📜 Инструкция по применению Леваксела инфузия учун эритма
💊 Состав препарата Леваксела инфузия учун эритма
✅ Применение препарата Леваксела инфузия учун эритма
📅 Условия хранения Леваксела инфузия учун эритма
⏳ Срок годности Леваксела инфузия учун эритма

Илова-варақа: Пациент учун маълумот

Леваксела®

инфузия учун эритма, 5 мг/мл

Левофлоксацин

Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақанинг тўлиқ диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у сиз учун мухим маълумот сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Ушбу препарат шахсан сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Бу уларга зарар етказиши мумкин, хатто агар Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса ҳам.
  • Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслахатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларига ҳам тааллуқли. 4-бўлимга қаранг.

Ушбу аннотацияда қандай маълумот сақланади

  1. Леваксела® ўзи нима ва у нима учун мўлжалланган
  2. Леваксела® ни қўллашдан олдин сиз нималарни билишингиз керак
  3. Леваксела® ни қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Леваксела® ни қандай сақлаш керак
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. Леваксела® ўзи нима ва у нима учун қўлланади

Сизнинг дори препаратингизнинг номи – Леваксела® инфузия учун эритмаси. Леваксела® инфузия учун эритмаси левофлоксацин деб номланувчи дори моддасини сақлайди. У антибактериал препаратлар деб номланадиган дори препаратлари гуруҳига мансуб. Левофлоксацин “хинолон” антибиотик ҳисобланади. У Сизнинг организмингизда инфекцияларни чақирадиган бактерияларни нобуд қилиб таъсир қилади.

Леваксела® инфузия учун эритмаси қуйидаги:

  • Ўпка инфекциялари, пневмонияси бўлган пациентларда
  • Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, шу жумладан буйрак ёки қовуқ инфекциялари
  • Простата безининг инфекциялари, давомли инфекциялари ҳолларида
  • Тери ва тери ости тўқималарнинг, шу жумладан мушакларнинг инфекцияларни даволаш учун қўллаш мумкин. Баъзида уларни “юмшоқ тўқималар” деб атайдилар.

Айрим ўзига хос вазиятларда Леваксела® инфузия учун эритмаси куйдирги яраси деб номланувчи ўпка касалликларини ривожланиш эҳтимолини камайтириш учун ёки куйдирги ярасини чақирувчи бактериялар таъсиридан кейин касаллик оғирлашганида қўлланиши мумкин.

  1. Леваксела® ни қўллашдан олдин сиз нималарни билишингиз керак.

Леваксела® препаратини қуйидаги ҳолларда қабул қилманг ва агар:

  • Сизда левофлоксацинга, моксифлоксацин, ципрофлоксацин ёки офлоксацин каби бошқа хинолон антибиотикларга ёки бу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига (6-бўлимда синиб ўтилган) аллергия бўлса.
  • Аллергик реакция белгилари тошма, ютиш ва нафас билан муаммолар, лаблар, юз, томоқ ёки тилнинг шиши.
  • Агар Сизда илгари тутқаноқ бўлган бўлса
  • Сизда илгари хинолон антибиотиклари билан даволаш билан боғлиқ бўлган тендинит каби пайларда бирон-бир муаммолар бўлган бўлса. Пай – бу мушакларни скелет билан боғловчи тўқима.
  • Сиз – бола ёки ўсаётган ўсмир бўлсангиз.
  • Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин ёки Сиз ҳомиладорман деб гумон қилаяпсиз.
  • Сиз бола эмизаётган бўлсангиз

шифокорингизга хабар беринг.

Агар юқорида санаб ўтилганлардан биронтаси Сизда бўлса, бу дори препаратини қабул қилманг. Агар Сиз ишонч ҳосил қилмасангиз, Леваксела® препаратини қабул қилишдан олдин шифокор, ҳамшира ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Махсус кўрсатмалар

Леваксела® препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг, агар:

  • Сизнинг ёшингиз 60 ёки ундан катта бўлса.
  • Сиз кортикостероидларни қабул қилаётган бўлсангиз, баъзида уларни стероидлар дейдилар (“Бошқа дори препаратлари ва Леваксела® бўлимига қаранг).
  • Сизда қачонлардир хуруж (тиришишлар) бўлган бўлса.
  • Сизда қачонлардир инсульт ёки бошқа жароҳат чақирган бош миянинг шикастланиши бўлган бўлса.
  • Сизда қачонлардир буйрак етишмовчилиги бўлган бўлса.
  • Сизда қачонлардир “глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги” номи остида маълум бўлган касаллик бўлган бўлса. Бу дори препарати қўлланганда Сизда қон билан боғлиқ жиддий муаммоларни ривожланиш эҳтимоли ошади.
  • Сизда қачонлардир руҳиятнинг бузилишлари бўлган бўлса.
  • Сизда қачонлардир юрак билан боғлиқ муаммолар бўлган бўлса: агар Сизда QT интервалини туғма узайиши ёки оилавий анамнезда QT интервалини узайиши (юрак ЭКГ да кузатилади), организмда туз алмашинувини бузилиши (айниқса қонда калий ёки магний даражаси паст бўлса), юрак ритмини жуда секинлиги (“брадикардия” номи остидаги), юракнинг кучсизлиги (юрак етишмовчилиги), анамнездаги юрак хуружи (миокард инфаркти) бўлса, ёки Сиз аёл ёки кекса ёшда бўлсангиз, ёки Сиз ЭКГ да патологик ўзгаришларга олиб келувчи бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қўллаганда эхтиёткорликка риоя қилиш керак (“Бошқа дори препаратлари ва Леваксела® бўлимига қаранг).
  • Сизда қандли диабет бўлса.
  • Сизда қачонлардир жигар билан боғлиқ муаммолар бўлган бўлса.
  • Сизда миастения гравис бўлса.

Агар Сиз, бу восита Сизга тўғри келишига ишонч ҳосил қилмасангиз, Левксела®ни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Бу дори препаратини болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори препаратлари ва Леваксела®

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингиз, ҳамшира ёки фармацевтга хабар беринг.

Леваксела® бошқа дори препаратларнинг таъсир механизмига таъсир қилиши мумкин, буни шунинг учун қилиш керак. Айрим дори воситалари ҳам Леваксела® нинг таъсир механизмига таъсир қилиши мумкин.

Хусусан, агар Сиз қуйидаги дори препаратларидан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз шифокорга хабар беринг. Бу Леваксела® қўлланганда Сизда ножўя самараларини ривожланиш эҳтимолини ошиши билан боғлиқ:

  • Кортикостероидлар, баъзида уларни стероидлар деб аташади – яллиғланишни даволаш учун қўлланади. Сизда яллиғланиш ва/ёки пайларни узилишини ривожланиш эҳтимоли ошиши мумкин.
  • Варфарин – қонни суюлтириш учун қўлланади. Сизда қон кетишининг эҳтимоли ошиши мумкин. Сизнинг қонингизни ивишини текшириш учун, шифокорингизга мунтазам қон тахлиларини қилиш талаб этилиши мумкин.
  • Теофиллин – нафасни бузилишларини даволаш учун қўлланади. Агар Сиз Леваксела® ни қабул қилаётган бўлсангиз, Сизда хуруж (тиришиш хуружлари) ни ривожланиш эҳтимоли ошади.
  • Ацетилсалицил кислотаси, фенбуфен, кетопрофен ва индометацин каби ностероид яллиғланишга қарши дори препаратлар (НЯҚП) – оғриқ ва яллиғланишни даволаш учун қўлланади. Агар Сиз Леваксела® ни қабул қилаётган бўлсангиз, Сизда хуруж (тиришиш хуружлари) ни ривожланиш эҳтимоли ошади.
  • Циклоспорин – аъзолар кўчириб ўтказилганидан кейин қўлланади. Сизда циклоспориннинг ножўя самараларини эҳтимоли ошиши мумкин.
  • Сизда юрак уришига таъсир қилиши мумкинлиги маълум бўлган дори воситалари. Уларга юрак ритмини бузилишларини (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, соталал, дофетилид, ибутилид ва амиодарон каби антиаритмик препаратлар), депрессияни (амитриптилин ва имипрамин каби трициклик антидепрессантлар), руҳий бузилишларни (нейролептиклар) ва бактериал инфекцияларни (эритромицин, азитромицин ва кларитромицин каби “макролид” антибиотиклар) даволаш учун қўлланадиган дори препаратлари киради.
  • Пробеницид – подаграни даволаш учун қўлланади ва циметидин – меъда яраси ва жиғилдон қайнашини даволаш учун қўлланади. Бу дори препаратларидан бирини Леваксела® билан бир вақтда қўллаганда алоҳида эхтиёткорликка риоя қилиш керак. Агар Сизда жигар билан боғлиқ муаммолар бўлса, шифокорингиз Сизга препаратнинг пастроқ дозасини буюриши мумкин.

