ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛЕВЕБРЕЙН
LEVEBRAIN
Препаратнинг савдо номи: Левебрейн
Таъсир этувчи модда (ХПН): леветирацетам
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг, 500 мг ёки 1000 мг леветирацетам,
ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксид, тальк, повидон K30, қисман желатиланган маккажўхори крахмали, магний стеарати.
Қобиғининг таркиби:
Левебрейн 250 мг: Опадри® II кўк 85F20400 (қисман гидролизланган поливинил спирти, макрогол, титан диоксиди, тальк, индигокармин алюмин лаки).
Левебрейн 500 мг: Опадри сариқ 02F22025 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 6000, темир II оксиди, тальк).
Левебрейн 1000 мг: Опадри® II оқ 85F18422 (қисман гидролизланган поливинил спирти, макрогол, титан диоксиди, тальк).
Таърифи:
Левебрейн 250 мг: овал шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган кўк рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Левебрейн 500 мг: овал шаклли икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Левебрейн 1000 мг: овал шаклли икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: тутқаноққа қарши восита.
АТХ коди: N03AX14
Фармакологик ҳусусиятлари
Леветирацетам – Левебрейн препаратининг фаол моддаси бўлиб, пирролидоннинг ҳосиласидир. Леветирацетамнинг таъсир механизми охиригача ўрганилмаган, аммо кимёвий тузилишини маълум тутқаноққа қарши препаратларнинг тузилишидан аҳамиятли даражада фарқ қилади. Тахмин қилинган таъсир механизмидан бири бош ва орқа миянинг кулранг моддасида сақланган SV2A синаптик везикулалардаги гликопротеин билан боғланиши исботланган далилларга асосланган. Шу орқали тутқаноққа қарши самараси намоён бўлади, яъни нейронлар фаоллигини гиперсинхронизациясига қарши таъсири билан ифодаланган деб ҳисобланади. Шунингдек леветирацетам ГАМК рецепторларига ва глицин рецепторларига таъсир кўрсатиб, ушбу рецепторларни турли эндоген агентлар орқали ўзгартиради. Нормал нейротрансмиссияни ўзгартирмайди, бироқ ГАМК-антагонисти бикукулин индукция қилган эпилептиформ нейронал ҳуружларни, ҳамда глутамат рецепторларни қўзғалишини сусайтиради. Препаратнинг фаоллиги ҳам фокал, ҳам тарқалган тутқаноқ хуружлари (эпилептиформ кўринишлар/фотопароксизмал реакциялар) га нисбатан номаён бўлиши тасдиқланган.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан сўнг леветирацетам меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан яхши сўрилади. Сўрилиши тўлиқ амалга ошади. Сўрилиш даражаси препаратнинг дозаси ва овқат истеъмол қилиш вақтига боғлиқ эмас. Биокираолишлиги тахминан 100% ни ташкил этади. Плазмада максимал концентрациясига леветирацетам 1000 мг дозада перорал қабул қилинганидан сўнг 1,3 соатдан кейин эришади ва бир марта қабул қилинганида 31 мкг/мл ни, такроран қабул қилинганидан (суткада 2 марта) сўнг – 43 мкг/мл ни ташкил этади. Мувозанат ҳолатига препарат икки марта қабул қилинганида 2 суткадан кейин эришилади. Болаларда максимал концентрациясига 0,5-1 соатдан кейин эришади.
Леветирацетам ва унинг асосий метаболитини плазма оқсиллари билан боғланиши 10% дан камроқни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми тахминан 0,5-0,7 л/кг ни ташкил этади.
Фармакологик жиҳатдан фаол бўлмаган бирламчи метаболитини (UCB L057) ҳосил бўлиши жигарнинг цитохром Р450 иштирокисиз кузатилади. Леветирацетам гепатоцитларнинг ферментатив фаоллигига таъсир қилмайди.
Катта одамнинг қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 7±1 соатни ташкил этади ва юбориш усули ва дозалаш тартибига боғлиқ эмас. Умумий клиренсининг ўртача катталиги 0,96 мл/мин/кг ни ташкил этади. Препаратнинг 95% буйраклар орқали чиқарилади. Леветирацетам ва унинг метаболитини буйрак клиренси мувофиқ равишда 0,6 мл/мин/кг ва 4,2 мл/мин/кг ни ташкил этади.
