📜 Инструкция по применению Роксера
💊 Состав препарата Роксера
✅ Применение препарата Роксера
📅 Условия хранения Роксера
⏳ Срок годности Роксера

Илова – варақа: Пациент учун маълумот

Роксера® 5 мг пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Роксера® 10 мг пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Роксера® 20 мг пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Роксера® 40 мг пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Розувастатин

 

Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақанинг хаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун мухим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг, чунки у Сизга яна керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Ушбу препарат шахсан сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг., Хатто агарда Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса хам, бу уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларига хам тааллуқли. 4 бўлимга қаранг.

Ушбу илова варақада қандай маълумот сақланади

  1. Роксера® препарати ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган
  2. Роксера® препаратини қўллашдан олдин сиз нималарни билишингиз керак
  3. Роксера® препаратини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Рокскера® препаратини қандай сақлаш керак
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Роксера® препарати ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган

Роксера® препарати – статинлар деб номланадиган дори препаратлари гурухига киради.

Сизга Роксера препарати буюрилган, чунки:

  • Сизда холестериннинг даражаси ошган. Бу сизда юрак хуружи ёки инсультни ривожланиши хавфи ошганини билдиради. Роксера® катталар, ўсмирлар ва 6 ёшдан катта болаларда холестеринни ошган даражасини тўғирлаш учун қўлланади.

Сизга статинларни қўллаш буюрилган, чунки сиздаги холестериннинг даражасини пасайтириш учун пархезни ўзгартириш ёки жисмоний харакатларни ошириш етарли бўлмаган. Роксера® препаратини қўллаш вақтида холестериннинг даражасини пасайтириш учун сиз пархезга ва жисмоний харакатларга риоя қилишни давом эттиришингиз керак.

Ёки

  • Сизда юрак хуружи, инсультни ривожланиши хавфини оширувчи бошқа омиллар ёки юрак томонидан бошқа ёндош бузилишлар мавжуд.

Юрак хуружи, инсульт ва бошқа муаммолар атеросклероз деб номланадиган касаллик томонидан чақирилган бўлиши мумкин. Атеросклероз артерияларда ёғларни тўпланиши оқибатида ривожланади.

Нима учун Роксера® препаратини қўллашни давом эттириш мухим

Роксера® липидлар сифатида маълум бўлган, ёғ моддаларнинг уларнинг энг кенг тарқалган вакили холестеринни, қондаги даражасини тўғирлаш учун қўлланади.

Қонда холестериннинг хар хил турлари мавжуд – “зарарли” холестерин (ПЗЛП холестерини) ва “фойдали” холестерин (ЮЗЛП холестерини).

  • Роксера® “зарарли” холестериннинг даражасини пасайтиради ва “фойдали” холестериннинг даражасини оширади.
  • Организмда “зарарлии” холестерин ишлаб чиқарилишини сусайтиришга ёрдам беради. Бу препарат шунингдек организмингизни қондан холлестеринни чиқариш хусусиятини хам оширади.

Кўпчилик одамларда холестериннинг юқори даражаси ўзининг саломатлигига салбий таъсир қилишини сезмайди, чунки симптомлар кўринишида номоён бўлмайди. Лекин даволаш бўлмаганида, ёғлар сизнинг қон томирларингизнинг деворларида тўпланиб томирларни торайишига олиб келади. Баъзида бундай торайган қон томирлар тиқилиб қолиши мумкин, бу юрак ва бош мияни қон билан таъминланишига тўсқинлик қилади, бу юрак хуружи ёки инсульт ривожланишига олиб келади. Холестериннинг даражасини пасайтириш йўли билан сиз юрак хуружи, инсульт ва юрак томонидан бошқа ёндош бузилишлар хавфини пасайтиришингиз мумкин.

Хатто агар сизнинг холестерин даражаси нормага келган бўлса ҳам, Сиз Роксера препаратини қабул қилишни давом эттиришингиз керак, чунки у уни такрорий ошишига ва ёғ тўпламларини хосил бўшлишига тўсқинлик қилади. Лекин шифокорнинг тавсияси ёки ҳомиладорлик юз берган холда препаратни қабул қилишни тўҳтатиш керак.

