📜 Инструкция по применению Леваксела плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
💊 Состав препарата Леваксела плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
✅ Применение препарата Леваксела плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
📅 Условия хранения Леваксела плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
⏳ Срок годности Леваксела плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Илова-варақа: Пациент учун маълумот

Леваксела®

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 250 мг, 500 мг

Левофлоксацин

Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақанинг тўлиқ диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у сиз учун мухим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Ушбу препарат шахсан сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Бу уларга зарар етказиши мумкин, хатто агар Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса ҳам.
  • Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслахатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова варақда кўрсатилмаган ножўя самараларига ҳам тааллуқли. 4-бўлимга қаранг.

Ушбу аннотацияда қандай маълумот сақланади

  1. Леваксела® ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган
  2. Леваксела® ни қўллашдан олдин сиз нималарни билишингиз керак
  3. Леваксела® қандай қўлланади
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Леваксела® қандай сақланади
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Леваксела® ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Леваксела® таблеткалари левофлоксацин деб номланувчи дори моддасини сақлайди. У антибиотиклар деб номланадиган дори препаратлари гуруҳига мансуб. Левофлоксацин “хинолон” антибиотик ҳисобланади. У Сизнинг организмингизда инфекцияларни чақирадиган бактерияларни нобуд қилиб таъсир қилади.

Леваксела® таблеткалари қуйидаги:

  • Буруннинг қўшимча бўшлиқларининг
  • Ўпканинг, нафас билан давомли муаммолари ёки пневмонияси бўлган одамларда
  • Сийдик чиқариш йўлларининг, шу жумладан буйрак ёки қовуқ
  • Простата безининг, давомли инфекциялари ҳолида
  • Тери ва тери ости тўқималарнинг, шу жумладан мушакларнинг инфекцияларни даволаш учун қўллаш мумкин. Баъзида уларни “юмшоқ тўқималар” деб атайдилар.

Айрим алоҳида вазиятларда Леваксела® таблеткалари куйдирги яраси деб номланувчи ўпка касалликларини ривожланиш эҳтимолини камайтириш учун ёки куйдирги ярасини чақирувчи бактериялар таъсиридан кейин касалликни ёмонлашишида қўлланиши мумкин.

  1. Леваксела® ни қўллашдан олдин сиз нималарни билишингиз керак.

Леваксела® препаратини қуйидагиларда қўлланади ва шифокорингизга хабар беринг:

  • агар сизда левофлоксацинга, моксифлоксацин, ципрофлоксацин ёки офлоксацин каби бошқа хинолон антибиотикларга ёки бу препаратнинг хар қандай бошқа компонентларига (6-бўлимда синиб ўтилган) аллергия бўлса.
  • аллергик реакция белгилари тошма, ютиш ва нафас билан муаммолар, лаблар, юз, томоқ ёки тилнинг шиши
  • агар Сизда илгари тутқаноқ бўлган бўлса
  • Сизда илгари хинолон антибиотиклари билан даволаш билан боғлиқ бўлган тендинит каби пайлар билан бирон-бир муаммолар бўлган бўлса. Пай – бу мушакларни скелет билан боғловчи тўқима
  • Сиз – бола ёки ўсувчи ўсмир бўлсангиз.
  • Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин ёки Сиз ҳомиладорман деб гумон қилаяпсиз.
  • Сиз бола эмизаётган бўлсангиз.

Агар юқорида санаб ўтилганлардан биронтаси Сизда бўлса, бу дори препаратини қабул қилманг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, Леваксела® препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Махсус кўрсатмалар

Леваксела® препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг, агар:

