📜 Инструкция по применению Левил
💊 Состав препарата Левил
✅ Применение препарата Левил
📅 Условия хранения Левил
⏳ Срок годности Левил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВИЛ

LEVIL

 

Препаратнинг савдо номи: Левил

Таъсир этувчи модда (ХПН): леветирацетам

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: леветирацетам – 250, 500, 750 ёки 1000 мг,

ёрдамчи моддалар:

таблетканинг ядроси: натрий кроскармеллоза, повидон К-30, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарат.

плёнка қобиғи:

250 мг ли Левил плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

Оқ опадрай 85F18422 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк).

500 мг ли Левил плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

Опадрай 85F82874 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк, темир II оксиди (Е172)).

750 мг ли Левил плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

Опадрай 85F84762 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк, “сариқ сансет/сариқ FD&C”, алюминий лаки (Е110), темир III оксиди (Е172)).

1000 мг ли Левил плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

Опадрай 85F18422 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди (Е171), макрогол, тальк).

Таърифи:

250 мг ли Левил плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

Оқ ёки деярли оқ, овал, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган ‘L 64’ гравировкаси ва бир томонили рискали ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

500 мг ли Левил плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

Сариқ, овал, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган ‘L 65’ гравировкаси ва бир томонили рискали ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

750 мг ли Левил плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

Пушти, овал, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган ‘L 66’ гравировкаси ва бир томонили рискали ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

1000 мг ли Левил плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

Оқ ёки деярли оқ, овал, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган ‘L 67’ гравировкаси ва бир томонили рискали ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:  тутқаноққа қарши восита.

АТХ коди: N03AX14

 

Фармакологик хусусиятлари

Тутқаноққа қарши восита, пирролидон ҳосиласи (ɑ-этил-2-оксо-1-пирролидон ацетамидни S-энантиомери). Кимёвий тузилиши бўйича бошқа тутқаноққа қарши воситалардан фарқ қилади. Леветирацетамни таъсир механизми охиригача ўрганилмаган, аммо эҳтимол у маълум тутқаноққа қарши препаратларнинг таъсир механизмидан фарқ қилади.

In vitro шароитидаги тадқиқотлар ливетирацетам Са2+ ни N-туридаги каналлар орқали оқимини қисман тормозлаб ва калцийни нейронлар ичидаги заҳирадан ажралиб чиқишини камайтириб, нейронлар ичидаги Са2+ ионларини концентрациясига таъсир қилишини кўрсатган. Бундан ташқари, леветирацетам рух ва β-карболинлар томонидан камайтирилган GABA-ва глицинга қарам каналлар орқали Са2+ оқимини қисман тиклайди.

Тахмин қилинадиган механизмлардан бири бош ва орқа мияда сақланадиган SV2A синаптик везикулаларининг гликопротеини билан исботланган боғланишига асосланган. Шу тарзда, нейрон фаоллигини гиперсинхронизациясига қарши таъсири билан намоён бўлувчи тиришишга қарши самара амалга оширилади деб ҳисобланади. Нормал нейротрансмиссияни ўзгартирмайди, аммо GABA-агонист бикикулин томонидан индукция қилинган тутқаноқсимон нейронар авж олишларни ва глутамат рецепторларини қўзғалишини сусайтиради. Леветирацетамнинг ҳам фокал ва ҳам тарқалган тутқаноқ хуружларга (тутқаноқсимон кўринишлар/фотопароксизмал реакция) нисбатан фаоллиги тасдиқланган.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин леветирацетам меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Сўрилиши тўлиқ ва пропорционал характерга эга, шунинг учун қон плазмасидаги концентрациясини препаратни бир кг тана вазнига мг қўлланадиган дозасидан келиб чиққан ҳолда олдиндан айтиб берилиши мумкин. Сўрилиш даражаси дозага ва овқатни қабул қилиш вақтига боғлиқ эмас.

Биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.

1 г дозада қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги Смах га 1,3 соатдан кейин эришилади ва у 31 мкг/мл ни, такроран (суткада 2 марта) қабул қилингандан кейин –
43 мкг/мл ни ташкил қилади. Леветирацетам ва унинг асосий метаболитини плазма оқсиллари билан боғланиши 10% камни ташкил қилади. Леветирацетамнинг Vd кўрсаткичи тахминан 0,5-0,7 л/кг ни ташкил қилади.