  1. Роксера® препаратини қўллашдан олдин сиз нималарни билишингиз керак

Роксера® препаратини қабул қилманг

  • Агар сизда розувастатинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига аллергия бўлса (6-бўлимга қаранг).
  • Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз. Роксера® препаратини қўллаш вақтида ҳомиладорлик юз берса, даволашни дархол тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Роксера® препаратини қўллаш вақтида, мувофиқ контрацепция усулларидан фойдаланиб, ҳомиладорлик юз беришидан сақланиш керак.
  • Агар сизда фаол босқичдаги жигар касаллиги бўлса.
  • Агар сизда буйраклар билан жиддий муаммолар бўлса.
  • Агар сизда мушакларда такрорланувчи ёки тушунтириб бўлмайдиган оғриқ ёки оғриқ туйғулари кузатилса.
  • Агар сиз циклоспорин деб номланувчи препарат қабул қилаётган бўлсангиз (масалан, аъзо кўчириб ўтказилганидан кейин қўлланадиган).

Агар юқорида санаб ўтилган хар қандай вазият сизда бўлса (ёки сиз гумон қилсангиз) шифокор билан маслаҳатлашинг.

Бундан ташқари 30 мг ёки 40 мг (максимал доза) Роксера® препаратини  қабул қилиш мумкин эмас:

  • Агар сизда буйраклар фаолиятини ўртача даражадаги бузилиши бўлса (агар сизда гумон бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг),
  • Агар сизда қалқонсимон безининг фаолияти бузилган бўлса.
  • Агар Сизда мушакларда такрорланувчи ёки тушинтириб бўлмайдиган оғриқ ёки оғриқ туйғулари кузатилса, анамнезда ёки оилавий анамнезда мушак тизими томонидан бузилишлар ёки холестериннинг даражасини пасайтириш учун препаратларни олдинги қўллаш фонида мушаклар томонидан бузилишлар бўлган бўлса.
  • Агар сиз катта миқдорда алкогол мунтазам истеъмол қилсангиз.
  • Агар сиз Япониялик, Хитойлик, Филиппинлик, Вьетнамлик, Кореялик, ёки Ҳиндистонликбўлсангиз.
  • Агар сиз холестериннинг даражасини пасайтириш учун бошқа препаратлар – фибратлар қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар юқорида санаб ўтилган хар қандай вазият сизда бўлса (ёки сиз гумон қилсангиз) шифокор билан маслаҳатлашинг.

Махсус кўрсатмалар

Роксера® препаратини қўллашдан олдин ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • Агар Сизда буйраклар билан муаммолар бўлса.
  • Агар Сизда жигар билан муаммолар бўлса.
  • Агар Сизда мушакларда такрорланувчи ёки тушунтириб бўлмайдиган оғриқ ёки оғриқ туйғулари кузатилса, анамнезда ёки оилавий анамнезда мушак тизими томонидан бузилишлар ёки холестерин даражасини пасайтириш учун препаратларни олдинги қўллаш фонида мушаклар томонидан бузилишлар бўлган бўлса. Агар сизда мушакларда тушинтириб бўлмайдиган оғриқ ёки оғриқ туйғулари, айниқса лоҳаслик ёки иситма фонида пайдо бўлса, дархол шифокорга мурожаат қилинг.
  • Агар сиз катта миқдорда алкогольни мунтазам истеъмол қилсангиз.
  • Агар сизда қалқонсимон безини фаолияти бузилган бўлса.
  • Агар сиз холестерин даражасини пасайтириш учун бошқа препаратлар – фибратлар қабул қилаётган бўлсангиз. Хатто агар сиз илгари холестерин даражасини пасайтириш учун препаратлар қабул қилган бўлсангиз хам, ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг.
  • Агар сиз ОИТВ-инфекциясини даволаш учун препаратлар, масалан, ритонавир, лопинавир ва/ёки атазанавир қабул қилаётган бўлсангиз, “Бошқа препаратларни қўллаш” бўлими билан танишиб чиқинг.
  • Агар сиз фузидий кислотасини сақловчи антибиотикларни қабул қилаётган бўлсангиз, “Роксера препарати билан бирга бошқа препаратларни қўллаш” бўлшими билан танишиб чиқинг.
  • Агар пациент 6 ёшдан кичик бўлса: Роксера препаратини 6 ёшдан кичик бўлган болаларга бериш мумкин эмас.
  • Агар пациент 18 ёшдан кичик бўлса: Роксера препаратининг 30 мг ва 40 мг дозалари болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда қўллаш учун тўғри келмайди.
  • Агар сизнинг ёшингиз 70 дан катта бўлса (сизнинг шифокорингиз, Роксера препаратини сизга тўғри келадиган мувофиқ бошланғич дозасини танлаб бериши керак).
  • Агар сизда оғир нафас етишмовчилиги бўлса.
  • Агар сиз Япониялик, Хитойлик, Филиппинлик, Вьетнамлик, Кореялик ёки Хиндистонлик бўлсангиз. Сизнинг шифокорингиз, Роксера препаратининг шахсан сизга тўғри келадиган мувофиқ бошланғич дозасини танлаб бериши керак.