  • Сизнинг ёшингиз 60 ёки ундан катта бўлса.
  • Сиз кортикостероидларни қабул қилаётган бўлсангиз, баъзида уларни стероидлар дейдилар (“Бошқа дори препаратлари ва Леваксела® бўлимига қаранг).
  • Сизда қачонлардир хуруж (тиришишлар) бўлган бўлса.
  • Сизда қачонлардир инсульт ёки бошқа жароҳат чақирган бош миянинг шикастланиши бўлган бўлса.
  • Сизда қачонлардир буйрак етишмовчилиги бўлган бўлса.
  • Сизда қачонлардир “глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги” номи остида маълум бўлган касаллик бўлган бўлса. Бу дори препарати қўлланганда Сизда қон билан жиддий муаммолар ривожланишини эхтимоли ошади.
  • Сизда қачонлардир руҳиятнинг бузилишлари бўлган бўлса.
  • Сизда қачонлардир юрак билан муаммолар бўлган бўлса: агар Сизда QT интервалини туғма узайиши ёки оилавий анамнезда QT интервалини узайиши (юрак ЭКГ да кузатилади), организмда туз алмашинувини бузилиши (қонда айниқса калий ёки магнийнинг паст даражаси), юрак ритмининг жуда секинлиги (“брадикардия” номи остидаги), юракнинг кучсизлиги (юрак етишмовчилиги), анамнездаги юрак хуружи (миокард инфаркти) бўлса, ёки Сиз аёл ёки кекса ёшдаги бўлсангиз, ёки Сиз ЭКГ да патологик ўзгаришларга олиб келувчи бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз, бу дори препаратини қўллашда эхтиёткорликка риоя қилиш керак (“Бошқа дори препаратлари ва Леваксела® бўлимига қаранг).
  • Сизда қандли диабет бўлса.
  • Сизда қачонлардир жигар билан муаммолар бўлган бўлса.
  • Сизда миастения гравис бўлса.

Агар Сизда бу Сизга тўғри келишига ишонч бўлмаса, Левксела®ни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслахатлашинг..

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Бу дори препаратини болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори препаратлари ва Леваксела®

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Буни шунинг учун қилиш керакки, Леваксела® бошқа дори препаратларнинг таъсир механизмига таъсир қилиши мумкин.

Айрим дори воситалари ҳам Леваксела® нинг таъсир механизмига таъсир қилиши мумкин.

Хусусан, агар Сиз қуйидаги дори препаратларидан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз шифокорга хабар беринг. Бу Леваксела® қўллаганда Сизда ножўя самараларини ривожланиш эҳтимолини ошиши билан боғлиқ:

  • Кортикостероидлар, баъзида улар стероидлар дейилади – яллиғланишни даволаш учун қўлланади. Сизда яллиғланиш ва/ёки пайларнинг узилишини ривожланиш эҳтимоли ошиши мумкин.
  • Варфарин – қонни суюлтириш учун қўлланади. Сизда қон кетишининг эҳтимоли ошиши мумкин. Сизнинг қонингизни ивишини текшириш учун, шифокорингизга мунтазам қон тахлиларини қилиш талаб этилиши мумкин.
  • Теофиллин – нафаснинг бузилишларини даволаш учун қўлланади. Агар Сиз Леваксела® ни қабул қилаётган бўлсангиз, Сизда хуруж (тиришишлар) ривожланишини эҳтимоли ошади.
  • Аспирин, фенбуфен, ибупрофен ва индометацин каби ностероид яллиғланишга қарши дори препаратлар (НЯҚП) – оғриқ ва яллиғланишни даволаш учун қўлланади. Агар Сиз Леваксела® ни қабул қилаётган бўлсангиз, Сизда хуруж (тиришишлар) ривожланишини эҳтимоли ошади.
  • Циклоспорин – аъзолар кўчириб ўтказилганидан кейин қўлланади. Сизда циклоспориннинг ножўя самараларини эҳтимоли ошиши мумкин.
  • Сизнинг юрак уришига таъсир қилиши мумкинлиги маълум бўлган дори воситалари. Уларга юрак ритмининг бузилишларини (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, соталал, дофетилид, ибутилид ва амиодарон каби антиаритмик препаратлар), депрессияни (амитриптилин ва имипрамин каби трициклик антидепрессантлар), руҳий бузилишларни (нейролептиклар) ва бактериал инфекцияларни (эритромицин, азитромицин ва кларитромицин каби “макролид” антибиотиклар) даволаш учун қўлланадиган дори препаратлари киради.
  • Пробеницид – подаграни даволаш учун қўлланади ва циметидин – меъда яраси ва жиғилдон қайнашини даволаш учун қўлланади. Бу дори препаратларидан бирини Леваксела® билан бир вақтда қўллашда алоҳида эхтиёткорликка риоя қилиш керак. Агар Сизда жигар билан муаммолар бўлса, шифокорингиз Сизга препаратнинг пастроқ дозасини буюриши мумкин.

Леваксела® таблеткаларини қуйидаги дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилманг. Бу Леваксела® ни таъсир механизмига таъсир қилиши мумкинлиги билан боғлиқ.