Кекса ёшдаги пациентларда ярим чиқарилиш даври 10-11 соатни ташкил этади, бу ҳолат ушбу одамлар тоифасида буйрак фаолиятини бузилиши билан боғлиқ. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда леветирацетам ва унинг бирламчи метаболитини клиренси креатинин клиренси билан ўзгаради. Шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга креатинин клиренсига қараб дозани танлаш тавсия этилади. Катта ёшдаги пациентларда буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида препаратнинг ярим чиқарилиш даври диализ сеанслари орасидаги даврда 25 соат ва диализ вақтида 3,1 соатни ташкил этади. 4-соатлик диализ сеанси давомида 51% гача бўлган леветирацетам организмдан чиқарилади.
Жигар фаолиятини енгил ва ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларда леветирацетамнинг клиренсини аҳамиятли ўзгаришлари кузатилмайди. Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари бўлган кўпчилик пациентларда ёндош буйрак етишмовчилигида леветирацетамнинг клиренси 50% дан кўпроқ фоизга пасаяди.
Болаларда препарат тана вазнига 20 мг/кг дозада бир марта перорал қабул қилинганидан сўнг ярим чиқарилиш даври 5-6 соатни ташкил этади. Болаларда леветирацетамнинг умумий клиренси катталарга нисбатан тахминан 40% га юқори ва тана вазнига тўғри пропорционал бўлади.
Қўлланилиши
Монотерапия (биринчи танлов препарати) сифатида қуйилагиларни даволашда:
- яна тутқаноқ ташхиси қўйилган катталар ва 16 ёшдан ошган ўсмирларда иккиламчи тарқоқ ёки усиз кечувчи парциал ҳуружларни даволашда қўлланади.
Мажмуавий даволаш таркибида қуйидагиларни даволашда:
- тутқаноқ билан хасталанган, катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда иккиламчи тарқоқ ва усиз кечувчи парциал ҳуружлар;
- ювенил миоклоник тутқаноқ билан хасталанган катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлардаги миоклоник тиришишлар;
- идиопатик тарқоқ тутқаноқ билан хасталанган катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларда бирламчи-тарқоқ тиришиш (тонико-клоник) ҳуружларни даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Левебрейн, овқатланишдан қатъий назар, ичга етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Препаратнинг суткалик дозаси бир хил дозалардан икки марта қабул қилишга бўлинади.
Монотерапия сифатида:
Катталар ва 16 ёшдан ошган ўсмирларни даволашни 500 мг суткалик доза билан бошлаш керак, 2 марта (250 мг дан суткада 2 марта) қабул қилишга бўлинади. 2 ҳафтадан кейин бошланғич терапевтик доза 1000 мг гача (500 мг дан суткада 2 марта) оширилиши мумкин. Максимал суткалик дозаси 3000 мг (1500 мг дан суткада 2 марта) ни ташкил этади.
Мажмуавий даволаш таркибида
Катталар ва тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган ўсмирларга (12 ёшдан 16 ёшгача) даволашни 1000 мг суткалик доза билан бошлаш керак, 2 марта (500 мг дан суткада 2 марта) қабул қилишга бўлинади. Клиник жавоб реакцияси ва препаратни ўзлаштирилишига қараб суткалик доза максимал 3000 мг (1500 мг дан суткада 2 марта) гача оширилиши мумкин. Дозани 500 мг суткада 2 мартага ўзгартириш ҳар 2-4 ҳафтада амалга оширилиши мумкин.
6 ёшдан ошган болаларга ва тана вазни 50 кг дан кам бўлган ўсмирларга (12 ёшдан 16 ёшгача)
Пациентнинг тана вазни ва керакли терапевтик дозасига қараб шифокор препаратни энг тўғри келадиган дори шакли ва дозада буюриши керак.
Тана вазни 20 кг ёки ундан кам бўлган болаларга ёки 6 ёшдан кичик болаларга даволашни препаратнинг ичга қабул қилиш эритма шаклини қабул қилиш билан бошлаш керак.
Даволашни тана вазнига 20 мг/кг суткалик дозаси билан бошлаш керак, 2 марта (тана вазнига 10 мг/кг дан суткада 2 марта) қабул қилишга бўлинади. Дозасини тана вазнига
20 мг/кг га ўзгартиришни тана вазнига тавсия этилган 60 мг/кг (тана вазнига 30 мг/кг дан суткада 2 марта) эришилгунича ҳар 2 ҳафтада амалга оширилиши мумкин. Тавсия этилган суткалик дозаси ўзлаштира олинмаганида уни пасайтириш мумкин. Минимал самарали дозани қўллаш керак.
Тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган болаларга дозалаш катталар учун келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
Леветирацетам организмдан буйрак орқали чиқарилганлиги туфайли, препарат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга ва кекса ёшдаги пациентларга буюрилганида препаратнинг дозасини креатинин клиренси (КК) га мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак.
Буйрак етишмовчилиги | КК (мл/мин/1,73 м2) | Дозалаш тартиби |
Норма | > 80 | 500-1500 мг суткада 2 марта |
Латент | 50-79 | 500-1000 мг суткада 2 марта |
Компенсацияланган | 30-49 | 250-750 мг суткада 2 марта |
Вақти-вақи билан авж олиб турувчи | < 30 | 250-500 мг суткада 2 марта |
Терминал босқичи
(диализдаги пациентлар*) |
– | 500-1000 мг суткада 1 марта** |
* Даволашнинг биринчи кунида 750 мг тўйинтирувчи дозани қабул қилиш тавсия этилади.
** Диализдан сўнг қўшимча 250-500 мг дозаларни қабул қилиш тавсия этилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган болаларга леветирацетамнинг дозасига буйрак етишмовчилигининг даражасини инобатга олган ҳолда тузатиш киритиш керак.
Болалар ва тана вазни 50 кг дан кам ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган ўсмирлар учун препаратни дозалаш тартиби:
Буйрак етишмовчилиги | КК (мл/мин/1,73 м2) | Дозалаш тартиби |
Норма | > 80 | 10-30 мг/кг суткада 2 марта |
Латент | 50-79 | 10-20 мг/кг суткада 2 марта |
Компенсацияланган | 30-49 | 5-15 мг/кг суткада 2 марта |
Вақти-вақи билан авж олиб турувчи | < 30 | 5-10 мг/кг суткада 2 марта |
Терминал босқичи
(диализдаги пациентлар) |
– | 10-20 мг/кг суткада 1 марта (*) (**) |
* Даволашнинг биринчи кунида тана вазнига 15 мг/кг тўйинган дозада қабул қилиш тавсия этилади.
** Диализдан сўнг қўшимча 5-10 мг/кг дозаларни қабул қилиш тавсия этилади.
Жигар фаолиятини енгил ва ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларни дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Жигар фаолиятини декомпенсацияланган бузилиши ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда КК ни пасайиш даражаси буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражасини тўла-тўкис акс этмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда КК < 60 мл/мин/1,73 м2 бўлганида суткалик дозасини 50% га камайтириш керак.
Ножўя таъсирлари
Ножўя самараларни ривожланиш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез ( ≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас ( ≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда ( ≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача).
Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – уйқучанлик, бош оғриғи, тез-тез – тиришишлар, мувозанатни бузилиши, бош айланиши, ҳолсизлик, тремор; тез-тез эмас – амнезия, хотирани ёмонлашиши, координацияни бузилиши/атаксия, парестезиялар, диққатни бузилиши; кам ҳолларда – хореоатетоз, дискинезия, гиперкинезия.
Руҳиятни бузилишлари: тез-тез – депрессия, адоват/тажовузкорлик, ҳавотирлик, уйқусизлик, асабийлик / таъсирчанлик; тез-тез эмас – сиуқасдлик ҳаракатлари ва суиқасдлик мақсадлар, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ғазаб, эмоционал лабиллик, кайфиятни ўзгарувчанлиги; кам ҳолларда – суиқасдлик, шахсни бузилишлари, фикрлашни бузилиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – абдоминал оғриқ, диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – функционал жигар синамаларини ўзгариши; кам ҳолларда – панкреатит, жигар етишмовчилиги, гепатит.
Метаболизм ва озиқланишни бузилиши: тез-тез – анорексия; тез-тез эмас – тана вазнини ошиши.
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – диплопия, аккомодацияни бузилиши.
Нафас тизими томонидан: тез-тез – йўтални кучайиши.
Тери қопламлари томонидан: тез-тез – тери тошмаси; тез-тез эмас – алопеция, экзема, қичишиш; кам ҳолларда – токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, эритема.
Лаборатор кўрсаткичларни ўзгариши: тез-тез эмас – тромбоцитопения, лейкопения; кам ҳолларда – панцитопения, нейтропения.
Бошқалар: жуда тез-тез – назофарингит; тез-тез – вертиго, астения, толиқиш; тез-тез эмас – мушакларни бўшлиги, миалгия, жароҳатлар; кам ҳолларда – инфекциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Леветирацетамга ёки пирролидоннинг бошқа ҳосилаларига, шунингдек препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат тутқаноққа қарши препаратлар (фенитоин, карбамазепин, вальпроат кислотаси, фенобарбитал, ламотриджин, габапентин ва примидон) билан ўзаро таъсир қилмайди. Катталарда бўлгани каби, леветирацетамни суткада 60 мг/кг гача бўлган дозада олаётган болаларда дори препаратининг клиник аҳамиятли ўзаро таъсири юзасидан бирон-бир далиллар мавжуд эмас.
