МУТАХАССИСЛАР УЧУН
ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
- ТИББИЙ ПРЕПАРАТНИНГ НОМИ
Кавинтон® 5 мг ли таблеткалари
Кавинтон Форте® таблеткалари
- СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ ТАРКИБИ
Кавинтон 5 мг ли таблеткалари: ҳар бир таблетка 5 мг винпоцетин сақлайди
Кавинтон Форте таблеткалари: ҳар бир таблетка 10 мг винпоцетин сақлайди
Ёрдамчи моддаларнинг тўлиқ рўйхати 6.1. бўлимда келтирилган.
- ДОРИ ШАКЛИ
Кавинтон 5 мг ли таблеткалари: оқ ёки деярли оқ, ясси, ҳидсиз, бир томонида “CAVINTON” гравировкаси бўлган думалоқ фаскали таблеткалар
Кавинтон Форте таблеткалари: думалоқ, ясси, оқ ёки деярли оқ рангли, фаскали бир томонида “10 mg” ёзуви ва бошқа томонида рискаси бўлган таблеткалар.
- КЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ
4.1 Қўлланилиши
Неврология: Цереброваскуляр патологиянинг турли шаклларини: ўтказилган мияда қон айланишини бузилишидан (инсультдан) кейинги ҳолат, вертебробазиляр етишмовчилик, қон томир патологияси оқибатидаги деменция, церебрал атеросклероз; посттравматик ва гипертоник энцефалопатиядан кейинги ҳолатни даволаш учун қўлланилади. Цереброваскуляр патологияда неврологик ва рухий симптоматикасини камайишига ёрдам беради.
Офтальмология: хориоидея (кўзнинг томирли пардаси) ва тўр пардасининг сурункали томирли патологиясини даволаш учун қўлланилади.
Оториноларингология: перцептив турдаги қарияларнинг карлиги, Меньер касаллиги, қулоқлардаги шовқинни даволаш учун қўлланилади.
4.2. Қўллаш усули ва дозалари
Препаратнинг одатдаги дозалари суткада 3 марта 5-10 мг ни (суткада 15-30 мг ни) ташкил қилади. Таблеткаларни овқат қабул қилгандан кейин қабул қилиш керак.
Жигар ёки буйрак касалликлари бўлган пациентлар учун дозани ҳеч қандай ўзига хос танлаш талаб этилмайди.
Кавинтон ва Кавинтон Фортени болаларда қўллаш мумкин эмас (4.3. бўлимга қаранг).
4.3. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ҳомиладорлик, лактация даври.
Фаол моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик.
Препаратни болаларда қўллаш (клиник тадқиқотларнинг тегишли маълумотларини йўқлигини назарда тутиб) мумкин эмас.
4.4. Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Узайган QT интервали синдромининг борлиги ва QT интервалнинг узайишини чақирувчи препаратларни бир вақтда қабул қилинганда ЭКГ назоратини ўтказишни тавсия этилади.
Лактозани ўзлаштираолмаслик ҳолларида препарат лактоза сақлашини эътиборга олиш лозим: 5 мг ли ҳар бир Кавинтон таблеткаси 140 мг, ҳар бир Кавинтон форте (10 мг) таблеткаси 83 мг лактоза сақлайди.
4.5. Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа шакллари
Клиник тадқиқотлар жараёнида винпоцетинни клоранолол, пиндолол каби β-блокаторлар билан бир вақтда қўлланганда, шунингдек клопамид, глибенкламид, дигоксин, аценокумарол ёки гидрохлортиазид билан бир вақтда қўлланганда, бу дори препаратлари ўртасида хеч қандай ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Кам ҳолларда α-метил-допа ва винпоцетинни бир вақтда қўлланганда айрим қўшимча самаралар аниқланган, шунинг учун препаратларнинг бундай мажмуасини қўллаш фонида артериал босимни мунтазам назоратини амалга ошириш лозим.
Гарчи клиник тадқиқотларнинг маълумотлари ўзаро таъсирларни борлигини тасдиқламаган бўлсада, винпоцетинни марказий нерв тизимига таъсир этувчи препаратлар бир вақтда қўлланганда, шунингдек ёндош аритмияга қарши ва антикоагулянт воситалар даволаш ўтказилганда эҳтиёткорликка амал қилиш тавсия қилинади.
