ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РИБОКСИН-ДАРНИЦА
RIBOXIN-DARNISA
Препаратнинг савдо номи: Рибоксин-Дарница
Таъсир этувчи модда (ХПН): инозин
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 20 мг рибоксин (инозин)
ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик
Фармакотерапевтик гуруҳи. Кардиологик препаратлар.
АТХ коди: С01ЕВ.
Фармакологик хусусиятлари.
Фармакодинамикаси
Рибоксин – антигипоксик ва антиаритмик таъсир кўрсатувчи анаболик препаратдир.
У АТФ нинг ўтмишдоши бўлиб, глюкоза алмашинувида бевосита иштирок этади ва гипоксия шароитларида ва АТФ бўлмаганида метаболизмни фаоллашишига ёрдам беради. Препарат тўқима нафасининг нормал жараёнларини таъминлаш учун пироузум кислотасининг метаболизмини фаоллаштиради, шунингдек ксантиндегирогеназанинг фаоллашишига ёрдам беради. Рибоксин миокардда модда алмашинувига ижобий таъсир қилади, хусусан, хужайраларнинг энергетик балансини оширади, нуклеотидларнинг синтезини рағбатлантиради, Кребс циклининг қатор ферментлари фаоллигини кучайтиради. Препарат миокарднинг қисқарувчанлик фаоллигини нормаллаштиради ва хужайралар қўзғалганида уларга кирадиган кальций ионларини боғлаш хусусияти ҳисобига, диастолада миокарднинг тўлиқроқ бўшашишига ёрдам беради, тўқималар регенерациясини фаоллаштиради (айниқса миокарднинг ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг шиллиқ қаватларини).
Фармакокинетикаси
Рибоксин юборилганида тўқималарга тез тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди, организмнинг биокимёвий реакцияларида тўлиқ утилизация қилинади.
Жуда оз миқдорда асосан сийдик билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Юрак ишемик касаллиги (миокард инфаркти, стенокардиядан кейинги ҳолат), юрак ритмини бузилишлари, юрак гликозидлари билан интоксикация, турли генезли кардиомиопатиялар, миокардиодистрофиялар (оғир жисмоний юкламалар фонидаги, инфекцион ва эндокрин генезли), миокардитларни комплекс даволаш; жигар касалликларини (гепатитлар, жигар циррози, жигарнинг ёғли дистрофияси) комплекс даволаш; нурланишда лейкопенияни олдини олиш; кўз ички босими нормал бўлган очиқ бурчакли глаукомада кўриш фаолиятини яхшилаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат катталарга оқим билан ёки томчилаб (секин), минутига 40-60 томчи тезликда билан юборилади.
Вена ичига томчилаб юборилганида препарат 5% ли глюкоза эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади. Даволанишни бошида 200 мг (2% эритма 10 мл) суткада 1 марта юборилади, кейинчалик яхши ўзлаштирилганида дозасини 400 мг гача (2% эритма 20 мл) ошириш мумкин, суткада 1-2 марта юборилади. Даволаш курси шахсий равишда аниқланади, ўртача 10-15 кунни ташкил қилади.
Юрак ритмини ўткир бузилишларида 200-400 мг (2% эритма 10-20 мл) бир марталик дозада оқим билан юбориш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Кардиал бузилишлар: тахикардия, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши хисси, қусиш, терлаш билан кечиши мумкин бўлган артериал гипотензия.
Иммун тизими, тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик/анафилактик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, терини қизариши, эшакеми, анафилактик шок.
Моддалар алмашинуви, метаболизм томонидан: гиперурикемия, подаграни зўрайиши (узоқ вақт юқори дозаларда қабул қилинганида).
Умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик, юборилган жойда ўзгаришлар (шу жумладан, гиперемия, қичишиш).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; подагра; гиперурикемияда қўллаш мумкин эмас. Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашга чеклов ҳисобланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганида қуйидагилар бўлиши мумкин:
гепарин билан – гепариннинг самарасини кучайиши, унинг таъсир давомийлигини ошиши;
юрак гликозидлари билан – аритмиялар ривожланишини олдини олиш, мусбат инотроп таъсирини кучайиши кузатилади.
β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида рибоксиннинг самараси пасаймайди.
Нитроглицерин, нифедипин, фуросемид, спринолактон билан бир вақтда қўллаш мумкин.
Бир сиғимда алкалоидлар, кислоталар, спиртлар, оғир металл тузлари, танин, В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) билан номутаносибдир.
Номутаносиблиги.
Бир шприцда ёки бир инфузион системада бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин. Фақат тавсия қилинган эритувчилар ишлатилсин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Махсус кўрсатмалар
Терини қичишиши ва гиперемияси пайдо бўлганида препарат билан даволашни бекор қилиш керак.
Даволаш вақтида қонда ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини назорат қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашга чеклов ҳисобланади. Буйрак етишмовчилигида препаратни буюриш шифокорнинг фикри бўйича, кутилган самара, қўллашдан бўладиган хавфдан устун бўлгандагина мақсадга мувофиқдир.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ушбу гуруҳ пациентлари учун препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун уни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди.
Болалар
Қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотларни йўқлиги сабабли, препарат болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти
Маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Қичишиш, терини қизариши билан намоён бўлувчи, препаратга шахсий юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.
Даволаш: Препаратни бекор қилиш, десенсибилизацияловчи терапияни ўтказиш керак.
Чиқарилиш шакли
5 мл дан ампулада; 10 ампуладан қутида; 5 ампуладан контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрамдан қутида;
10 мл дан ампулада; 5 ампуладан контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрамдан қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.