Опиатлар мавжудлиги юзасидан сийдик таҳлили

Леваксела® ни қўллаётган одамларда сийдик таҳлилида “опиатлар” деб номланувчи кучли оғриқни қолдирувчи воситалар мавжудлиги юзасидан сохтамусбат натижалар олиниши мумкин. Агар шифокорингиз Сизга сийдик таҳлилини буюрган бўлса, шифокорга Сиз Леваксела® ни қўллаётганингиз тўғрисида хабар беринг.

Туберкулёзни аниқлаш юзасидан таҳлиллар

Бу дори препарати туберкулёзни келтириб чиқарувчи бактерияларни аниқлаш учун лабораторияда ишлатиладиган айрим таҳлилларнинг сохтамусбат натижаларига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Бу дори препаратини қабул қилманг, агар:

  • Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса ёки Сиз ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз.
  • Сиз эмизаётган бўлсангиз ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Ушбу дори препаратини қабул қилгандан кейин Сизда ножўя самаралар, шу жумладан бош айланиши, уйқучанлик ва айланиш туйғуси (вертиго) ёхуд кўришни ўзгариши пайдо бўлиши мумкин. Бу самаралардан айримлари Сизнинг диққатни жамлаш ва реакция тезлиги қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин. Агар бу юз берса, транспорт воситасини бошқарманг ва юқори даражада диққатни талаб қилувчи ишларни бажарманг.

Леваксела® натрий сақлайди.

Ушбу дори препарати 100 мл эритмада 15,40 ммоль (354,20 мг) натрий сақлайди. Буни натрий миқдорини назоратли парҳез сақловчи пациентларга препарат қўлланганда эътиборга олиш керак.

  1. Леваксела® ни қандай қабул қилиш керак.

Препаратни доимо аниқ Сизга шифокор ёки фармацевт айтгандек қабул қилиш керак. Агар Сизда шубҳа туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Леваксела® инфузия учун эритмани қандай қўллаш керак

  • Леваксела® инфузия учун эритмаси шифохоналарда қўллаш учун мўлжалланган дори препаратидир.
  • Уни шифокор ёки ҳамшира инфузия кўринишида юборади. Инъекция вена ичига амалга оширилади ва у бироз вақт давомида давом этиши керак (бу вена ичига инфузия деб аталади)
  • Леваксела® 250 мг инфузия учун эритмаси қўлланганда, инфузия 30 минут ва ундан кўпроқ вақт давомида давом этиши лозим.
  • Леваксела® 500 мг инфузия учун эритмаси қўлланганда, инфузия 60 минут ва ундан кўпроқ вақт давомида давом этиши лозим.
  • Сизнинг юрак қисқаришлари сони ва артериал босимингиз назорати ўтказилади. Бу жуда зарур, чунки юз бериши мумкин бўлган ножўя самаралар – бу бунга ўхшаш антибактериал препаратни инфузияси вақтида аниқланган юракни ғайри-табиий тез уриб кетиши артериал босимни вақтинчалик пасайиши ҳисобланади. Агар Сизнинг артериал босимингиз инфузия вақтида сезиларли пасайса, уни дарҳол тўхтатиш керак.

Леваксела® инфузия учун эритмасининг қанча миқдорини қўллаш мумкин

Агар Сиз Леваксела® ни нима учун қабул қилаётганингизга ишонч қабул қилмасангиз ёки Сиз қабул қилаётган Леваксела® нинг дозаси юзасидан Сизда саволлар туғилса, шифокорга, ҳамширага ёхуд фармацевтга мурожаат қилинг.

