Илова-варақа: Пациент учун маълумот
Роксера Комби плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг/5 мг
Роксера Комби плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг/10 мг
Роксера Комби плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 15 мг/5 мг
Роксера Комби плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 15 мг/10 мг
Роксера Комби плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг/5 мг
Роксера Комби плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 20 мг/10 мг
Розувастатин/Амлодипин
Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин ушбу илова-варақанинг ҳаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у сиз учун мухим маълумот сақлайди.
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
- Агар сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
- Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Бу, хатто агар сизда касалликнинг ўхшаш белгилари бўлса ҳам, уларга зарар етказиши мумкин.
- Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларга хам тааллуқлидир. 4 бўлимга қаранг.
Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади
- Роксера Комби препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
- Роксера Комбини қўллашдан олдин сиз нималарни билишингиз керак.
- Роксера Комбини қандай қўллаш керак.
- Мумкин бўлган ножўя самаралари.
- Роксера Комбини қандай сақлаш керак.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.
- Роксера Комби препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
Роксера Комби иккита таъсир этувчи моддалар – розувастатин ва амлодипин сақлайди.
Роксера Комби, овқатланишни мувофиқлаштириш ва жисмоний фаолликни ошириш, хоестерин даражасини нормаллаштириш ва/ёки миокард инфаркти, инсульт ва соғлиқ билан боғлиқ бўлган муаммолар пайдо бўлиши хавфини оширувчи бошқа омиллар мавжудлигида, юрак-томир кўринишларни олдини олиш учун етарли бўлмаган ҳолларда юқори артериал босим ва унга йўлдош холестерин даражасини ошишини даволаш учун кўрсатилган.
Роксера Комби, розувастатин ва амлодипинни ўхшаш дозаларда қабул қилаётган пациентларга кўрсатилган. Розувастатин ва амлодипинни алохида таблеткалар кўринишида қабул қилиш ўрнига, Сиз иккала компонентни худда шу дозаларда сақлайдиган Роксера Комби препаратини бир таблеткасини қабул қиласиз.
Роксера Комби препаратини қўллаш вақтида холестеринни пасайтириш учун сиз пархезга риоя қилишни давом эттиришингиз ва жисмоний юкламани сақлашингиз керак.
- Роксера Комбини қўллашдан олдин сиз нималарни билишингиз керак.
Роксера Комбини қабул қилманг
- Агар сизда розувастатин, амлодипин, кальций каналларининг хар қандай бошқа блокаторлари ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига аллергия бўлса (6 бўлимга қаранг).
- Агар сиз хомиладор ёки бола эмизаётган бўлсангиз. Роксера Комби препаратини қўллаш вақтида хомиладорлик юз берган холда, даволашни дархол тўхтатинг ва шифокор билан маслахатлашинг. Роксера Комби препаратини қўллаш вақтида, контрацепциянинг мувофиқ усулларини ишлатиб, хомиладорлик юз беришидан сақланиш керак.
- Агар сизда зўрайиш босқичидаги жигар касаллиги бўлса.
- Сизда буйрак билан оғир муаммолар бўлса.
- Агар сизда мушакларда такрорланувчи ёки тушунтириб бўлмайдиган оғриқ ёки оғриқ туйғулари кузатилса.
- Агар сиз циклоспорин деб номланувчи препарат (масалан, аъзони кўчириб ўтказишда қўлланувчи восита) қабул қилаётган бўлсангиз.
- Агар сизда артериал босимни яққол пасайиши (артериал гипотензия) кузатилса.
- Сизда аортал юрак клапанининг торайиши (аортал стеноз) ёки кардиоген шок (юракни организмга қоннинг етарли хажмини етказиб бериш хусусияти бўлмаган холат) бўлса.
- Агар сизда ўткир миокард инфарктидан кейинги юрак етишмовчилиги бўлса.
Махсус кўрсатмалар
Роксера Комбини қўллаш олдидан ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг:
- Агар сизда буйрак билан боғлиқ муаммолар бўлса.
- Агар сизда жигар билан муаммолар (ўткир босқичдаги жигар касалликлари) бўлса.
