📜 Инструкция по применению Клотримазол Суртма
💊 Состав препарата Клотримазол Суртма
✅ Применение препарата Клотримазол Суртма
📅 Условия хранения Клотримазол Суртма
⏳ Срок годности Клотримазол Суртма

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОТРИМАЗОЛ

CLOTRIMAZOLE

Препаратнинг савдо номи: Клотримазол.

Таъсир этувчи модда (ХПН): Клотримазол

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

Фаол модда: Клотримазол – 1,0 г.

Ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, метилпарагидроксибензоат, натрий бензоат, канакунжут мойи, карбоксицеллюлоза, қаҳрабо кислотаси, дистилланган глицерин, эмульгатор Т-2, тозаланган сув.

Таърифи: Оқ ёки деярли оқ рангли, специфик ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғга қарши восита.

АТХ коди: G01AF02

 

Фармакологик хусусиятлари

Клотримазол – имидазол гуруҳига мансуб синтетик антимикотик ва антитрихомонад воситадир. Препаратнинг таъсир механизми микроорганизмларнинг ҳужайра мембранасини ҳосил бўлиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилишига ва кейинчалик ҳужайрани лизисига олиб келади. Препарат шунингдек липосомаларнинг фосфолипид қобиғини ўтказувчанлигини оширади, цитоплазма вакуолизациясини, рибосомалар миқдорини камайишини чақиради. Бундан ташқари, клотримазол пероксидазалар фаоллигини сусайтиради, бу ҳужайрада водород пероксидини тўпланишини осонлаштиради, у эса унинг парчаланишида иштирок этади. Клотримазолнинг таъсир доираси дерматофитларни, ачитқи замбуруғларини, стафилококкларни, эритразма қўзғатувчиларини, трихомонадаларни ўз ичига олади

 

Фармакокинетикаси

Клотримазол тери ва шиллиқ қаватлар орқали ёмон сўрилади ва амалда тизимли таъсир кўрсатмайди. Эпидермиснинг чуқур қаватларидаги концентрацияси дерматофитлар учун минимал бостирувчи концентрациясидан юқори.

 

Қўлланилиши

– терининг дерматофитлар, ачитқилар ва моғор замбуруғлари ва клотримазолга сезгир бошқа қўзғатувчилар чақирган замбуруғли инфекциялари.

– терининг malassezia furfur (ранг-баранг темиратки) ва Corynebacterium minutissimum (эритразма) чақирган инфекциялари.

Қўллаш усули ва дозалари

Суртма катталарда қўлланади. Препаратни суртишдан олдин шикастланган соҳаларни яхшилаб тозалаш ва қуритиш керак. Терининг шикастланган соҳасига ва унга яқин соҳаларга суртмани юпқа қилиб, суткада 1-3 марта суртилади ва эҳтиёткорлик билан ишқаланади. Даволаш курси шахсий равишда танланади. Эритразмада даволаш давомийлиги – 2-4 ҳафта, дерматомикозда – 3-4 ҳафта, ранг-баранг темираткида – 1-3 ҳафтани ташкил қилади. Касалликнинг характери ва оғирлигига қараб, шифокор шахсий дозалаш тартибини ва препаратни қўллаш усулини, шунингдек даволаш давомийлигини буюриши мумкин. Препаратни қўллашдан олдин оёқ панжаларнинг илиқ сувда совун билан ювиш, суртмани айниқса бармоқлар орасига яхшилаб ишқалаш керак. Оёқ панжаларининг замбуруғли шикастланишларида барқарор самарага эришилгандан кейин даволашни яна 2-3 ҳафта давомида давом эттириш тавсия қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар – гиперемия, ачишиш ҳисси, қичишиш, санчиқ, камдан-кам ҳолларда – аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қандайдир ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни клотримазолга ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик ҳолларида, ҳомиладорлик ва лактация даврида ва болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клотримазол нистатин билан бир вақтда қўлланилганда, хар икки препаратнинг фаоллиги пасайиши мумкин.

Клотримазол бошқа маҳаллий замбуруғларга қарши препаратларнинг таъсирини, айниқса полиенон антибиотикларнинг (амфотеридин В, натамицин) бостиради. Клотримазолнинг антимикотик таъсири дексаметазоннинг юқори дозалари билан бостирилади ва гидроксибензой кислотасини (унинг пропил эфирини) маҳаллий қўлланганда  кучаяди.

 

Махсус кўрсатмалар

Цетостеарил спирти терининг локал таъсирланишини (масалан, контакт дерматитни) чақириши мумкин. Бундай ҳолларда препаратнинг бундай компонентни сақламайдиган бошқа дори шаклларини қўллаш тавсия қилинади. Суртма фақат терига, сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Суртмани кўзга, оғизга тушишидан сақланиш керак.

Агарда даволаш бошланганидан кейин 4 ҳафта ўтгач, клиник яхшиланиш аниқланмаса, ташхисни микробиологик усул билан тасдиқлаш ва касалликнинг бошқа сабабини истисно қилиш керак.

Препарат латекс маҳсулотлар билан (масалан, презервативлар ва диафрагмалар билан) бир вақтда қўлланганида, охиргиларнинг функционал қобилияти суртмада сақланувчи ёрдамчи моддалар туфайли пасайиши мумкин, бунинг оқибатида бу маҳсулотларнинг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш бўйича ҳеч қандай текширишлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратни жуда зарур бўлган ҳолларда, агарда она учун кутилган фойда ҳомила/бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш керак. Клотримазолни эмизиш даврида фақат шифокор хавф/фойда нисбатини мувофиқ баҳолагандан кейин қўллаш керак.

Эмизиш даврида суртмани сут безларига суртиш мумкин эмас.

Болалар. Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Таъсир қилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Клотримазолни юқори дозаларда қўллаш, ҳаётга хавф туғдирувчи ҳар қандай реакциялар ва ҳолатларни чақирмаган. Аммо ножўя таъсирнинг кўринишларини кучайтириши мумкин.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.