  • Шифокорингиз Сизга Леваксела® нинг қанча миқдорини қабул қилиш кераклигини ҳал қилади.
  • Доза организмингиздаги инфекциянинг тури ва жойлашган соҳасига боғлиқ.
  • Даволаш давомийлиги инфекциянинг жиддийлик даражасига боғлиқ

 

Катта пациентлар ва кекса ёшдаги пациентлар

Қўллаш учун кўрсатмалар Суткалик дозалаш тартиби
Пневмония 500 мг суткада бир ёки икки марта
Сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, шу жумладан буйрак ёки қовуқ инфекциялари 500 мг суткада бир марта
Простата бези инфекцияси 500 мг суткада бир марта
Тери ва тери ости тўқималари, шу жумладан мушакларнинг инфекциялари. 500 мг суткада бир ёки икки марта

Катта пациентлар ва буйрак касалликлари бўлган кекса пациентлар

Шифокор Сизга пастроқ дозани буюриши мумкин.

Болалар ва ўсмирлар

Ушбу дори препарати болалар ёки ўсмирларга буюрилмайди.

Терини қуёш нурларидан ҳимоя қилинг

Бу дори препаратини қабул қилиш вақтида ва уни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 2 кун давомида бевосита қуёш нурларидан ҳимояни таъминлаш керак. Бу терини қуёшга сезувчанроқ бўлиб қолиши ва куйиши мумкинлиги, санчилиш ёки пўрсилдоқлар хосил бўлиши сабабли керак, қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак:

  • Сиз ҳимоя омили юқори бўлган қуёшдан химояловчи кремдан фойдаланаётганингизга ишонч хосил қилинг.
  • Доимо бош кийим ва қўл ва оёқларни беркитувчи кийим кийинг.
  • Қуёш нурларининг таъсиридан сақланинг.

Агар Сиз Леваксела® ни керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Шифокор ёхуд ҳамшира Сизга дори препаратининг хаддан ташқари катта миқдорини юбориши эҳтимоли жуда кам. Шифокор ёхуд ҳамшира Сизнинг ҳолатингизни назорат қилиб туради ва Сиз қабул қиладиган дори препаратини текширади. Агар Сиз дори препаратининг дозасини нима учун қабул қилаётганингизга ишонч қабул қилмасангиз, доимо шифокордан сўранг.

Леваксела® препаратининг хаддан ташқари катта миқдорини юбориш қуйидаги самараларни: хуружлар (тиришишлар), онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни сусайиши, тремор ёки юрак уришини бузилишига олиб келувчи юрак билан боғлиқ муаммолар, шунингдек кўнгил айнишини чақириши мумкин.

Агар Сиз Леваксела® инфузия учун эритманинг дозасини ўтказиб юборсангиз

Сизнинг шифокорингиз ёхуд ҳамширада, ушбу дори препаратини Сизга қачон юбориш кераклиги юзасидан йўриқнома бўлади. Сизни ушбу дори препаратини кўрсатмаларга мувофиқ олмаслигингиз эҳтимоли жуда кам. Бироқ агар Сиз дозани ўтказиб юбордим деб ўйласангиз, бу ҳақида шифокорга ёки ҳамширага айтинг.

Агар Сиз Леваксела® инфузия учун эритмани қабул қилишни тўхтатсангиз

Шифокор ёхуд ҳамшира, агар хатто Сиз ўзингизни яхши ҳис қилаётган бўлсангиз хам, Сизга Леваксела® ни юборишни давом эттиради. Агар Сиз препаратни қабул қилишни тез тўхтатсангиз, Сизнинг ҳолатингиз ёмонлашиши мумкин ёки бактериялар ушбу дори препаратига чидамли бўлиб қолишлари мумкин. Инфузия учун эритма билан бир неча кун даволангандан кейин шифокор даволаш курсини тугатиш учун ушбу дори препаратининг таблетка дори шаклига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Агар Сизда бу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситалари каби, бу препарат хам, гарчи у ҳаммада ҳам пайдо бўлмасада, ножўя самаралар чақириши мумкин. Бу самаралар одатда, енгил ва ўртача даражали бўлади ва кўпинча қисқа вақт давомида ўтиб кетади.