  • Темир таблеткалари (анемияни даволаш учун), рух, магний қўшимчалари ёки алюминий сақловчи антацидлар (меъданинг юқори кислоталилигини ёки жиғилдон қайнашини даволаш учун), диданозин ва сукральфат (меъда ярасини даволаш учун). 3-бўлимга “Агар Сиз темир таблеткалари, рух қўшимчаси, антацидлар, диданозин ёки сукральфат қабул қилаётган бўлсангиз” қаранг.

Опиатлар мавжудлигига сийдик тахлили

Леваксела® қабул қилаётган одамларда сийдик тахлилида “опиатлар” деб номланувчи кучли оғриқни қолдирувчи воситалар мавжудлигига нисбатан сохтамусбат натижалар олиниши мумкин. Агар шифокорингиз Сизга сийдик таҳлилини буюрган бўлса, шифокорга Сиз Леваксела® қабул қилаётганингизни хабарини беринг.

Туберкулёзга таҳлиллар

Бу дори препарати туберкулёз чақирувчи бактерияларни аниқлаш учун лабораторияда ишлатиладиган айрим тахлилларнинг сохтамусбат натижаларига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Бу дори препаратини қабул қилманг, агар:

  • Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса ёки ҳомиладорлигингизни гумон қилсангиз.
  • Сиз эмизаётган бўлсангиз ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз, ҳомиладор эканлигингизни гумон қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштирсангиз, бу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Бу дори препаратини қабул қилгандан кейин Сизда ножўя самаралари, бош айланиши, уйқучанлик ва айланиш туйғуси (вертиго) ёки кўришни ўзгариши пайдо бўлиши мумкин. Бу самаралардан айримлари Сизнинг диққатни жамлаш ва реакция тезлиги қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин. Агар бу юз берса, транспорт воситасини бошқарманг ва юқори даражада диққатни талаб қилувчи ишни бажарманг.

Леваксела® “қуёш шафақи FCF” бўёвчи сақлайди.

Агар Сизда бу бўёвчига сезувчанлик бўлса, аллергик реакциялар чақириши мумкин.

  1. Леваксела® ни қандай қабул қилиш керак.

Препаратни доимо аниқ Сизга шифокор ёки фармацевт айтгандек қабул қилиш керак. Агар Сизда гумонлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Бу дори препаратни қабул қилиш вақтида

  • Бу дори препаратни ичга қабул қилинг.
  • Таблетка бутунлигича сув билан ютилади.
  • Таблеткаларини овқатланиш вақтида ёки овқат қабуллар орасидаги ҳар қандай вақтда қабул қилиш мумкин.
  • Таблеткалар икки тенг бўлакларга бўлиши мумкин.

Терини қуёш нурларидан ҳимоя қилинг

Бу дори препаратини қабул қилиш вақтида ва уни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 2 кун давомида бевосита қуёш нурларидан ҳимояни таъминлаш керак. Бу терини қуёшга сезувчанроқ бўлиб қолиши ва куйиши мумкинлиги, санчилиш ёки пўрсилдоқлар хосил бўлиши сабабли керак, қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак:

  • Сиз ҳимоя омили юқори бўлган қуёшдан химояловчи кремдан фойдаланаётганингизга ишонч хосил қилинг.
  • Доимо бош кийим ва қўл ва оёқларни беркитувчи кийим кийинг.
  • Қуёш нурларининг таъсиридан сақланинг.

Агар Сиз темир таблеткалари, рух қўшимчаси, антацидлар, диданозин ёки сукральфат қабул қилаётган бўлсангиз

  • Бу дори препаратларини Леваксела® билан бир вақтда қабул қилманг. Бу дори препаратларини Леваксела® қўллашдан энг камида 2 соат олдин ёки кейин қабул қилинг.

 

Препаратни қандай миқдорда қабул қилиш керак

  • Шифокорингиз Сизга қанча Леваксела® таблеткаларини қабул қилиш кераклигини ҳал қилади.
  • Доза организмдаги инфекциянинг тури ва жойланишига боғлиқ.
  • Даволаш давомийлиги инфекциянинг жиддийлик даражасига боғлиқ
  • Агар Сиз Сизнинг дори воситангиздан самара жуда кучсиз ёки жуда кучли эканлигини ҳис қилсангиз, дозани мустақил ўзгартирманг, шифокорга мурожаат қилинг.