- Агар сизда мушакларда такрорланувчи ёки тушунтириб бўлмайдиган оғриқ ёки оғриқ ҳислари кузатилса, анамнезда ёки оилавий анамнезда мушак тизими томонидан бузилишлар бўлса ёки холестерин даражасини пасайтириш учун препаратларни илгари қўллаш фонида мушаклар томонидан бузилишлар бўлган бўлса. Агар сизда мушакларда тушунтириб бўлмайдиган оғриқ ёки оғриқ ҳислари, айниқса лоҳаслик ёки иситма фонида дарҳол пайдо бўлса, Агар сизда доимо мавжуд бўлган мушак кучсизлиги кузатилса, бу хақида ҳам ўз шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
- Агар сиз мунтазам равишда катта миқдорда алкогол истеъмол қилсангиз.
- Агар сизда қалқонсимон без фаолияти бузилган бўлса.
- Агар сиз холестерин даражасини пасайтириш учун бошқа препаратлар – фибратлар қабул қилаётган бўлсангиз. Хатто сиз илгари холестерин даражасини пасайтириш учун препаратлар қабул қилган бўлсангиз ҳам, ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг.
- Агар сиз ОИТВ-инфекциясини даволаш учун препаратлар, масалан, ритонавир, лопинавир ва/ёки атаназавир қабул қилаётган бўлсангиз, «Роксера Комби ва бошқа препаратлар” бўлими билан танишинг.
- Агар сиз охирги 7 кун давомида фузидат кислотаси деб номланувчи (бактериал инфекцияни даволаш учун препарат) препаратни ичга ёки инъекциялар йўли билан қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлсангиз. Фузидат кислотаси ва Роксера Комбини мажмуада қўллаш, мушаклар томонидан жиддий муаммолар (рабдомиолиз) пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
- Агар сизда оғир нафас етишмовчилиги бўлса.
- Агар сиз яқинда миокард инфарктини ўтказган бўлсангиз.
- Агар сизда юрак етишмовчилиги бўлса.
- Агар сизда артериал босимни оғир даражали ошиши (гипертоник криз) кузатилса.
- Агар сиз кекса ёшда бўлсангиз (бундай холда дозага тузатиш киритиш керак)
- Агар сиз осиёлик – Япониялик, Хитойлик, Филиппинлик, Вьетнамлик, Кореялик ёки Хиндистонлик бўлсангиз. Сизнинг шифокорингиз Роксера Комби препаратининг шахсан сизга тўғри келадиган тўғри бошланғич дозасини танлаб бериши керак.
Пациентларнинг катта бўлмаган қисмида статинлар АЛТ, АСТ ферментлари фаоллигини вақтинчилик ошишини чақириши мумкин. Буни қонда жигар ферментлари даражасини ошишини аниқловчи оддий тахлил ёрдамида аниқлаш мумкин. Шу сабабдан, сизнинг шифокорингиз, одатда, Роксера Комби препарати билан даволашгача ва даволаш вақтида қон тахлилини (жигар функциясини аниқлаш учун) ўтказади.
Агар сизда диабет диагностика қилинган ёки уни ривожланиш хавфи бўлса, ушбу препарат билан даволаш вақтида сизнинг шифокорингиз сизнинг холатингизни синчиклаб назорат қилади. Агар сизда қонда қанд ва ёғларнинг даражаси юқори, ортиқча тана вазни ёки юқори артериал босим бўлса, сиз диабетни ривожланиши хавфига мойил бўласиз.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Ооксера Комбини болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Агар сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг
Роксера Комби қуйидаги каби бошқа препаратларга таъсир қилиши ёки таъсири остида бўлиши мумкин:
- циклоспорин (масалан, аъзоларни кўчириб ўтказишдан кейин қўлланадиган восита)
- варфарин ёки клопидогрел (ва қонни суюлтириш учун хар қандай бошқа препаратлар)
- фибратлар (гемифиброзил, фенофибрат) ёки холестеринни даражасини пасайтириш учун бошқа препаратлар (масалан, эзетимаб)
- овқат хазм бўлишини даволаш учун препаратлар (меъдада қислотани нейтраллаш учун препаратлар)
- перорал контрацептивлар (таблеткалар)
- гормонлар ўрнини босувчи даволаш учун воситалар
- ритонавир, лопинавир ва/ёки атаназавир, индинавир, нелфинавир (ОИТВ-инфекциясини даволаш учун – Махсус кўрсатмаларга қаранг)
- кетоконазол, итраконазол )замбуруғларга қарши препаратлар)
- рифампицин, эритромицин, кларитромицин (антибиотиклар)
- тешик далачой препаратлари
- верапамил, дилтиазем (юрак патологиясини даволаш учун препаратлар)
- дантролен (тана хароратини оғир ошишида вена ичига юбориш учун препарат)
- такролимус (сизнинг иммун тизимингиз ишини усулини ўзгартириш учун ишлатиладиган препарат)
- симвастатин (холестерин даражасини пасайтириш учун ишлатилади)
Агар бактериал инфекцияни даволаш учун фузидат кислотасини қўллаш керак бўлса, сиз бу препаратни қўллашни вақтинча тўхтатишингиз керак. Сизнинг шифокорингиз сизга Роксера Комби препарати билан даволашни қайта бошлаш хавфсиз бўлишини айтади. Роксера Комбини фузидат кислотаси билан бирга қабул қилиш кам холларда мушак кучсизлиги, оғриқлилиги ёки оғриқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (рабдомиолиз). Рабдомиолиз хақида кенгроқ маълумотни 4 бўлимдан қаранг.