Агар қуйидаги ножўя самараларини сезсангиз, Леваксела® ни қўллашни тўхтатинг ва дархол шифокорга ёки касалхонага мурожаат қилинг:

Жуда кам ҳолларда (10 000 одамдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин)

  • Сизда аллергик реакция. Белгилари тошма, ютиш ёки нафас билан муаммолар, юзни, томоқни ёки тилни шишишини ўз ичига олиши мумкин.

Агар қуйидаги жиддий ножўя самараларидан биронтасини сезсангиз – Сизга шошилинч тиббий даволаш талаб этилиши мумкин, Леваксела® қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг:

Кам ҳолларда (1000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин)

  • Сувли диарея, у қон сақлаши мумкин, қоринда спазмлар ва юқори ҳарорат бўлиши мумкин. Улар ичак билан оғир муаммоларнинг белгилари бўлиши мумкин.
  • Пайлар ва бойламларда оғриқ ва яллиғланиш, бу уларни узилишига олиб келиши мумкин. Ҳаммадан кўпроқ ахиллов пайи шикастланади.
  • Хуружлар (тиришишлар).

 

 

Жуда кам ҳолларда (10000 одамдан 1 нафарида юз бериши мумкин)

  • Ачишиш, санчилиш, оғриқ ёки увишиш. Бу “нейропатия” деб номланувчи касалликнинг белгилари бўлиши мумкин.

Номаълум: (бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)

  • Оғир тери тошмаси, у пўрсилдоқларни ҳосил бўлиши, лаблар, кўзлар, оғиз, бурун ва жинсий аъзолар атрофидаги терини кўчишини ўз ичига олиши мумкин.
  • Иштаҳани йўқолиши, тери ва кўзларни сарғайиши, тўқ рангли сийдик, меъда соҳасида (қоринда) қичишиш ёки оғриқлилик. Бу жигар билан муаммоларнинг белгилари бўлиши мумкин, улар баъзида ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилигини ўз ичига олиши мумкин, айниқса гепатит ва сариқликнинг оғир шакллари бўлган пациентларда.

Агар Леваксела® ни қўллаш вақтида Сизда кўриш ёмонлашса ёки кўриш аъзоси томонидан бошқа бузилишлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Агар қуйидаги ножўя самараларидан биронтаси жиддий бўлиб қолса ёки бир неча кундан кўпроқ давом этса, шифокорга мурожаат қилинг:

Тез-тез: (10 одамдан 1 нафарида юз бериши мумкин)

  • Уйқу билан боғлиқ муаммолар
  • Бош оғриғи, бош айланиши
  • Кўнгил айниши, қусиш ва диарея
  • Қонда айрим ферментлар даражасини ошиши
  • Инфузия жойида реакциялар
  • Веналарни яллиғланиши

тез-тез эмас: (100 одамдан 1 нафарида юз бериши мумкин)

  • Бошқа бактериялар ёки замбуруғлар, Candida деб номланувчи замбуруғлар чақирган инфекциялар сонини ўзгариши, улар даволашни талаб қилишлари мумкин.
  • Қоннинг айрим тахлилларининг натижалари асосида кўрсатилган лейкоцитлар сонини ўзгаришлари (лейкопения, эозинофилия)
  • Стресс (хавотирлик), онгнинг чалкашишини туйғуси, таъсирчанлик, уйқучанлик туйғуси, қалтираш, айланиш туйғуси (бош айланиши).
  • Нафасни қийинлашиши (хансираш)
  • Таъмни ўзгариши, иштахани йўқолиши, меъда томонидан бузилишлар ва овқат хазм бўлишини бузилиши (диспепсия), қорин сохасида оғриқ, қоринни дам бўлиши (метеоризм) ёки қабзият.
  • Қичишиш ва тери тошмаси, кучли қичишиш ёки тошма (эшакеми), кўп терлаш (гипергидроз).
  • Бўғимларда оғриқ ёки мушакларда оғриқ.
  • Жигар (билирубин даражасини ошиши) ёки буйраклар (креатининнинг даражасини ошиши) билан муаммолар чақирган қон таҳлилларининг одатдаги бўлмаган натижалари олиниши мумкин.
  • Умумий кучсизлик.

