📜 Инструкция по применению Ларинза плюс
💊 Состав препарата Ларинза плюс
✅ Применение препарата Ларинза плюс
📅 Условия хранения Ларинза плюс
⏳ Срок годности Ларинза плюс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАРИНЗА ПЛЮС

LARINZA PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Ларинза плюс

Дори шакли: сироп

Таркиби:

10 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Қоратут мевасининг қуюқ экстракти                                          360 мг

Хушбўй бинафша бутун ўсимликнинг қуюқ экстракти             37,5 мг

Ҳақиқий зизифус меваларининг қуюқ экстракти                       37,5 мг

Доривор гулхайри уруғларининг қуюқ экстракти                    30 мг

Ўрмон мальваси меваларининг қуюқ экстракти                        30 мг

Яланғоч қизилмия илдизининг қуюқ экстракти                         17,5 мг

ёрдамчи моддалар: сахароза, суюқ глюкоза, лимон кислотаси, метилпарабен, пропилпарабен, глицерин, ионсизлаштирилган сув.

Таърифи: жигарранг рангли, ширин таъмли, ўзига хос хидли сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: йўталга қарши/таъсирланишни камайтирувчи восита.

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Ларинза плюс сиропи – синчиклаб танлаб олинган ўсимликлардан ташкил топган препарат, томоқ оғриғи ва юқори нафас йўлларининг инфекцияларида самарали.

Ларинза плюс сиропи ўзининг тинчлантирувчи самараси туфайли, нафас йўлларининг шикастланган соҳаларига дарҳол таъсир қилади, йўтал ва дисфонияни тез енгиллаштиради, шунингдек йўтал ва ангина билан кечувчи ҳолатларда иситмани туширувчи таъсирга эга.

Ингредиентлари Таъсири
Қоратут Томоқ касалликлари билан боғлиқ, балғам кўчирувчи, антисептик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Ҳушбўй бинафша

 

Балғам кўчирувчи, тер ажратувчи, иситмани туширувчи, яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи самарали таъсирларга эга
Ҳақиқий зизифус Балғам кўчирувчи, микробларга қарши ва жароҳатни битирувчи таъсир кўрсатади
Ўрмон малваси Юмшатувчи, ўраб олувчи, яллиғланишга қарши таъсирга эга. Қуюқ балғамни юмшатади
Доривор гулхайри Яллиғланишга қарши,  ўраб олувчи, юмшатувчи ва балғам кўчирувчи таъсирга эга.
Яланғоч қизилмия Балғам кўчирувчи, спазмолитик, ўраб олувчи, юмшатувчи  таъсирга эга.

 

Қўлланилиши

  • Юқори нафас йўлларининг инфекциялари чақирган йўтал ва иситма
  • Юқори нафас йўлларининг инфекциялари, шу жумладан фарингит, тонзиллит, ларингит ва ангина
  • Дисфония
  • Томоқни яллиғланишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга: 2 чой қошиқ (10 мл) дан кунига 3 – 4 марта.

Максимал доза: кунига 40 мл.

Болаларга (2 ёшдан ошган): 1 чой қошиқ (5 мл) дан кунига 3-4 марта.

Максимал доза: кунига 20 мл.

Даволаш курси: 5-7 кун. Агар белгилари йўқолмаса, даволашни яна 2 хафтага узайтириш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Кузатилмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Аллергик касалликларда.

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштиролмасликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат сахароза сақлайди, шунинг учун, диабети бўлган ва кам калорияли парҳезга риоя қилувчи пациентлар эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборишилиш ҳоллари кузатилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

90 мл препарат рр қопқоқчали қаҳрабо рангли шиша флаконда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан бирга картон қутида.

Препарат 120 ва 150 мл дан болалардан ҳимояловчи қулфли қопқоқчали қаҳрабо рангли шиша флаконда;

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин жойда, 250С  дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.