Агар сиз юқори артериал босимни даволаш учун бошқа препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, Роксера Комби препарати артериал босимни янада кўпроқ даражада пасайтириши мумкин.
Роксера Комбини овқат ва ичимликлар билан қўллаш
Роксера Комби препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Роксера Комби препаратини қабул қилаётган одамлар грейпфрут шарбати ва грейпфрутларни истеъмол қилмасликлари керак. Бу грейпфрут ва грейпфрут шарбатини таъсир этувчи модда амлодипинни қондаги миқдорини ошишига олиб келиши мумкинлиги билан боғлиқ, бу Роксера Комби препаратини олдиндан айтиб бўлмайдиган гипотензив таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз Роксера Комби препаратини қабул қилманг. Роксера Комби препаратини қўллаш вақтида хомиладорлик юз берган холларда, дархол даволашни тўхтатинг ва шифокор билан маслахатлашинг. Роксера Комби препаратини қўллаш вақтида, контрацепциянинг мувофиқ усулларини ишлатиб, хомиладорлик юз беришидан сақланиш керак.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Роксера Комби сизнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин. Роксера Комби препарати билан даволаш вақтида айрим пациентларда бош айланиши кузатилади. Агар таблеткалар қўлланганда кўнгил айниши, бош айланиши, кучсизлик ёки бош айланишини хис қилсангиз, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланинг ва дархол ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.
Роксера Комби лактоза сақлайди.
Агар сизнинг шифокорингиз сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, бу дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашинг.
- Роксера Комбини қандай қабул қилиш керак.
Препаратни хамма вақт сизга шифокор ёки фармацевт айтганидек қўллаш керак. Агар сизда гумонлар пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
Тавсия этиладиган доза суткада бир таблеткани ташкил қилади.
Препаратни овқат ёки суюқликни қабул қилишдан қатъий назар, қабул қилиш мумкин. Сиз препаратни хар куни бир вақтда сув билан қабул қилишингиз керак. Роксера Комби препаратини грейпфрут шарбати билан қабул қилиш мумкин эмас.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Роксера Комби препаратини болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Холестерин даражасини мунтазам текшириш
Сиздаги холестерин даражаси нормал даражага келгани ва нормада турганига ишонч хосил қилиш, холестерин даражасини мунтазам аниқлашни ўтказиш учун шифокорга ташриф буюриш мухимдир.
Сиз Роксера Комби препаратини сиз учун керакли миқдорда олишингиз учун, сизнинг шифокорингиз дозани ошириши хақида қарор қабул қилиши мумкин.
Агар сиз Роксера Комби ни керагидан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз
Шифокор ёки яқиндаги касалхона ходимлари билан маслахатлашинг. Таблеткаларнинг жуда катта миқдорини қўллаш артериал босимни пасайишига ёки хатто хавфли пасайишига олиб келиши мумкин. Сиз бош айланиши, кучсизликни хис қилишингиз ёки хушдан кетишингиз мумкин. Артериал босимни етарлича яққол пасайишида шок ривожланиши мумкин. Сизнинг терингиз совуқ ва нам бўлиб қолиши мумкин, ва сиз хушдан кетишингиз мумкин. Агар сиз касалхонага борсангиз ёки бошқа касаллик бўйича даволанаётган бўлсангиз, тиббиёт ходимларига Роксера Комби препаратини қўллаётганингиз хақида хабар беринг.