Агар сизга юқорида санаб ўтилган хар қандай вазиятлар тўғри келса (ёки агар сизда ишонч бўлмаса):

  • Роксера® препаратининг ҳар қандай дозасини қабул қилишни бошлашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Кам пациентларда статинлар (жигар шикастланишини чақиради) жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошириши мумкин; жуда кам холларда сариқлик, гепатитга олиб келади. Буни қонда жигар ферментлари даражасини ошишини аниқловчи оддий таҳлил ёрдамида аниқлаш мумкин. Шу сабабли сизнинг шифокорингиз, одатда, Роксера® препарати билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида қон тахлилини (жигар фаолиятини аниқлаш учун) ўтказади.

Бу препарат билан даволаниш вақтида сизнинг шифокорингиз, агар сизда қандли диабет ташхиси қўйилган ёки унинг ривожланиши хавфи бўлса, сизнинг холатингизни синчиклаб назорат қилади. ГМГ-КоА редуктазани бошқа ингибиторлари бўлган ҳолатларда розувастатинни қон плазмасида HbA1c глюкоза даражасини ошиши кузатилган. Айрим ҳолатларда, бу кўрсаткичлар қандли диабет ташҳиси учун ҳаддан ташқари сезиларли даражада оширилиши мумкин, барчасидан олдин, диабет ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда кузатилади.

Роксера® препаратини бошқа препаратлар билан қўллаш

Агар сиз бошқа препаратларни, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.

Агар сиз қуйидаги дори препаратлардан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорга хабар беринг:

  • циклоспорин (масалан, аъзолар кўчириб ўтказилгандан кейин қўлланадиган препарат);
  • варфарин ёки клопидогрел (ва қонни суюлтириш учун хар қандай бошқа препаратлар),
  • фибратлар (гемфиброзил, фенофибрат) ёки холестериннинг даражасини пасайтириш учун қўлланадиган бошқа препаратлар (масалан, эзетимиб),
  • овқат хазм бўлмаслигини даволаш учун қўлланадиган препаратлар (меъдада кислотани нейтраллайдиган препарат);
  • эритромицин (антибиотик),
  • фузидин кислотаси (антибиотик – “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг),
  • перорал контрацептивлар (таблеткалар),
  • гормон ўрнини босувчи даволаш,
  • ритонавир, лопинавир ва/ёки атаназавир ва симепревир (ОИТВ-инфекциясини даволаш учун – “Роксера® препаратини қўллашдаги эхтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг).

Роксера® препаратини қўллаш фонида бу препаратларнинг таъсири ўзгариши мумкин ёки бу препаратлар Роксера® препаратининг самарадорлигига таъсир кўрсатишлари мумкин.

 

Роксера® препаратини овқат ва ичимликлар билан қўллаш

Роксера® препаратини овқатланишдан қатъий назар қўллаш мумкин.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз, Роксера® препаратини қабул қилманг. Роксера® препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик юз берса, даволашни дархол тўхтатинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Роксера® препаратини қўллаш вақтида, контрацепциянинг мувофиқ усулларидан фойдаланиб, ҳомиладорлик юз беришидан сақланиш керак.

