ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛАРНАМИН
LARNAMIN
Препаратнинг савдо номи: Ларнамин
Таъсир этувчи модда (ХПН): L-орнитин-L-аспартат
Дори шакли: оғиз орқали қабул қилиш учун гранулалар.
Таркиби:
1 саше қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100% моддага қайта ҳисоблаганда 3 г L-орнитин-L-аспартат;
ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, апельсин ароматизатори, лимон араматизатори, натрий сахарини, натрий цикламати, FCF қуёш шафақи сариғи (Е 110), повидон, мальтит (Е 965).
Таърифи: турли ўлчамли, оқ ва тўқ сариқ рангли гранулалар аралашмаси.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Жигар касалликларида қўлланадиган препаратлар, липотроп моддалар. Гепатотроп препаратлар.
АТХ коди: А05ВА.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
In vivо шароитда L-орнитин-L-аспартатнинг таъсири орнитин ва аспартат аминокислоталарининг таъсири билан боғлиқ бўлиб, аммиакнинг детоксикациясини икки асосий усуллари ёрдамида амалга оширилади: мочевина синтези ва глутамин синтези.
Мочевинанинг синтези портал вена атрофидаги гепатоцитларда юз беради, у ерда орнитин икки ферментларнинг: орнитин карбамоилтрансфераза ва карбамоилфосфат синтетаза фаоллантирувчиси сифатида, шунингдек мочевина синтези учун субстрат сифатида намоён бўлади.
Глутаматнинг синтези вена атрофидаги гепатоцитларда юз беради. Хусусан, патологик шароитларда аспартат ва дикарбоксилат, шу жумладан орнитин метаболизмининг маҳсулотлари, хужайраларда сўрилади ва у ерда аммиакни глутамин шаклида боғланиши учун ишлатилади.
Глутаман – бу аминокислота, у аммиакни ҳам физиологик, ҳам патологик шароитларда боғлайди. Ҳосил бўлган аминокислота глутамин, аммиакни чиқарилиши учун на фақат токсик бўлмаган шакл бўлиб қолмасдан, балки глутаминнинг хужайра ички алмашинувини фаоллаштиради ҳам.
Физиологик шароитларда орнитин ва аспартат мочевинанинг синтезини чекламайди.
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотлар L-орнитин-L-аспартатни глутаминнинг синтезини тезлашиши билан боғлиқ бўлган аммиакнинг даражасини пасайтириш қобилиятига эга эканлигини кўрсатади. Алоҳида клиник тадқиқотларда бу аминокислоталар/ароматик аминокислоталарнинг шохланган занжирларига нисбатан яхшиланишда кўрсатилган.
L-орнитин-L-аспартат тез сўрилади ва орнитин ва аспартатга парчаланади. Иккала аминокислоталарнинг ярим чиқарилиш даври қисқа – 0,3-0,4 соат. Аспартатнинг бир қисми ўзгармаган кўринишида сийдик орқали чиқарилади.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Яширин ёки яққол жигар энцефалопатияси симптомлари билан кечувчи жигарнинг детоксикацион фаолиятини бузилишини чақирган ёндош касалликлар ва асоратларни даволаш (масалан, жигар циррози) да қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ларнаминнинг 1-2 саше ичидагиси эритилади ва суткада 3 мартагача қабул қилинади.
Ларнамин саше катта миқдордаги суюқликда эритилади (масалан бир стакан сув ёки шарбатда) ва овқат қабул қилиш вақтида ёки ундан кейин қабул қилинади.
Даволаш давомийлигини беморнинг клиник ҳолатига қараб шифокор белгилайди.
Болалар
Болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун препаратни педиатрия амалиётида қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, меъда оғриқ, метеоризм, диарея.
Суяк-мушак тизими томонидан: бўғимларда оғриқ.
Бу ножўя реакциялар одатда қисқа муддатли ва препаратни қабул қилишни тўхтатишни талаб қилмайди. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
L-орнитин-L-аспартатга ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик.
Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (сурункали ёки ўткир буйрак етишмовчилиги). Креатининнинг даражаси 3 мг/100 мл бўлганда Ларнаминни қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ўзаро таъсир бўйича текширишлар ўтказилмаган. Маълумотлар мавжуд эмас.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик даврида Ларнаминни қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
L-орнитин-L-аспартатни репродуктив фаолиятига токсик таъсирини ўрганиш учун, ҳайвонларда уни қўллаш билан тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида Ларнаминни қўллашдан сақланиш керак.
Лекин ҳомиладорлик даврида ҳаётий кўрсатмалар бўйича Ларнамин препарати билан даволаш зарур деб хисобланса, шифокор ҳомила/бола учун мумкин бўлган хавф ва она учун кутилаётган фойда нисбатини синчиклаб баҳолаши керак.
L-орнитин-L-аспартатни кўкрак сутига ўтиши номаълум. Шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Касаллик оқибатида L-орнитин-L-аспартат даволаш вақтида автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилияти ёмонлашиши мумкин, шунинг учун, даволаниш даврида бундай фаолият турларидан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Бугунги кунда L-орнитин-L-аспартат дозасини ошириб юборилиши чақирган интоксикацияларнинг белгилари кузатилмаган. Ножўя самаралари кучайиши мумкин. Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш тавсия этилади.
Чиқарилиш шакли
5 г дан сашеда. 10 ёки 30 сашедан қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.