ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛДНИЛ 10/LDNIL 10
ЛДНИЛ 20/LDNIL 20
Препаратнинг савдо номи: ЛДНИЛ 10, ЛДНИЛ 20
Таъсир этувчи модда (ХПН): розувастатин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10 мг ва 20 мг розувастатин кальций;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целюлоза, клейстерризация қилинган крахмал, кросповидон, меглюмин, тозаланган сув, маннитол, магний стеарати.
Таърифи: думалоқ шаклли, оқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гиполипидемик восита. ГМГ-КоА редуктаза ингибиторлари.
АТХ коди: C10AA07
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Розувастатин 3-гидроксил-3-метилглутарилкоэнзим А ни холестериннинг ўтмишдоши мевалонатга айлантирувчи фермент ГМГ-КоА редуктазанинг селектив рақобатли ингибиторидир. Розувастатиннинг таъсирини асосий нишони жигар бўлиб, унда холестерин синтези (ХС) ва паст зичликдаги липопротеидлар (ПЗЛП) катаболизми юз беради.
Розувастатин ПЗЛПларнинг қамраб олиниши ва катаболизмини ошириб, хужайралар юзасида ПЗЛП жигар рецепторларининг сонини оширади, бу ўз навбатида жуда паст зичликдаги липопротеидлар (ЖПЗЛП) синтезини сусайишига олиб келади, шунинг билан ПЗЛП ва ЖПЗЛП умумий миқдорини камайтиради.
Розувастатин ПЗЛП (ПЗЛП-ХС) холестеринни, умумий холестерин ва триглицеринларнинг (ТГ) ошган миқдорини пасайтиради, юқори зичликдаги липопротеинлар (ЮЗЛП) холестеринни миқдорини бироз оширади. У аполипопротеин В(АпоВ), ПЗЛП-ХС, ЖПЗЛП-ХС, ЖПЗЛП-ТГ миқдорини ва аполипопротеин А-I (АпоА-I) даражасини бироз оширади, ПЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС умумий ХС/ЮЗЛП-ХС ва ПЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС нисбатини ва Апо13/АпоА-1 нисбатини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши ва тақсимланиши.
Розувастатиннинг плазмадаги максимал концентрациясида ичга қабул қилинганидан кейин тахминан 5 соатдан сўнг эришилади. Биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади. Розувастатин жигарда тўпланади. Тақсимланиш ҳажми тахминан 134 л ни ташкил қилади. Розувастатиннинг деярли 90% плазма оқсиллари, асосан альбуминлар билан боғланади.
Қўлланилиши
- бирламчи гиперхолестеринемия (IIа тури, оилавий гетерозигот гиперхолестеринемияни ҳам ўз ичига олган) ёки аралаш гиперхолестеринемия (IIв тури) парҳезга қўшимча сифатида, парҳез ва бошқа номедикаментоз даволаш усуллари (масалан, жисмоний машқлар, вазнни камайиши) етарли бўлганида;
- оилавий гомозигот гиперхолестеренемия қўшимча парҳез ҳолда ва бошқа холестеринни пасайтирувчи даволашга (масалан, ПЗЛП-аферез) қўшимча сифатида ёки бундай даволаш пациентга тўғри келмайдиган ҳолларда.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилинади. Тавсия этиладиган бошланғич доза суткада 10 мг 1 мартани ташкил қилади. Зарурати бўлганида 4 ҳафтадан кейин доза 20 мг гача оширилиши мумкин. Фақат оғир гиперхолестеренемияли ва юрак-томир асоратларининг юқори хавфи бўлган, 20 мг дозада етарлича самараси бўлмаган пациентларда, дозани 40 мг гача ошириш мумкин ва шифокор назорати шарти билан.
Ножўя таъсирлари
МНТ томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қабзият, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, кам ҳолларда – дозага боғлиқ аҳамиятсиз жигар трансаминазаларининг фаоллигини транзитор ошиши.
Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез – миалгия; кам ҳолларда – миопатия, дозага боғлиқ КФК даражасини ошиши, буйрак функциясини сусайишида ва 80 мг дозада қўлланганида рабдомиолиз ҳоллар кузатилган.
Сийдик чиқариши тизими томонидан: протенурия (асосан найчали) бўлиши мумкин.
Бошқалар: тез-тез – астеник синдром.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Розувастатинга ёки унинг компонентларига юқори сезувчанлик, фаол босқичидаги жигар касалликлари, шу жумладан зардоб трансаминазалари фаоллигини турғун ошиши ва қон зардобидаги трансаминазалар фаоллигини ҳар қандай ошиши (норманинг юқори чегараси билан солиштирилганда 3 мартадан кўп), буйрак функциясини яққол бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин), миопатия, циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш, ҳомиладорлик ва лактация даври, адекват концентрация усулидан фойдаланилмайдиган, репродуктив ёшдаги аёлларга препарат буюрилмайди, 18 ёшгача бўлган болалар (самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Розувастатин ва циклоспорин бир вақтда қўлланганида розувастатиннинг AUC соғлом кўнгиллиларда аниқланган қийматлардан ўртача 7 марта юқори бўлган, бунда циклоспоринни плазмадаги концентрацияси ўзгармаган. Розувастатин терапиясини бошида ёки витамин К (масалан, варфарин) антагонистларини бир вақтда олувчи пациентларда препаратнинг дозасини ошириш, протромбин вақтини ва МНО ошишига олиб келиши мумкин, розувастатинни бекор қилиш ёки дозани пасайтириш эса МНО пасайишига олиб келиши мумкин (бундай ҳолларда МНО мониторинги тавсия қилинади). Розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қўллаш қон плазмасида розувастатиннинг Сmах ва AUC ни 2 марта ошишига олиб келади. Розувастатинни ва алюминий ва магний гидроксиди сақловчи анацидларни бир вақтда қўллаш, розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини тахминан 50% камайишига олиб келади. Агар розувастатин қабулидан кейин 2 соат ўтгач анацид қўлланса, бундай самара кучсизроқ ифодаланади (клиник самараси номаълум). Розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қўллаш розувастатиннинг AUC 20% ва розувастатиннинг Сmах 30% камайишига олиб келади (эҳтимол эритромицинни қабул қилиш чақирган ичак моторикасини кучайиши натижасида).
