📜 Инструкция по применению Cыворотка противостолбнячная лошадиная очищенная концентрированная (Cыворотка противостолбнячная)
💊 Состав препарата Cыворотка противостолбнячная лошадиная очищенная концентрированная (Cыворотка противостолбнячная)
✅ Применение препарата Cыворотка противостолбнячная лошадиная очищенная концентрированная (Cыворотка противостолбнячная)
📅 Условия хранения Cыворотка противостолбнячная лошадиная очищенная концентрированная (Cыворотка противостолбнячная)
⏳ Срок годности Cыворотка противостолбнячная лошадиная очищенная концентрированная (Cыворотка противостолбнячная)

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

CЫВОРОТКА ПРОТИВОСТОЛБНЯЧНАЯ ЛОШАДИНАЯ ОЧИЩЕННАЯ КОНЦЕНТРИРОВАННАЯ

(CЫВОРОТКА ПРОТИВОСТОЛБНЯЧНАЯ)

 

Дори воситасининг номи: Cыворотка противостолбнячная лошадиная очищенная концентрированная (Cыворотка противостолбнячная)

Гуруҳланган номи: қоқшол антитоксини.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби: Препарат қоқшол анатоксини ёки токсин билан иммунланган, специфик антитела сақловчи, отларнинг қон зардобини иммуноглобулинланган фракциясидир.

1 мл 1200 халқаро антитоксик бирлик фаоллигига эга (ХБ).

Тозаланган, 1:100 нисбатда суюлтирилган от зардоби билан комплектда чиқарилади, у тиниқ, рангсиз чўкмасиз суюқликдир.

Таърифи. Тиниқ ёки бироз товланадиган, рангсиз ёки сарғиш тусли чўкмасиз суюқлик.

Иммунобиологик хусусиятлари. Қоқшол токсинини нейтраллайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ТИБП-глобулин.

АТХ коди: J06АА02.

Қўлланилиши. Қоқшолни шошилинч специфик олдини олиш (профилактикаси) ва даволаш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Қоқшолни шошилинч олдини олишнинг специфик воситаларини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  1. Анамнезда тизимли аллергик реакциялар борлиги ва аввалги юборилган 1:100 нисбатда суюлтирилган от зардоби, қоқшолга қарши зардобдаги асоратлар ёки препаратга юқори сезувчанлик.
  2. Ҳомиладорлик:

– биринчи ярмида ҚҚ–анатоксин ва қоқшолга қарши зардобни қўллаш мумкин эмас;

– иккинчи ярмида қоқшолга қарши зардобни қўллаш мумкин эмас.

Дозалаш тартиби ва юбориш усуллари

Қоқшолни шошилинч профилактикаси:

Қоқшолни шошилинч профилактикаси жароҳатни бирламчи жарроҳлик қайта ишловини ва зарурат бўлса, қоқшолга қарши специфик иммунитетини ҳосил қилишни кўзда тутади.

Қоқшолни шошилинч специфик профилактикаси қуйидаги холатларда ўтказилади:

  • тери қопламлари ва шиллиқ қаватларининг бутунлигини бузилиши билан кечган жароҳатларда;
  • иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражали совуқ уришлари ва куйишларда;
  • касалхонадан ташқаридаги абортларда;
  • тиббиёт муассасалардан ташқаридаги туғруқларда;
  • ҳар қандай турдаги тўқималарнинг гангренаси ёки некрозида, абсцессларда;
  • меъда-ичак йўлларини тешиб ўтувчи шикастланишларида;
  • ҳайвонлар тишлаганида.

Қоқшолни шошилинч специфик профилактикаси учун қуйидагилар қўлланади:

  • ҚҚ-анатоксин;
  • қоқшолга қарши одам иммуноглобулини (ҚҚОИ);
  • ҚҚОИ йўқ бўлса-қоқшолга қарши зардоб.

ҚҚ–анатоксин ва ҚҚОИ бу препаратларни қўллаш бўйича йўриқномаларга мувофиқ юборилади.

Қоқшолни шошилинч специфик профилактикаси  учун профилактик воситаларни танлов схемаси 1 жадвалда келтирилган.

Қоқшолни шошилинч олдини олиш мақсадида қоқшолга қарши зардоб 3000 ХБ дозада тери остига юборилади.

Қоқшолга қарши зардобни юборишдан олдин  1:100 нисбатда суюлтирилган тозаланган от зардоби билан тери ичига синама қўйилади. Синама қўйиш учун 0,1 мл бўлинмаларга эга ва ингичка игнали шприцлар ишлатилади. Суюлтирилган зардоб 0,1 мл ҳажмда билакнинг букилиши соҳаси тери остига юборилади. Реакцияни ҳисобга олиш 20 минутдан кейин ўтказилади.