Роксера Комбининг дозасини ўтказиб юбориш
Ташвишланманг. Агар сиз таблеткани қабул қилишни унутган бўлсангиз, бу дозани қабул қилишни бутунлай ўтказиб юборинг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун, икки баробар дозани қабул қилиш керак эмас.
Агар сиз Роксера Комбини қабул қилишни тўхтатсангиз
Препаратни қанча вақт қабул қилиш кераклигини сизга, сизнинг шифокорингиз маслахат беради. Роксера Комби препаратини қўллаш тўхтатилганидан кейин сиздаги холестерин даражаси яна ошиши мумкин. Агар сиз ўз препаратингизни тавсиягача қўллашни тўхтатсангиз, сиздаги касаллик қайтиши мумкин.
Агар сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
- Мумкин бўлган ножўя самаралари.
Барча дори воситалари каби ушбу препарат ҳам, гарчи улар хаммада пайдо бўлмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин.
Препарат қўлланганидан кейин қуйдаги жуда кам оғир ножўя самаралари пайдо бўлганда, дархол шифокорга мурожаат қилинг
- Тўсатдан хуштакли нафас, кўкракда оғриқ, хансираш ёки нафасни қийинлашиши.
- Қовоқлар, юз ва лабларни шиши.
- Тил ва томоқни шиши, у нафасни ва/ёки ютишни ахамиятли қийинлашишини чақиради.
- Оғир тери реакциялари, яққол тери тошмаси, эшакеми, бутун тана терисини қизариши, яққол қичишиш, пуфаклар хосил бўлиши, терини кўчиши ва шиши, шиллиқ қаватларни яллиғланиши (Стивенс-Джонсон синдроми) ёки бошқа аллергик реакциялар.
- Миокард инфаркти, юрак қисқаришлар сонини нормадан оғиши.
- Меъда ости безини яллиғланиши, у жуда ёмон умумий холат билан бирга кечувчи қорин ва орқада кучли оғриқ чақириши мумкин.
Бундан ташқари, агар сиз мушакларда сиз кутганингизга қараганда узоқроқ сақланадиган одатдаги бўлмаган оғриқ ёки оғриқ ҳисларини хис қилсангиз, Роксера Комби препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва дархол шифокор билан маслахатлашиш керак. Бошқа статинлар каби, одамларнинг кўп бўлмаган қисмида мушаклар томонидан нохуш самаралар кузатилган, улар кам холларда рабдомиолиз деб номланувчи мушакларнинг хаёт учун хавфли бўлган шикастланишига олиб келган.
Қуйидаги тез-тез учрайдиган ножўя самаралари аниқланган. Агар улардан биронтаси сизда муаммолар чақирса, ёки агар улар бир хафтадан ортиқ давом этса, шифокорга мурожаат қилинг.
РОЗУВАСТАТИН
- Бош оғриғи
- Меъдада оғриқ
- Қабзият
- Лоҳаслик
- Мушакларда оғриқ
- Кучсизликни хис қилиш
- Бош айланиши
- Сийдикда оқсил миқдорини ахамиятсиз ошиши – одатда, даволашсиз, Роксера Комби таблеткалари препаратини қабул қилишни тўхтатиш зарурати бўлмаса ҳам нормаллашади.
- Диабет. Агар сизда қонда қанд ва ёғнинг даражаси юқори, сизда ошиқча тана вазни ёки юқори артериал босим бўлса, бунинг эхтимоли кўпроқ. Сизнинг шифокорингиз бу препаратни қўллаш вақтида сизнинг холатингизни назорат қилади.
Тез-тез эмас: 100 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин
- Тошма, қичишиш ёки бошқа тери реакциялари
- Сийдикда оқсил миқдорини ахамиятсиз ошиши – одатда, даволашсиз, Роксера Комби таблеткалари препаратини қабул қилишни тўхтатиш зарурати бўлмаса ҳам нормаллашади (фақат 5 – 20 мг дозалар учун).
Кам: 1000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин
- Оғир аллергик реакция – симптомлари юз, лаблар, тил ва/ёки томоқни шиши, ютиниш ва нафасни қийинлашиши, терини кучли қичишиши (шишни кўтарилган сохалари билан) ўз ичига олади. Агар сиз, сизда аллергик реакция ривожланганига гумон қилсангиз, Роксера Комби препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дархол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.