Препаратни суткада 2 мартадан қабул қилинганда, 2 суткадан кейин мувозанат ҳолатига эришилади.

Бирламчи нофаол метаболитни ҳосил бўлиши цитохром Р450 изоферментларининг иштирокисиз жигарда юз беради. Леветирацетам гепатоцитларнинг ферментатив фаоллигига таъсир қилмайди.

Катталарда қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври Т1/2 7±1 соатни ташкил қилади ва дозадан, қўллаш усули ёки такроран қабул қилишдан қатъий назар ўзгармайди. Ўртача клиренсни кўрсаткичи минутига 0,96 мл/кг ни ташкил қилади. Дозанинг 95% буйрак орқали чиқарилади. Леветирацетам ва унинг нофаол метаболитини буйрак клиренси мувофиқ равишда минутига 0,6 мл/кг ва 4,2 мл/кг ни ташкил қилади.

Кекса ёшдаги пациентларда Т1/2 40% га ошади ва у 10-11 соатни ташкил қилади, бу ҳолат, бу тоифа беморларда буйрак фаолиятини пасайиши билан боғлиқдир. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда леветирацетам ва унинг бирламчи метаболитининг клиренсини КК га мос келади. Катта пациентларда буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида диализ сеанслари орасидаги даврда Т1/2 25 соатни ва диализ вақтида 3,1 соатни ташкил қилади.

4 соатлик диализ давомида 51% леветирацетам организмдан чиқарилади. Жигар фаолиятини енгил ва ўртача бузилишлари бўлган пациентларда леветирацетамнинг клиренсини аҳамиятли ўзгариши юз бермайди. Жигар фаолиятини оғир бузилишларида ёндош буйрак етишмовчилиги бўлганида леветирацетамнинг клиренси 50% дан ортиққа пасаяди.

Болаларда леветирацетамнинг фармакокинетикаси суткада 20 дан 60 мг/кг гача бўлган дозалар диапазонида пропорционал характерга эга. Смах га 0,5-1 соатдан кейин эришилади. Болаларда препаратни ичга бир марта 1 кг тана вазнига 20 мг дозада қабул қилингандан кейин Т1/2 5-6 соатни ташкил қилади. Болаларда леветирацетамнинг умумий клиренси катталарга қараганда тахминан 40% га юқори ва тана вазнига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.

 

Қўлланилиши

Қуйидаги ҳолатларни даволашда монотерапия сифатида:

  • катталарда ва илк бор аниқланган тутқаноғи бўлган 16 ёшли ўсмирларда иккиламчи тарқалган ёки у сиз бўлган парциал хуружларда қўлланилади.

Қуйидаги ҳолатларни даволашда комплекс даволаш таркибида:

  • тутқаноқ билан оғриётган катталарда ва 4 ёшдан (инфузия учун эритмани тайёрлаш учун концентрат), 6 ёшдан (плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар), 1 ойдан катта бўлган болаларда (ичга қабул учун эритма) иккиламчи тарқалган ёки у сиз бўлган парциал хуружларда;
  • ювенил миоклоник тутқаноқ билан хасталанган катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирларда миоклоник тиришишларда;
  • идиопатик тарқалган тутқаноқ билан хасталанган катталарда ва 12 ёшдан катта ўсмирларда бирламчи-тарқалган тиришиш (тонико-клоник) хуружларида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун ёки в/и инфузия кўринишида юбориш учун қўлланилади.

Кўрсатмалар ва пациентнинг ёшига қараб, бир марталик доза 250-750 мг ни ташкил этади. Қўллаш сони – суткада 2 марта.

Пероралдан в/и қўллашга ва ортга ўтишда дозани ва юборишлар сони сақланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Буйрак етишмовчилигида дозага тузатиш киритиш талаб қилинади. Жигар фаолиятини енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги бузилишлари бўлган пациентларга дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган пациентларда КК қиймати буйрак фаолиятини бузилишини ҳақиқий даражасини акс эттирмаслиги мумкин, шунинг учун КК <50 мл/мин бўлганида суткалик дозани 50% га камайтириш тавсия қилинади.