Хар қандай дори препаратини қўллашдан олдин  шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Роксера® препаратини қўллаш вақтида кўпчилик пациентлар транспорт воситаларини бошқаришлари мумкин – у бу қобилиятга таъсир қилмайди. Лекин, айрим пациентларда Роксера® препарати билан даволаниш вақтида бош айланиши аниқланган. Агар сизда бош айланиши кузатилса, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

Роксера® лактоза сақлайди (қанднинг тури)

Агар Сизнингг шифокорингиз сизга, сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бор деган бўлса, бу дори препаратни қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. Роксера® препаратини қандай қабул қилиш керак

Препаратни сизга шифокор ёки фармацевт қандай айтган бўлса, доим шундай қўллаш керак. Агар сизда шубҳа пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Катталар учун стандарт дозалар

Агар сиз холестериннинг юқори даражасини тўғирлаш учун Роксера® препаратини қабул қилаётган бўлсангиз:

Бошланғич доза

Хатто агар сиз илгари бошқа статинни юқорироқ дозада қабул қилган бўлсангиз хам, Сизни Роксера® препарати билан даволаш 5 мг ёки 10 мг дан бошланиши керак. Бошланғич доза қуйидагиларга боғлиқ бўлади:

  • Сизнинг холестерин даражасига.
  • Юрак хуружи ёки инсультни ривожланиши хавфини даражасига.
  • Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар ривожланишига сизнинг мойиллигингизни оширувчи омиллар мавжудлигига.

Роксера® препаратининг хамма дозалари ҳам дорихоналарда бўлмаслиги мумкин. Роксера® препаратининг қандай бошланғич дозаси сизга тўғри келишини шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Сизнинг шифокорингиз сизга минимал дозани (5 мг) буюриши мумкин, агар:

  • Сиз Япониялик, Хитойлик, Филиппинлик, Вьетнамлик, Кореялик ёки Ҳиндистонлик бўлсангиз.
  • Агар сиз 70 ёшдан катта бўлсангиз.
  • Агар сизда буйракда оғир даражадаги муаммолар бўлса.
  • Агар сизда мушакларда оғриқлар ёки оғриқликни ривожланиш хавфи бўлса (миопатия).

Дозани ошириш ва максимал суткалик доза

Холестериннинг даражасини кутилган даражасига эришиш учун шифокорингиз дозани суткада бир марта 40 мг максимал дозагача аста-секин ошириши мумкин. Дозаларга тузатиш киритиш орасида 4 хафталик интервал бўлиши керак.

Роксера® препаратининг максимал суткалик дозаси 40 мг ни ташкил қилади. У фақат холестериннинг даражаси юқори бўлган, уни пастроқ дозалар ёрдамида пасайтириш мумкин бўлмаган, юрак хуружи ёки инсульт ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларга тўғри келади.

Агар сиз Роксера® препаратини юрак хуружи, инсульт ва юрак томонидан ёндош бузилишлар хавфини пасайтириш учун қабул қилаётган бўлсангиз:

Тавсия этиладиган доза суткада 20 мг ни ташкил қилади. Лекин, агар сизда юқорида санаб ўтилган омиллар бўлса, шифокорингиз сизга пастроқ дозани буюришга қарор қилиши мумкин.

 

6-17 ёшли болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Стандарт бошланғич доза 5 мг ни ташкил қилади. Сиз учун Роксера® препаратининг оптимал дозасини танлаш учун, шифокор дозани ошириши мумкин. Роксера® препаратининг максимал суткалик дозаси 6-9 ёшли болалар учун 10 мг ни ва 10-17 ёшли болалар учун 20 мг ни ташкил қилади. Препаратнинг дозасини суткада бир марта қабул қилинг. Роксера® препаратининг 30 мг ва 40 мг дозалари болаларга тўғри келмайди.

 

Таблеткаларни қабул қилиш

Ҳар бир таблетка бутунлигича сув билан бирга ютилади.

Роксера® препаратини суткада бир марта қабул қилинг. Препаратни сутканинг исталган вақтида қабул қилиш мумкин.

Ёдда тутиш учун таблеткани хар куни бир вақтда қабул қилишга харакат қилинг.