4.6. Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида винпоцетинни қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик: Винпоцетин йўлдош тўсиғи орқали ўтади, бунда препаратнинг йўлдош ва ҳомила қонидаги концентрацияси, ҳомиладор аёлнинг қонидагидан паст. Препаратнинг тератоген ёки эмбриотоксик таъсир самараси аниқланмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда винпоцетиннинг катта дозаларини юборилиши айрим ҳолларда, асосан плацентар қон оқимини кучайиши натижасида плацентар қон кетишлари ва ҳомила ташлаши билан кечган.
Лактация: Винпоцетин кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Нишонланган винпоцетинни қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда, кўкрак сутининг радиофаоллиги она қонидаги шундай кўрсаткичдан ўн марта юқори бўлган. 1 соат давомида сут билан ажралиб чиқадиган препаратнинг миқдори, препаратнинг юборилган дозасини 0,25 фоизини ташкил этади. Винпоцетин она сути билан чиқарилиши, янги туғилган чақалоқнинг организмига таъсир самаралари тўғрисида маълумотлар йўқлиги туфайли, винпоцетинни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
4.7. Препаратни транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Механизмларни ҳайдаш ва бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
4.8. Нохуш самаралари
Кавинтон ва Кавинтон Форте хавфсиз препаратлар ҳисобланади, бу ўн минглаб пациентлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ва хатто энг кўп юз берувчи нохуш самаралар хам MedDRA бўйича аниқланишига мувофиқ «Тез-тез юз берувчи нохуш самаралар >1/100» тоифасига тушмаганини намойиш этган хавфсизликни баҳолаш бўйича тадқиқотларда тасдиқланган, яъни энг кўп юз бериш эҳтимолига эга ножўя самаралар 1% дан кам тез-тезликда қайд этилган. Шу сабабдан қуйидаги жадвалда «Тез-тез юз берувчи» тез-тезлик тоифаси йўқ.
Қуйидаги нохуш реакциялар MedDRA атамаларига мувофиқ аъзоларнинг тизимлари синфларга бўлинган ҳолда ва юз бериш тез-тезлиги кўрсатилган ҳолда келтирилган:
Аъзолар тизимлари синфи
(MedDRA 12.1) |
Тез-тез юз бермайдиган
(≥1/1000 – <1/100) |
Кам ҳолларда юз берувчи
(≥1/10 000 – <1/1000) |
жуда кам ҳолларда юз берувчи
(<1/10 000) |
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар | Лейкопения
Тромбоцитопения |
Анемия
Эритроцитлар агглютинацияси |
|
Иммун тизими томонидан бузилишлар | Ўта юқори сезувчанлик | ||
Метаболизм ва озиқланишнинг бузилишлари | Гиперхолестерин-емия | Иштаҳани пасайиши
Анорексия Қандли диабет |
|
Руҳий бузилишлар | Уйқусизлик
Уйқуни бузилиши Безовталик |
Эйфория
Депрессия |
|
Нерв тизими томонидан бузилишлар | Бош оғриғи | Бош айланиши
Дисгевзия Ступор Гемипарез Уйқучанлик Амнезия |
Тремор
Тиришишлар |
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар | Кўриш нерви сўрғичини шиши | Конъюнктива гиперемияси | |
Эшитиш аъзоси ва лабиринт томонидан бузилишлар | Бош айланиши
|
Гиперакузия
Гипоакузия Қулоқларни шанғиллаши |
|
Юрак томонидан бузилишлар | Миокард ишемияси/инфаркти
Зўриқиш стенокардияси Брадикардия Тахикардия Экстрасистолия Юракни тез уриши |
Аритмия
Юрак бўлмачалари фибрилляцияси
|
|
Қон томир тизи-ми томонидан бузилишлар | Гипотензия | Гипертензия
Қизиб кетиш ҳисси Тромбофлебит |
Артериал босимни ўзгаришлари |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | Қоринда дискомфорт
Оғиз қуриши Кўнгил айниши |
Қоринда оғриқ
Қабзият Диарея Диспепсия Қусиш |
Дисфагия
Стоматит |
Тери ва тери ости клетчат-каси томонидан бузилишлар | Эритема
Гипергидроз Қичишиш Эшакеми Тошма |
Дерматит
|
|
Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш жойидаги реакциялар | Астения
Ҳолсизлик Қизишни ҳис этиш
|
Кўкрак қафасида дискомфорт
Гипотермия
|
|
Лаборатор ва инструментал тадқиқотларнинг натижалари | Артериал босимни пасайиши
|
Артериал босимни ошиши
Қонда триглицеридлар даражасини ошиши Электрокардиограммада ST сегменти депрессияси Эозинофиллар сонини пасайиши/ошиши «Жигар» ферментлари фаоллигини ўзгариши |
Лейкоцитлар сонини ошиши/камайиши
Эритроцитлар сонини камайиши Протромбин вақтини қисқариши Тана вазнини ошиши |
4.9. Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари аниқланмаган. Адабиётдан олинган маълумотлар асосида винпоцетинни 60 мг суткалик дозада узоқ муддат қўлланиши хам хавфсиз бўлган. Хатто 360 мг винпоцетинни бир марта ичга қабул қилиш юрак-қон томир тизими томонидан бирон-бир клиник аҳамиятли нохуш самарани ёки бошқа самарани чақирмаган.
- ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
5.1. Фармакодинамик хусусиятлари
Фармакотерапевтик гуруҳи: Психостимуляторлар ва ноотроп воситалар
АТХ коди: N06B X18
Винпоцетин бош мияда метаболизмга ижобий таъсир кўрсатувчи ва уни қон билан таъминланишини яхшиловчи, шунингдек қоннинг реологик хусусиятларини яхшиловчи комплекс таъсирга эга бўлган бирикмадир.
Винпоцетин нейропротектив самараларни намоён этади: препарат рағбатлантирувчи аминокислоталар томонидан чақирилган цитотоксик реакцияларнинг зарарли таъсирини сусайтиради. Препарат потенциалга боғлиқ Na+– ва Ca2+-каналларини, шунингдек NMDA ва AMPA рецепторларини ингибиция қилади. Препарат аденозиннинг нейропротектив самарасини кучайтиради.
Винпоцетин церебрал метаболизмни рағбатлантиради: препарат бош мия тўқимаси томонидан глюкоза ва О2 қамраб олинишини ва бу моддаларни истемол қилинишини кучайтиради. Препарат бош мияни гипоксияга чидамлилигини оширади; бош мия учун жуда зарур энергия манбаи бўлган – глюкозани – гематоэнцефалик тўсиқ орқали транспортини оширади; глюкоза метаболизмини энергетик жиҳатдан тежамли, аэроб йўлга ўтказади; Са2+/калмодулинга боғлиқ фермент цГМФ-фосфодиэстераза (ФДЭ) ни танлаб ингибиция қилади; бош мияда цАМФ ва цГМФ миқдорини оширади. Препарат АТФ концентрациясини ва АТФ/АМФ нисбатини оширади; бош мияда норадреналин ва серотонин алманишувини кучайтиради; юқорига кўтарилувчи норадренергик тизимни рағбатлантиради; антиоксидант фаолликка эга; юқорида санаб ўтилган барча таъсирлари натижасида винпоцетин церебропротектив таъсир кўрсатади.
Винпоцетин бош мияда микроциркуляцияни яхшилайди: препарат тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади; қоннинг патологик ошган қовушқоқлигини пасайтиради; эритроцитларнинг деформацион хусусиятини оширади ва аденозинни қамраб олинишини ингибиция қилади; О2 ни эритроцитларга яқинлигини камайтириш йўли билан тўқималарга О2 ни ташилишини яхшилайди.
Винпоцетин бош мияда қон оқимини селектив оширади: препарат юракдан отилиб чиқаётган қоннинг церебрал фракциясини оширади; тизимли қон айланишининг кўрсаткичларига (артериал босим, юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажми, пульснинг тез-тезлиги, умумий периферик қон томир қаршилигига) таъсир кўрсатмай, бош мияда қон томир қаршилигини пасайтиради; препарат «ўғирлаш самарасини» чақирмайди. Бундан ташқари, препаратнинг фонида перфузияси паст ишемик шикастланган (лекин ҳали некрозга учрамаган) соҳаларига қонни келиши яхшиланади («ўғирлаш самарасига тескари таъсир»).
5.2. Фармакокинетикаси
Сўрилиши: Винпоцетин тез сўрилади; плазмадаги максимал концентрациясига перорал қўллангандан кейин бир соатдан сўнг эришилади. Винпоцетинни сўрилишининг асосий жойи меъда-ичак йўлларининг проксимал бўлимлари ҳисобланади. Ичак девори орқали ўтиш вақтида бирикма метаболизмга учрамайди.