Катта пациентлар ва кекса ёшдаги пациентлар

Бурун ёндош бўшлиқларининг инфекциялари

  • Икки таблетка Леваксела® 250 мг бир марта ҳар куни.
  • ёки бир таблетка Леваксела® 500 мг бир марта ҳар куни.

Нафас билан давомли муаммолари бўлган одамлардаги ўпка инфекциялари

  • Икки таблетка Леваксела® 250 мг бир марта ҳар куни.
  • ёки бир таблетка Леваксела® 500 мг бир марта ҳар куни.

Пневмония

  • Икки таблетка Леваксела® 250 мг бир ёки икки марта ҳар куни.
  • ёки бир таблетка Леваксела® 500 мг ёки икки марта ҳар куни.

Сийдик чиқариш йўлларининг шу жумладан буйрак ёки қовуқни инфекциялари,

  • Бир ёки икки таблетка Леваксела® 250 мг ҳар куни.
  • ёки ½ ёки бир таблетка Леваксела® 500 мг ҳар куни.

Простата безининг инфекциялари

  • Икки таблетка Леваксела® 250 мг бир марта ҳар куни.
  • ёки бир таблетка Леваксела® 500 мг ёки бир марта ҳар куни.

Тери ва тери ости тўқималари, шу жумладан мушаклар инфекциялари

  • Икки таблетка Леваксела® 250 мг бир ёки икки марта ҳар куни.
  • ёки бир таблетка Леваксела® 500 мг ёки икки марта ҳар куни.

Катта пациентлар ва буйрак касалликлари бўлган кекса пациентлар

Шифокор Сизга пастроқ дозани буюриши мумкин.

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Бу дори препарати болалар ёки ўсмирларга буюрилмайди.

Агар Сиз Леваксела® ни керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз тасодифан керагидан кўп таблеткаларни қабул қилган бўлсангиз, дархол шифокорга мурожаат қилинг. Ўзингиз билан дори препаратининг ўрамини олинг. Бу шифокорни Сиз нима қабул қилганингизни билиши учун керак. Қуйидаги самаралар аниқланиши мумкин: хуружлар (тиришишлар), онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни сусайиши, тремор ёки юрак уришини бузилишига олиб келувчи юрак билан муаммолар, шунингдек кўнгил айниши ва меъдада ачишиши ҳисси.

Леваксела® дозасини ўтказиб юбориш

Агар Сиз препаратнинг дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, агар фақат Сизга хали навбатдаги дозани қабул қилиш керак бўлмаса, эслаган заҳоти қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилиш мумкин эмас.

Агар Сиз Леваксела® қабул қилишни тўхтатсангиз

Сиз фақат ўзингизни яхши хис қилаётганингиз учун, Леваксела® ни қабул қилишни тўхтатманг. Сизга шифокор буюрган таблеткалар қабул қилиш курсини якунлаш, Сиз учун муҳим. Агар Сиз таблеткалар қабул қилишни тез тўхтатсангиз, инфекция қайталаниши мумкин, Сизнинг ҳолатингиз ёмонлашиши мумкин ёки бактериялар бу дори препаратига чидамли бўлиб қолишлари мумкин.

Агар Сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситалари каби, бу препарат, гарчи у ҳаммада ҳам пайдо бўлмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин. Бу самаралар одатда, енгил ва ўртача даражали бўлади ва кўпинча қисқа вақт давомида ўтиб кетади.

Агар қуйидаги ножўя самараларини сезсангиз, Леваксела® қабул қилишни тўхтатинг ва дархол шифокорга ёки касалхонага мурожаат қилинг:

 

 

Жуда кам ҳолларда: (10000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин)

  • Сизда аллергик реакция. Белгилари тошма, ютиш ёки нафас билан муаммолар, юзни, томоқни ёки тилни шишишини ўз ичига олиши мумкин.

Агар қуйидаги жиддий ножўя самараларидан биронтасини сезсангиз – Сизга шошилинч тиббий даволаш талаб этилиши мумкин, Леваксела® қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг:

Кам ҳолларда:  (1000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин)

  • Сувли диарея, у қон сақлаши мумкин, қоринда спазмлар ва юқори ҳарорат бўлиши мумкин. Улар ичак билан оғир муаммоларнинг белгилари бўлиши мумкин.
  • Пайлар ва бойламларда оғриқ ва яллиғланиш, бу уларни узилишига олиб келиши мумкин. Ҳаммадан кўпроқ ахиллов пайи шикастланади.
  • Хуружлар (тиришишлар).