Кам ҳолларда:  (1000 одамдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин)

  • Тромбоцитлар сонини пасайиши (тромбоцитопения) туфайли, кўкаришлар ва қон кетишларни пайдо бўлиши
  • Лейкоцитлар сонини камайиши (нейтропения)
  • Кучайган иммун жавоби (ўта юқори сезувчанлик)
  • Қонда глюкоза даражасини пасайиши (гипогликемия). Бу қандли диабети бўлган одамлар учун муҳим.
  • Мавжуд бўлмаган нарсалар кўринади ёки эшитилади (галлюцинациялар, паранойя), ўз жонига қасд қилиш фикри ёки хатти-харакатлар хавфи билан Сизнинг фикрингиз ва уйларингизни психотик реакциялар) ўзгариши.
  • Депрессия, руҳий муаммолар, безовталик ҳис қилиш (қўзғалиш), одатдаги бўлмаган туш кўришлар ёки даҳшатли туш кўришлар.
  • Қўл кафтларида ва оёқ кафтларида санчилиш ҳисси (парестезия)
  • Эшитиш (қулоқларда шовқин) ёки кўриш (кўриш ўткирлигини пасайиши) билан муаммолар
  • Одатдаги бўлмаган тез юрак уриши (тахикардия) ёки артериал босимни пасайиши (гипотензия)
  • Мушак кучсизлиги. Бу миастения гравис (нерв тизимининг кам учрайдиган касаллиги) бўлган одамлар учун мухим.
  • Буйрак фаолиятини бузилишлари ва алохида ҳолларда буйрак етишмовчилиги, бу “интерстициал нефрит” деб номланувчи буйраклар томонидан аллергик реакция чақирган бўлиши мумкин.
  • Иситма.

Номаълум   (мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)

  • Эритроцитлар сонини пасайиши (анемия): бу оқаришга ёки эритроцитларнинг шикастланиши сабабли терини сарғайишига олиб келиши мумкин; барча тур қон хужайралари сонини пасайиши (панцитопения)
  • Истима, томоқ оғриғи ва ўтиб кетмайдиган ўзини ёмон хис қилиш. Буни лейкоцитлар сонини пасайиши (агранулоцитоз) чақириши мумкин.
  • Қон айланишини тўхташи (анафилактик шокка ўхшаш холат)
  • Қонда қанд даражасини ошиши (гипергликемия) ёки қонда қанд даражасини пасайиши комага (гипогликемик кома) олиб келади. Бу қандли диабети бўлган беморлар учун муҳим.
  • Ҳид сезишни вақтинчалик ўзгаришлари, ҳид ва таъм сезишни йўқолиши (паросмия, аносмия, агвезия)
  • Ҳаракатланиш ёки юриш билан муаммолар (дискинезия, экстрапирамид бузилишлар)
  • Вақтинчалик онг ёки мувозанатни йўқолиши (хушдан кетиш)
  • Вақтинчалик эшитишни ёмонлашиши ёки йўқолиши
  • Юракнинг патологик тезлашган ритми, шу жумладан юракни тўхташи, хаётга хавф солувчи номунтазам юрак ритми (ЭКГ да кўринадиган “QT интервалини узайиши”, юракнинг электрик фаоллиги)
  • Нафасни қийинлашаши ёки хириллашлар (бронхоспазм)
  • Ўпкалар томонидан аллергик реакция
  • Панкреатит
  • Жигарни яллиғланиши (гепатит)
  • Терининг қуёш ва ультрабинафша нурига юқори сезувчанлиги (фотосезувчанлик)
  • Аллергик реакция чақирган қон томирларининг яллиғланиши (васкулит)
  • Оғиз бўшлиғи тўқималарининг яллиғланиши (стоматит)
  • Мушакларни узилиши ва мушакларни парчаланиши (рабдомиолиз)
  • Бўғимларнинг қизариши ва шиши (артрит)
  • Оғриқ, шу жумладан белда, кўкракда ва оёқ-қўллардаги оғриқ
  • Порфирияси (моддалар алмашинувининг жуда кам учрайдиган касаллиги) бўлган одамларда порфирия хуружи.
  • Кўришни ёмонлашиши билан ёки усиз давомли бош оғриғи (хавфсиз бош мия ички гипертензияси).