Тақсимланиши: препаратни каламушларга перорал юборилиб ўтказилган тадқиқотларда радиоактив изотоп билан нишонланган винпоцетин энг юқори концентрацияларда жигарда ва меъда-ичак йўлларида аниқланган. Тўқималардаги максимал концентрациясини препарат қўллангандан кейин 2-4 соатдан сўнг аниқлаш мумкин бўлган. Бош мияда радиоактив нишоннинг концентрацияси қондаги концентрациясидан юқори бўлмаган.
Одам организмида: қон оқсиллари билан боғланиши 66% ни ташкил қилади. винпоцетиннинг мутлоқ биокираолишлиги перорал қабул қилинганда 7% ни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми 246,7±88,5 л га тенг, бу моддани тўқималарда яхши боғланишини кўрсатади. Винпоцетиннинг плазмадаги клиренс кўрсаткичи (66,7 л/соат) жигардаги унинг кўрсаткичи (50 л/соат) дан ортиқ, бу бирикманинг жигардан
ташқаридаги метаболизмидан далолат беради.
Чиқарилиши: Препаратни 5 ва 10 мг дозаларда кўп марта қўлланганда винпоцетин тўғри чизиқли кинетикани намойиш этади; плазмадаги мувозанатли концентрациялари мувофиқ равишда 1,2±0,27 нг/мл ва 2,1±0,33 нг/мл ни ташкил этади. Одамда ярим чиқарилиш даври 4,83±1,29 соатни ташкил этади. Радиоактив нишонланган бирикмани қўллаб ўтказилган тадқиқотларда, чиқарилишининг асосий йўли буйрак ва ичак орқали 60:40% нисбатда амалга оширилиши аниқланган. Радиоактив нишоннинг катта миқдори каламушлар ва итларда сафрода аниқланган, лекин жиддий энтерогепатик циркуляцияси аниқланмаган. Аповинкамин кислотаси буйрак орқали оддий буйрак калавалари фильтрацияси йўли билан чиқарилади, бу модданинг ярим чиқарилиш даври винпоцетиннинг дозаси ва қўллаш усулига қараб ўзгаради.
Метаболизми: винпоцетиннинг асосий метаболити аповинкамин кислотаси (АВК) бўлиб, у одамларда 25-30% ҳосил бўлади. Перорал қўллангандан кейин АВК нинг эгри чизиқ остидаги майдони («плазмадаги концентрацияси-вақт» AUC) кўрсаткичи, препаратни вена ичига юборилгандан кейинги худди шундай кўрсаткичга нисбатан 2 марта юқори бўлган, бу АВК ни, винпоцетинни тизим олди метаболизми жараёнида ҳосил бўлишини кўрсатади. Бошқа аниқланган метаболитлари гидроксивинпоцетин, гидрокси-АВК, дигидрокси-АВК-глицинати ва уларнинг глюкуронидлар ва/ёки сульфатлар билан конъюгатлари ҳисобланади. Ҳар қандай ўрганилган организмларда ўзгармаган ҳолда чиқариладиган винпоцетиннинг миқдори, препаратнинг қабул қилинган дозасини фақат бир неча фоизини ташкил қилган.
Винпоцетиннинг муҳим ва аҳамиятли хусусияти – жигар ёки буйрак касалликлари бўлган пациентларда препаратнинг метаболизми ва кумуляциясини (тўпланишини) йўқлигини назарда тутиб, препаратнинг дозасини махсус танлаш заруратини йўқлигидир.
Ўзига хос ҳолатларда фармакокинетик хусусиятларни ўзгариши (масалан, маълум бир ёш гуруҳида, ёндош касалликлар бўлганида): Винпоцетин дори препаратларнинг кинетикасини ўзгаришлари – сўрилишини пасайиши, бошқача тақсимланиши ва метаболизм, чиқарилишини сусайиши кузатиладиган асосан кекса ёшдаги пациентларни даволаш учун қўлланилиши туфайли – препаратнинг кинетикасини баҳолаш бўйича тадқиқотларни айнан шу ёш гуруҳида, айниқса узоқ муддат давомида қўлланганда ўтказиш лозим. Бундай тадқиқотларнинг натижалари кекса одамларда винпоцетиннинг кинетикаси ёш пациентлардаги винпоцетиннинг кинетикасидан жиддий фарқ қилмаслигини, бундан ташқари, кумуляцияси йўқлигини намойиш этди. Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилишида препаратнинг одатдаги дозаларини қўллаш мумкин, чунки винпоцетин бундай пациентларнинг организмида тўпланмайди, бу препаратни узоқ муддат давомида қабул қилиш имконини беради.