- Катталарда мушакларни шикастланиши – эхтиёткорлик чораси сифатида Роксера Комби препаратини қабул қилишни тўхтатинг, агар сизда мушакларда сиз кутганингизга қараганда кўпроқ сақланадиган, одатдаги бўлмаган оғриқ ёки оғриқлилик пайдо бўлса, дархол шифокор билан маслахатлашинг.
- Меъдада оғриқ
- Қонда жигар ферментлари даражасини ошиши
- Қонда тромбоцитлар сонини пасайиши, у қон кетишлар ёки кўкаришлар хосил бўлиш хавфини оширади (тромбоцитопения).
Жуда кам: 10 000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлади
- Сариқлик (тери ва кўзларни сариққа бўялиши)
- Гепатит (жигарнинг яллиғланиши)
- Сийдикда қоннинг жуда оз миқдори
- Қўл ва оёқларнинг нервларини шикастланиши (увишиш каби
- бўғимларда оғриқ
- хотирани йўқолиши
- Гинекомастия (эркакларда кўкрак безини катталашиши)
Номаълум: бор бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас
- Диарея
- Стивенс-Джонсон синдроми (терида, оғизда, кўзларда ва гениталияларда қавариқлар хосил бўлиши билан кечувчи жиддий касаллик)
- Йўтал
- Хансираш
- Шиш
- Уйқуни бузилиши, шу жумладан уйқусизлик ва дахшатли туш кўришлар
- Жинсий функциясини бузилиши
- Депрессия
- Нафасни бузилиши, шу жумладан давомли йўтал ва/ёки хансираш ёки иситма
- Пайларни шикастланиши
- Турғун мушак кучсизлиги
АМЛОДИПИН
Жуда тез-тез: 10 одамдан 1 нафаридан кўпроқда пайдо бўлади
- Шишлар (суюқликни тутилиши)
Тез-тез: 10 одамдан 1 нафарида пайдо бўлади
- Бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик (айниқса даволашни бошида)
- Юрак уришини хис қилиш (ўз юраги уришини хис қилиш), гиперемия
- Қоринда оғриқ, кўнгил айниши
- Ич келиши ритмини ўзгариши, диарея, қабзият, овқат хазм бўлишини бузилиши
- Чарчоқ, кучсизлик
- Кўришни бузилиши, жисмларни иккита кўриш
- Мушак спазмлари
- Тўпиқни шиши
Бошқа аниқланган ножўя самаралари навбатдаги рўйхатга киритилган. Агар улардан биронтаси жиддий бўлиб қолса, ёки агар сиз ушбу аннотацияда таърифланмаган ножўя кўринишларни сезсангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Тез-тез эмас: 100 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин.
- Кайфиятни ўзгариши, хавотирлик, депрессия, уйқусизлик.
- Қалтираш, таъмни бузилиши, хушдан кетиш
- Оёқ-қўлларда увишиш ёки санчилиш, оғриқ ҳисларини йўқолиши
- Қулоқларни шанғиллаши
- Паст артериал босим
- Бурун шиллиқ қаватини яллиғланиши (ринит) чақирган аксириш/тумов
- Йўтал
- Оғиз қуриши, қусиш (кўнгил айниши)
- Сочларни тўкилиши, кучли терлаш, тери тошмаси, терида қизил доғлар, терини рангини ўзгариши
- Сийишни бузилиши, кечаси сийишга талабни ошиши, сийишлар сонини ошиши
- Эрекцияни йўқолиши, эркакларда кўкрак безларида дискомфорт ёки уларни катталашиши
- Оғриқ, умуман ўзини ёмон хис қилиш
- Мушаклар ёки бўғимларда оғриқ, белда оғриқ
- Тана вазнини ошиши ёки камайиши
Кам холларда: 1000 одамда 1 нафарида пайдо бўлади
- Онгни чалкашиши
Жуда кам холларда: 10 000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлади
- Лейкоцитлар сонини камайиши, тромбоцитлар сонини камайиши, бу ғайри табиий кўкаришлар ёки енгил пайдо бўлувчи қон кетишлар (эритроцитларнинг шикастланиши) пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
- Қонда қанд миқдорини ошиши (гипергликемия)
- Нервларни шикастланиши, у кучсизлик, увишиш ёки санчиқ ҳиссини чақириши мумкин
- Милкларни шиши
- Қоринни дам бўлиши (гастрит)
- Жигар функциясини нормадан оғиши, жигарни яллиғланиши (гепатит), терини сарғайиши (сариқлик), жигар ферментлари фаоллигини ошиши, бу айрим тиббий тест синамаларига таъсир кўрсатиши мумкин.