 

Холестериннинг даражасини мунтазам текшириш

Сизда холестериннинг даражаси нормал даражага эришгани ва нормада сақланаётганига ишонч ҳосил қилиш учун, холестериннинг даражасини мунтазам равишда ўлчаш учун шифокорга бориш мухим. Сиз Роксера® препаратини сиз учун керакли миқдорда олишингиз учун, шифокор дозани ошириш хақида қарор қабул қилиши мумкин.

Агар Сиз Роксера® препаратини керагидан ортиқ миқдорини қабул қилган бўлсангиз

Шифокор ёки яқиндаги касалхона ходими билан маслаҳатлашинг.

Агар сиз касалхонага борсангиз ёки бошқа касаллик бўйича даволаш олаётган бўлсангиз, тиббий ходимга Роксера® препаратини қабул қилаётганингиз хақида хабарини беринг.

 

Агар сиз Роксера® препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Безовта бўлманг, навбатдаги режалаштирилган дозани ўз вақтида қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки марта юқори дозани қабул қилиш керак эмас.

 

Агар сиз Роксера® препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Роксера® препаратини қўллашни тўхтатиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашинг. Роксера® препаратини қўллаш тўхтатилганидан сўнг сиздаги холестериннинг даражаси яна ошиши мумкин.

Агар сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилган бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситаларига ўхшаб, ушбу препарат, гарчи улар хаммада ҳам пайдо бўмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин.

Сиз бу ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкинлиги хақида билишингиз мухим.

Одатда, улар енгил характерга эга бўлади ва тез йўқолиб кетади.

Агар сиз ўзингизда қуйидаги ножўя самараларини сезсангиз, Роксера® препаратини қўллашни тўхтатинг ва кечиктирмасдан шифокор билан маслаҳатлашинг:

  • Юз, лаблар, тил ва/ёки томоқни шиши билан ёки уларсиз кечувчи нафасни қийинлашиши.
  • Ютишни қийинлашишига олиб келиши мумкин бўлган юз, лаблар, тил ва/ёки томоқни шиши.
  • Терини кучли қичишиши (шишни кўтарилган сохалари билан).

Бундан ташқари, агар сиз мушакларда одатдаги кузатилмайдиган оғриқ ёки оғриқли туйғуларни сезсангиз, Роксера® препаратини қўллашни тўхтатиш ва кечиктирмасдан шифокор билан маслаҳатлашиш керак, улар сиз кутганга нисбатан кўпроқ сақланиши мумкин. Мушак симптомлари катталарга нисбатан, болалар ва ўсмирларда кўпроқ учрайди. Бошқа статинларга ўхшаб, одамларнинг катта бўлмаган сонида мушаклар томонидан нохуш самаралар кузатилган, улар кам холларда рабдомиолиз деб номланган мушакларни хаётга хавф солувчи шикастланишига олиб келган.

Тез-тез учрайдиган ножўя самаралари (10 тадан 1 нафар пациентдан 100 тадан 1 нафар пациентгача тезликда ривожланиши мумкин):

  • Бош оғриғи
  • Меъдада оғриқ
  • Қабзият
  • Лоҳаслик
  • Мушакларда оғриқ
  • Ҳолсизлик ҳисси
  • Бош айланиши
  • Сийдикда оқсил миқдорини ошиши – одатда, даволашсиз, Роксера® таблеткаларини (фақат 40 мг доза учун) қабул қилишни тўхтатиш заруратисиз нормаллашади.
  • Гипергликемия

 

Кўп бўлмаган тезликда учрайдиган ножўя самаралари (100 тадан 1 нафар пациентдан 1000 тадан 1 нафар пациентгача тезликда ривожланиши мумкин):

  • Тошма, қичишиш ёки бошқа тери реакциялари.
  • Сийдикда оқсил миқдорини ошиши – одатда, даволашсиз, Роксера® таблеткаларини (фақат 5-20 мг дозалар учун) қабул қилишни тўхтатиш заруратисиз нормаллашади.