Агар юборилган жойда пайдо бўлган шиш ёки қизаришнинг диаметри 1 см дан кам бўлса, синама манфий деб ҳисобланади. Агар шиш ёки қизариш 1 см ва ундан ортиқ бўлса, синама мусбат ҳисобланади. Манфий тери ички синамасида қоқшолга қарши зардоб тери остига 0,1 мл миқдорда юборилади (стерил шприц ишлатилади, очилган ампула стерил салфетка билан ёпилади). 30 минутдан кейин реакция бўлмаса, стерил шприцни ишлатиб, зардобнинг буюрилган ҳамма дозаси тери остига (олдини олиш мақсадида), вена ичига ёки орқа мия каналига (даволаш мақсадида) юборилади.

Мусбат тери ички синамасида ёки 0,1 мл қоқшолга қарши зардоб тери ости инъекциясига анафилактик реакция пайдо бўлганида, уни кейинчалик юбориш мумкин эмас. Ушбу ҳолатда ҚҚОИ юбориш керак.

Препаратни юборишда ўрнатилган ҳисоб шаклига эмлаш санаси, доза, препаратни ишлаб чиқарувчи корхона, серия рақами, препаратни юборишга бўлган реакция кўрсатилган ҳолда қайд этилади.

Қоқшолни даволаш:

Қоқшолга қарши зардобни беморларга касаллик бошланганидан бошлаб максимал эрта муддатларда 100 000–200 000 ХБ дозада юборилади.

Зардобни вена ичига ёки орқа мия каналига ёт оқсилга сезувчанлик текширилганидан сўнг юборилади (1:100 нисбатда суюлтирилган тозаланган от зардоби билан синамаси). Касалликнинг оғирлигига қараб, зардобни юбориш рефлектор тиришишлар йўқолгунича такрорланади.

Қўллашда эҳтиёткорлик чоралари

Бутунлиги бузилган ёки ёрлиғи йўқ, яроқлилик муддати ўтган, физик хусусиятлари ўзгарган ва нотўғри сақланган, препарат қўллашга яроқсиздир.

Қоқшолга қарши зардобни юборишдан олдин ёт оқсилга сезувчанликни текшириш учун 1:100 нисбатда суюлтирилган тозаланган от зардоби билан албатта тери ичига синамаси қўйилади.

Қоқшолга қарши зардоб юборилганида шок юз бериши мумкинлигини ҳисобга олиб, препарат юборилганидан сўнг 1 соат давомида ҳар бир эмланган пациентни тиббий кузатувини таъминлаш лозим. Эмлаш ўтказиладиган жойлар шокка қарши даволаш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.

Қоқшолга қарши зардобни олган шахслар, зардоб касаллиги учун хос бўлган белгилар пайдо бўлган ҳолларда зудлик билан тиббий ёрдамни олиш учун мурожаат қилишлари кераклиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Доза ошириб юборилишининг симптомлари, доза ошириб юборилганида ёрдам кўрсатиш чоралари. Аниқланмаган.

Дори препаратини қўллаганда бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

Зардобни юбориш турли аллергик реакциялар билан кечиши мумкин: дарҳол авж олувчи (зардоб юборилганидан сўнг дарҳол ёки бир неча соатдан сўнг), эрта (2-6 суткаларда) ва кейинчалик (2-чи ҳафта ва кечроқ) юз берувчи реакциялар. Бу реакциялар зардоб касаллигининг симптомлари мажмуаси (ҳароратни кўтарилиши, эшакеми қичишишини юзага келиши, терида тошмалар, тери гиперемияси, бўғимларда оғриқни пайдо бўлиши ва хоказолар) ва кам ҳолларда анафилактик шок билан намоён бўлади.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Қоқшолга қарши зардобни ва қоқшол анатоксини бирга қўлланганда иммунитет сусайиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препарат ҳаёт учун зарур кўрсатмаларга кўра она учун фойда ва ҳомила ёки бола учун бўлиши мумкин бўлган ҳавфни ҳисобга олган ҳолда қўлланиши мумкин.

Дори препаратини транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар

Мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли. Инъекция учун эритма. Қоқшолга қарши зардоб – 3000, 10000, 20000 ёки 50000 ХБ ампулаларда. Ампуладаги зардоб ҳажми препаратнинг специфик фаоллигига қараб ҳисобланади.1:100 нисбатда суюлтирилган тозаланган от зардоби – 1мл ли ампулаларда.

5 ампуладан қоқшолга қарши зардоб ва 5 ампуладан 1:100 нисбатда суюлтирилган тозаланган от зардоби (5 комплект) ампула пичоғи ёки ампула скарификатори ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ўйиқчаси, синдириш халқаси ёки очиш нуқтаси бўлган ампулаларга ампула пичоғи ёки ампула скарификатори қўйилмайди.

Ташиш шароити. Препарат СП 3.3.2.1248-03 га мувофиқ, 2 дан 8оС гача бўлган ҳароратда ташилади. Музлатишга йўл қўйилмайди.

Сақлаш шароити. Препарат СП 3.3.2.1248-03 га мувофиқ, 2 дан 80С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақланади. Музлатишга йўл қўйилмайди.

Яроқлилик муддати. 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат қўллашга яроқсиз.

Бериш тартиби. Даволаш-профилактика муассасалари учун.

 

 

 

 

Таблица 1

ҚОҚШОЛНИ ШОШИЛИНЧ СПЕЦИФИК ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ЎТКАЗИШДА

ПРОФИЛАКТИК  ВОСИТАЛАРНИ ТАНЛАШ СХЕМАСИ

 

Қоқшол анатоксини сақлаган қоқшолга қарши препарат билан илгариги эмлашлар Ёш гуруҳи Сўнгги эмлашдан сўнг ўтган муддат Қўлланиладиган препаратлар
ҚҚ-анатоксин¹ ҚҚОИ² ҚҚЗ*
Эмлаш  тўғрисида хужжатли исбот бор
Ёшга мувофиқ режали эмлашларнинг тўлиқ курси болалар ва ўсмирлар Муддатидан қатъий назар юборил-майди³ юборилмайди
Сўнгги ёшга мувофиқ ревакцинациясиз режали эмлашлар курси болалар ва ўсмирлар Муддатидан қатъий назар 0,5 юборилмайди
Иммунизациянинг тўлиқ курси4 катталар 5 йилдан кўп эмас юборилмайди
5 йилдан кўп 0,5 мл юборилмайди
Икки марта эмлаш5 барча ёшдагилар 5 йилдан кўп эмас 0,5 мл юборилмайди
5 йилдан кўп 1,0 мл 250 ХБ 3000 ХБ7
Бир марта эмлаш барча ёшдагилар 2 йилдан кўп эмас 0,5 мл юборилмайди 6
2 йилдан кўп 1,0 мл 250 ХБ 3000 ХБ7
Эмланмаганлар 5 ойликкача бўлган болалар юборил-майди 9 250 ХБ  
қолган ёшдагилар 0,5 мл78 250 ХБ 3000 ХБ7
Эмлаш тўғрисида хужжатли исбот йўқ
Анамнезда эмлашга қарши кўрсатмалар бўлмаган 5 ойликкача бўлган болалар юборил-майди 250 ХБ  
5 ойликдан бошлаб болалар, ўсмирлар, ҳарбий хизматчилар, илгариги ҳарбий хизматчилар 0,5 мл юборилмайди 6
Қолган контингентлар барча ёшдагилар 1,0 мл 250 ХБ 3000 ХБ

 

  • ҚҚЗ­ қоқшолга қарши зардоб
  • ҚҚОИ­ қоқшолга қарши одам иммуноглобулини

Изоҳ:

  1. Агарда бу препарат билан дифтерияга қарши вакцинация зарур бўлса, 0,5 мл ҚҚ-анатоксиннинг ўрнига АДС-М анатоксин ишлатилиши мумкин. Агарда жароҳатни жойлашиши имкон берса, ҚҚ-анатоксинни у жойлашган соҳасининг териси остига юбориш афзалроқдир.
  2. Кўрсатилган препаратлардан бири қўлланади: ҚҚОИ ёки ҚҚЗ (ҚҚОИ ни юбориш афзалроқдир).
  3. «Инфекцияланган» жарохатларда, агарда сўнгги ревакцинациядан сўнг 5 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган бўлса 0,5 мл ҚҚ-анатоксин юборилади.
  4. Катталар учун ҚҚ-анатоксин билан тўлиқ иммунизация курси, 0,5 мл дан ҳар бири 30-40 кунлик интервал билан иккита эмлашдан ва худди шу доза билан 6-12 ойдан сўнг ревакцинациядан иборат. Қисқартирилган схема бўйича иммунизациянинг тўлиқ курси ҚҚ-анатоксин билан икки баробар юқори дозада (1 мл) бир марталик вакцинацияни ва 6 ой – 2 йил дан сўнг ҚҚ-анатоксинни 0,5 мл билан ревакцинацияни ўз ичига олади.
  5. Иккита эмлаш иммунизациянинг одатдаги схемаси бўйича (катталар ва болалар учун) ёки катталар учун иммунизациянинг қисқартирилган схемаси бўйича бир марта эмлаш.
  6. «Инфекцияланган» жароҳатларда ҚҚОИ ёки ҚҚЗ юборилади.
  7. Фаол-пассив профилактика олган барча шахслар, иммунизация курсини якунлаш учун 6 ой – 2 йилдан сўнг, 0,5 мл ҚҚ-анатоксин билан ревакцинация қилинишлари керак.
  8. Зарурати бўлса, 6 ёшгача бўлган болаларга ҚҚ – анатоксини буюрилганида препаратни мушак ичига юбориш керак.
  9. Посттравматик ҳолат нормаллашгандан сўнг, Миллий профилактика эмлаш календари муддатига мос равишда 3 ёшгача бўлган болалар АКДС-вакцинаси билан эмланишлари керак.