- мушакни кучли зўриқиши
- кўпинча тери тошмаси билан кечувчи қон томирларни яллиғланиши,
- Ёруғликка сезувчанлик
- Ригидлик, тремор ва/ёки харакат бузилишларини жамловчи бузилишлар
Агар бирон-бир ножўя самаралари жиддий тус олса ёки агар сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя самараларни сезсангиз, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Роксера Комби препаратини қандай сақлаш керак.
Ушбу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.
Бу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
300 С дан юқори бўлмаган, намлик ва ёруғликдан химояланган жойда сақлансин.
Дори препаратларини канализация ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бундан буён ишлатмайдиган дори препаратларини қандай утилизация қилиш тўғрисида фамацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф мухитни химоя қилишга ёрдам беради.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.
Роксера Комби препаратининг таркиби
Фаол моддалар: розувастатин (розувастатин кальций) ва амлодипин (амлодипин бесилати).
10 мг/5 мг: хар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка, 10 мг розувастатин (розувастатин кальций кўринишида) ва 5 мг амлодипин (амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди.
10 мг/10 мг: хар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка, 10 мг розувастатин (розувастатин кальций кўринишида) ва 10 мг амлодипин (амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди.
15 мг/5 мг: хар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка, 15 мг розувастатин (розувастатин кальций кўринишида) ва 5 мг амлодипин (амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди.
15 мг/10 мг: хар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка, 15 мг розувастатин (розувастатин кальций кўринишида) ва 10 мг амлодипин (амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди.
20 мг/5 мг: хар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка, 20 мг розувастатин (розувастатин кальций кўринишида) ва 5 мг амлодипин (амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди.
20 мг/10 мг: хар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка, 20 мг розувастатин (розувастатин кальций кўринишида) ва 10 мг амлодипин (амлодипин бесилати кўринишида) сақлайди.
Ёрдамчи моддалар:
Таблетка ядроси: микрокристалл целлюлоза, сувсиз лактоза, кросповидон, сувсиз коллоид кремний диоксиди ва магний стеарати.
Таблетка қобиғи:
10 мг/5 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк, темир II оксиди (Е172).
10 мг/10 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк, темир II оксиди (Е172), темир III оксиди (Е172).
15 мг/5 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк, темир II оксиди (Е172), темир III оксиди (Е172), темир IV оксиди (Е172).
15 мг/10 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: : поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк, темир II оксиди (Е172), темир III оксиди (Е172), темир IV оксиди (Е172).
20 мг/5 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: : поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк, темир II оксиди (Е172).
20 мг/10 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк.
Роксера Комби ва ўрам ичидагиси қандай кўринишга эга
Роксера Комби 10 мг/5 мг: думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, жигаррангроқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, четлари қия, бир томонига босиш йўли билан “10-5” гравировка туширилган таблеткалар.
Роксера Комби 10 мг/10 мг: думалоқ, бироз қабариқ, оч-пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган, четлари қия, бир томонига босиш йўли билан “10-10” гравировка туширилган таблеткалар.
Роксера Комби 15 мг/5 мг: думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, оч-пушти-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган, четлари қия, бир томонига босиш йўли билан “15-5” гравировка туширилган таблеткалар.
Роксера Комби 15 мг/10 мг: думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган, четлари қия, бир томонига босиш йўли билан “15-10” гравировка туширилган таблеткалар.
Роксера Комби 20 мг/5 мг: думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, оч-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, четлари қия, бир томонига босиш йўли билан “20-5” гравировка туширилган таблеткалар.
Роксера Комби 20 мг/10 мг: думалоқ, икки ёқлама бироз қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, четлари қия, бир томонига босиш йўли билан “20-10” гравировка туширилган таблеткалар.
Роксера Комби – ўрам ичидагиси
7 ёки 10 таблеткадан ОПА/Ал/ПВХ фольга ва алюмин фольга блистерда.
4, 8 ёки 12 блистердан (блистер 7 таблеткадан) ёки 1, 3, 6 ёки 9 блистердан (блистер 10 таблеткадан) илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланади.
Бериш тартиби
Фақат шифокор рецепти билан берилади.