ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
CЕЛЕСТОДЕРМ-AФ
CELESTODERMUM -AF
Препаратнинг савдо номи: Cелестодерм-AФ
Таъсир қилувчи модда (ХПН): бетаметазон (betamethasone)
Дори шакли: суртма
Таркиби:
100 г суртмада сақланади:
Фаол модда: 0,1 г бетаметазон 14-валериати.
Ёрдамчи моддалар: 10 г минерал мойи, 10 г парафин, 79,9 г оқ вазелин.
Таърифи: оқ рангли, бир хил массали, ўзига хос ҳидли суртма
Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун глюкокортикоид
АТХ коди: R03
Фармакологик хусусиятлари
Дерматологияда сиртга қўллаш учун глюкокортикоид восита. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва қичишишга қарши таъсир кўрсатади и противозудное действие. Терига таъсир қилганида нейтрофилларни жароҳат четида тўпланишини олдини олади, бу экссудацияни, цитокинларни ишлаб чиқарилишини камайишига, макрофагларни миграциясини тормозланишига, ва охир оқибат инфильтрация ва грануляция жараёнларини сусайишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Тери орқали сўрилганда бетаметазон, ҳам сиртга, ҳам тизимли қўлланганида бўлганидек фармакокинетик хусусиятлари билан характерланади. Сиртга қўлланганидан кейин тизимли сўрилиши 12-14% ни ташкил қилади. Маҳаллий ва сиртга қўлланганида интакт теридан жуда кам сўрилади. Яллиғланиш жараёни бўлганида, шунингдек окклюзион боғловни қўлланиши сўрилиш ҳажмини ошириши мумкин.
Қўлланилиши
Дерматозлар, экземанинг ҳар хил турлари, Гайднинг тугунли қичимаси, оддий дерматит, эксфолиатив дерматит, нейродермит, қуёш нури таъсиридаги дерматит, себореяли дерматит, радиацион дерматит, бичилиш, псориаз, тери ёки аногенитал қичишиш, дисксимон қизил югурик.
Қўллаш усули ва дозалари
Суртма терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб, клиник жиҳатдан яхшилангунича суткада 2 мартадан 6 мартагача суртилади, кейинчалик эса, суткада 1-2 марта қўлланади. Препаратни болаларда қўлланганда, шунингдек юзини шикастланиши бўлган беморларда даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий реакциялар: ачишиш ҳисси, ткрини қуриши, фолликулит, гипертрихоз, ҳуснбузар, гипопигментация, перорал дерматит, аллергик контакт дерматит, тери мацерацияси, тери атрофияси.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Жигар ферментларининг индукторлари терапевтик ва токсик самараларни сусайтиради, эстрогенлар ва перорал ҳомилага қарши воситалар уларни кучайтиради; ангишвонагул гликозидлари, диуретиклар (калий танқислигини чақирувчи диуретиклар), амфотерицин B, карбоангидраза ингибиторлари – аритмиялар ва гипокалиемияни юз бериш эҳтимолини оширади; алкоголь ва НЯҚВ меъда-ичак йўлларида эрозив шикастланишлар ва қон кетишлари хавфини чақириши мумкин; иммунодепрессантлар – инфекциялар ва лимфомаларни ва бошқа лимфопролифератив касалликларни ривожланиш эҳтимолини; ритодрин – ҳомиладорларда ўпка шишини юз беришини чақириши мумкин. Бетаметазон диабетга қарши воситалар ва инсулиннинг гипогликемик фаоллигини, сийдик ҳайдовчи воситаларнинг натрийуретик ва диуретик, вакциналар фаоллигин (антител оларни ишлаб чиқарилишини пасайтириши туфайли); кумарин ҳосилалари ва индандионнинг, гепарин, стрептокиназа ва урокиназанинг антикоагуляцион фаоллигини сусайтиради. Парацетамолнинг гепатотоксиклигини кучайтиради. Қонда салицилатлар, мексилетиннинг концентрациясини пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Болаларга препарат фақат қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокор назорати остида буюрилади.
Ҳомиладорлик даврида препаратни фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.
Даволаниш даврида бактериал ёки замбуруғли микрофлора пайдо бўлган ҳолларда тегишли даволашни буюриш керак.
Замбуруғли ва бактериал инфекциялар оқибатидаги бирламчи тери шикастланишларини даволаш учун, анал ва жинсий аъзолар қичишишида қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари. Маҳаллий гллюкокортикостероидларни (ГКС) ҳаддан зиёд ёки узоқ муддат қўлланиши гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайишини чақириши мумкин, бу иккиламчи буйрак усти бези етишмовчилигини ривожланишига ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Кушинг синдромини пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Даволаш. Мувофиқ симптоматик даволашни қўллаш керак. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтувчандир. Зарурат бўлганида электролитлар дисбалансини тўғрилаш керак. Сурункали токсик таъсир бўлгани ҳолларда ГКС ни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади.
Чиқарилиш шакли
15 г суртма алюмин тубада. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
+20°С дан +30°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.