Жуда кам ҳолларда: (10000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин)

  • Ачишиш, санчилиш, оғриқ ёки увишиш. Бу “нейропатия” деб номланувчи касалликнинг белгилари бўлиши мумкин.

Номаълум: (бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)

  • Оғир тери тошмаси, у пўрсилдоқларни ҳосил бўлиши, лаблар, кўзлар, оғиз, бурун ва жинсий аъзолар атрофидаги терини кўчишини ўз ичига олиши мумкин.
  • Иштаҳани йўқолиши, тери ва кўзларни сарғайиши, тўқ рангли сийдик, меъда соҳасида (қоринда) қичишиш ёки оғриқлилик. Бу жигар билан муаммоларнинг белгилари бўлиши мумкин, улар баъзида ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилигини ўз ичига олиши мумкин, айниқса гепатит ва сариқликнинг оғир шакллари бўлган пациентларда.

Агар Леваксела® ни қўллаш вақтида Сизда кўриш ёмонлашса ёки кўриш аъзоси томонидан бошқа бузилишлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Агар қуйидаги ножўя самараларидан биронтаси жиддий бўлиб қолса ёки бир неча кундан кўпроқ давом этса, шифокорга мурожаат қилинг:

Тез-тез: (10 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин)

  • Уйқу билан муаммолар
  • Бош оғриғи, бош айланиши
  • Кўнгил айниши, қусиш ва диарея
  • Қонда айрим ферментлар даражасини ошиши

тез-тез эмас: (100 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин)

  • Бошқа бактериялар ёки замбуруғлар, Candida деб номланувчи замбуруғлар чақирган инфекциялар сонини ўзгариши, улар даволашни талаб қилишлари мумкин.
  • Қоннинг айрим тахлилларининг натижалари асосида кўрсатилган лейкоцитлар сонини ўзгаришлари (лейкопения, эозинофилия)
  • Стресс (хавотирлик), онгни чалкашишини туйғуси, таъсирчанлик, уйқучанлик туйғуси, қалтираш, айланиш туйғуси (бош айланиши).
  • Нафасни қийинлашиши (ҳансираш)
  • Таъмни ўзгариши, иштаҳани йўқолиши, меъда томонидан бузилишлар ва овқат хазм бўлишини бузилиши (диспепсия), қорин соҳасида оғриқ, қоринни дам бўлиши (метеоризм) ёки қабзият.
  • Қичишиш ва тери тошмаси, кучли қичишиш ёки тошма (эшакеми), кўп терлаш (гипергидроз).
  • Бўғимларда оғриқ ёки мушакларда оғриқ.
  • Жигар (билирубин даражасини ошиши) ёки буйраклар (креатининнинг даражасини ошиши) билан муаммолар чақирган қон таҳлилларининг одатдаги бўлмаган натижалари олиниши мумкин.
  • Умумий кучсизлик.

Кам ҳолларда:  (1000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин)

  • Тромбоцитлар сонини пасайиши (тромбоцитопения) туфайли, кўкаришлар ва қон кетишларни пайдо бўлиши
  • Лейкоцитлар сонини камайиши (нейтропения)
  • Кучайган иммун жавоби (ўта юқори сезувчанлик)
  • Қонда глюкоза даражасини пасайиши (гипогликемия). Бу қандли диабети бўлган одамлар учун муҳим.
  • Мавжуд бўлмаган нарсалар кўринади ёки эшитилади (галлюцинациялар, паранойя), ўз жонига қасд қилиш фикри ёки хатти-харакатлар хавфи билан Сизнинг фикрингиз ва уйларингизни психотик реакциялар) ўзгариши.
  • Депрессия, руҳий муаммолар, безовталик ҳис қилиш (қўзғалиш), одатдаги бўлмаган туш кўришлар ёки даҳшатли туш кўришлар.
  • Қўл кафтларида ва оёқ кафтларида санчилиш ҳисси (парестезия)
  • Эшитиш (қулоқларда шовқин) ёки кўриш (кўриш ўткирлигини пасайиши) билан муаммолар
  • Одатдаги бўлмаган тез юрак уриши (тахикардия) ёки артериал босимни пасайиши (гипотензия)
  • Мушак кучсизлиги. Бу миастения гравис (нерв тизимининг кам учрайдиган касаллиги) бўлган одамлар учун мухим.
  • Буйрак фаолиятини бузилишлари ва алохида ҳолларда буйрак етишмовчилиги, бу “интерстициал нефрит” деб номланувчи буйраклар томонидан аллергик реакция чақирган бўлиши мумкин.
  • Иситма.