Кам учрайдиган ножўя самаралари (1000 тадан 1 нафар пациентдан 10000 тадан 1 нафар пациентгача тезликда ривожланиши мумкин):

  • Оғир аллергик реакция – симптомлари юзни, лабларни, тил ва/ёки томоқни шишини, ютиш ва нафасни қийинлашишини, терини кучли қичишини (шишни кўтарилган сохалари билан) ўз ичига олади. Агар сиз, сизда аллергик реакция ривожланганини гумон қилсангиз, Роксера® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дархол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.
  • Катталарда мушакларни шикастланиши – эхтиёткорлик чораси сифатида агар сизда мушакларда одатда кузатилмайдиган оғриқ ёки оғриқлик пайдо бўлса, у сиз кутганга нисбатан кўпроқ сақланади, Роксера® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дархол шифокор билан маслаҳатлашинг.
  • Ошқозонда кучли оғриқ
  • Қонда жигар ферментлари даражасини ошиши.

Жуда кам учрайдиган ножўя самаралари (10000 тадан 1 нафар пациентдан кам тезликда ривожланиши мумкин):

  • Сариқлик (тери ва кўзларни сариқ рангга бўялиши).
  • Бўғимларда оғриқ.
  • Гинекомастия (эркакларда кўкрак безларини катталашиши).

Номаълум тезликда учрайдиган ножўя самаралари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • Диарея (ични суюқ келиши).
  • Стивенс-Джонсон синдроми
  • Йўтал.
  • Хансираш.
  • Шиш (қавариқ)
  • Уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқусизлик ва дахшатли туш кўришлар.
  • Депрессия.
  • Пайларни шикастланиши.
  • Турғун мушак кучсизлиги.

Агар бирон-бир ножўя самаралари жиддийлашса, ёки агар Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя самараларни сезсангиз, илтимос, Ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

  1. Роксера® препаратини қандай сақлаш керак

Ушбу препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.

Ушбу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг.

Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

30оС дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғлик ва намликдан химояланган жойда сақлансин.

Дори препаратларни канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бошқа ишлатмайдиган дори препаратларини қандай йўқотиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф мухитни химоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрамини ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Роксера® препарати нима сақлайди

  • Фаол модда – розувастатин.

Пленка қобиқ билан қопланган хар бир таблетка 5 мг, 10 мг, 20 мг ва 40 мг    розувастатин (розувастатин кальций) сақлайди.

  • Ёрдамчи моддалар: таблетка ядросида сувсиз лактоза, микрокристалл целлюлоза, кросповидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди ва магний стеарати ва таблетка қобиғида лактоза моногидрати, титан диоксиди (Е171), макрогол 6000 ва бутилланган метакрилатни асосий сополимери.

Роксера® препарати ва ўрамини ичидагиси қандай кўринишга эга.

Роксера плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг -оқ, думалоқ, икки томонлама бироз қавариқ, четлари қия ва бир томонида “5” гравировкаси бўлган плёнка қобиқ билан қопланган, таблеткалар.

Роксера плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг -оқ, думалоқ, икки томонлама бироз қавариқ, четлари қия ва бир томонида “10” гравировкаси бўлган плёнка қобиқ билан қопланган, таблеткалар.

Роксера плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг -оқ, икки томонлама бироз қавариқ, четлари қия плёнка қобиқ билан қопланган, таблеткалар.

Роксера плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 40 мг -оқ, икки томонлама бироз қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

5 мг, 10 мг  ва 20 мг таблеткалар:

10 ёки 14 таблеткадан мажмуавий материалдан ОПА/Ал/ПВХ фольга ва алюмин фольгали  блистерда.

1, 2, 3, 6, 9 блистер (блистер 10 таблеткадан) ёки 1, 2, 4, 6 блистер (блистер 14 таблеткадан ) илова-варақа билан бирга картон қутида жойлашган

40 мг таблеткалар:

7 ёки 10 таблеткадан мажмуавий материалдан ОПА/Ал/ПВХ фольга ва алюмин фольгали  блистерда.

1, 2, 3, 6, 9 блистер (блистер 10 таблеткадан) ёки 2, 4, 8, 12 блистер(блистер 7 таблеткадан) илова-варақа билан бирга картон қутида жойлашган

 

Бериш тартиби

Шифокор рецепти билан берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.