Болаларда леветирацетамни тегишли дори шаклида қўллаш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Қон яратиш тизими томонидан: тез-тез эмас – тромбоцитопения, лейкопения, кам ҳолларда – нейтропения, панцитопения.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез – анорексия, тез-тез эмас – тана вазнини ошиши/камайиши.

Марказий нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – уйқучанлик, бош оғриғи; тез-тез – кайфиятни ўзгаришлари, эмоционал лабиллик, депрессия, тажовузкорлик, уйқусизлик, асабийлашиш; тез-тез эмас – ҳулқни бузилиши, ғазабланиш, хавотирланиш, галлюцинациялар, психотик бузилишлар, хотирани бузилиши; ўз жонига қасд қилишга уриниш, шилқим фикрлар, амнезия, тактил сезувчанликни бузилиши, бош айланиши, бош оғриғи, гиперкинезия, тремор, мувозанатни бузилиши, паришонхотирлик, парестезиялар; кам ҳолларда-шахсиятни бузилиши, шу жумладан фикрлашни бузилиши, ўз жонига қасд қилиш, гиперкинез, хореоатетоз.

Сезги аъзолари томонидан: тез-тез бош айланиши; тез-тез эмас – диплопия, кўришни хиралашуви.

Нафас тизими томонидан: тез-тез – йўтал.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, диспепсия; тез-тез эмас – жигар фаолиятини лаборатор кўрсаткичларини нормадан оғиши, кам ҳолларда – панкреатит, гепатит, жигар етишмовчилиги.

Тери ва тери ости қавати тўқималари томонидан: тез-тез – тери тошмаси; тез-тез эмас – экзема, терини қичишиши; кам ҳолларда – алопеция (айрим ҳолларда леветирацетам бекор қилингандан кейин ўткинчи бўлган), токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми.

Суяк –мушак тизими томонидан: тез-тез эмас – миалгия, мушак заифлиги.

Бошқалар: тез-тез – умумий ҳолсизлик, толиқиш, тез-тез эмас – назофарингит, тасодифан жароҳатланиш.

Болаларда кўпинча тез-тез: қусиш, ажитация, кайфиятни ўзгариши, тажовузкорлик, эмоционал лабиллик, ҳулқни бузилиши, бўшашиш (ҳолсизлик).

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

4 ёшгача бўлган болалар (инфузия учун), 6 ёшгача бўлган болалар (ичга қабул қилиш учун), леветирацетамга юқори сезувчанлик, пирролидоннинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Леветирацетам плазмада тутқаноққа қарши препаратларнинг (фенитоин, карбамазепин, вальпроат кислотаси, фенобарбитал, ламотриджин, габапентин, топирамат ва примидоннинг) концентрациясига таъсир қилмайди ва бундай тутқаноққа қарши препаратлар леветирацетамнинг концентрациясига таъсир қилмайди.

Тутқаноққа қарши воситаларини жигар микросомал ферменти индукторларини қабул қилган болаларда, уларни қабул қилмаган болалар билан солиштирилганда леветирацетамнинг клиренси 22% га юқори бўлган.

Пробенецидни 500 мг дозада кунига 4 марта қабул қилинганда бирламчи метаболитнинг буйрак секрециясини пасайиши кузатилган. Леветирацетамни пробенецид билан бир вақтда қабул қилингандаги самараси ўрганилмаган, шунингдек НЯҚВ, сульфониламидлар ва метотрексат каби препаратларини қабул қилинганда ҳам унинг самараси номаълум. Леветирацетам 1000 мг ли суткалик дозада перорал ҳомилага қарши воситаларнинг (этинил эстрадиол ва левоноргестрелнинг) фармакокинетикасини ўзгартирмайди.

Леветирацетам суткалик 2000 мг ли суткалик дозаа дигоксин ва варфариннинг фармакокинетикасини ўзгартирмайди.

Дигоксин, перорал ҳомилага қарши воситалар ва варфарин леветирацетамнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.

Антацидларни леветирацетамни сўрилишига нисбатан таъсири бўйича маълумотлар йўқ.

Леветирацетамни сўрилишини тўлиқлиги овқат таъсирида ўзгармайди, бунда сўрилиш тезлигигина бироз пасаяди.