Номаълум   (мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)

  • Эритроцитлар сонини пасайиши (анемия): бу оқаришга ёки эритроцитларнинг шикастланиши сабабли терини сарғайишига олиб келиши мумкин; барча тур қон хужайралари сонини пасайиши (панцитопения)
  • Истима, томоқ оғриғи ва ўтиб кетмайдиган ўзини ёмон хис қилиш. Буни лейкоцитлар сонини пасайиши (агранулоцитоз) чақириши мумкин.
  • Қон айланишини тўхташи (анафилактик шокка ўхшаш холат)
  • Қонда қанд даражасини ошиши (гипергликемия) ёки қонда қанд даражасини пасайиши комага (гипогликемик кома) олиб келади. Бу қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим.
  • Ҳид сезишни вақтинчалик ўзгаришлари, ҳид ва таъм сезишни йўқолиши (паросмия, аносмия, агевзия)
  • Ҳаракатланиш ёки юриш билан муаммолар (дискинезия, экстрапирамид бузилишлар)
  • Вақтинчалик онг ёки мувозанатни йўқолиши (хушдан кетиш)
  • Кўришни вақтинчалик йўқолиши
  • Вақтинчалик эшитишни ёмонлашиши ёки йўқолиши
  • Юракнинг патологик тезлашган ритми, шу жумладан юракни тўхташи, хаётга хавф солувчи номунтазам юрак ритми (ЭКГ да кўринадиган “QT интервалини узайиши”, юракнинг электрик фаоллиги)
  • Нафасни қийинлашаши ёки хириллашлар (бронхоспазм)
  • Ўпкалар томонидан аллергик реакция
  • Панкреатит
  • Жигарни яллиғланиши (гепатит)
  • Терининг қуёш ва ультрабинафша нурига юқори сезувчанлиги (фотосезувчанлик)
  • Аллергик реакция чақирган қон томирларининг яллиғланиши (васкулит)
  • Оғиз бўшлиғи тўқималарининг яллиғланиши (стоматит)
  • Мушакларни узилиши ва мушакларни парчаланиши (рабдомиолиз)
  • Бўғимларнинг қизариши ва шиши (артрит)
  • Оғриқ, шу жумладан белда, кўкракда ва оёқ-қўллардаги оғриқ
  • Порфирияси (моддалар алмашинувининг жуда кам учрайдиган касаллиги) бўлган одамларда порфирия хуружи.
  • Кўришни ёмонлашиши билан ёки усиз давомли бош оғриғи (хавфсиз бош мия ички гипертензияси).

  1. Леваксела® ни қандай сақлаш керак

25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдигшан жойда сақлансин.

Бу препаратни картон қутида ва блистерда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дори препаратларни канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бошқа қабул қилмайдиган дори препаратларни қандай утилизация қилиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

Леваксела® нима сақлайди

Фаол модда – левофлоксацин. Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка, 250 мг ёки 500 мг левофлоксацин левофлоксацин гемигидрати кўринишида сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, гидроксипропилцеллюлоза, кросповидон (А тури), ва магний стеарати таблетка ядросида, шунингдек гипромеллоза, индигокармин бўёвчиси (Е132), қуёш шафақи бўёвчиси (Е110) макрогол 4000, титан диоксиди (Е171), темир III оксиди бўёвчиси (Е172)  ва темир II оксида бўёвчиси (Е172) (фақат 500 мг доза учун) таблетка қобиғида.

Леваксела® ва ўрам ичидагиси қандай кўринишга эга

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 250 мг: пушти, узунчоқ, икки томонлама қавариқ,  бир томони рискали таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500 мг: тўқ сариқ, узунчоқ, икки томонлама қавариқ, бир томони рискали таблеткалар.

5 ёки 7 таблеткадан блистерда.

1 ёки 2 блистердан  илова-варақаси билан бирга картон қутида.

Бериш тартиби

Фақат шифокор рецепти бўйича

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.