади, ушбу модданинг яримчиқарилиш даври винпоцетиннинг дозаси ва қўллаш усулига қараб ўзгаради.
Метаболизми: Винпоцетиннинг асосий метаболити аповинкамин кислотаси (АВК) ҳисобланади, одамларда у 25-30% ҳосил бўлади. Перорал қўлланганидан кейин АВК эгри чизиғи остидаги майдон (“концентрация – вақт”) препарат вена ичига юборилганидагига қараганда икки марта ортиқ бўлади, бу винпоцетинни тизимолди метаболизми жараёнида АВК ҳосил бўлишини кўрсатади. Бошқа аниқланган метаболитлари бўлиб гидроксивинпоцетин, гидрокси-АВК, дигидрокси-АВК-глицинат ва уларнинг глюкуронидлар ва/ёки сульфатлар билан конъюгатлари ҳисобланади. Ўзгармаган ҳолда ажралган ҳар қандай ўрганилган винпоцетининг миқдори қабул қилинган препаратнинг дозасини фақат бир неча фоизигина ташкил қилган.
Винпоцетиннинг муҳим ва аҳамиятли хусусияти препаратнинг метаболизми ва аккумуляциясини (тўпланишини) мавжуд эмаслиги туфайли, жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларда препаратнинг дозасини маҳсус танлашнинг заруратини йўқлигидир.
Алоҳида вазиятларда (масалан, маълум ёшда, йўлдош касалликлар борлигида) фармакокинетик хусусиятларини ўзгариши: Винпоцетин дори препаратларининг кинетикасини ўзгариши – сўрилишни пасайиши, бошқача тақсимланиш ва метаболизм, чиқаришни пасайиши, кузатиладиган кекса ёшли пациентларни даволаш учун кўрсатилганлиги сабабли – айнан шу ёшдагиларда, айниқса узоқ муддат қўллаганда, препаратнинг кинетикасини баҳолаш учун тадқиқот ўтказишнинг зарурати бўлган. Бундай тадқиқотларнинг натижалари шуни кўрсатдики, винпоцетиннинг кинетикаси кекса ёшли одамларда ёшларникидан аҳамиятли фарқ қилмайди, бундан ташқари, аккумуляция мавжуд эмас. Жигар ёки буйраклар фаолиятини бузилишларида препаратнинг одатдаги дозаларини қўллаш мумкин, чунки винпоцетин бундай пациентларнинг организмида тўпланмайди, бу препаратни узоқ муддат қабул қилиш имконини беради.
5.3 Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари
Токсикология
Ўткир токсиклик: Препаратнинг ўткир токсиклигини ўрганиш бўйича тадқиқотлар сичқонлар, каламушлар ва итларда ўтказилган. Итларда перорал медиан летал дозани (LD50) аниқлаб бўлмаган, чунки препарат 400 мг/кг тана вазнига дозада юборилганида ҳайвонларда қусиш қайд этилган.
Нимўткир токсиклик: Каламушларда препаратни 8 мг/кг тана вазнига дозагача вена ичига 14 кун давомида юбориш фонида, итларда эса препаратни 5 мг/кг тана вазни дозада вена ичига 25 кун давомида юбориш фонида ҳеч қандай токсиклик симптомлари кузатилмаган. Препаратни каттароқ дозаларда юборишда сўлак оқиши, юрак қисқаришлар ва нафас ҳаракатлари сонини ошиши қайд қилинган. Каламушларда препаратни 25 мг/кг тана вазни дозада қўллаш фонида ҳам яхши ўзлаштираолишлиги қайд қилинган.
Сурункали токсиклик: Сурункали токсикликни ўрганиш бўйича бир йидан ортиқ вақт даври давомида таъсир қилиш шароитида на клиник, на лаборатор ёки патологик текширишларнинг маълумотлари патологик ўзгаришларни аниқламади; масалан каламушларда препаратни 100 мг/кг тана вазнига дозада 6 ойлик преорал даволаш ҳеч қандай тизимли токсик самара ривожланиши билан кечмаган. Итларда иштаҳанинг пасайиши ёки қусиш препаратни 45 мг/кг дозада перорал қўллаш фонидагина юзага келган. Итларда Кавинтонни 90-кунлик вена ичига қўллаш вақтида нохуш клиник симптомлари (иштаҳани пасайиши, тиришишлар, пульс ва нафаснинг тез-тезлигини ошиши) препаратни 5 мг/кг тана вазни дозада юбориш фонидагина юзага келган, аммо бунда лаборатор кўрсаткичлар ва гистологик текширишлар ҳеч қандай ўзгаришларни кўрсатмаган.
Репродуктив фаолиятга таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар: Ушбу тадқиқотларнинг натижаларига кўра винпоцетин ҳайвонларнинг эркак ва урғочиларининг фертиллигига таъсир кўрсатмаган. Тератоген ёки эмбриотоксик самаралари ҳам аниқланмаган. Айрим ҳолларда винпоцетинни юқори дозаларда қўллаш вақтида асосан плацентар қон айланишини ошиши натижасида плацентар қон кетиши ва ҳомилани тушиши аниқланган. Ҳомиладор урғочиларда винпоцетиннинг токсик самараси кўпроқ даражада препаратни вена ичига юборишда намоён бўлган. Пери- ва постнатал токсикликни ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларда кейинги авлодларда токсик самара қайд қилинмаган.
Мутагенлик: Винпоцетин мутаген самаралар кўрсатмаслиги бир неча усуллар билан аниқланган.
Канцерогенлик: Икки йиллик тадқиқотлар натижасида одамларда винпоцетинни қўллашда канцероген хавфни мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.
- ФАРМАЦЕВТИК МАЪЛУМОТЛАР
6.1 Ёрдамчи моддалар рўйхати
Аскорбин кислотаси, натрий метабисульфити, узум кислотаси, бензил спирти, сорбит, инъекция учун сув.
6.2 Номутаносиблик
Инъекция учун Кавинтон гепарин билан кимёвий номутаносиб, шунинг учун бу икки препаратни бир шприцда аралаштириш мумкин эмас. Аммо антикоагулянтларни ёндош қўллашга йўл қўйилади.
Инъекция учун Кавинтон аминокислоталар сақловчи инфузия учун эритмалар билан ҳам номутаносиб, шунинг учун инфузион даволаш жараёнида Кавинтонни аминокислоталарни сақловчи инфузия учун эритмалар билан бирга юбориш мумкин эмас.
6.3 Яроқлилик муддати
5 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин.
6.4 Сақлаш шароити
+15Со дан +25Со гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
6.5 Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма 5 мг/мл.
2 мл, 5 мл ёки 10 мл дан препарат I гидролитик гуруҳ жигарранг шиша, оқ рангли синдириш нуқтали ампулаларда. 5 ампуладан пластик тагликда.
2 мл ва 5 мл: 2 пластик тагликдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
10 мл: 1 пластик тагликдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
6.6 Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Стационар қўллаш учун.