Леветирацетамни алкоголь билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Махсус кўрсатмалар

Кекса ёшдаги (65 ёшдан катта) пациентларда декомпенсация босқичидаги жигар касалликларида, буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Ёндош тутқаноққа қарши дори препаратларини (пациентларни леветирацетамни қабулига ўтказиш даврида) аста-секин бекор қилиш мақсадга мувофиқдир.

Буйрак ва жигарнинг декомпенсация босқичидаги касалликлари бўлган пациентларга даволашни бошлашдан аввал буйрак фаолиятини текшириш тавсия қилинади. Ўз жонига қасд қилиш, ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳоллари тўғрисида хабарлар мавжудлиги туфайли, леветирацетам билан даволашда пациентларни депрессия ёки ўз жонига қасд қилишга уринишларини ҳар қандай симптомлари пайдо бўлганида дарҳол даволовчи шифокорга хабар қилиш кераклиги тўғрисида огоҳлантириш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланилиши

Леветирацетамни ҳомиладор аёлларда қўллаш хавфсизлиги бўйича адекват ва қатъий назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун леветирацетамни ҳомиладорликда жуда зарур бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик вақтида аёлларнинг организмидаги физиологик ўзгаришлар леветирацетамнинг, шунингдек бошқа тутқаноққа қарши препаратларнинг плазмадаги концентрациясига таъсир қилиши мумкин. Ҳомиладорликда леветирацетамнинг плазмадаги концентрациясини пасайиши аниқланган. Бундай пасайиш I уч ойликда (ҳомиладорликкача бўлган даврдаги асосий концентрациясининг 60% гача) янада яққол намоён бўлади.

Ҳомиладорларни леветирацетам билан даволашни махсус назорат остида ўтказиш лозим. Тутқаноққа қарши даволашни ўтказишда танаффуслар, касалликни кечишини ёмонлашувига олиб келишини ҳисобга олиш лозим, бу она учун ҳам, ҳомила учун ҳам зарар.

Леветирацетам кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун даволаш даврида эмизиш тавсия қилинмайди. Аммо леветирацетам билан даволаш эмизиш даврида зарур бўлса, у ҳолда даволашдан бўладиган хавф/фойда нисбатини эмизишнинг муҳимлиги юзасидан синчков баҳолаш лозим.

Педиатрияда ишлатилиши

Леветирацетамни болаларда қўлланиши тўғрисидаги мавжуд хабарлар уни ривожланишига ва жинсий етилишига ҳеч қандай салбий таъсири борлигидан далолат бермаган. Аммо даволашни кейинги болаларни ўқиши қобилиятига уларни интеллектуал ривожланишига, ўсишига, эндокрин безларини фаолиятига, жинсий ривожланишга ва фертилликка бўлган кейинги таъсирлари маълум эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига тасъири

Марказий нерв тизими томонидан леветирацетамга нисбатан индивидуал сезувчанлик турлича бўлганлиги сабабли даволаш даврида пациентлар автотранспортни ҳайдашдан ва диққатни юқори жамлаш ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, ажитация, хавотирланиш, тажовузкорлик, онгни сусайиши, нафасни сусайиши, кома.

Даволаш: ўткир даврда – қусишни чақириш ва меъдани ювиш, кейинчалик фаоллаштирилган кўмирни буюриш (перорал шакллари билан дозани ошириб юборилганда). Леветирацетамнинг специфик антидиоти йўқ. Зарурат бўлганида стационар шароитида гемодиализни қўллаган ҳолда (леветирацетам учун диализни самарадорлиги 60% ни ташкил қилади, унинг бирламчи метаболити учун – 74%) симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

100 дона плёнка қобиқ билан қопланган Левил таблеткаси 250 мг дан тиниқ; рангсиз ПВХ/альюминий фолгали блистерда қутида.

120 дона плёнка қобиқ билан қопланган Левил таблеткаси 500 мг дан тиниқ; рангсиз ПВХ/альюминий фолгали блистерда қутида.

60 дона плёнка қобиқ билан қопланган Левил таблеткаси 750 мг дан тиниқ; рангсиз ПВХ/альюминий фолгали блистерда қутида.

60 дона плёнка қобиқ билан қопланган Левил таблеткаси 1000 мг дан тиниқ; рангсиз ПВХ/альюминий фолгали блистерда қутида.

Сақлаш шароити

25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.