ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИХТИОЛ СУРТМАСИ
UNGUENTUM ICHTHYOLI
Препаратнинг савдо номи: Ихтиол суртмаси
Таъсир этувчи модда (ХПН): ихтаммол
Дори шакли: суртма
Таркиби:
фаол модда: ихтиол (ихтаммол) – 20 г.
ёрдамчи моддалар: тиббиет вазелини – 80 г.
Таърифи: тўқ қўнғир рангли, ихтиол ҳидли суртма
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи моддалар.
ATX коди: D10ВX01
Фармакологик хусусиятлари
Ихтиол-сланец мойи сульфокислоталарини аммоний тузи таркибида 10,5 % ли органик боғланган олтингугурт бор.
Яллиғланишга қарши, маҳаллий оғриқ қолдирувчи кератопластик (тўқималарни эпителизацияси ва регенерациясига ёрдам берувчи) ва кератолитик (юқори концентрацияларда), ҳамда кучсиз антисептик таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Тери касалликларини (куйиш, сарамасли яллиғланиш, экзема ва бошқалар) невралгия ва артритларни даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга. Шикастланган соҳага суртилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин
Чиқарилиш шакли
10% ва 20% суртма 25 г, 30 г, 40 г дан тубаларда, 20 г, 25 г дан банкаларда ва флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.