Леветирацетам 1000 мг суткалик дозада перорал ҳомилага қарши воситалар (этинилэстрадиол ва левоноргестрел) нинг фармакокинетикасини ўзгартирмайди. Леветирацетам 2000 мг суткалик дозада дигоксин ва варфариннинг фармакокинетикасини ўзгартирмайди. Дигоксин, перорал ҳомилага қарши воситалар ва варфарин леветирацетамнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Топирамат билан бирга қабул қилинганида анорексияни ривожланиш эҳтимоли ошади.
Овқат таъсирида леветирацетамнинг сўрилиш даражаси ўзгармайди, бунда сўрилиш тезлиги бироз пасаяди.
Леветирацетамни алкоголь билан ўзаро таъсир қилиши юзасидан маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентларга, жигар касалликларининг декомпенсация босқичида, буйрак етишмовчилигида препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Буйрак касалликлари ва декомпенсацияланган жигар касалликлари бўлган пациентларга даволашни бошлашдан олдин буйрак фаолиятини текшириш тавсия этилади. Буйрак фаолияти бузилганида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Агар препаратни қабул қилишни тўхтатиш талаб этилса, у ҳолда даволашни аста-секин бекор қилиш тавсия этилади. Катталар ва тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлган ўсмирларга бир марталик дозани ҳар 2-4 ҳафтада 500 мг га камайтирилади. Болалар ва тана вазни 50 кг дан кам бўлган ўсмирларга препаратнинг дозасини пасайтириш ҳар 2 ҳафтада суткада 2 марта тана вазнига 10 мг/кг дан ошмаслиги керак.
Ёндош қўлланаётган тутқаноққа қарши дори препаратлар (пациентларни леветирацетамни қабул қилишга ўтиш даврида) ни аста-секин бекор қилиш афзал. Болаларда препаратни қўллаш юзасидан мавжуд бўлган маълумотлар болани ривожланиши ва жинсий етилишига унинг бирон-бир салбий таъсир қилишидан далолат бермайди. Бироқ даволашни болаларни таълим олиш қобилияти, уларнинг интеллектуал ривожланиши, ўсиши, эндокрин безларини фаолияти, жинсий ривожланиши ва фертиллигига кейинчалик риволанувчи оқибатлари номаълумлигича қолмоқда.
Леветирацетам билан даволаниш вақтида суиқасдлик, суиқасдлик мақсадлари ва ҳаракатлари кузатилганлиги юзасидан маълумотлар борлиги сабабли, депрессия ёки суиқасдлик мақсадларининг ҳар қандай симптомлари намоён бўлганида зудлик билан даволовчи шифокорга мурожаат қилиши кераклиги хақида пациентларни огоҳлантириш керак.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида препаратни буюриш мумкин эмас (жуда зарур бўлган ҳолатлардан ташқари), чунки ҳомиладорларда леветирацетамни қўллаш ҳавфсизлиги бўйича адекват ва қатъий назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Леветирацетам кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида эмизиш тавсия этилмайди.
Педиатрияда қўлланиши
Левебрейн плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар препарати 6 ёшдан кичик бўлган болаларга буюрилмайди. Ушбу пациентлар гуруҳи учун леветирацетамни ичга қабул қилиш дори шаклини ишлатиш тавсия этилади.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг таъсири алоҳида ўрганилмаган. Шундай бўлса ҳам, марказий нерв тизими томонидан препаратга нисбатан турли индивидуал сезувчанлик борлиги сабабли, препарат билан даволаниш вақтида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: уйқучанлик, ҳавотирлик, тажовузкорлик, онгни чалкашиши, нафас фаолиятини сусайиши, кома бўлиши мумкин.
Даволаш: ўткир даврида: сунъий равишда қусишни чақириш ва меъдани ювиш кейинчалик фаоллаштирилган кўмир буюриш керак. Леветирацетам учун махсус антидот йўқ. Зарурат бўлганида шифохона шароитида гемодиализ билан бир қаторда симптоматик даволаш ўтказилади (леветирацетам учун диализнинг самарадорлиги 60% ни, унинг бирламчи метаболити учун – 74% ни ташкил этади).
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 ёки 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади.