📜 Инструкция по применению Кагоцел®
💊 Состав препарата Кагоцел®
✅ Применение препарата Кагоцел®
📅 Условия хранения Кагоцел®
⏳ Срок годности Кагоцел®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАГОЦЕЛ®

KAGOCEL®

Препаратнинг савдо номи: Кагоцел®

Кимёвий номи: (1→4)-6-0-карбоксиметил-β-D-глюкоза, (1→4)-β-D-глюкоза ва (21→24)-2,3,14,15,21,24,29,32-октагидрокси-23-(карбоксиметоксиметил)-7, 10-диметил-4, 13-ди(2-пропил)-19,22,26,30,31-пентаоксагептацикло [23.3.2.216.20.05.28.08.27.09.18.012.17] дотриаконта-1,3,5(28),6,8(27),9(18),10, 12(17), 13,15-декаен сополимерининг натрийли тузи.

Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Кагоцел® – 12 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 10 мг, кальций стеарати – 0,65 мг, Лудипресс (бевосита прессланган лактоза, Лудипресса таркиби: лактоза моногидрати, повидон (Коллидон 30), кросповидон (Коллидон CL)) – 100 мг массали таблетка олингунча.

Таърифи: кремсимондан жигарранг ранглигача бўлган, думалоқ, иккиёқлама қавариқ доғлари бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга қарши восита.

АТХ коди: J05AX

 

Фармакологик хусусиятлари

Кагоцел® нинг асосий таъсир механизми интерфероннинг ишлаб чиқарилишини индукциялаш қобилияти ҳисобланади. Кагоцел® одам организмида вирусларга қарши юқори фаолликка эга бўлган α- ва β-интерферонларнинг аралашмаси ҳисобланган кечки интерфероннинг ҳосил бўлишини чақиради. Кагоцел® организмнинг вирусларга қарши жавобида иштирок этувчи деярли барча популяциядаги ҳужайраларда: Т- ва В-лимфоцитларда, макрофагларда, гранулоцитларда, фибробластларда, эндотелиал ҳужайраларда интерфероннинг ишлаб чиқарилишини чақиради. Кагоцел® нинг бир дозаси ичга қабул қилинганида қон зардобида интерфероннинг титри 48 соатдан кейин максимал кўрсаткичларга етади. Кагоцел® ни юборилишига организмнинг интерферонли жавоби интерферонни қон оқимида давомли (4-5 суткагача) айланиб юриши билан ифодаланади. Кагоцел® ичга қабул қилинганида интерферонни ичакда тўпланиш динамикаси, қонда айланиб юрган интерфероннинг титрлари динамикаси билан тўғри келмайди. Қон зардобида интерфероннинг ишлаб чиқарилишини юқори кўрсаткичларга, Кагоцел® қабул қилинганидан кейин 48 соат ўтгачгина етади, айни пайтда ичакда интерфероннинг ишлаб чиқарилишини максимумига 4 соатдан кейиноқ аниқланади.

Кагоцел® терапевтик дозаларда буюрилганида токсик эмас, организмда тўпланмайди. Препарат мутаген ва тератоген хусусиятларга эга эмас, канцероген эмас, эмбритоксик таъсирга эга эмас. Кагоцел® билан даволашда энг юқори самарадорликка ўткир инфекция бошланганидан кейин кечи билан 4 куни буюрилганида эришилади. Профилактик мақсадда препаратни ҳар қандай муддатларда, шу жумладан бевосита инфекция қўзғатувчиси билан бўлган контактдан кейин ҳам буюриш мумкин.

Фармакокинетикаси

Организмга юборилганидан кейин 24 соат ўтгач Кагоцел® асосан жигарда, камроқ даражада ўпкаларда, тимусда, талоқда, буйракларда, лимфа тугунларда тўпланади. Паст концентрацияси ёғ тўқимасида, юракда, мушакларда, уруғдонда, мияда, қон плазмасида аниқланади. Кагоцел® нинг бош миядаги кам миқдори, гематоэнцефалик тўсиқ орқали унинг ўтишини қийинлаштирувчи препаратнинг юқори молекуляр массаси билан тушунтирилади. Қон плазмасида препарат асосан боғланган ҳолда бўлади.

Кагоцел® ҳар куни кўп марта юборилганида тақсимланиш ҳажми барча ўрганилган аъзоларда кенг чегараларда тебранади. Препаратни талоқда ва лимфатик тугунларда тўпланиши айниқса яққолроқдир. Ичга қабул қилинганида умумий қон оқимига препаратнинг юборилган дозасининг тахминан 20% тушади. Сўрилган препарат қонда, асосан макромолекулалар билан: липидлар билан – 47%, оқсиллар билан – 37% боғланган ҳолда айланиб юради. Препаратнинг боғланмаган қисми тахминан 16% ни ташкил қилади.

Чиқарилиши: организмдан препарат асосан ичак орқали чиқарилади: юборилганидан кейин 7 сутка ўтгач, организмдан юборилган дозанинг 88% чиқарилади, шу жумладан 90% – ичак орқали ва 10% буйраклар орқали чиқарилади. Чиқарилаётган ҳавода препарат аниқланмайди.

 

Қўлланилиши

Кагоцел® катталар ва 3 ёшдан бошлаб болаларда гриппда ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларда (ЎРВИ) профилактик ва даволаш воситаси сифатида, шунингдек катталарда герпесда даволаш воситаси сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун.

Грипп ва ЎРВИ ни даволаш учун катталарга биринчи икки кун – 2 таблеткадан кунига 3 марта, кейинги икки кун – бир таблеткадан кунига 3 марта буюрилади. Ҳаммаси бўлиб курсга – 18 таблетка, курснинг давомийлиги – 4 кунни ташкил қилади.

Катталарда грипп ва ЎРВИ ни олдини олиш 7 кунлик цикллар билан олиб борилади икки кун – 2 таблеткадан кунига 1 марта, 5 кун танаффус, сўнгра цикл такрорланади. Профилактик курснинг давомийлиги – бир ҳафтадан бир неча ойгача давом этади.

Катталарда герпесни даволаш учун 2 таблеткадан кунига 3 марта 5 кун давомида буюрилади. Ҳаммаси бўлиб курсга – 30 таблетка, курс давомийлиги – 5 кунни ташкил қилади.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга грипп ва ЎРВИ ни даволаш учун биринчи икки кун – 1 таблеткадан кунига 2 марта, кейинги икки кун – бир таблеткадан кунига 1 марта буюрилади. Курсга ҳаммаси бўлиб – 6 таблетка, курс давомийлиги – 4 кунни ташкил қилади.

6 ёшдан ошган болаларда грипп ва ЎРВИ ни даволаш учун биринчи икки куни – 1 таблеткадан кунига 3 марта, кейинги  икки кун – 1 таблеткадан кунига 2 марта буюрилади. Курсга ҳаммаси бўлиб – 10 таблетка, курс давомийлиги – 4 кунни ташкил қилади.

3 ёшдан бошлаб болаларда грипп ва ЎРВИ ни олдини олиш 7 кунлик цикллар билан олиб борилади: икки кун 1 таблеткадан кунига 1 марта, 5 кун танаффус, сўнгра цикл такрорланади, профилактик курснинг давомийлиги – бир ҳафтадан бир неча ойгача давом этади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралар чуқурлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 3 ёшгача бўлган болалар;
  • Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • Лактаза танқислиги, лактозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоза мальабсорбция синдромида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кагоцел® вирусларга қарши бошқа препаратлар, иммуномодуляторлар ва антибиотиклар билан яхши қўшилади (аддитив самара).

 

Махсус кўрсатмалар

Даволаш самарасига эришиш учун Кагоцел® қабул қилишни касаллик бошланишини тўртинчи кунидан кеч қолмасдан бошлаш керак.

Ҳомиладор аёлларда, эмизикли аёлларда қўллаш эҳтимоли ва унинг ўзига хослиги

Зарур клиник маълумотларни йўқлиги сабабли Кагоцел® ни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза тасодифан ошириб юборилганида кўп миқдорда суюқлик ичишни буюриш, қусишни чақириш тавсия қилинади.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 12 мг.

10 таблеткадан поливинилхлорид/поливинилиденхлорид плёнка ва иссиқлик билан ёпиштириладиган қоплама алюминий фольгали контур уяли ўрамда.

1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.