ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КАМФОРА 10% СПИРТЛИ ЭРИТМА
SPIRITUS CAMPHORATUS 10%
Препаратнинг савдо номи: Камфора 10% спирти эритма
Таъсир этувчи модда (ХПН): камфора
Дори шакли: спиртли эритма
Таркиби:
фаол модда: камфора – 10 г;
ёрдамчи моддалар: 70% этил спирти 100 мл гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз, ўзига хос камфора ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гурухи: Маҳаллий таъсирловчи восита.
АТХ коди: M02AX10
Фармакологик хусусиятлари
Камфора маҳаллий қўлланганда таъсирловчи ва қисман антисептик таъсир кўрсатади. 70% концентрацияли этил спирти сиртга қўлланганда бактерицид самара ва таъсирловчи таъсир кўрсатади, тери қисмига мувофиқ жойлашган аъзо ва тўқималарда модда алмашинувини яхшиловчи трофик рефлексларни чақиради, иккиламчи оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Препарат биргаликда яққол таъсирловчи, иккиламчи оғриқ қолдирувчи ва антисептик таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Бўғим, мушак ва нервларнинг яллиғланиш жараёнларини (артритлар, миозитлар, невралгиялар) даволаш. Ётоқ яраларни олдини олишда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўлланилади. Оғриқли жойга препаратнинг оз миқдори қўйилади ва енгил ҳаракатлар билан ишқалаб суртилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Терининг шикастланган соҳасига қўйиш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Пациентларда дозани ошириб юборилиш холатларида ножўя таъсирларни кучайиши кучайиши мумкин. Бу дори препарати дозасини ошириб юборган пациентларда симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
10% спиртли эритма, 25 мл, 40 мл ва 50 мл дан флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.