  1. Леваксела® ни қандай сақлаш керак

25оС дан юқори бўлмаган хароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда  сақлансин.

Болалар ололмайдигшан жойда сақлансин.

Бу препаратни картон қутида ва блистерда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Резина тиқини тешилганидан кейин яроқлилик муддати: дарҳол (3 соат давомида) ишлатиш керак.

Дори препаратларни канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаб юбориш мумкин эмас. Сиз бундан буён бошқа қабул қилмайдиган дори препаратларни қандай утилизация қилиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. Ўрам ичидаги модда ва бошқа маълумотлар

Леваксела® нима сақлайди

  • Фаол модда – левофлоксацин. Инфузия учун эритманинг ҳар 1 мл левофлоксацин гемигидрати кўринишида 5 мг левофлоксацин сақлайди.
  • Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, хлорид кислотаси (рН ни мувофиқлаштириш учун) ва инъекция учун сув.

Леваксела® ва ўрам ичидаги модда қандай кўринишга эга

Инфузия учун эритма 5 мг/мл.

Механик киритмаларни сақламайдиган, кўкиш-сариқ рангли тиниқ эритма.

100 мл дан препарат рангсиз шиша (I турдаги) флаконда.

Флакон резина тиқин билан беркитилган, алюмин қалпоқча билан қисилган ва пластик қопқоқча билан қопланган.

1, 5 ёки 10 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қартон қутида.

_____________________________________________________________________________

 

Қуйидаги маълумотлар фақат тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган:

 

Қўллаш усули:

Леваксела® инфузия учун эритмани вена ичига секин инфузия қилиш йўли билан суткада бир ёки икки марта юборилади. Инфузия вақти Леваксела® инфузия учун эритманинг 250 мг дозаси учун камида 30 минутни ва 500 мг дозаси учун 60 минутни ташкил этиши керак.

Дозаси инфекциянинг тури ва оғирлик даражасига, шунингдек тахмин қилинаётган патогеннинг сезгирлигига боғлиқ. Леваксела® билан даволаш, аввал вена ичига юбориладиган препарат қўлланганидан сўнг, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар учун дори препаратининг қисқа характеристикасига мувофиқ ичга қабул қилиш учун тегишли дори шаклини қўллаш билан, шунингдек алоҳида пациент учун тўғри келадиган дори шакли билан тугатилиши лозим. Парентерал юбориш ва ичга қабул қилиш  учун дори шаклларининг биоэквивалентлигини ҳисобга олиб, бир хил дозалар қўлланилиши мумкин.

Утилизация ва бошқа муомала турларида ўзига хос эҳтиёткорлик чоралари

Леваксела® инфузия учун эритмани, бактериал контаминацияни олдини олиш учун  резина тиқини тешилганидан кейин дарҳол (3 соат давомида) ишлатиш керак. Инфузия вақтида ёруғликдан ҳимоя қилишга зарурат йўқ.

Ушбу дори препарати фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.

Барча дори препаратлари билан бўлгани каби, ҳар қандай ишлатилмаган дори препарати атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тўғрисидаги маҳаллий қарорларга биноан тегишли тарзда утилизация қилиниши лозим.

Номутаносиблик

Ушбу дори препаратини гепарин ёки ишқорий эритмалар билан (масалан, натрий бикарбонати билан) аралаштириш мумкин эмас.

Ушбу дори препаратини қуйида кўрсатилган препаратлардан ташқари, бошқа дори препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас.

Инфузия учун бошқа эритмалар билан аралаштириш:

Леваксела® инфузия учун эритмаси қуйидаги инфузия учун бошқа эритмалар билан мутаносиб:

  • 0,9% ли натрий хлориди эроитмаси,
  • инъекция учун 5% ли глюкоза эритмаси,
  • 2,5% ли Рингер эритмаси глюкоза билан,
  • Парентерал озиқлантириш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, глюкоза, электролитлар).

Леваксела® инфузия учун эритмасининг юқорида кўрсатилган эритмалар билан кимёвий ва физик мутаносиблиги хона ҳароратида 4 соат давомида сақланганда намойиш этилган.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.