ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИВЕРТУМ
Препаратнинг савдо номи: Ливертум
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидаги экстрактларни сақлайди:
Доғли Расторопша | 200 мг |
Оқ вербезина | 250 мг |
Пикрориза курроа | 100 мг |
Қора итузум | 50 мг |
Оддий сачратқи | 175 мг |
Яланғоч чучукмия | 200 мг |
Тожли тамарикс | 100 мг |
Дала турупи | 50 мг |
Серқилтиқ зирк | 150 мг |
Ҳинд сферантуси | 50 мг |
Сершох Берхавия | 100 мг |
Таърифи: шоколад-жигарранг рангли, №0 ўлчамдаги капсулалар. Капсулалар гигроскопик жигарранг кукун ёки гигроскопик оқ киритмали жигарранг кукун сақлайди. Капсуланинг корпуси ва қалпоқчасида BONJIGAR ёзуви туширилган.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гепатопротектор
Фармакологик хусусиятлари
Ливертум жигарни зарарсизлантириш қибилиятини кучайтиради, учкарбон кислоталари циклини тезлаштиради ва шундай қилиб оқсиллар алмашинуви оқибатида тўпланган маҳсулотларини (аммиак) мочевина шаклида чиқаришга ёрдам беради. Жигарни ҳимояловчи ва заҳарли моддаларни чиқариб юборувчи восита сифатида таъсир қилади. Ўзининг липотроп таъсири орқали Ливертум ёғларнинг (асосан триглицеридларни) тўпланишини олдини олади ва жигардан ёғларнинг йўқотилиши тезлигини оширади. Ўзининг сафро ҳайдовчи таъсири ёрдамида жигардан сафрони чиқишини рағбатлантиради ва бу билан жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди ва организмдан заҳарли метаболитларни йўқотади. У шунингдек жигарнинг катталашган ўлчамларини қисқартиради ва гистологик тузилишини сақлайди.
Шундай қилиб, Ливертум заҳарли таъсирдан жигарни ҳимоя қилади ва унинг метаболик, заҳарларни чиқарувчи ва иммунитетни бошқарувчи фаолиятини фаоллаштириб, унинг фаолиятини кучайтиради. Бунинг натижасида жигарнинг турли бузилишларидаги қон зардобидаги ошган билирубин, итшқорий фосфотазалар, транаминазалар миқдори нормаллашади.
Таркиби
Оқ вербизина | Жигарнинг катталашган оғирлигини нормаллашишига ёрдам беради. Қон зардобдаги ишқорий фосфатаза даражасини нормаллаштиради. Жигар микросомал ферментларни бошқаради. |
Пикрориза курроа | Жигарнинг ўткир ва сурункали алкоголли заҳарланишини зарарсизлантиради. |
Оддий сачратқи
|
Сафро оқиб чиқишини кўпайтиради. Жигарда ёғлар тўпланишини олдинги олади ва уларни жигардан йўқолишини тезлаштиради. Жигарда кимёвий заҳарларни зарарсизлантиради. |
Дала турупи | Антиоксидант. Жигарнинг тозаловчи фаолиятини яхшилайди, организмда йиғилган азотли чиқиндиларни йўқ қилади. |
Серқилтиқ зирк | Жигарнинг метаболик фаолиятини нормаллаштиради |
Тожли тамарикс | CCI4 ва D-Галоктозамин заҳарлилигини зарарсизлантиради |
Сершох Берхавия | Антигепатотоксик восита. Сурги воситаси |
Доғли Расторопша | Алкоголь ва бошқа тур заҳарларни қабул қилиш чақирган шикастланишлардан жигарни ҳимоя қилади. Жигарнинг регенерациясига ёрдам беради. |
Ҳинд чучукмия | Тонусни оширади, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради. |
Яланғоч чучукмия | Ушбу компонент иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Гепатит каби вирусли яллиғланиш ҳолатларида фойдали. Меъда ярасини олдини олиш ва даволаш учун ишлатилади. |
Қўлланилиши
- Жигарнинг ўткир ва сурункали бузилишлари ;
- Ўткир ва суринкали гепатит;
- Инфекцион гепатит;
- Ёғли дегенерацияси, жигарнинг ёғли инфильтрацияси;
- Гепатоцеллюляр сариқлик ва яширин жигар касалликлари;
- Бўшашган жигар;
- Гепатотоксик медикаметлар, саноат киёвий моддалари ва инфекциялар чақирган жигар фаолиятининг бузилишлари;
- Сурункали тошсиз холециститда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
1-2 капсуладан кунига икки марта овқатдан кейин буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
Аллергик касалликларда. Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида Ливертумни қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълум эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маълум эмас.
Чиқарилиш шакли
20 ва 60 капсула пластмасса бураладиган қалпоқчали пластмасса флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихонлардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз берилади.