5.3. Препаратнинг хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари
Клиника олди тадқиқотларининг маълумотлари препаратнинг фармакологик хавфсизлигини, кўп марта қўллангандаги токсиклигини, генотоксиклигини, канцероген потенциали ва репродуктив тизимга токсик таъсирини баҳолаш юзасидан стандарт тадқиқотларнинг натижалари бўйича одам организмига шикастловчи таъсирини йўқлигини кўрсатди.
Токсикология
Ўткир токсиклик: Препаратнинг ўткир токсиклигини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар сичқонлар, каламушлар ва итларда ўтказилган. Итларда перорал ўртача летал дозани (LD50) аниқлашнинг иложи бўлмаган, чунки препаратни тана вазнига 400 мг/кг дозада юборилгандан кейин ҳайвонларда қусиш кузатилган.
Нимўткир токсиклик: Каламушларда 14 кун давомида вена ичига юборилганда препаратни тана вазнига 8 мг/кг дозада қўллаш фонида, итларда эса, препаратни тана вазнига 5 мг/кг дозада 14 кун давомида вена ичига юбориш фонида токсикликнинг хеч қандай симптомлари кузатилмаган. Препаратни юқорироқ дозаларда юборилганда сўлак оқиши, юрак қисқаришлари сонини ошиши ва нафасни тезлашиши кузатилган. Каламушлар препаратни хатто тана вазнига 25 мг/кг дозада қўллаш фонида хам жуда яхши ўзлаштириши аниқланган.
Сурункали токсиклик: Бир йилдан ортиқ вақт давомидаги таъсирида сурункали токсикликни баҳолаш бўйича тадқиқотлар жараёнида на клиник маълумотлар, на лаборатор текшириш натижалари патологик силжишларни аниқламади.
Репродуктив фаолиятга таъсирини баҳолаш юзасидан тадқиқотлар: Бу тадқиқотларнинг натижаларига мувофиқ винпоцетин эркак ва урғочи ҳайвонларнинг фертиллигига таъсир қилмаган. Шунингдек тератоген ёки эмбриотоксик самаралар ҳам аниқланмаган. Айрим ҳолларда винпоцетиннинг юқори дозалари қўлланган вақтда асосан йўлдошда қон оқимини ошиши натижасида плацентар қон кетиши ва ҳомила ташлаш аниқланган. Ҳомиладор урғочи ҳайвонларда винпоцетиннинг самараси препаратни вена ичига юборилганда кўпроқ даражада намоён бўлган. Пери- ва постнатал токсикликни баҳолаш юзасидан тадқиқотларда кейинги авлодга ҳеч қандай токсик самаралар аниқланмаган.
- ФАРМАЦЕВТИК МАЪЛУМОТЛАР
6.1. Ёрдамчи моддаларнинг рўйҳати
Магний стеарати; сувсиз коллоид кремний диоксиди; тальк; маккажўхори крахмали; лактоза моногидрати.
6.2. Номутаносиблик
–
6.3. Яроқлилик муддати
5 йил.
6.4. Сақлаш
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +15оС дан +30оС гача ҳароратда сақлансин.
6.5. Чиқарилиш шакли ва ўрами
Кавинтон 5 мг ли таблеткалари: 50 таблетка ПВХ/алюминий блистерларда картон қутида.
Кавинтон Форте таблеткалари: 30 ёки 90 таблетка рангсиз, тиниқ ПВХ/алюминий блистерларда картон қутида.
6.6. Қўллаш ва утилизация бўйича махсус кўрсатмалар
Махсус кўрсатмалар йўқ. Ҳар қандай ишлатилган препарат ёки ишлатилмаган препаратнинг ўрами маҳаллий норматив талабларга мувофиқ утилизация қилиниши керак.
Изоҳ: X
Бериш: II гуруҳ
Тиббий препарат шифокор рецепти бўйича берилади. (V)