Розувастатин ва перорал контрацептивларни бирга қўллаш этинил эстрадиолнинг AUC ва норгестрелнинг AUC мувофиқ 26% ва 34% оширади. Бир вақтда розувастатинни қўллаш ва гормон ўрнини босувчи даволашни бундай ўзаро таъсирни инкор қилиб бўлмайди. Гемфиброзил, бошқа фибратлар ва никотин кислотанинг гиполипидемик дозалари (>1г/сут) ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида, миопатиянинг пайдо бўлиши хавфини оширган, эҳтимол улар миопатияни чақириши мумкинлиги ва монотерапия сифатида қўллангани туфайлидир. Розувастатин ва интраконазолни бирга қўллаш (CYP3A4 ингибитори) розувастатиннинг AUC 28% оширади (клиник аҳамиятсиз).
Махсус кўрсатмалар
Даволашни бошланишидан олдин ва даволашнинг барча даври давомида стандарт гиполипедимик пархезга риоя қилиш керак. Даволаш вақтида ҳар 2-4 ҳафтада липид профилининг мониторингини амалга ошириш, ва зарурати бўлганида унга мувофиқ препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
КФК фаоллигини аниқлашни жадал жисмоний юкламалар ёки КФК ошишига бошқа сабаблар мавжуд бўлганида ўтказмаслик керак, бу олинган натижаларни тўғри бўлмаган талқинига олиб келиши мумкин. Дастлабки КФК норманинг юқори чегарасидан 5 марта ошишида 5-7 кундан кейин такрорий ўлчашни ўтказиш керак. Агар такрорий тест дастлабки КФК фаоллигини норманинг юқори чегараси билан солиштирилганда 5 мартадан кўпроққа ошганини даволашни бошлаш керак эмас.
Рабдомиолиз хавфининг омиллари бўлган пациентларда хавфнинг ва даволашдан мумкин бўлган фойда нисбатини кўриш ва даволашнинг ҳамма курси давомида клиник кузатувни амалга ошириш керак.
Пациентни тўсатдан пайдо бўлган мушак оғриқлари, мушак ҳолсизлиги ёки спазмлари, айниқса камқувватлик ёки иситма билан бирга бўлган ҳоллар тўғрисида дарҳол шифокорга хабар қилиши кераклигини маълум қилиш керак. Бундай пациентларда КФК мониторингини амалга ошириш керак. Агарда КФК фаоллиги меъёрнинг юқори чегараси билан солиштирганда 5 мартадан кўпга ошса, ёки мушак белгилари кескин ифодаланган ва ҳар куни дискомфорт чақирса (хатто агарда КФК фаоллиги меъёрнинг юқори чегаралари билан солиштирганда 5 мартага кам бўлса ҳам) даволашни тўхтатиш керак. Агарда белгилар йўқолса ва КФК меъёрга қайтса, препаратни ёки бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини қайта кичик дозаларда пациентни синчков кузатуви остида буюриши масаласини кўриб чиқиш керак. Рабдомиолиз белгилари бўлмаганида КФК фаоллигини одатдаги мониторингини мақсадга мувофиқ эмас.
Бошқа ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторларини фибрин кислотасининг ҳосилалари билан бирга, гемфиброзил, циклоспорин, никотин кислотаси, азол замбуруғларга қарши препаратлар, протеаза ингибиторлари ва макролид антибиотиклари билан бирга қабул қилган пациентларда лиозит ва миопатиянинг сонини ошган ҳоллари тўғрисида хабар қилинган. Гемфиброзил ГМГ-КоА-редуктазанинг айрим ингибиторлари билан бирга буюрилганида миопатиянинг пайдо бўлиши хавфини оширади. Шундай қилиб розувастатин ва гемфиброзилни бирга буюриш тавсия қилинмайди. Розувастатин ва фибратлар ёки нистатин кислотаси бирга қўлланганида хавф ва мумкин бўлган фойда нисбатини синчиклаб чуқур баҳолаш керак.
Жигар функциясининг кўрсаткичларини аниқлашни даволашни бошлашдан олдин ва даволаш бошланганидан сўнг 3 ойдан кейин ўтказиш тавсия қилинади. Агар қон зардобида “жигар“ трансаминазаларининг фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 3 марта ошса, препаратнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак.
Кўпчилик ҳолларда протенурия даволаш жараёнида камаяди ёки йўқолади ва у буйракларнинг ўткир ёки мавжуд касалликларини кучайиши пайдо бўлишини англатмайди.
Гиперхолестеренемия ва гипертериоз ёки нефротик синдроми бирга қўшилганида асосий касалликларни даволаш розувастатин билан даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.
Автомобилни бошқаришда ёки диққат юқорини жамлашни ва психомотор реакциялари билан боғлиқ (даволаниш вақтида бош айланиши мумкин) ишларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Даволаш: симптоматик, жигар функциясини ва КФК фаоллигини назорат қилиш керак; специфик антидоти мавжуд эмас, гемодиализ самарасиз.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил
Бериш тартиби
Шифокор кўрсатмаси бўйича.