ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАЛИЯ ХЛОРИД
POTASSIUM CHLORIDE
Препаратнинг савдо номи: Калия хлорид
Таъсир этувчи модда (ХПН): калий хлорид
Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун концентрат
Таркиби:
фаол модда: 400 мг калий хлориди;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: минерал препарат, микроэлемент
АТХ коди: B05XA01
Фармакологик хусусиятлари
Калий хлорид эритмаси – бу калий танқислигининг ўрнини қоплаш мақсадида вена ичига инфузиялар учун мўлжалланган (фақат тегишли равишда суюлтирилгандан кейин) концентрацияланган эритма; метаболик жараёнларни, шу жумладан сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштиради, ҳужайра ичидаги осмотик босимни тутиб туради.
Фармакокинетикаси
Калий асосан хужайра ички катионидир (хужайра ички суюқлигидаги унинг концентрацияси 160 мэкв/л ни ташкил қилади). Углеводларнинг утилизациясида ва оқсил синтезида, шунингдек нерв ўтказувчанлигида ва мушаклар, юрак мушакларини қисқаришида иштирок қилади.
Хлорид асосий =ужайра ташқи анионидир, натрийнинг метаболизми билан узвий боғлиқ, хлоридларнинг концентрациясини ўзгариши кислота-ишқор мувозанатида акс этади. Калийнинг тахминан 80-90% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади, излари аҳлатда аниқланади ва озгина миқдори – терда аниқланади. Калий буйраклар орқали нисбатан тез чиқарилади, шунинг учун очликда ёки калийнинг миқдори кам бўлган парҳезда уни тугаши тез юз беради. Калий ёки хлоридларнинг етишмовчилиги уларнинг ўзаро танқислигига олиб келади.
Қўлланилиши
- Турли генезли гипокалиемия, шу жумладан қусиш, диарея ва ҳоказолар билан боғлиқ;
- Юрак ритмини бузилиши, юрак гликозидлари ва диуретиклар юборилганидан кейинги интоксикацияларда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қўллашдан олдин калий хлориди эритмаси катта миқдордаги суюқлик билан, айниқса агар юмшоқ контейнерлар ёки сумка туридаги контейнерлар ишлатилаётган бўлса, эритувчи билан тўлиқ аралашгунча суюлтирилиши керак.
Доза ва юбориш тезлиги алоҳида пациентнинг ҳолатига боғлиқ. Агар қон плазмасидаги калийнинг даражаси 2,5 мэкв/л дан ортиқ бўлса, унда 40 мэкв/л концентрацияга эришгунча калийни соатига 10 мэкв тезликда юбориш мумкин. Суткалик доза 200 мэкв дан ошмаслиги керак.
Шошилинч ҳолатларда (қон плазмасида калийнинг даражаси 2,0 мэкв/л дан кам бўлганида ва ЭКГ даги ўзгаришларда ёки юрак мушагининг фалажида) калий хлориди юборилиши мумкин, лекин жуда эҳтиёткорлик билан, соатига 40 мэкв тезликда, албатта ЭКГ ни мониторинги шароитида. Бундай ҳолларда суткалик доза 400 мэкв/л ни ташкил қилиши мумкин. Критик ҳолатларда калий хлориди декстроза сақловчи эритмаларга қараганда кўпроқ тузли эритмаларда (агар бунга қарши кўрсатма бўлмаса) буюрилиши мумкин, чунки охиргиси қон плазмасида калийнинг даражасини камайтириши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш аъзолари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея. Меъда ва ингичка ичакнинг, баъзида қон кетиши, перфорация билан кечувчи, кейинчалик стриктураларни шаклланиши билан ярали шикастланишлари тўғрисида хабарлар бор.
Нерв тизими томонидан: калийли интоксикация белгилари – қўл ва оёқларда парестезиялар, арефлексия, онгни чалкашиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, аритмиялар, юрак блокадаси, электрокардиографик бузилишлар, юракни тўхташи.
Бошқалар: мушак ва умумий ҳолсизлик, юбориш жойида маҳаллий реакциялар.
Ножўя самараси пайдо бўлганда инфузияни тўхтатиш, беморнинг ҳолатини баҳолаш, тегишли терапевтик қарши чораларни кўриш ва қолган эритмани кейинчалик экспертиза учун сақлаб қўйиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Буйракларнинг чиқариш функцияини бузилиши, юракнинг тўлиқ блокадаси;
- Турли этиологияли гиперкалиемияда қўллаш мумкин эмас.
Калий хлоридини ҳомиладорликда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг зарурати туғилганида, она учун кутилаётган фойдани ва ҳомила учун потенциал хавфни баҳолаш керак; лактация даврида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш керак.
Калий хлоридини болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Калий хлориди калий тежовчи диуретиклар ва ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи ошади (плазмада калийнинг даражасини назорат қилиш керак). Калий препаратларининг таъсири остида юрак гликозидларининг ножўя таъсири камаяди, юракка хинидиннинг таъсири, шунингдек юрак-қон томир тизимига дизопирамиднинг нохуш таъсири кучаяди.
Махсус кўрсатмалар
Калий хлориди билан давомли парентерал даволашда беморнинг ҳолатини клиник баҳолаш ва лаборатор кўрсаткичлар назоратини вақти-вақти билан ўтказиш керак.
Суюқлик баланси, электролитларнинг концентрацияси, кислота-ишқор мувозанатининг ўзгаришини мониторинги керак. Нормал концентрацияларни аҳамиятли силжиши, қўшимча электролит қўшимчаларни ишлатишни ёки электролитлардан ҳоли бўлган декстроза эритмасини қўллашни талаб қилиши мумкин, унга зарурати бўлганида электролитлар қўшилиши мумкин.
Калий препаратлари билан даволашда, даволаш бошлангунича, айниқса ангишвонагул препаратларини қабул қилаётган беморларда электрокардиограммаларнинг серияларини кўрсаткичларига амал қилиш керак. Калий хлорид эритмасини юрак касалликлари бўлган, айниқса буйрак касалликлари билан бирга беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, бундай ҳолларда юракни мониторинги керак.
Декстроза сақловчи эритмалар қандли диабетнинг клиник ва субклиник кўринишлари ва глюкозага бузилган толерантлиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири тўғрисида хабар берилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Парентерал даволаш вақтида доза ошириб юборилган ҳолларда инфузияни дарҳол тўхтатиш ва беморнинг ҳолатини баҳолаш, қон плазмасида калийнинг даражасини камайтириш учун тегишли терапевтик мувофиқлаштириш чораларни кўриш керак.
Даволаш: Вена ичига 10% ли ёки 20% ли декстроза эритмасини, ҳар 20 г декстрозага 10 бирлик инсулин билан соатига 300 дан 500 мл гача юборилади.
Ичга қўллаш йўли билан ёки натрий ёки аммонийнинг катион-алмашувчи қатрони билан ҳўқна кўринишида калийни сўрилишини ва ўрнини босишни таъминлаш керак.
Гемодиализ ёки перитонеал диализни ўтказиш. Калий сақловчи маҳсулотлар ёки дориларни ишлатишга йўл қўйилмайди. Бироқ, дигитализация ҳолларида қон плазмасида калийнинг концентрациясини тез камайиши ангишвонагулнинг заҳарли самараларини чақириши мумкин.
Чиқарилиш шакли
10 мл дан ампулаларда.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланилади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Суюлтирилган эритма 24 соат давомида ишлатилиши керак.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.